Doniyor Qori
29.4K subscribers
5.81K photos
4.21K videos
1 file
6.84K links
Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz!

Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_ибратлари

📌 Изоҳ: Демак, ушбу дуони рӯзадор унга ифтор қилиб берган мезбонга қарата айтади.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Шу билан бирга ушбу дуони ўзингиз ҳам ёдлаб олинг.

http://myurls.co/doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ

📌Изоҳ: Баъзи рӯзадор кишилар кундузи ҳижома олдирса, кечгача қувватсизланиб, ҳолсизланиб қолиши ва бунинг натижасида рўзасини очишга ҳам тўғри келиб қолиши мумкин. Агар рӯзадорнинг кундузи ҳижома олдиришга унчалик зарурати бўлмаса, уни кечга сургани, яъни ифтордан кейин олдиргани яхшироқдир.
@doniyorqori
​​ЗУҲО – АВВОБИЙНЛАР НАМОЗИНИ ӮҚИШ ЁДИНГИЗДАН ЧИҚМАСИН.

1) Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намоз шариатимизда Зуҳо, яъни чошгоҳ намози деб аталади.

2) Зуҳо намози икки ёки тўрт ракъат ёки ундан ҳам кўп ўқилиши мумкин. Зуҳо намозининг 4 ёки 8 ракат ёки ундан ҳам зиёда ӯқилиши ҳақида бир неча саҳиҳ ҳадислар ҳам мавжуд.
Қуйида шулардан айримларини келтириб ӯтамиз.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо (чошгоҳ) намозини тўрт ракат ўқир эдилар. Аллоҳ хоҳлаганича ундан ҳам зиёда қилаверардилар".
(Муслим ривояти.)

Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Макка фатҳи куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, ювинаётган эканлар. Қачонки, ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо намози эди".
(Бухорий ва Муслим ривояти.)
Хулоса шуки, Зуҳо намозининг энг ками икки ракатдир.

3) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари «Зуҳо» намозини – "Аввобийнлар", яъни "тавба қилувчилар намози" деб атаганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"لا يحافظ على صلاة الضحى إلا أواب، وهي صلاة الأوابين" رواه ابن خزيمة والحاكم.

«Бирор ким Зуҳо намозини доимий ўқимайди, (магарам) тавба қилувчилар (аввобийнлар) бундан мустасно. Дарҳақиқат, у тавба қилувчиларнинг намозидир», дедилар.
(Ибн Ҳузайма ва Ҳоким ривояти. Ҳасан ҳадис.)


4) Зуҳо намози ӯқилишининг энг афзал пайти ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"صلاة الأوابين إذا رمضت الفصال" رواه مسلم.

«Аввобийнлар намози ёш туялар оёғи қизиган пайтдир».
(Муслим ривояти).

Яъни, Зуҳо намозини ўқишнинг энг афзал вақти, қуёш юқорироққа кўтарилиб, чўққига чиқишидан бир оз олдинроқ бўлган вақтдир. Яна ҳам аниқроғи, пешин вақти киришидан бир оз олдинроқ ўқилади. Яъни кундузи соат 11:00 дан то 12:00 гача бӯлган вақт. Валлоҳу аълам.

📌 Эслатма: Агар ишга борадиганлар ёки кундузи бирор юмуши туфайли шу пайтда ӯқий олмайдиган кишилар бӯлса, улар қуёш чиққандан кейин ҳам ӯқиб олишлари мумкин.

📌 Азизлар, ушбу намозни қалбдан ӯтказиб (Зуҳо намози дея)ният қилинади. Тил билан талаффуз қилиб айтиш шарт қилинмаган.
Аллоҳ таоло қалбимиздаги ниятларимизни билиб турган Зот. Ва У бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга асло муҳтож эмас. Зеро, ният қалб амалидандир. 
Роббимиз қайси намозни ӯқимоқчи эканимизни кӯриб, билиб туради.
 
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

@doniyorqori
📌Рамазон ойида истиғфор айтишни кўпайтирайлик.

«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ»

(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан»).

http://myurls.co/doniyorqori
#ЗАКОТ
Изоҳ: Закот беришга қодир инсонлар закот ва садақотларини энг аввало ушбу кўрсатилган кишиларга беришни бошлашлари керак.
Улардан «диллари ошно қилинувчилар» мансух этилган. Яъни, Ислом аввалида закот ва вожиб садақаларни кофирларга ҳам берилар эди, бу билан уларнинг дилларини Исломга мойил қилиш мақсад қилинар эди. Кейинроқ, Ислом ривож топгандан кейин, Умар (р.а.) халифалиги даврида саҳобалар ижмоси билан, унинг ҳукми бекор қилинган.
Бугунги уламолар давримизда қулчилик расман бӯлмагани учун қуллар тоифасини ҳам истисно қиладилар.
Аммо, маълумки, расман бӯлмаса-да, амалда қуллар ҳали ҳам бор..
Валлоҳу аълам

@doniyorqori
#ҲАР_ДАМ_ҒАНИМАТ

👆Мана шундай замонлар келмай туриб закот ва садақотларингизни беришга шошилинг!

@doniyorqori
#ҲАР_ДАМ_ҒАНИМАТ

👆Мана шундай замонлар келмай туриб закот ва садақотларингизни беришга шошилинг!

@doniyorqori
Audio
📌 ҒОИБОНА ДУО

🔉 Дониёр Файз

Эшитган ва билганларимизга амал қилишлигимизни Аллоҳ таоло насиб этсин!

👉
http://myurls.co/doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муслима_аёл

Муслима синглим, бир эшитиб кўринг.
📌 АЗИЗ РЎЗАДОР АКА-УКА, ОПА-СИНГИЛЛАР. БУГУН, ИНШААЛЛОҲ, ОҒИЗ ОЧИШДАН САЛ ОЛДИН ҚУЙИДАГИ ДУОНИ ЎҚИНГ. БУ ЕРДА ШАРҲИ БИЛАН ЁЗИЛГАН. АЛБАТТА ЭШИТИНГ.👇
Audio
#СУННАТДА_КЕЛГАН_ДУО

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي، وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي، وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي، وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي، وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

“Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъи, ва мин шарри басори, ва мин шарри лисаани, ва мин шарри қолби,
ва мин шарри маниййи".

(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

👉 http://myurls.co/doniyorqori
Бундай кўринишда ҳам бор.
Улашинг👇
#РӮЗАГА_ОИД_ҲУКМЛАР

Рўзани бузувчи амаллар

Уламолар рўзани бузувчи асосий амалларнинг тўртта эканига иттифоқ қилганлар.
Булар, емоқ, ичмоқ, жимоъ (жинсий алоқа) ва ҳайздир.
Емоқ, ичмоқ ва жимоъни Аллоҳ таоло Қуръон Каримда биргина оятда баён қилган: «Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз! ...То тонгда субҳ содиқ кўрингунча еб-ичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!»
(Бақара сураси, 187-оят).

Имом Бухорий Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "(Аёл)... ҳайз кўрганда намоз ўқимайди, рўза тутмайди эмасми?"
Ушбу ҳадисда рўзани бузувчи амалларнинг тўртинчиси эканлигига далолат қилади.

Рўзани бузмайдиган амаллар

Бу ҳақда уламолар айтадилар:
📌 Агар рўзадор таҳорат ёки оддий ҳолатда бурунга сув олаётиб бехосдан унинг томоғига сув ўтиб кетса, бу билан рўзаси бузилмайди. Чунки у буни қасддан қилмади.
📌 Рўзадорнинг баданидан қон чиқиши, бурни ёки тиши қонаши, тиш суғуриш ёки ҳуснбузарни сиқиш сабабли қон чиқиши рўзани бузмайди. Бироқ чиққан қонни ичига ютиб юборишдан эҳтиёт бўлиш лозим.
📌 Агар рўзадор рўзадорлик пайтида ўзини ўзи қасддан қустирган бўлса, қазосини (бошқа кунларда) тутиб беради. Аммо қусқи рўзадорнинг хоҳишидан ташқари келган бўлса, рўзаси раво бӯлади. Яъни унинг рӯзаси бузилмайди.
📌 Рӯзадор зарурат юзасидан озиқлантирмайдиган уколлар олиши, хоҳ томирдан ва хоҳ мускуллардан олинсин, унинг рўзаси бузилмайди. Чунки улар на таом ва на ичимликдир ва шу билан бирга уларни ейиш ва ичиш ўрнида ишлатилади, деб эътибор қилинмайди.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади.

Яқинларингизга ҳам улашинг 👉🏼

@doniyorqori
#РӮЗАГА_ОИД_ҲУКМЛАР

📌 Қуйидаги ишлар рўзани бузмайди:

Рӯзадор зарурат юзасидан қулоққа ёки кўзга томдириладиган ёки бурунга пуркаладиган (спрей) дорилардан фойдаланганида димоққа келадиган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан фойдаланиши мумкин. Мободо, озгина таъмини сезса ҳам, унинг рӯзаси бузилмайди. Чунки у ошқозонга озуқа бӯлиб бормайди.

📌 Жунуб ҳолатда тонг оттирган рўзадор ҳақида

Савол: Эр-хотин ӯртасидаги жинсий муносабат бӯлгани боис улар жунуб ҳолатида тонг оттирган бӯлсалар, рўзаларига зарар борми?

Жавоб: Агар эр-хотин жинсий алоқа қилганликлари сабабли ғусл қила олмай жунуб ҳолда тонг оттирган бӯлишса, бу иш уларнинг рўзасига зарар бермайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўза кечаларида эр-хотин тонгача бемалол қовушишларига изн берган. Бу эса кишининг жунуб ҳолатда тонг оттиришини тақозо қилади. Ҳатто Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам рӯза кечалари
рафиқалари билан жинсий муошаратда бўлишлари сабабли жунуб бӯлиб, субҳи содиққа етишганлари ва ӯша ҳолатда рўза тутиб сӯнг ғусл қилганликлари Муттафақун алайҳ бӯлган ҳадисда келган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига фатво сўраб келди. Мен эшик ортидан эшитиб турган эдим. У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, баъзан жунуб ҳолимда намоз (бомдод) вақти кириб қолади, рўза тутавераманми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ҳам жунублигимда намоз вақти кириб қолади, рўза тутавераман», дедилар…».
(Муслим ривояти)

Шу каби аёл киши ҳайздан покланган пайтида саҳарлик кириб қолса, олдин саҳарлик қилиб олиб, кейин ғусл қилса ҳам бӯлади.
Дониёр Файз
Валлоҳу аълам

Улашинг 👉👉👉

@doniyorqori
Audio
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

📌
✈️ Рўзадор киши сафарда оғиз очиладиган вақт самолётда бўлиб қолса, рўзасини йўлга чиқган манзил вақтига кўра очадими? Агар ифтор вақти кирмасдан очиб қўйганини билса, рўзанинг қазосини бошқа кунларда тутадими?

🔉 Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori
#ҒАНИМАТ_ДАМЛАР

Чин мусулмонман деган ҳар биримиз Рамазон кунларни ғанимат билиб, аввал унчалик улгура олмаган солиҳ амалларимизни кӯпайтиришга ҳаракат қилайлик! Хусусан, аввал ёдлаган сура ва оятларимизни қайта-қайта ӯқиб мустаҳкамлаб олайлик! Кӯпроқ сураларни ёдлашга бел боғлайлик! Қуръони Каримни асл матндан ӯқиб хатмлар қилайлик.
Тажвидга қийналадиганларимиз, шунга мӯлжалланган каналларга аъзо бӯлиб, тажвидларимизни иложи борича тӯғрилаб олайлик.
Дониёр қори

@doniyorqori