Doniyor Qori
29.4K subscribers
5.81K photos
4.21K videos
1 file
6.84K links
Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz!

Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.
Download Telegram
Audio
#ОГОҲЛИКГА_ДАЪВАТ

📌 ЭҲСОН ҲАҚИДА

📖 МУНОФИҚУН СУРАСИ 10-11 ОЯТЛАР.

🔈 Дониёр қори

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАМАЗОН_ДУО_ОЙИ

Ушбу дуо Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп қиладиган дуолари эди.
Бу ҳақда Анас розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадис бор.

#дуо
Audio
#Сўраган_эдингиз

Ифтор пайтида Аллоҳ билан бандалари ўртасидаги парда кўтарилади, деган ҳадис ёки ривоят тўғрими?


🔉 Дониёр қори

👉
http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

💡Савол: Умра амалини қилиб бӯлган киши кейинги кунлардан бошлаб Каъбанинг ҳовлисида намоз ӯқиш ёки нафл тавоф қилиш учун хафсизлик ходимларига хийла ишлатиб, яъни алдаб ҳеч қандай ниятсиз яна эҳромга кириши тӯғрими

🔈 Дониёр қори

👉
http://myurls.co/doniyorqori
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!

اللّهمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللّهمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

☝️Саловотнинг ӯқилиши:
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалла аали Муҳаммад камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм Иннака ҳамийдум-мажийд.
Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд»

Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганингдек раҳмат эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотсан. Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига барака ато қилганингдек барака ато эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан»
(Бухорий ривояти)

@doniyorqori
РЎЗАНИНГ ҲИКМАТИ, ИБРАТИ ВА МОҲИЯТИ

Аллоҳ таолонинг ҳукмлари ўта адолатли ва ҳақлидир. Аллоҳ таоло ҳеч бир ишни ҳикматсиз амр қилмайди. Унинг ҳар бир ҳикматини биз баъзида умуман англамаймиз. Баъзида уларнинг бир қисминигина англаймиз, лекин кўп нарсаларни англаш учун биз ожизлик қиламиз.
Рўзанинг фарз қилиниши ана шундай кўп ҳикматли ҳукмлардандир.

Рўза ибодати гуноҳлардан кечиш воситаси ҳисобланади. Чунки, инсон бу амали орқали Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш учун рухсат этилган нарсалардан ҳам тийилади, ман қилинган нарсалардан эса умуман воз кечади.

Рўза нафсни жиловлашга ёрдам беради. Чунки, инсон тўқ бўлганда унинг истаклари кучаяди. Очлигида эса, улардан воз кечади. Зеро, Набий алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар: "Эй, ёшлар жамоаси! Сизлардан ким уйланишга қодир бўлса, уйлансин! Албатта у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса рўзани лозим тутсин...".
(Бухорий ва Муслим ривояти).

Рўза камбағалларга нисбатан меҳр-шафқат ҳиссини уйғотади. Рўзадор киши рўза пайтида очлик машаққатини бошидан ўтказиб, доим шундай ҳолатда юрадиган инсонлар ҳақида ўйлаб, уларга нисбатан юраги юмшаб, раҳмдил бўлиб қолади ва уларга яхшилик қила бошлайди.

Рўза шайтонни заифлаштиради ва ўз-ўзидан рўзадорнинг қиладиган гуноҳлари сони камаяди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: "Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради...".
(Бухорий ва Муслим ривояти).

Дарҳақиқат, рўза шайтоннинг йўлини тўсади, шундан кейин у заифлашиб, инсонга нисбатан таъсир кучи камаяди. Баъзи уламолар бу ҳақда: "Шубҳа йўқки, қон озиқ-овқат ва сувдан пайдо бўлади. Қачонки инсон озиқланганда ва сув ичганда шайтоннинг қон томирлардаги ҳаракати кенгаяди, рўза тутганда эса, шайтоннинг (қон томирлардаги) йўли сиқилиб, инсоннинг қалбида яхши амаллар қилишга, ёмон амаллардан кечишга рағбат уйғонади", дейдилар.

Рўза инсон қалбини ҳушёрликка ўргатади. Аллоҳ таоло уни кузатиб турганини доимо эслаб тургани учун, инсон кўпгина ҳавойи орзу-истакларидан воз кечишга ўрганади.

Рўзанинг моҳияти дунё ва дунёвий ҳою ҳаваслардан воз кечиб, Аллоҳ таолога яқинлашишга ундашдан иборат.

Рўза мўмин-мусулмонни доимо итоатда бўлишга ўргатади. Чунки, рўзадор кўп вақтини асосан ибодат билан ўтказади ва бу унинг учун одатга айланиб қолади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, юқоридагилар рўзанинг айрим ибратлари холос. Биз, мўминлар Аллоҳ таолодан бу ҳикматларнинг ибратли амалларини амалга оширишда куч-қувват ато этишини ва Унинг Ўзигагина итоаткор бўлишимизга ёрдам беришини сўраб қоламиз.
Валлоҳу аълам.

Дониёр Файз манбалардан фойдаланиб тайёрлади.

Каналга уланиш 👇

@doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САЛОВОТ_АЙТИНГ!

اللّهمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللّهمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ


☝️Саловотнинг ӯқилиши:

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалла аали Муҳаммад камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм Иннака ҳамийдум-мажийд.
Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд»


Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганингдек раҳмат эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотсан. Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига барака ато қилганингдек барака ато эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан»
(Бухорий ривояти)

@doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 ФИТР САДАҚАСИ ҲАҚИДА

🔉 Дониёр Файз

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг қули Нофеъ разияллоҳу анҳу: «Саҳобалар фитр закотини ҳайитдан бир ёки икки кун аввал берар эдилар» - деди.
(Бухорий ривояти).


👉
http://myurls.co/doniyorqori
​​#ЭСЛАТМА

☝️Дуолар мустажоб бӯладиган вақтда огоҳ бӯлинг!

Иншааллоҳ, ҳозир айнан шундай вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар”, деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

@DONIYORQORI
Audio
#ДУО_ЎРГАНАМИЗ

📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.

Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.

Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзув ва саҳифадан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.

Дониёр Файз

⬆️ УШБУ ҲАВОЛАДАГИ ДУОЛАР ЎҚИШ ЁКИ ЁДЛАШ УЧУН КАМИНА ТОМОНИДАН ОСОН ВА ҚУЛАЙ ӮҚИЛГАН.

👉
http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 ФИТР САДАҚАСИ ҲАҚИДА

🔉 Дониёр Файз

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг қули Нофеъ разияллоҳу анҳу: «Саҳобалар фитр закотини ҳайитдан бир ёки икки кун аввал берар эдилар» - деди.
(Бухорий ривояти).


👉
http://myurls.co/doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайрия разияллоҳу анҳони бомдод намозидан кейин жойнамоз устида чошгоҳ пайтигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирганини кўрдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам (унга): “Ҳали ҳам зикр қилиб ўтирибсанми?” дедилар. (Жувайрия): “Ҳа”, деди. Шунда у зот: “Мен сенинг олдингдан чиққанимдан кейин тўртта калимани уч марта айтдим. Агар сен шу пайтгача айтган зикрларинг билан бу калимани тортиб кўрилса, албатта бу калималар оғир келади”, дедилар (ва юқоридаги 👆зикрни айтдилар).
(Муслим ривояти)
http://myurls.co/doniyorqori
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!

​​НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ

أستغفر الله، أستغفر الله، أستغفر الله : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ. 

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йаа зал жалаали вал икром», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
(Муслим ривояти).

 لا إلهَ إلاَّ اللَّه وحْدهُ لاَ شَرِيكَ لهُ، لَهُ المُلْكُ، ولَهُ الحمْدُ، وَهُو عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ،
اللَّهُمَّ لا مَانِعَ لِما أعْطَيْتَ، ولَا مُعْطِيَ لِما مَنَعْتَ، ولَا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир фарз намози ортидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лима аътойта ва лаа муътийа лима манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)
(Бухорий ва Муслим ривояти).

لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير،، لا حول ولا قوة إلا بالله، لا إله إلا الله ولا نعبد إلا إياه، له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن، لا إله إلا الله مخلصين له الدين ولو كره الكافرون

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳар намоз кетидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду илла иййааҳ, лаҳун ниъмату валаҳул фазлу ва лаҳуссанаа ул ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал каафируун», деб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан (шундай) таҳлил айтар эдилар» деганлар.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.)
(Муслим ривояти).

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч мартадан: «Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
(Муслим ривояти).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга икки "Қул аъузу..."ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар."
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).

Абу Довуднинг ривоятларида: "Қул ҳуваллоҳу аҳад...", "Қул аъузу бироббил фалақ...", "Қул аъузу бироббин нас..." ни ўқиш лозим", дейилган

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "Оятал Курсий"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради", дедилар.
(Насоий ва Ибн Сунний ривояти).

Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:

اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).

http://myurls.co/doniyorqori
NAMOZDAN KEYINGI ZIKRLAR BAYONI
@doniyorqori
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!

🔊 НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ

🎤 Дониёр Файз

👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

📌
✈️ Рўзадор киши сафарда оғиз очиладиган вақт самолётда бўлиб қолса, рўзасини йўлга чиқган манзил вақтига кўра очадими? Агар ифтор вақти кирмасдан очиб қўйганини билса, рўзанинг қазосини бошқа кунларда тутадими?

🔉 Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori
Сӯраган эдингиз 👇
Audio
#Сўраган_эдингиз

"Фиръавннинг аёли Осиё ва Ийсо (а.с )нинг оналари Марям, бу икковлари жаннатда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳларида бўлишади", деган гаплар қанчалик рост? Бу ҳақда саҳиҳ ҳадис келганми?


🔉 Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori
📌 Хулоса ӯрнида
✍️ Азизлар, сизларга такрор ва такрор таъкидлаб айтамизки, турли каналлардаги мутасадди инсонлар (админ) ёки ёш толиби илмлар бу ҳақда жавобгарликни ҳис қилиб, агар уларда бирор мавзуга тегишли ҳадисга эҳтиёжлари туғилса, мана шу ишнинг аҳлларига, яъни ӯзимизда етишиб чиқаётган ҳадисшунос аҳли илмларга мурожаат қилиб ушбу ҳадиснинг даражаси – саҳиҳми, ҳасанми – яъни, амал қилса бӯладиган ёки заиф (кучсиз) ёки мавзуъ тӯқилган ҳадисми – шу ҳақда улардан суриштириб, кейин ижтимоий тармоққа жойлашлари мақсадга мувофиқ, деб ӯйлаймиз.
👉 Бир инсон Аллоҳ ва унинг расули номидан бирор хабарни етказишда эҳтиёт бӯлиши лозим. Чунки илм омонатдир. Шундай экан, сизнинг ижтимоий тармоққа жойлаётган хабарингиз саҳиҳ – ишончли хабарлардан бӯлсин. Бӯлмасам сиз одамларга зулм қилган бӯласиз. Бинобарин, имом Заҳабий ӯзларининг "Гуноҳи кабиралар" китобида: "АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛА ҲАМДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ШАЪНИГА ЁЛҒОН ГАПИРИШ" катта гуноҳлар сафига киришлигини таъкидлаб ӯтганлар. Ахир Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан "ҳадис" деб ёлғон гапириш, бошқа бировнинг номидан ёлғон гапириш билан бир хил эмас. Бундан огоҳ бӯлайлик!!! Бу мавзуга оид қуйидаги ҳадисни доимо ёдда тутайлик! Муғийра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Менинг номимдан ёлғон гапириш, бошқа бировнинг номидан ёлғон гапириш билан бир хил эмас. Бас, кимки менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин»
(Муслим ва бошқалар ривояти).
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori