Депутат Дониёр Юсупов
82 subscribers
123 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Смотрите
"Халқдан савол" лойиҳасида муҳим саволлар." на YouTube
https://youtu.be/h0hMaSdIFec

"Халқдан савол" лойиҳасида аниқ жавоблар:
1. ДЦП ташҳиси қӯйилган болаларни даволаш бепулми?
2. Ногирон фарзанди бор хотин-қизларга ОТМга киришда имтиёзлар борми?
Ютуб каналига аъзо бӯлинг. 👆👆👆👆
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1. Ногиронлиги бор фуқароларга мол-мулк солиғида имтиёз борми?
2. Турмуш ӯртоғимнинг ногиронлиги бор, мен ундан алимент ундира оламанми?
Ютуб каналига аъзо бӯлинг
👇👇👇👇👇https://youtube.com/channel/UCmfO36yd-kO3Le_Nzaq5bJw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Халқдан савол” лойиҳасида аниқ жавоблар.
1. Ёш оиламиз, эр-хотин талабамиз. Бизга ёш оила сифатида имтиёзли кредит бериладими?
2. Турмуш ўртоғим билан ажрашганмиз. Ёлғизман. Фарзанд асраб олишим мумкинми?
Ютуб каналимга аъзо бўлинг: https://youtube.com/channel/UCmfO36yd-kO3Le_Nzaq5bJw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#INFOLIB Uzbekistan - 2022

📚Туманда ўтказилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг тўртинчи йӯналиши яъни, ёшлар маънавятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Қибрай туман Ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида "Infolib UZBEKISTAN - 2022"
11- миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ҳафталикнинг очилиш маросими "Nurafshon TV" лавҳасида.

✍️Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 30-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, "Yoshlar" телерадиоканали "Давр" ахборот дастурлари муҳарририяти сиёсий шарҳловчиси Дониёр Юсупов.
​​«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»

“Йил танлови” ўтказилмоқда!
 
«2022 йилнинг энг фаол депутати»
 
2022 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган «2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТИНИ»ни аниқланг!
 
Кўпчиликнинг талаб ва истаклари билан жамоатчилик орасида фаол бўлган вилоят ва туман кенгашига сайланган бир гуруҳ депутатлар ҳам сараланмоқда. Депутатларга баҳони — сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.
 
➡️«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»ни сиз аниқлаб беринг⬅️

Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

➡️ Овоз беринг ва фикр билдиринг ⬅️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум азизим!
Бугун 2022 йил ўз ўрнини 2023 йилга бўшатиб бермоқда. Сарҳисоб қиладиган бўлсак 2022 йил ҳаммамизга омадли, баракали, қувончли келди. 👍

Оллоҳ насиб айласа 2023 йил бунданда кўп имкониятларни олиб келишига ишонаман. 🙏

Азизларим янги йилингиз, яхши йилингиз муборак бўлсин. Жамики ушалмаган орзуларингиз ушбу йилда ушалсин. Кайфиятингиз ҳамиша аъло, дастурхонингиз тўкин, юртимиз тинч, танимиз соғ бўлсин. ☺️

Гўзал, осуда диёримизга шўх қўшиқлар ярашади, қўйинг мусиқани. 🎼Тўкин дастурхонимизга мазали таомлар ярашади, пиширинг ва безанг байрам дастурхонини. 😋

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
Умид – ёруғ келажакнинг чин калитидир,
Гар йўқотган эрсанг уни – ичингдан қидир.
Кеча меҳрим кӯп эди менинг,
Бугун эса ундан зиёда.
Гули бӯлиб эртанги куннинг,
Кулиб юринг ғариб дунёда.
Эсламайди, деманг сира ҳам,
Қайда бӯлмай қӯлим дуода.
Оғрисангиз зимистон олам,
Кулиб юринг ғариб дунёда.
Кўзлар ҳали кўриб турганда,
Юрак хали уриб турганда,
Оёғингиз юриб турганда,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Шукр дўстлар, борингиз учун,
Фарзанд, жигар, ёрингиз учун,
Мендай харидорингиз учун,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Эй, дилим, ўзингни ўз ҳолига қўй,
Сендан чиқиб кетсин гина-кудратлар.
Сен ҳам яшагин-да, бахтлилар каби,
То сени енгмасин кучсиз қудратлар
Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.
​​#одамлар_орасида
#шофёрлар_дарди

Одамларга қулайлик яратиш мақсадида юртимизга электробуслар олиб келиняпти. Уйи кондиционер кӯрмаганларга кун берди, дейди бир электробус ҳайдовчиси.
-Шунақа ёшлар бор, эрталабдан автобусга ӯтириб олиб, муздеккина салонда ухлаб кетишади, ҳайдовчи ёрдамчиси линияни ярмида бориб ухлаб қолдинг, қаерда тушасан, деб сӯраса, ҳали бор, деб яна ухлаб кетвуради. Маршрутнинг охирига боргач ҳам тушмай, яна орқага қайтади. Куни кеча ӯшанақа салқин автобусда ухлаб сайр қилувчи пассажир ва ҳайдовчи ёрдамчиси ғижиллашиб қолибди, сабаб нима деса, сайр қилувчи иккинчи томонга қайтиш учун йӯл ҳақини тӯламайман деб турганмуш, ман ухлаб қолибманмуш(баҳонангга сани). Ёрдамчи ман сани уйғотдимку, тушмадинг деса, безрайиб туриб, ман иккинчи томонга қайтишга пул тӯламайман, пулим йӯқ дермуш. Бу ҳар замонда бӯладиган ҳолатмас, ҳар кунги машмаша экан. Салқин автобусда ёки сайр қилиб ухлаш ёки телефон ӯйнаб дам олиб кетиш мақсади уларнинг дейди кӯп йиллик ҳайдовчи.
✍️ Тавба, ҳаёлингга келмайдиган ишлар, ёшларнинг қиладиган иши йӯқми, ишлаб оилангга пул топиб бор, муздек автобусда кунингни ӯтказиб юрмай, яна камига бир томонга пул тӯлаб, 2-3 рейс пул тӯламай сайр қилса.
Инсоф берсин ишқилиб ҳаммага.
📌 Бу гапларни ҳайдовчи билан суҳбатимдан сӯнг пост қилиб қӯйяпман.
Хулоса ӯзингиздан.