Депутат Дониёр Юсупов
81 subscribers
56 photos
91 videos
240 links
Download Telegram
​​Бугун ижодкор ёшларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Уларни кашф этиш ва ривожлантириш бизнинг асосий вазифамиз.
Қибрай туманидаги 34-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий ва ижодий масалалар бўйича тарғиботчи Дониёр Юсупов томонидан ўтказилган маҳорат сабоқларида журналистика, бошловчилик ва дикторлик сир-синоатлари бўйича дастлабки сабоқлар берилди.
​​Ассалому алайкум!

Сизни баҳорнинг гўзал айёми – Халқаро хотин-қизлар куни, 8 март байрами билан самимий муборакбод этаман.
Сизга бахт-саодат, фароғатли ҳаёт, мустаҳкам соғлик тилайман.
Қадрингиз доимо баланд, ҳаёт йўлингиз доимо ёруғ бўлсин! Ҳамиша гӯзаллик сизни тарк этмасин.
Қалбингиз ғам, кӯзингиз нам кӯрмасин.
Байрамингиз муборак бўлсин!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
​​Ўқитувчининг сочини олаётган сартарош сўрабди:
– Нега таълим тизимимиз борган сари ёмонлашиб кетмоқда?

Ўқитувчи озгина ўйланиб жавоб берибди:
– Тасаввур қилинг, соч олиш учун ишлатадиган хар бир ускунангизнинг қўлланилишини ёзма шаклда исботлашингиз ва тушунтиришингиз керак, ҳар бир одамнинг сочини олиш бўйича кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик, 3 йиллик, 5 йиллик режалар ва истиқбол режаларингизни тузишингиз лозим, сочни ювиш тартибини, шампунь ва бошқа соч учун косметик моддаларни изоҳлаб ёзма ҳисобот тайёрлашингиз керак. Бу ишлардан ташқари Сизнинг мақомингизни белгилаш “Бош ювиш ва сочга эътибор” каби мавзуларда маъруза қилиш ҳамда “Соч олдиришда ахборот технологияларининг ўрни” мавзусидаги семинар ва конференциялардаги чиқишларингизга мижозларингизнинг фикр-мулоҳазалари, тақризлари асосида белгиланади. Юқоридагиларнинг қарори асосида ўткир тиғли қайчидан фойдаланиш таъқиқланади.
Ҳар ойда бир неча марта назоратга миссия келади. Ҳар бир мижоз билан “аввалги ва кейинги ҳолат” ҳақида селфи қилиб, расм чиқариб, уни ҳисоботга қўшиб тикиб, комиссияга топширасиз ва бу ҳақиқат эканлигини оғзаки суҳбат орқали ўзингиз ёки салон раҳбари билан бирга исботлаб беришингиз керак. Даврий равишда хар бир мижозингиз ва қўшниларингизнинг коммунал тўловларини тўлашаётганлиги ҳақида маълумотномаларини тўплаб, топшириб боришингиз керак.
Яна баъзида мижозларингизнинг уйига бориб, уларнинг сочлари яхши ўсаётганлигини, муаммолари йўқлигини, ҳеч қандай психологик ёрдам керакмаслигини сўрашингиз керак.
Яна ойда бир неча марта ихтиёрий равишда кўча супуришга, йўл четларини ва дарахтларни оқлашга чиқишингиз керак. Йилда бир марта металлолом ва пахта йиғиш мавсумида иштирок этишингиз керак.
Ундан кейин ишдан бўш вақтингизда яна...

– Тўхтанг, етади!!! Сочни қачон оламан!? – дебди.

P.S.: Кимга юборишни ўзингиз биласиз!
​​🌸

Наврўз – гўзаллик,
янгиланиш, табиатни
уйғониши ва янги ҳаётнинг
қадимий тимсоли бўлган
байрамдир.
Ҳаётнинг янгиланиш
тимсоли бўлган ушбу
баҳорий байрам
ҳаммамизга эзгулик,
бахт-саодат ва меҳр-
муҳаббат олиб келсин.
Ҳар бир хонадонда
Соғлиқ, Муҳаббат, Бахт,
Хурсандчилик ва Кулги
аримасин.
Ҳаммамизга Наврўз айёми
муборак бўлсин!
🌹🌺🥀🌷🌸💐
Ҳадемай настарин гуллайди бодраб,
Осмонга ҳушимни элтиб ифори.
Қуёшли шудринглар тушар эрталаб.
Ювиб диллардаги қишнинг ғуборин.
Ҳадемай қалдирғоч келади қайтиб,
Ўрик шоҳларида бўртар довучча,
Турналар азалий қўшиғин айтиб,
Сумалак пишади тонг отгунича.
Ҳадемай лолалар бўсадек титраб,
Тоғлар виқорига мунис боқарлар,
Яна неча-неча ошиқлар йиғлаб,
Бир-бирин бағрида гулҳан ёқарлар.

Яна бир бор Наврӯзи олам муборак бӯлсин.

Ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
​​#пятнадцат_жума
#воскрасни_якшанба

Аслида ӯқитувчиларга текканларни бӯғиб қӯйгим келишини яширмайман. Лекин агар шу аҳвол бӯлса, эртага бу болалар шанбани "шестница" деб ҳам ӯрганиб кетаверади ва бир вақтлар "узбеки бараны" деган гапни ӯз исботи билан ӯзлари тасдиқлатиб олишади. 📽️Ёшлигимизда бир кинода шанбани шестница деб ӯргатаётган ӯқитувчининг эпизоди бӯларди. Бағоят бой тил, унақа деса ҳам, бунақа деса ҳам бӯлади, деб отмазка қиворарди ӯшанда ӯқитувчи.
✍️ Лекин бу видеони кӯриб, ӯзи ӯқитувчи йӯқ, шуни эплаб тургани ҳам катта гап, деганни ҳам башарасига мушт тушириш керак (фақат мени муштумзӯр экан деб ӯйламанг, просто асабимни жиловлай олмаяпман).
📢 Халқ таълими вазирлиги, болаларни "баран" қилаётган бунақа "баран ӯқитувчи"ларнинг малакасини ошириш чораларини кӯринг.
✍️Халқ таълими вазири, вилоятларга сафарингиз чоғида айнан рус тили фани дарсларини кузатсангиз, кӯплаб шунақа иқтидорларни кашф қилардингиз (ақл ӯргатяпти деб ҳафа бӯлманг, шунчаки ақлим етгани учун дӯстона маслаҳат бердим, бу ёғи ӯзингизга ҳавола).
Ассалому алейкум, қалби иймон ва мехрга тўла қадри баланд қадрдоним!!! Сизни мусулмон аҳлининг муқаддас байрами Ийд Рамазон айёми билан муборакбод этаман. Аллоҳим хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака ато этсин. Узоқ йиллар яратганнинг розилигига эришиш, тани жонимиз соғ-омон, бағри бутунликда шундай гўзал айёмларни нишонлаш ҳаммамизга насиб этсин.
Сизга чексиз ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

Қибрай тумани 4-умутаълим мактабида ташкил этилган “Фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмайлик” акцияси ҳамда энг фаол ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини тақдирлаш маросими жараёнлари "Nurafshon TV" мухбирлари видеолавҳасида.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ФАРИШТАМ ОНАЖОНИМ.
ҲАЁТ БЎЛГАНИНГИЗДА БУГУН 28-ИЮНДА НАВБАТДАГИ ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗНИ НИШОНЛАРДИК. АДАЖОНИМ БИЛАН ЯРИМ АСРДАН ОШИҚ БИРГА БАХТЛИ УМР КЕЧИРДИНГИЗ.
5 ТА ФАРЗАНДЛАРНИ ТАРБИЯ ҚИЛИБ УЛАРНИ ЎҚИТИБ, УЙЛИ- ЖОЙЛИ ҚИЛДИНГИЗ МЕҲРИБОНИМ ОНАЖОНИМ. 15 ТА НЕВАРАЛАР ВА 4 ТА ШИРИНДАН- ШАКАР ЭВАРАЛАРНИНГ СЕВИМЛИ БУВИЖОНИ БЎЛДИНГИЗ.. БУНИНГ УЧУН ҲАММАМИЗ СИЗДАН МИННАТДОРМИЗ ВА БОШИМИЗ ЕРГА ТЕККУНЧА ТАЪЗИМДАМИЗ.
ГАРЧИ БУ ҲАЁТ СИЗНИ БИЗДАН ЭРТА ОЛИБ КЕТГАН БЎЛСА ҲАМ БИЗ СИЗДАН РОЗИМИЗ. СИЗ ҲАМ БИЗДАН РОЗИ БЎЛИНГ ОНАЖОН.
БИР Умр ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ҚИЛИБ ОТАЖОНИМ СЎЗЛАРИНИ ИККИ ҚИЛМАДИНГИЗ. СӮЗЛАРИНИ ҚОНУН ДЕБ БИЛИБ, СӮЗСИЗ БӮЙСУНДИНГИЗ. ОТАЖОНИМ ҲУРМАТЛАРИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙДИНГИЗ. ОХИРАТИНГИЗ ОБОД, ЖОЙЛАРИНГИЗ ФИРДАВС ЖАННАТЛАРИДА БЎЛСИН ИНШААЛЛОХ. ҚАБРЛАРИНГИЗ ҚУРЪОН НУРЛАРИ БИЛАН ЁРИШСИН ОНАЖОН. ЁТГАН ЕРИНГИЗ БЎСТОН, ЮРГАН ЙЎЛЛАРИНГИЗ ГУЛИСТОН БЎЛСИН. СИЗНИ ЖУДА СОҒИНДИК МЕҲРИБОНИМ ЖАННАТИМ. 🤲🤲🤲
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚДАН САВОЛ ЛОЙИХАСИ: АНИҚ САВОЛЛАРГА АНИҚ ЖАВОБЛАР
Смотрите "Халқдан савол: Аниқ саволларга аниқ жавоблар. Алимент ижроси доимий эътиборда" на YouTube
https://youtu.be/uVpoKDpFsdE
​​🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин.
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга.
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин

Байрамингиз муборак бўлсин!

Сизга чексиз ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
​​1. Тадбиркорнинг дӯкони сносга тушди.
2. Отамдан моддий таъминот олсам бӯладими???
"Халқдан савол" лойиҳасида шу ҳақда.

https://youtu.be/irpIse2tXtc