Doniyor Qori
30.2K subscribers
5.81K photos
4.21K videos
1 file
6.84K links
Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz!

Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.
Download Telegram
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 МЎМИН КИШИНИНГ НАЖАС БЎЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА

🔈 Дониёр Файз

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 МАНИЙСИ ЧИҚҚАНИ САБАБЛИ АЁЛГА ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАҚИДА

🔈 Дониёр Файз

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 ЖУНУБЛИК ҒУСЛИНИНГ СИФАТИ ҲАҚИДА

🔈 Дониёр Файз

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Баъзан ўқувчиларимиз айрим каналларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сўрашади.
Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.
Ҳукм чиқариш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.

Савол: БОЗОРГА КИРИШДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКРГА ОИД ҲАДИС САҲИҲМИ

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ҳаююн лаа ямуту, биядиҳил хойри, ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга милёнта ҳасана ёзади ва ундан милён ёмонликни ўчиради ҳамда уни милён даражага кўтаради», дедилар».
Термизий ривояти
--------------------

Жавоб: Бисмиллаҳи, алҳамдулиллаҳи.
Аллоҳ таолодан тавфиқ сӯраган ҳолда ушбу ҳадис юзасидан қуйидагиларни баён қиламиз:

Мазкур ҳадисни аксар ҳадисшунос уламолар жуда ҳам заиф, деб ҳукм қилишган. Бунинг сабаби, ушбу ҳадиснинг иснонида
Амру ибн Динор Қоҳроман оли Зубайр номли ровий бор. Бу киши ҳақида аҳли ҳадислар орасида бир қанча гаплар бор....

Ҳадис имомларининг ушбу ҳадисга оид ҳукмларини қуйида келтириб ӯтамиз:

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ: "Бу мункар (номақбул) ҳадисдир", дедилар.
Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Мен Муҳаммад (Бухорий)дан бу ҳадис ҳақида сўрадим, у: “Бу мункар ҳадисдир" дедилар. (Термизийнинг “Ал-Илал ал-Кабир” (363-сон).
Имом Дорақутний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “(Бу) Ҳадис Амру ибн Динорга бориб тақалади, бу заиф ҳадис бӯлиб, уни далил (сифатида қабул) қилиб бӯлмайди”.
“Ал-Илал”дан иқтибос (2/50).
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “У (ҳадис)нинг иснодида заифлик бор”
(Жоми’ ал-улум ва ал-ҳикам” (2/315).
Абу Ҳотим айтдилар:
"Бу жуда ҳам мункар ҳадисдир. "Ал-Илал"дан сўнгги иқтибос (5/312).
#Изоҳ: "Мункар" – иснодида заиф ровий бўлиб, ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис. Мункар ҳадиснинг ҳукми – уни олмаслик, яъни, рад қилишдир. Шунга кӯра, "мункар" ҳадисни асло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтилмайди.

Мулла Али Қорий роҳимаҳуллоҳ эса бу ҳадис ҳукмида: “Унинг асоси йўқ ёки асли тўқимадир”, дедилар.
Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ: "Бу ҳадисни ҳадис имомлари маълул (иллатли)дир деб ҳукм қилишган", дедилар.

Ушбу ҳадисни жуда озчилик ҳадисшунослар "ҳасан" даражасида, деб ҳукм қилишган.

Изоҳ: Аслида, ҳадиснинг заифлигини кучайтирадиган нарса – матннинг ӯзига хос ғалати ва ғаройиблиги билан ажралиб туришлигидир. Чунки ҳадис имомларининг қоидаларидан бири шуки, кичик (оддий) бир амал қилиб, улкан ажр-мукофотларга эришиш, аксар ҳолатда ҳадиснинг заифлигига далолат қилади. Лекин юқоридаги ҳадис матнидаги бу заифлик ва инкорлик бозорларда Аллоҳни зикр қилиш унинг шаръий жоизлигига тўсқинлик қилмайди. Чунки бозорлар ғолибан ғафлат маскани бўлгани учун ҳам у ерда Аллоҳни зикр қилиш фазилатли амаллардан бўлиб, у ғофиллар учун огоҳлантиришдир, токи улар Аллоҳни зикр қилувчилардан ўрнак олсалар.

#Хулоса: Демак, юқоридаги ҳадисда келган зикрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бермаган ҳолда, шунчаки дуо ўрнида айтиш мумкин эканлигини сиз азизларга эслатиб ӯтмоқчимиз.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз

http://myurls.co/doniyorqori
​#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

ШУ КУНЛАРДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА "ИХЛОС" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДАГИ ТӮҚИМА ҲАДИСЛАР ТАРҚАЛАЯПТИ.
ҚУЙИДА
МУТАҚҚАДДИМ (олдинги) УЛАМОЛАРДАН ВА КЕЙИНГИ МУҲАҚҚИҚ МУҲАДДИС УЛАМОЛАР ТОМОНИДАН “ИХЛОС” СУРАСИГА ОИД ЖУДА ЗАИФ ҲАДИС, ЯЪНИ АМАЛ ҚИЛИШГА ЯРОҚСИЗ ВА МАВЗУЪ – ТӮҚИМА, УЙДИРМА ҲАДИСЛАРНИ КЕЛТИРИБ ӮТАМИЗ.

👉 Ҳукм қилиш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.

Демак бошладик👇

1
) “Бомдод намозидан кейин ўн бир марта ИХЛОС сурасини ўқиган одамга Жаннатдан бир сарой берилади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)

2) “Ётадиган пайт юз марта ИХЛОС сурасини ўқиган одам ЖАННАТга киради.”
(👆 УШБУ ҲАДИСНИНГ АСЛИ ЙЎҚ )

3) “БОМДОД намозидан кейин ИХЛОС сурасини ўн икки марта ўқиган одам ҚУРЪОНИ КАРИМНИ тўрт марта ХАТМ этгандай савобга қовушади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)

4) “ТОНГДА ва ШОМда уч марта ИХЛОС ва МУАВВИЗЗАТАЙН (Фалақ, Нос)ни ўқиш бало~қазо ҳамда қийинчиликлардан сақлайди.”
👉 Изоҳ: Ушбу лафзлар билан келган ҳадис саҳиҳ эмас. Балки Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис саҳиҳ, яъни ишончлидир: «..Расулуллоҳ: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар»
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).

5) “Уйга кираётганида ИХЛОС сурасини ўқиган киши камбағалчилик кўрмайди”
(ЖУДА ЗАИФ ҲАДИС)

6) “Кимки сафарга чиқишда 11 марта ИХЛОС сурасини ўқиса, АЛЛОҲ таоло у сафардан қайтиб келгунча унинг уйини муҳофаза қилади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)

7) “Арафа куни (барчасини бисмиллоҳ билан бошлаб) минг марта ИХЛОС сурасини ўқиган одамнинг бутун гуноҳлари кечирилади ва барча дуолари қабул бўлади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)

8) “Минг марта ИХЛОС сурасини ўқиган одам ўзини АЛЛОҲ таолодан сотиб олган бўлади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)

9) “Жума намозидан кейин етти марта ИХЛОС, ФАЛАҚ ва НОС сураларини ўқиган одам бир ҳафта бало~қазодан ҳамда ёмон ишлардан ҳимояланган бўлади.”
(АСЛИ ЙЎҚ ҲАДИС)

10) “Ётадиган маҳал ФОТИҲА ва ИХЛОС сурасини ўқиган ўлимдан бошқа бутун нарсаларнинг зиёнидан омон бўлади.”
(БУ ЁЛҒОН, БОТИЛ ҲАДИСДИР)

11) “Уч нарсани ишлаган одам ЖАННАТга хоҳлаган эшигидан киради:
Қул ҳақини ўтаган, ҳар намоздан кейин 11 марта ИХЛОС ўқиган, жонига қасд қилган қотилини кечириб ўлган одам”
(ТЎҚИМА ҲАДИС)

12) “Ҳеч кимнинг жонига, мол~мулкига, ор~номусига тегмай, шароб каби ичкиликлардан сақланиб, ИХЛОС сурасини юз марта ўқиган одамнинг эллик йиллик гуноҳлари кечирилади.”
(АСЛИ ЙЎҚ ҲАДИС)

13) “Эллик марта ИХЛОС сурасини ўқиганнинг эллик йиллик гуноҳлари кечирилади.”
(ТЎҚИМА ҲАДИС)

14) “Агар ким ИХЛОС сурасини 12 марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда қаср қуриб қўяди, ҳатто фаришталар фалончини қасрини зиёрат қилиб турардик дер экан”.
Агар уни 10 марта ўқиса, ўтирса тургунча, турса ўтиргунча гуноҳи ювилиб туради. Агар 100 марта ўқиса 25 йиллик гуноҳи кечирилади.
Агар ким ҳар куни “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни 200 марта ўқиса 50 йиллик гуноҳи кечирилади”.
(👉 ТЎҚИМА ҲАДИС)

(“Агар 1000 марта ўқиса Аллоҳ бу дунёдан ўтаётганида жонини олаётганда уни кўзларига жаннат боғларини кўрсатиб сўнг жонини олар экан.”
(АСЛИ ЙЎҚ ҲАДИС)

15) Аҳмад ибн Иброҳим ибн Шозон Абдуллоҳ ибн Омир Тоийдан, у эса отасидан, (яъни отам менга ҳадис қилиб гапириб берди). У Али ибн Мусодан, у отаси Мусодан, у отаси Жаъфардан, у отаси Муҳаммаддан, у отаси Алидан, у отаси Ҳусайндан, у отаси Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким қабристондан ӯта туриб: «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн бир марта ўқиб, сӯнгра савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича ажр берилади».
#Изоҳ: Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: "Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Омир у отасидан бу ҳадисни ботил, мавзӯъ (уйдирма) нусхалардан ривоят қилган. Ушбу ҳадис тӯқима ҳадислардан ҳечам ажралмаган".
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

@doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 АЛЛОҲГА ДАЪВАТ ҚИЛИШНИНГ ФАЗЛИ

🔉 Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori