Депутат Дониёр Юсупов
82 subscribers
123 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ФАРИШТАМ ОНАЖОНИМ.
ҲАЁТ БЎЛГАНИНГИЗДА БУГУН 28-ИЮНДА НАВБАТДАГИ ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗНИ НИШОНЛАРДИК. АДАЖОНИМ БИЛАН ЯРИМ АСРДАН ОШИҚ БИРГА БАХТЛИ УМР КЕЧИРДИНГИЗ.
5 ТА ФАРЗАНДЛАРНИ ТАРБИЯ ҚИЛИБ УЛАРНИ ЎҚИТИБ, УЙЛИ- ЖОЙЛИ ҚИЛДИНГИЗ МЕҲРИБОНИМ ОНАЖОНИМ. 15 ТА НЕВАРАЛАР ВА 4 ТА ШИРИНДАН- ШАКАР ЭВАРАЛАРНИНГ СЕВИМЛИ БУВИЖОНИ БЎЛДИНГИЗ.. БУНИНГ УЧУН ҲАММАМИЗ СИЗДАН МИННАТДОРМИЗ ВА БОШИМИЗ ЕРГА ТЕККУНЧА ТАЪЗИМДАМИЗ.
ГАРЧИ БУ ҲАЁТ СИЗНИ БИЗДАН ЭРТА ОЛИБ КЕТГАН БЎЛСА ҲАМ БИЗ СИЗДАН РОЗИМИЗ. СИЗ ҲАМ БИЗДАН РОЗИ БЎЛИНГ ОНАЖОН.
БИР Умр ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ҚИЛИБ ОТАЖОНИМ СЎЗЛАРИНИ ИККИ ҚИЛМАДИНГИЗ. СӮЗЛАРИНИ ҚОНУН ДЕБ БИЛИБ, СӮЗСИЗ БӮЙСУНДИНГИЗ. ОТАЖОНИМ ҲУРМАТЛАРИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙДИНГИЗ. ОХИРАТИНГИЗ ОБОД, ЖОЙЛАРИНГИЗ ФИРДАВС ЖАННАТЛАРИДА БЎЛСИН ИНШААЛЛОХ. ҚАБРЛАРИНГИЗ ҚУРЪОН НУРЛАРИ БИЛАН ЁРИШСИН ОНАЖОН. ЁТГАН ЕРИНГИЗ БЎСТОН, ЮРГАН ЙЎЛЛАРИНГИЗ ГУЛИСТОН БЎЛСИН. СИЗНИ ЖУДА СОҒИНДИК МЕҲРИБОНИМ ЖАННАТИМ. 🤲🤲🤲
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚДАН САВОЛ ЛОЙИХАСИ: АНИҚ САВОЛЛАРГА АНИҚ ЖАВОБЛАР
Смотрите "Халқдан савол: Аниқ саволларга аниқ жавоблар. Алимент ижроси доимий эътиборда" на YouTube
https://youtu.be/uVpoKDpFsdE
​​🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин.
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга.
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин

Байрамингиз муборак бўлсин!

Сизга чексиз ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
​​1. Тадбиркорнинг дӯкони сносга тушди.
2. Отамдан моддий таъминот олсам бӯладими???
"Халқдан савол" лойиҳасида шу ҳақда.

https://youtu.be/irpIse2tXtc
#ибратли дунё

#бир яримта дӯст
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Смотрите "Халқдан савол" лойиҳасида муҳим мавзулар" на YouTube
https://youtu.be/Ehuj9lqmNSw

1. Турмуш ӯртоғимнинг номида автомобил бӯлса, бола пули ололмайманми?
2. Қандай ҳолатларда фарзанд отасига алимент тӯлайди?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқдан савол" лойиҳаси..." на YouTube
https://youtu.be/b0c9wUj8lFk
"Халқдан савол" савол лойиҳасида аниқ жавоблар :
1. Кадастр ҳужжатлари бор, бироқ қарори йӯқ ерга эгалик ҳуқуқини олса бӯладими?
2. Чет элга ишга кетаётган аёлнинг фарзандларини турмуш ӯртоғи олиб қӯйиши мумкинми?
Ютуб каналига аъзо бӯлинг 👇👇👇
YouTube
https://youtu.be/b0c9wUj8lFk
#Умр йиллари

Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди.
Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди.
Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди. Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак».
Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди.
Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан...
Рус тилидан
Гулчеҳра АЗИМОВА таржимаси.