Депутат Дониёр Юсупов
81 subscribers
124 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
​​👨‍⚖️Коғоздан қанақиб "скотч"ни кўчириб олиш бўйича мастер-класс 👏😅

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг)
​​Табиатни ифлос қилма! Совет даври плакати.

🔎 Суратдаги тарих
​​Тошкент давлат юридик университети фуқаролар учун кундалик ҳуқуқий муаммолар ечимига оид рисолалар чоп этди

👉 https://kun.uz/91722793
​​✍️Ҳурматли маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Тошназарович!!!
Муҳтарам Вазир жаноблари!!!
👉Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Оқибат МФЙ раиси Муяссар (фамилиясини билмайман) исмли хоним асли қанақа раис, қанақа аёл??? Худудида яшайдиган Ц-1, 9-уй, 14-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Журабекова Гулнора фарзандларини эридан суд орқали олиш ҳаракатида юрган бир вақтда, шу хонадонда яшаши ҳақидаги далолатномани бермай сарсон қилиб юрган экан. Ён қӯшниларингиз ёзиб беришса, ман шунга қараб ёзиб беришим мумкин, бӯлмаса қаердан биламан шу ерда яшаяпсизми ёки йӯқми, деб аҳмоқ қилиб юрган экан. Агар билмаса, нега ӯрнидан туриб, ӯша уйга бориб суриштирмайди, нега унинг собиқ эри келиб айнан шу раисдан ӯзига зарур маълумотномаларни ёздириб кетади, нега уни аҳмоқ қилмайди, бойвачча эр унга оғзига сиққанча пул бераётганмикан, аксинча бӯлишига гумоним бор!!!
Фарзандларини бойвачча эридан ололмай, ойлаб сарсон бӯлиб юрган аёл, эртага ҳаётдан умидини узиб, Ӯзини бир нима қилиб қӯйишини эри кутаётгани аниқ, сизнинг раисингиз эса унга билиб, билмай ёрдам беряпти. Ахир у ҳам аёл, у ҳам онаку!!!
Буни эркак бӯлиб мен тушуниб турибман, депутат сифатида, 26 йиллик иш тажрибасига эга журналист сифатида оилалар ичида юравериб, сув қаерга оқаётганини, билиб турибман. Лекин Оқибат МФЙ РАИСИ очиқ айтаман, ишига нолоиқ. Эртага 19 май куни фуқаролик ишлари бӯйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида шу иш кӯриб чиқилади. Бечора она, ҳамон бир варақ қоғоз ололмай сарсон, МФЙ РАИСИ ярим кечага куттириб, ЯЛИНТИРИБ барибир далолатнома бермабди.
Бу масалани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилдираман. СЕНАТ Раисига бу иш ҳақида маълумот бераман ва Гендер комиссияси раиси Малика Қодирхонова албатта бу ишни назоратга олишларини сӯрайман.
Сиздан бир илтимос, Оқибат МФЙ раиси масаласини кӯриб чиқинг, бу каби ҳолатлар эртага фақат нохушликлар олиб келиши аниқ.

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати, Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси ӯринбосари Дониёр Юсупов.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14.05.2021 йил “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатуви умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган дарсликлардаги хатоликларга бағишланди. Ушбу кўрсатувда Чориев Таваккал Равшанович (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати), Ҳамроев Ислом Хамзаевич (“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти МЧЖ директори, бош муҳаррир), Умерова Дилфуза Абдурахимовна (халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати), Юсупов Дониёр Миркадирович (халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати)лар иштирок этдилар.
​​​​​​Миллат кутар - уйғон депутат!

Ҳоким кулса, қуллуқ қиласан,
Рухсат берса сессия қиласан!
Қачонгача шундай юрасан?
Миллат кутар - уйғон депутат!

Комиссиялар қоғозда фақат!
Округ кутар сени бетоқат!
Фуқаролар қўяр бир талаб -
Миллат кутар - уйғон депутат!

Халқ дардини қачон ечасан?
Ҳаловатдан қачон кечасан?
Қачон битта ечим топасан?
Миллат кутар - уйғон депутат!

Газ ва свет ейилиб кетди,
Сув ва йўллар ейилиб кетди,
Одамларку эзилиб кетди!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Ўз ишингга эмас хўжайин,
Чўнтагингни кавлар тинмайин,
Телефонинг бермагин, номард!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Минглаб овоз вакилисан сен!
Овул-қишлоқ вакилисан сен!
Асли Сендир, ҳокиммас устун!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Ҳокимларга қилавер қуллуқ,
Прокурорга индолмай қуруқ,
Милициядан қочиб юр, нечук?
Миллат кутар - уйғон депутат!

Беш йил муддат ўтади кетар,
Майли ҳоким ўйинлар қилар,
Ахир, халқинг бир дуо қилар!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Президент ҳам айтди уйғон деб!
Сенаторлар айтди уйғон деб!
Халқинг айтар сенга уйғон деб!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Қуруқ савлат, костюм ва галстук,
Яна тақдинг кўкракка "значок"
Ўзи нега келдинг минбарга?!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Ёш бола ҳам кўтаради қўл,
Ҳеч бўлмаса чўзиб қўяр бўй,
Сенда эса билмам нима ўй?!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Салоҳиятинг етмаса ташла,
Ҳам "значок", галстукни ташла,
Тилингни ют, танглайинг тишла!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Жамиятни мардлар бошқарар,
Қўрқоқларни юрт фақат қувар,
Халқ номидан сенми иш кўрар?
Миллат кутар - уйғон депутат!

Охир сўзим юрагим ёнар,
Овоз берган қўлларим ёнар,
Депутатлар қачон бир ёнар?!
Миллат кутар - уйғон депутат!
@doniyor1973
@adolat_kuychisi
​​⚠️Сайёрамиздаги энг ажойиб дарёлар ҳақида биласизми?

✍️Бугун "Yoshlar" радиоканалининг "Тонгги парвоз" лойиҳасида дунё аҳлини ҳайратга солувчи, Амазонка мӯъжизалари ҳақида маълумот берилди.

Жанубий Америкадаги Амазонка дунёдаги энг улкан дарё ҳисобланади. Бизни кузатиб боринг, келгусида Амазонка дарёсининг бир-биридан даҳшатли ва қизиқарли сир-синоатлари хақида батафсил маълумотлар оласиз.

Африкадаги Нил дарёси эса узунлиги ва аҳамияти билан энг буюк дарё номини олган. «Нил» сўзи юнонча «нейлос»дан олинган бўлиб, «Илоҳий дарё» деган маънони билдиради.

Хитойдаги Хуанхэ дарёси ер шаридаги энг лойқа дарё бўлиб, бу ном хитой тилида «сариқ дарё» деган маънони билдиради. Чунки, оқиб келаётган лойқаларнинг кўплиги боис, дарё суви сариқ кўринишга эга. Ҳатто, дарё қуйиладиган Тинч океани денгизи ҳам «Сариқ денгиз» деб аталар экан.

Марказий Африкадаги Конга дарёси дунёдаги энг чуқур дарё. Уни 1482 йилда португалиялик денгизчи сайёҳ Диагу Кан кашф қилган. Бу дарё ўз йўналиши бўйлаб экваторни икки марта кесиб ўтиши билан ҳам эътиборга моликдир.

Дунёдаги энг кўп миллатли дарё – Дунай дарёси жуда кўп сонли мамлакатлар ҳудудини кесиб ўтиши боис, шу номга сазовор бўлган. V асрда яшаб ўтган юнон тарихчиси Геродотнинг ёзишича, «Истр», яъни Дунай кельтлар мамлакатидан бошланиб, Европанинг ўртасидан оқиб ўтади. Альп тоғларидан бошланган Дунай дарёси Қора денгизга бориб қуйилгунича оз эмас, кўп эмас 18 дан ортиқ мамлакат ҳудудидан оқиб ўтади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Машинасига ГАЗ қўйган хайдовчилар бу видеони кўринг ва бошқаларга хам тарқатинг!

Агарда видеодаги ҳолат сизда ҳам содир бўлган бўлса бу жуда хавфли хисобланади.

Барча газ балон ўрнатган ҳайдовчиларга юборинг!

👉 @doniyor1973
​​Мана оналар фарзандларига қандай меҳрибон.

Улар керак бўлса борини, жонини беришга тайёр

Ота-онаммзни хурмат ва иззатларини жойига қўйиш барчамизнинг бурчимиздир!

@doniyor1973
☝️Аъзо бўлишни унутманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вой манга бирам ёқди... Вой роса мазза қилдиммм. Қанийди бизадаям ҳамма ерга шундан қӯйилса. Ҳалиги миллиардлардан мана шунга аямай ишлатиб, олиб келиб ӯрнатилса🤔🤔🤔
Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори).

❗️Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати хабар беришича, давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;

бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;

хато киритилган маълумотларни тузатиш;

давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

❗️Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Сиз- ўз ҳаёт китобингизнинг муаллифисиз!

Унга нималар ёзиш, қандай воқеалар билан бойитиш ўз қўлингизда.

Бугунги кун саҳифаларини фақат мазмунли ва мароқли сатрлар билан тўлдиринг, зеро ҳар бир саҳифа, ҳаётингиз тарихидир!
Санъатига қойил.👍 Кўриб Дам оласан, роҳатланасан киши. Қӯлинг дард кӯрмасин ука 👐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санъатига қойил.👍 Кўриб Дам оласан, роҳатланасан киши. Қӯлинг дард кӯрмасин ука 👐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙈Ана холос

Менда, Сизда, унда... кўпчилигимизда шундай.

Davomi bor👌

Obuna bo'lish uchun 👇
@doniyor1973
​​Ҳеч ким ҳеч кимни мажбурлаб ичирмайди, лекин билиб, кӯриб туриб ичилса, билмадим эртага нима бӯлади???
👉Энергетик ичимликларни севиб ичадиган дўстларимиз учун махсус видео.

Қанчалик ҳақиқат, ҳулоса ўзингиздан!

👉 @doniyor1973
​​❗️Бугунги кунда Малакасиз директорлар, ўз битирувчиларини имтиҳонсиз, рақамлар учун имтиҳонсиз чет эл олийгоҳларига киритиш билан овора, таълим сифати ва олийгоҳга кириш имтиҳонларига тайёргарликдаги номувофиқлик хусусида қолаверса таълимидаги муаммолар ҳақида ёзмоқдаман.

Агар битирувчиларни ОТМ га қамраб олиш кўрсатгичи 10% дан кам бўлса, мактаб директорини шаҳар ва туман кенгаши депутатлари томонидан ишда қолиши кўриб чиқилади!
Мактабларда ўқувчи ёшларни ватанга бўлган муҳаббатини шакиллантириш уларни ватанпарвар руҳида тарбиялашдан нима наф агарда уларни чет элга имтиҳонсиз жўнатсангиз?
Мактаб директорлари ОТМ га кирита олмагани учун ишдан олиш керак дийилган эди, дарров чет элга келажак фарзандларимизни имтиҳонсиз жўнатишмоқда.
11-йил ўзимизда ўқиди лекин чет элга имтиҳонсиз киритилди буям бир бизнес шундайин бизнесменлар бор зато осмонимиз мусаффо!
PS блогер Равшан Махмудов


https://t.me/joinchat/yUp05b1ttJE0Mzgy

@Ravshan_Maxmudov

https://t.me/joinchat/R8ovk7Jd5abt8bX-