Депутат Дониёр Юсупов
81 subscribers
124 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
Ассалому алайкум!

Қурбон Ҳайитингиз муборак бӯлсин! Хонадонингиздан тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, тӯкин-сочинлик аримасин! Ҳар бир ишингизда Яратганни ӯзи қӯллаб, ҳайру-саховатини аямасин, яхши кунлар бардавом бӯлсин!


Сизга чексиз ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
⚡️👨‍⚕🧑‍⚕Бугун 19-июнь Медицина ҳодимлари куни!

Кўплаб мамлакатларда бугун жафокаш ва жонкуяр шифокор ҳодимлар куни 

Медицина соҳасида кунни кун, тунни тун демасдан ишлаб келаётган юртдошларимизни Байрамлари билан қутлаймиз. СИЗЛАР ҚАҲРАМОНСИЗЛАР!
👏👏👏
👉https://t.me/doniyor1973
“ДУНЁДА НИМАНИНГ ИЛОЖИ ЙЎҚ?”
Мен яқинда бу гапни бир кишидан эшитдим. Аммо унинг кимлиги ёдимдан кўтарилди: “Айтайлик хасис одам ўзини сахий қилиб кўрсатиши мумкин. Ёвуз кимса меҳрибонлик тўнига ўралиб олишининг ҳам имкони бор. Ҳаромдан ҳазар қилмайдиган одам ҳалолликдан сафсата сотиб, ўзини ҳалол инсон сифатида кўрсатиши мумкин. Ўғри тўғри ролига киришининг ҳам имкони бор. Аммо дунёда бир нарсанинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ –  у ҳам бўлса ҳеч ким ўзини зиёлилик куйига солиб, риёкорлик қила олмайди. Сохта зиёли бўлишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ! Шу боис жоҳил, хасис, ўғри, маданиятсиз, билимсиз, ҳасадгўй, ичиқора одамлар зиёлини ёмон кўришади”.
#Сайлов_2024

📣2024-йил 27-октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Бу йилги сайловлар "Менинг танловим — обод Ватаним!" шиори остида ўтказилади.

Аҳолини сайлов жараёнларидан кенг хабардор қилиб бориш мақсадида "Юксалиш" ҳаракати томонидан "Сайлов-2024" ахборот кампаниясига старт бермоқда. Шу мақсадда, ижтимоий тармоқларда Сайлов-2024 саҳифалари очилди.

👉https://t.me/doniyor1973
🐍Бир фарзандсиз аёл ўз уйида илон боқарди. У ҳаммага "илони" жуда ўзига вафодор эканлигини, ҳеч қачон ёлғиз қўймаслигини хатто у билан яшаб- фарзандсизлиги ҳам сезилмаслигини, кечалари ҳам ёнида ётишини айтиб мақтанарди.
Илони ўсган сари аёл уни бўйнига осар, бўйини қаричлаб жуда қувонарди.
Бир куни илон касал бўлиб қолди.
Аёлнинг дарди-дунёси қоронғу бўлди. Аҳир фарзандидек бўлиб қолган, мўлтираб ётган илонига овқат берса емас, фақатгина ёнига узун бўлиб ётиб олганча бош кўтариб, думигача қараб қўярди. Аёл ҳайрон бўлди:
-Балки у фарзанд туғишни истаётгандир?!
-Балки унинг ўлими яқиндир?!
-Балки мендан ҳафадир?!
Аёл худди шу саволларини илонни уринтирмай, ўзи уйига чақирган ветеринарга ҳам берди:
-Мен усиз яшолмайман, аҳир у мен билан беш йилдан бери бирга яшаб, фарзандимдек бўлиб қолган-ку!
Ветеринар илонни кўздан кечирди. Ҳеч қандай касаллик аломатини ҳам кўпайиш белгисини ҳам учратмади, илон ёлғизликдан сиқилиб қолган ҳам эмасди.
-Майлими то тушлик вақтигача уйингизда бўлиб турсам?!
Аёл ветеринарга розилик билдирди.
У ҳам ўз вақтида илоннинг харакатларини кузатди. Илон дивандан осилиб, чўзилишни машқ қилди, кейин букилиб-бўшаша бошлади. Аёл ёнига ётганда эса узала тушиб ётиб, бошини кўтариб, атрофга термулди.
Доктор қўрқиб кетди: чунки илоннинг такрорлаётган ҳаракатлари ошқозонни бўшатиш ҳаракатларига ўхшаб кетарди.
-Илонингиз касал эмас, у кўпайишни режалаштираётгани ҳам йўқ. У сизни ютишга тайёргарлик кўряпти, мен уни кузатиб шу ҳулосага келдим. Ҳар ёнингизга узала тушиб, бош кўтараётганида тушундимки, у сизнинг бўйингизни ўлчаяпти, овқат емаётганини сабаби эса катта ўлжага ошқозонидан жой бўшатяпти. Тезлик билан ундан қутулинг!
Аёл бу гапларга ишонмади. Лекин ўша ветеринарнинг гапига кириб, уни ҳайвонот боғига топширди.
🦓Ўша куниёқ илони оғирлиги одам вазнига тенг бўлган зебра боласини ютиб юборгани ҳақида унга ҳабар берилди.
​​​​Орзуларингиз устида ишланг, акс ҳолда ўзга орзулар устида ишлаш учун ёлланасиз.
©Фаррах Грей

Ҳеч қачон адашмаган инсон, ҳеч қандай янги нарсани қилишга ҳаракат қилиб кўрмаган.
©А.Эйнштейн

Ниманидур бошлашнинг энг оқил йўли гапиришни бас қилиб, харакатни бошлаш.
© У.Дисней
Одамларни 3 йил қаттиқ меҳнат қилиб ўз бизнесини йўлга қўйиши учун сабри етмайди. Лекин 40 йил бировларнинг қўлида ишлаб нафақага чиқиш учун сабр қилишади.
#қарор

Ҳукумат қарори билан:

2024 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ягона саволнома асосида бирламчи ўрганилади.

Бунда ягона саволнома асосида шакллантирилган буюртмага мувофиқ “маҳалла еттилиги” томонидан муаммолар ўрганилади, таҳлил қилинади ва зарур чоралар кўрилади.

Қарор билан аҳолининг муаммоларини аниқлаш бўйича ягона саволнома намунаси тасдиқланди.

Ягона саволнома Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Рақамли маҳалла” платформаси негизида алоҳида модул сифатида юритилади.

Каналга уланиш👉 https://t.me/doniyor1973
Бир кун ҳаммаси яхши бўлади деймиз....
Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканини билмаймиз...
Бир кун ўша ёр ҳам келар,  муаммолар кетар,  қарз узилар,  уй олинар,  ватанга қайтилар, соғайиб кетилар...

Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз...
Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз,  кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин...
Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин...

Бугунингизни қадрланг... Аслида энг яхши кун бугундир..!

©Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди"

https://t.me/doniyor1973
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам
🕊️ 💐 Ҳурматли
              Азиз ва
                    Муҳтарам
                            Дўстлар!

Сизларни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33-йиллиги байрами билан муборакбод этаман!
Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан сизларга тинчлик-осойишталик, оилавий ҳотиржамлик, фаровонлик ва иш фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг тинчлиги, гуллаб яшнаши ва равнақ топишидаги фидокорона меҳнатларингиз ҳамда соҳа ривожига қўшаётган хизматларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
😊
https://t.me/doniyor1973
МОТИВАЦИЯ

🦅 Ҳавода бургутнинг устига миниб, унинг бўйнидан чўқилашга журъат қила оладиган ягона қуш қарға экан.

Лекин бу ҳамлага бургут эътибор бермас, қарға билан чўқилашиб, майдалашиб ўтирмас экан. Фақат қанотларини дадил қоқиб яна ҳам юқорига кўтарилишга ҳаракат қилар экан. У баландлагани сари қарғанинг ўпкаси сиқиб нафас олиши қийинлашар, охири, диққинафас бўлиб қулар экан.

Сиз ҳам ҳар ким билан талашиб-тортишиб асабингизни, вақтингизни увол қилманг...
Хоним сотувчидан сўради:

– Тухумингизни қанчага сотасиз?

Кекса сотувчи жавоб берди:

– Тухум нархи 0,50 цент, хоним.

Хоним:

– 2,50 еврога 6 дона тухум оламан, кўнмасангиз, кетаман. – деди.

Қария оғир хўрсиниб, унга жавоб берди:

– Майли, ўзингиз хоҳлаган нархда сотиб олинг, хоним. Тухумларим ҳарна сотилгани маъқул, чунки мен бугун бирорта ҳам тухум сота олганим йўқ ва рўзғорим учун пул зарур.

Кибор хоним тухумларни муҳтож кишидан келишилган нархда сотиб олди ва ўзини ғолиблардек ҳис қилди. Чунки у ўзини айтганини қилдирганди ва пулини тежаб қолганидан мамнун эди.

У ўзининг қимматбаҳо, сўнгги русумдаги машинасига ўтириб, дугонаси билан ҳашаматли ресторанга борди.

У дугонаси иккиси хоҳлаган нарсаларини, хусусан, тансиқ таомларни буюришди. Оз-оз еб, буюртма қилганларининг кўпини дастурхонда қолдиришди.

Шу тарзда, жами 400 евро бўлган ҳисоб учун, хонимлар ўзларининг бойвачча эканликларини кўз-кўз қилишиб, 500 евро беришди ва дабдабали ресторан официантига қолган пулни чойчақа сифатида олишларини айтишди...

Бу ҳикоя нуфузли ва қимматбаҳо ресторан соҳиблари учун мутлақо оддий ҳолдек туюлиши мумкин, лекин тухум сотувчига нисбатан жуда адолатсизлик содир бўлди...

Савол:

Нега биз муҳтожлардан бирор нарса сотиб олаётганда, доимо кучимизни, улардан устун эканлигимизни кўрсатишга уринамиз?

Нега бизнинг "ҳотамтойлигимизга" муҳтож бўлмаганларга нисбатан сахиймиз?

Бир пайтлар қаердадир шу жумлаларни ўқиганим ёдимга тушди:

“Отам, гарчи бу нарсаларга муҳтож бўлмаса ҳам, камбағаллардан қиммат нархда мол сотиб оларди.

У баъзан уларга керагидан кўпроқ пул ҳам тўларди.

Бир куни мен отамдан сўрадим:

— Нега бундай қиласиз, ота? Ахир улардан сотиб олган буюмларга эҳтиёжингиз йўқ, қолаверса, ўша сотиб олган нарсаларингизни барибир бошқа камбағалларга тарқатасиз?

Отам ўшанда ўйчан қиёфада, кулумсираганича жавоб берганди:

– Бу муҳтожликка тушиб қолган кишиларнинг қадр-қимматини ерга урмаслик учун, болам. Аслида, бу хайрия, ўғлим!".

Муҳтожликка тушиб қолган одам билан дангаса, ишёқмас ва боқимонда кимсалар ўртасида фарқ бор, албатта. Ногирон, боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи бахтсиз ҳодиса ё касаллик сабабли оламдан ўтган), кексаликда қаровсиз қолган ё фарзанд кўрмаганидан ёлғиз яшаб, қариган инсонлар чинакам муҳтожлардир. Уларга сўзда эмас, амалда инсонийликни кўрсатган, берганини миннат қилмаган ва кўз-кўзламаган чинакам саховатпеша ИНСОНларга Оллоҳ икки дунё саодатини берсин!

Интернетдаги материаллар асосида рус тилидан Музаффар Муҳаммадназарнинг эркин таржимаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ман тӯғриси Юксалиш мактаби асосчиси ёшгина Муҳаммадалига таъзим қиламан. Оҳангарондаги бу мактаб 10-юксалиш мактаби экан. Бугун ресторан, енгил саноат ва бошқа йӯналишларга биринчи навбатдаги бизнес сифатида қаралаётган бир вақтда таълимга сармоя тикаётган бу йигит ҳақиқий жаннатий йигит экан.
Натижаси 2-3,4 йил кутиладиган бу соҳага миллиардлаб пул тикиш ҳаммагамас ва ҳамма пулдорлар ҳам ӯрнак оладиган иш. Зеро, йӯл қурган, мактаб қурган, кӯприк қурганларга райён эшиклари биринчилардан бӯлиб очилади.🤲🤲🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк
этмасин.
👉https://t.me/doniyor1973
Муаммо билан юзма-юз.

🔹Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов ӯзи сайланган 9-округга қарашли "Бойжигит" ва "Маърифат"  маҳалла фаоллари билан Мурожатларни ўрганишни аҳолининг кўпчилик қисмини эътирозига сабаб бўлаётган  сабаблардан бошлади.
🔹Депутат "Бойжигит" маҳалла "Меъмор" кӯчасидаги 1-кўп қаватли уйда яшовчи  фуқароларнинг кўпчилигини қийнаган уйнинг том қисми яроқсиз ҳолга келиб қолгани натижасида 4-қаватдаги хонадонларнинг том қисмидан чакка ӯтиши, уй ертўласидаги канализация қувурлари тиқилиб, бадбӯй ҳид келиши масаласидаги мурожаати ўрганилиб жойида ечим топилди.
🔹Мурожаат юзасидан "Бойжигит" маҳалласига хизмат кӯрсатувчи бошқарув сервис компаниясига хабар берилиб, ушбу ташкилот раҳбари бошчилигида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш ишлари ташкил этилди.
Кӯп қаватли уйнинг том қисми (2 та подъезд хонадонлар том қисми) фолгизол қопламаси билан янгидан таъмирланди.
Шунингдек, "Маърифат" маҳалласи ҳудудидаги 4-умумтаълим мактабига  ӯқувчиларнинг катта йӯлдан кесиб ӯтишдаги ноқулайликлар: пиёдалар йӯлининг ётиқ чизиқлари ӯчиб, кӯринмай кетгани, светофорнинг пиёдалар учун мӯлжалланган чироқлари ишламаслиги ӯқувчилар ҳаётига ҳавф солаётгани кӯпчилик томонидан норозиликка сабаб бӯлаётган эди.
Депутат туман масъуллари ёрдамида мазкур муаммонинг ҳам ижобий ечим топишига кӯмаклашди.

   ▶️ каналга уланинг👉https://t.me/doniyor1973