Депутат Дониёр Юсупов
82 subscribers
123 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
Афсус, бугунгача уни 100% даволаб юборадиган дори топилмаган. Фақат "симптоматик" яъни азобларини енгиллаштириб, ҳаётини узайтиргувчи муолажалар, дорилар ёзилади.
Ревматолог, кардиолог, нефролог, гастроэнторолог, гепатолог...хуллас барча мутахасисларнинг назорати остида бўлади.
Агар опа-сингил қуда бўлмаганда бир қизалоқ ўлмаган, иккинчиси хозир изтироб чекмаётган бўларди.

Муаззам Иброҳимова
Ассалому алайкум,  Азизлар, қадрдонлар. Ҳаммангизни янгиланиш, яшариш фасли, Наврӯз айёми билан муборакбод этаман. Бундай Наврӯзларни тинчлик- хотиржамликда кӯпини кӯриб юриш ҳаммамизга насиб қилсин. Ҳаммани ӯйлаган яхши ниятларига етказсин.
Яна бир бор байрам муборак бӯлсин.
Сизга чексиз ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши маслаҳат экан. Сизларга ҳам илиндим. Сиз хам яқинларга жоиз топсангиз улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...

Яқинларимизни эслаб қўямиз!

Канал👉 https://t.me/doniyor1973
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Қурбон Ҳайитингиз муборак бӯлсин! Хонадонингиздан тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, тӯкин-сочинлик аримасин! Ҳар бир ишингизда Яратганни ӯзи қӯллаб, ҳайру-саховатини аямасин, яхши кунлар бардавом бӯлсин!


Сизга чексиз ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
⚡️👨‍⚕🧑‍⚕Бугун 19-июнь Медицина ҳодимлари куни!

Кўплаб мамлакатларда бугун жафокаш ва жонкуяр шифокор ҳодимлар куни 

Медицина соҳасида кунни кун, тунни тун демасдан ишлаб келаётган юртдошларимизни Байрамлари билан қутлаймиз. СИЗЛАР ҚАҲРАМОНСИЗЛАР!
👏👏👏
👉https://t.me/doniyor1973
“ДУНЁДА НИМАНИНГ ИЛОЖИ ЙЎҚ?”
Мен яқинда бу гапни бир кишидан эшитдим. Аммо унинг кимлиги ёдимдан кўтарилди: “Айтайлик хасис одам ўзини сахий қилиб кўрсатиши мумкин. Ёвуз кимса меҳрибонлик тўнига ўралиб олишининг ҳам имкони бор. Ҳаромдан ҳазар қилмайдиган одам ҳалолликдан сафсата сотиб, ўзини ҳалол инсон сифатида кўрсатиши мумкин. Ўғри тўғри ролига киришининг ҳам имкони бор. Аммо дунёда бир нарсанинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ –  у ҳам бўлса ҳеч ким ўзини зиёлилик куйига солиб, риёкорлик қила олмайди. Сохта зиёли бўлишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ! Шу боис жоҳил, хасис, ўғри, маданиятсиз, билимсиз, ҳасадгўй, ичиқора одамлар зиёлини ёмон кўришади”.
#Сайлов_2024

📣2024-йил 27-октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Бу йилги сайловлар "Менинг танловим — обод Ватаним!" шиори остида ўтказилади.

Аҳолини сайлов жараёнларидан кенг хабардор қилиб бориш мақсадида "Юксалиш" ҳаракати томонидан "Сайлов-2024" ахборот кампаниясига старт бермоқда. Шу мақсадда, ижтимоий тармоқларда Сайлов-2024 саҳифалари очилди.

👉https://t.me/doniyor1973
🐍Бир фарзандсиз аёл ўз уйида илон боқарди. У ҳаммага "илони" жуда ўзига вафодор эканлигини, ҳеч қачон ёлғиз қўймаслигини хатто у билан яшаб- фарзандсизлиги ҳам сезилмаслигини, кечалари ҳам ёнида ётишини айтиб мақтанарди.
Илони ўсган сари аёл уни бўйнига осар, бўйини қаричлаб жуда қувонарди.
Бир куни илон касал бўлиб қолди.
Аёлнинг дарди-дунёси қоронғу бўлди. Аҳир фарзандидек бўлиб қолган, мўлтираб ётган илонига овқат берса емас, фақатгина ёнига узун бўлиб ётиб олганча бош кўтариб, думигача қараб қўярди. Аёл ҳайрон бўлди:
-Балки у фарзанд туғишни истаётгандир?!
-Балки унинг ўлими яқиндир?!
-Балки мендан ҳафадир?!
Аёл худди шу саволларини илонни уринтирмай, ўзи уйига чақирган ветеринарга ҳам берди:
-Мен усиз яшолмайман, аҳир у мен билан беш йилдан бери бирга яшаб, фарзандимдек бўлиб қолган-ку!
Ветеринар илонни кўздан кечирди. Ҳеч қандай касаллик аломатини ҳам кўпайиш белгисини ҳам учратмади, илон ёлғизликдан сиқилиб қолган ҳам эмасди.
-Майлими то тушлик вақтигача уйингизда бўлиб турсам?!
Аёл ветеринарга розилик билдирди.
У ҳам ўз вақтида илоннинг харакатларини кузатди. Илон дивандан осилиб, чўзилишни машқ қилди, кейин букилиб-бўшаша бошлади. Аёл ёнига ётганда эса узала тушиб ётиб, бошини кўтариб, атрофга термулди.
Доктор қўрқиб кетди: чунки илоннинг такрорлаётган ҳаракатлари ошқозонни бўшатиш ҳаракатларига ўхшаб кетарди.
-Илонингиз касал эмас, у кўпайишни режалаштираётгани ҳам йўқ. У сизни ютишга тайёргарлик кўряпти, мен уни кузатиб шу ҳулосага келдим. Ҳар ёнингизга узала тушиб, бош кўтараётганида тушундимки, у сизнинг бўйингизни ўлчаяпти, овқат емаётганини сабаби эса катта ўлжага ошқозонидан жой бўшатяпти. Тезлик билан ундан қутулинг!
Аёл бу гапларга ишонмади. Лекин ўша ветеринарнинг гапига кириб, уни ҳайвонот боғига топширди.
🦓Ўша куниёқ илони оғирлиги одам вазнига тенг бўлган зебра боласини ютиб юборгани ҳақида унга ҳабар берилди.
​​​​Орзуларингиз устида ишланг, акс ҳолда ўзга орзулар устида ишлаш учун ёлланасиз.
©Фаррах Грей

Ҳеч қачон адашмаган инсон, ҳеч қандай янги нарсани қилишга ҳаракат қилиб кўрмаган.
©А.Эйнштейн

Ниманидур бошлашнинг энг оқил йўли гапиришни бас қилиб, харакатни бошлаш.
© У.Дисней
Одамларни 3 йил қаттиқ меҳнат қилиб ўз бизнесини йўлга қўйиши учун сабри етмайди. Лекин 40 йил бировларнинг қўлида ишлаб нафақага чиқиш учун сабр қилишади.
#қарор

Ҳукумат қарори билан:

2024 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ягона саволнома асосида бирламчи ўрганилади.

Бунда ягона саволнома асосида шакллантирилган буюртмага мувофиқ “маҳалла еттилиги” томонидан муаммолар ўрганилади, таҳлил қилинади ва зарур чоралар кўрилади.

Қарор билан аҳолининг муаммоларини аниқлаш бўйича ягона саволнома намунаси тасдиқланди.

Ягона саволнома Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Рақамли маҳалла” платформаси негизида алоҳида модул сифатида юритилади.

Каналга уланиш👉 https://t.me/doniyor1973
Бир кун ҳаммаси яхши бўлади деймиз....
Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканини билмаймиз...
Бир кун ўша ёр ҳам келар,  муаммолар кетар,  қарз узилар,  уй олинар,  ватанга қайтилар, соғайиб кетилар...

Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз...
Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз,  кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин...
Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин...

Бугунингизни қадрланг... Аслида энг яхши кун бугундир..!

©Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди"

https://t.me/doniyor1973
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам
🕊️ 💐 Ҳурматли
              Азиз ва
                    Муҳтарам
                            Дўстлар!

Сизларни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33-йиллиги байрами билан муборакбод этаман!
Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан сизларга тинчлик-осойишталик, оилавий ҳотиржамлик, фаровонлик ва иш фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг тинчлиги, гуллаб яшнаши ва равнақ топишидаги фидокорона меҳнатларингиз ҳамда соҳа ривожига қўшаётган хизматларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
😊
https://t.me/doniyor1973
МОТИВАЦИЯ

🦅 Ҳавода бургутнинг устига миниб, унинг бўйнидан чўқилашга журъат қила оладиган ягона қуш қарға экан.

Лекин бу ҳамлага бургут эътибор бермас, қарға билан чўқилашиб, майдалашиб ўтирмас экан. Фақат қанотларини дадил қоқиб яна ҳам юқорига кўтарилишга ҳаракат қилар экан. У баландлагани сари қарғанинг ўпкаси сиқиб нафас олиши қийинлашар, охири, диққинафас бўлиб қулар экан.

Сиз ҳам ҳар ким билан талашиб-тортишиб асабингизни, вақтингизни увол қилманг...