Doniyor Qori
29.4K subscribers
5.81K photos
4.21K videos
1 file
6.84K links
Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz!

Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.
Download Telegram
#Сӯраган_эдингиз

📌Изоҳ: Мазкур ҳадис👆 Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас. Шак-шубҳа йӯқки, бу ҳадис тўқиб чиқарилган ёлғондир. Чунки бу гаплар мӯътабар ҳадис китобларида маълум эмас. Шу каби у ишончли суннат китобларининг ҳеч бирида учрамайди. Бу ҳадиснинг ривоят қилувчи кишилари ҳам йӯқ.
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Дониёр Файз

http://myurls.co/doniyorqori
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДУОНИНГ_АЙНИ_ПАЙТИ

👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.

Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Дониёр Файз

http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ДУО_ЎРГАНАМИЗ

📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.

Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.

Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзув ва саҳифадан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.

Дониёр Файз

⬆️ УШБУ ҲАВОЛАДАГИ ДУОЛАР ЎҚИШ ЁКИ ЁДЛАШ УЧУН КАМИНА ТОМОНИДАН ОСОН ВА ҚУЛАЙ ӮҚИЛГАН.

👉
http://myurls.co/doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
#Долзарб
Азиз диндошлар.
Бугундан бошлаб, сиз азизларга ҳаммамиз учун энг муҳим бӯлган мавзу, яъни "Банда вафотидан кейин қабрида бӯлган ҳолатда (унга) ажр-мукофоти келиб турадиган етти иш" ҳақидаги эслатмани қисмларга бӯлиб, бериб борамиз. Зеро, ушбу мавзу барча мӯмин-мусулмонларни қизиқтирмасдан иложи йӯқ.
Эшитган ва билганларимизга чиройли суратда амал қилишлигимизни Роббимиз бизларга насиб этсин!
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 Банда вафотидан кейин қабрида бўлган ҳолатда ажри келиб турадиган етти иш.

🔺1-қисм

🔈 Дониёр Файз

Улашинг 👉👉👉

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
📌ХОЛИС_ЭСЛАТМА

"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзалардан бебаҳра қолманг!

Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишнинг фазилати ҳақида эшитган, билган ҳамда амал қилишни истаган ӯқувчиларимизнинг баъзилари бизга шу кунлар бошланишидан сал олдинроқ эслатиб қӯйишимизни илтимос қилишган эди.
Шунга жавобан энди "Аййамул бийз", яъни оқ кунлар бошланишидан уч ё тӯрт кун олдиндан эслатма бериб борамиз.

Ушбу Шаввол ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар 22-23-24 апрель, яъни душанба, сешанба ва чоршанба кунларига тӯғри келади. ИншаАллоҳ, эртага якшанба кечаси саҳарликка туриб, душанба кунидан нафл рӯзани бошлаймиз.

👉 Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам юбориб, эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
@doniyorqori
#РУҲИЯТ

БОҚИЙ БАХТ


Нечун ҳасратларда ёнасан эй, дил,
Нечун бахт изларсан мукаммал, комил?!
Гар чин мўмин бўлсанг, сенгадир аён:
Бақо қай томонда, фано қай томон...

Кўрган-кечирганинг бари синовдир,
Фанони севмоқлик Бақога ғовдир...
Севсанг, ажралмоқни ўйлаб қўй бир кун,
Зотан, бунда бўлмас бағирлар бутун...

Само чўққисига етгани сайин,
Қуёш ҳам заволга кетмоғи тайин.
Ой ҳам тўлишганда ортига қайтар,
Мангулик қўшиғин нур ила айтар...

Бу, Буюк Роббимнинг жорий ишидир:
Комиллик–заволнинг бошланишидир...
Йилнинг баҳор, ёзи, кузи, қиши бор,
Ҳар бири айланиб келгайдир такрор...

Севинчлар ортида кулфат яширин,
Ким ҳам билар эди азалнинг сирин...
Гар шодлик истарсан мангу, безавол,
Фонийда боқийни топмоқ хомхаёл...

Ҳар бахтнинг ортидан келгайдир бир ғам,
Бугун дўстинг кўпдир, эрта бўлур кам.
Бугун бахт, шодликдан оғзинг қулоқда,
Эртага кўз ёшинг оқар булоқдай.

Севганинг ҳеч қачон сени севмайди,
Бугун шоҳ бўларсан, эртага–дайди.
Қадри йўқлар билмас қадрингни ҳаргиз,
Уларчун тўкканинг кўзёшинг эссиз...

Оқил инсон учун эмас ҳеч ниҳон–
Топган-йўқотганинг бари имтиҳон...
Бошинг кўкка етса, бошинг эггин жим,
Юзтубан қуласанг, бўлмагин таслим.

Кутма яхшиликка қайтар деб эҳсон,
Бунча ғофил бўлма, эй оқил инсон.
Қайтар дунё бўлгай фақат Қиёмат,
Унгача кўрганинг синовдир фақат.

Золимлар мусийбат кўрмаса асло,
Адолат йўқ дебон ўйлама аммо.
Қутулиб қололмас Даҳшатли кунда,
Ким ноҳақ йўлларда юргайдир бунда.

Ҳар ким жазосини олар муқаррар,
Ҳатто пинҳон бўлса қилмиши агар.
Зеро, ғофил эмас сирлардан Аллоҳ,
Ўзи барчамизга Энг Одил Гувоҳ!

Мазлумнинг ўчини Роббим олгайдир,
Ҳар золим бармоғин тишлаб қолгайдир.
Мўмин рози бўлар ўз иймонидан,
Азоб-уқубатда қолган жонидан...

Севган севганига етишгай у кун,
Фироқ-у аламни унутиб бутун.
Мангу жаннатларда боқийдир бахт ҳам,
Тамом унутилар ҳар қандайин ғам.

Ўткинчи дунё деб чекмагил фиғон,
Мангулик қувончлар кутмоқда, ишон.
Илло, иймон ила яшаб ўтсанг, бас,
Аллоҳга қуллигинг кетмагай абас.

Шаҳобиддин Одил

http://myurls.co/doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#УНУТМАНГ

Жаннатга киришга сабаб бӯлувчи амаллардан бири

Изоҳ: Таҳоратни чиройли суратда қилиб, сӯнг дарҳол икки ракат таҳорат намозини ӯқишда бардавом бӯлайлик.

Эй, биродарим, эй, муслима синглим! Таҳорат қилаётганингизда ва намозга киришингиздан аввал ушбу ҳадисни ёдингиздан ӯтказсангиз,
ибодатга кучли рағбат ва унга интилишингиз янада ортади.

#Ният: "Таҳорат намози" ӯқишни қалбдан ӯтказиб (яъни Таҳорат намози дея)ният қилинади. Буни лафзлар билан айтиш шарт эмас. Зеро, Аллоҳ таоло қалбимиздан неки ӯтса, барчасини кӯриб, билиб турадиган Зотдир.

#Эслатма: Ушбу намознинг зам сураларига ихтиёрий суралар ӯқилади. Баъзи инсонларнинг: “1 чи ва 2 чи ракатига хос суралар ӯқилади” деган гаплари нотӯғридир. Чунки бунга далил йӯқ.
Валлоҳу аълам
Дониёр қори

@doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
👆Ушбу нафл рӯзаларни тутсаммикан-тутмасаммикан, деб иккиланиб турган баъзи яқинларимизнинг шижоат ва журъатларини ошириш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эслатиб қӯймоқчимиз: “Аллоҳ деди: “Одам боласининг рўзадан ташқари барча амали ўзи учун. Батаҳқиқ,  у (рўза) Мен учун ва унинг мукофотини Мен бераман...” 
(Бухорий ривояти).

👉Бас, шундай экан, Аллоҳ таоло ваъда қилган ана шундай улкан ажр-мукофотларга эришиш учун Рамазондан бошқа пайтларда ҳам суннатга мувофиқ нафл рўзаларни тутишга одатланайлик! 
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 Банда вафотидан кейин қабрида бўлган ҳолатда ажри келиб турадиган етти иш.

🔺2-қисм

🔈 Дониёр Файз

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
ҲАШР СУРАСИ (18-24 оятлар)

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ

18. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. (Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.)

‎وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ نَسُوا اللَّهَ فَأَنسَاهُمْ أَنفُسَهُمْ أُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

19. Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У зот уларга ўз шахсларини унутдирди. Ана ўшалар, фосиқдирлар. (Аллоҳни унутган одам бу дунёда уни олий мақом билан боғлаб турувчи алоқани йўқотади. Уни бошқа жонзотлардан ажратиб турадиган олий мақсаддан маҳрум бўлади. Ва ниҳоят, ўзининг инсонлигини унутади.)

‎لَا يَسْتَوِي أَصْحَابُ النَّارِ وَأَصْحَابُ الْجَنَّةِ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمُ الْفَائِزُونَ

20. Дўзах эгалари ва жаннат эгалари тенг бўлмаслар. Жаннат эгалари, ўшалар ютуққа эришувчилардир.

‎لَوْ أَنزَلْنَا هَٰذَا الْقُرْآنَ عَلَىٰ جَبَلٍ لَّرَأَيْتَهُ خَاشِعًا مُّتَصَدِّعًا مِّنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَتِلْكَ الْأَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ

21. Агар ушбу Қуъонни тоғга туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб ва парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки улар фикр юритсалар.

‎هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ هُوَ الرَّحْمَٰنُ الرَّحِيمُ

22. У Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.

‎هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ

23. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У - Малик, У-Қуддус, У-Салом, У- Мўмин, У- Муҳаймин, У-Азиз, У-Жаббор, У-мутакаббирдир. Аллоҳ Унга ширк келтираётган нарсалардан покдир. (Малик-ҳақиқий эгадир, Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат унга қул бўладилар. Қуддус-барча айблардан холи, нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир. Салом-нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва роҳат берувчи зот. Аллоҳ «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато қилади. Мўмин-иймон ва омонликни берувчи. Муҳаймин-ҳамма нарсани қамраб олувчи, яъни, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларининг гувоҳи бўлиб туради, ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Азиз-барчанинг устидан ғолиб. Жаббор - олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади. Мутакаббир-кибирёси ва улуғлиги муболағали зот.)

‎هُوَ اللَّهُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ لَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

24. У Аллоҳ Холиқ, Бариъу, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этарлар. Яна У Азиз ва Ҳакимдир. (Холиқ-яратувчи. Бариъу-йўқдан бор қилувчи. Мусаввир-махлуқотларнинг сувратини шакллантирувчи зот. Дунёдаги барча чиройли исмлар Аллоҳникидир. Ҳадиси шарифда Аллоҳнинг тўқсон тўққизта чиройли исми зикр қилинган. Осмонда бўлсин, ерда бўлсин, дунёдаги барча нарсалар Аллоҳ таолони поклаб ёд этади, лекин биз уларнинг тасбиҳини тушунмаймиз. У Аллоҳ ғолибдир ва ҳаким-барча ишларни ҳикмат билан қилувчи зотдир.)

Каналга уланиш👇🏼

http://myurls.co/doniyorqori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 Банда вафотидан кейин қабрида бўлган ҳолатда ажри келиб турадиган етти иш.

🔺3-қисм

🔈 Дониёр Файз

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 ЗИНОДАН ҲАМ ОҒИР ГУНОҲ ҲАҚИДАГИ РИВОЯТ САҲИҲМИ

Мусо алайҳиссалом ва зинокор
аёл суҳбати.


🔉
Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Forwarded from Doniyor Qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Унутманг

📌Эй мўмин биродарим, мўмина синглим, бугун ушбу ☝️ зикрни айтингизми?