Бугун мен коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмландим.
Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Мен вакцина олдим» (#мен_вакцина_олдим) акцияси бошланди.
Саломатлигингизга бефарқ бӯлманг. Касаллик ҳеч кимга шафқат қилмаяпти. Ӯтган қарийб бир ярим йил ичида тождор вирус миллати, элати, ирқи, насаби, ёшидан қатъий назар кӯплаб яқинларимизни орамиздан олиб кетди. Албатта, вакцина олиш ҳамманинг ӯз ихтиёрида. Бироқ давлатимиз томонидан бепул равишда ташкил этилган вакцинация жараёнлари аввало инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган.
Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан, барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
“Ислом динида зарар бериш ва зарар кўриш ҳам йўқ” деганлар.
Демак, ҳадиси шарифда инсон ўзига ёки ўзгаларга зарар келтирадиган сабаблардан узоқ бўлишга буюрилган.
Ӯзингиз ва ӯзгалар саломатлигини асранг. Дониёр Юсупов, Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутати.