Doniyor Qori
29.4K subscribers
5.81K photos
4.21K videos
1 file
6.84K links
Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz!

Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.
Download Telegram
TONGI ZIKRLAR
DONIYOR QORI
#ЗИКР

🔊 Дониёр қори:
🖋 ТОНГГИ ЗИКРЛАР

👉🏼 @doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

🔊 МУСУЛМОНЛАРНИНГ БИР-БИРЛАРИГА НИСБАТАН МУҲАББАТЛАРИНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИГАН ИШЛАРДАН БИРИ САЛОМНИ ЁЙИШЛИКДИР.

🎙 Дониёр Файз

👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori
📌 Салом-аликда учрайдиган баъзи бир хатолар

Баъзи бир кишилар суннатга мувофиқ саломлашиш ӯрнига: "салом", "яхшимисан", ёки "тузукмисан" каби ибораларни ишлатишади.
👉 Ундан ҳам қизиғи, ҳозирда баъзи ҳолатларда шунга гувоҳ бӯляпмизки, учрашганда ҳам, телефон орқали ҳам, ҳатто телеграмда ёзиб саломлашганда ҳам, саломга алик олиб, ӯша заҳоти кетидан яна ассалому алайкум деб салом берадилар. Бу иш саломлашиш одобларидан эмасдир. Ва бундай саломлашиш суннатда ҳам келмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берганлар, саҳобалар розийаллоҳу анҳум алик олганлар. Тамом. Аликдан кейин саҳобаларнинг яна салом берганлари ҳақида бирон маълумот йўқ.
Аммо, ёши кичик одамнинг катталарга салом бермай мурожаат қилиши, ҳаттоки телефон ёки телеграмда бӯлса ҳам, айнан одобсизликдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

@doniyorqori
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК

Салом-алик қилиш савобига эга бӯлиш

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Ассалому алайкум», — деди. У зот унга жавоб қайтариб ўтирдилар-да: «Ўнта (савоб)», — дедилар. Бироздан кейин бошқа бир киши келди ва «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», — деди. Унга ҳам жавоб қайтариб: «Йигирмата (савоб)», — дедилар. Сўнгра бошқа бир киши келиб, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу», — деди. Унга ҳам жавоб қайтариб: «Ўттизта (савоб)», — дедилар».
(Саҳиҳ Абу Довуд [5195] ва Термизий [2689] ривояти)

📌 Изоҳ: Яъни, бир инсонга "ассалому алайкум" деб тинчлик, хотиржамлик тилаб Аллоҳдан ўнтадан ўттизтагача ажр – савоб олиш мумкин экан.
Ҳадис маъноларида айтилганидек, салом берувчи «Ассалому алайкум» деса, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ» деб алик олинади. Агар у «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ» деб салом берса, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» деб алик олинади. Шундай қилинганда, оят ва ҳадисда буюрилгандек, чиройлироқ қилиб алик олинган бўлади. Салом берувчи «ва баракотуҳ» қўшимчасини ҳам қўшса, алик олувчи ҳам ўша қўшимчадан нарига ўтмаслиги лозим.
Яъни, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ», деб алик олинади.

📌 Эслатма
Ғайри муслим, яъни мусулмон бӯлмаган кишиларга йўлиққанда аввал уларни салом беришини кутиб, улар салом бергандан кейин “ва алайкум” демоқ.

Имом Муслим Саҳийҳул-Муслим номли асарларида "Аҳли китобларга биринчи бошлаб салом беришни қайтариш ва уларга қандай жавоб қайтариш" бобида қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам "Агар сизга аҳли китоб (яҳудий, насроний)лар салом берсалар, бас, сиз "ва алайкум"денг", дедилар. (Муслим ривояти).
Валлоҳу аълам

Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади

@doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Унутманг

📌Эй мўмин биродарим, мўмина синглим, бугун ушбу ☝️ зикрни айтингизми?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатга киришга сабаб бӯлувчи амаллардан бири

Изоҳ: Таҳоратни чиройли суратда қилиб, сӯнг дарҳол икки ракат таҳорат намозини ӯқишда бардавом бӯлайлик.

Эй, биродарим, эй, муслима синглим! Таҳорат қилаётганингизда ва намозга киришингиздан аввал ушбу ҳадисни ёдингиздан ӯтказсангиз,
ибодатга кучли рағбат ва унга интилишингиз янада ортади.

#Ният: "Таҳорат намози" ӯқишни қалбдан ӯтказиб ният қилинади. Буни лафзлар билан айтиш шарт эмас. Зеро, Аллоҳ таоло қалбимиздан неки ӯтса, барчасини кӯриб, билиб турадиган Зотдир.

#Эслатма: Ушбу намознинг зам сураларига ихтиёрий суралар ӯқилади. Баъзи инсонларнинг: “1 чи ва 2 чи ракатига хос суралар ӯқилади” деган гаплари нотӯғридир. Чунки бунга далил йӯқ.
Валлоҳу аълам
Дониёр қори

@doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 МУКОФОТ ВА ЖАЗО

🔊 Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 ТАШАҲҲУДНИНГ ОХИРИДА САЛОМ БЕРИШДАН ОЛДИН АЙТИЛАДИГАН ДУОЛАР ҲАҚИДА

🔈 Дониёр Файз

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#ҲУРМАТЛИ КАНАЛИМИЗ ОБУНАЧИЛАРИ!
Сизларга холис мурожаатимиз шуки, бу ☝️ эслатмадаги – дунё ва охиратимиз учун энг зарур бӯлган дуоларни албатта ёдлаб олиб, уни ҳар бир намозларимизда ӯқиб юрайлик.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига намозларимизда –ТАШАҲҲУДНИНГ ОХИРИДА САЛОМ БЕРИШДАН ОЛДИН АЙТИЛАДИГАН ДУОЛАРНИ ӮҚИБ ЮРИШЛИГИМИЗНИ ТАРҒИБ ҚИЛГАНЛАР.
Қуйида ушбу дуоларнинг матларини ёдлашингиз учун тақдим қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori
#Кун_ҳадиси

«Сени шубҳага солган нарсани қӯйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол».
(Термизий ва Насоий ривоятлари)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​​#ДУОНИНГ_АЙНИ_ПАЙТИ

👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.

Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Дониёр Файз

@doniyorqori
Doniyor Qori pinned an audio file