Депутат Дониёр Юсупов
82 subscribers
124 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лӯлиларнинг касби борми???
Якшанба, 15 август соат 21.30 дан Milliy TV да томоша қилинг.
​​✍️Ажойиб луғат 😉

Она - маошсиз, отпусксиз туну кун ишловчи хизматчи.

Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.

Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.

Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.

Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.

Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.

Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.

Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.

Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).

Қиз - палаҳмон тош. Э -ээ йўғ-ее, магнит.
Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.

Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.

Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

😜😁😂
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment | Ўзбекистон ва Афғонистон: Сарҳадларимиз ишончли қўлларда

Обуна бўлинг 👉 http://t.me/doniyor1973
​​#Мулоҳаза Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади.

Қоронғулик нурдан, ёлғон тўғридан қочар
Қуёш ёлғиз бўлса ҳам атрофга нурин сочар.
Ўкинма, тўғриларнинг қисмати ёлғизлик!
Қарғалар гала бўлиб, бургут ёлғиз учар!

Айтишларича бургутлар бўрон бўлишини олдиндан сезаркан. Бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, бургутлар бўрондан яшириниш ўрнига, бўрон бошланишидан олдин қанотларини кенг ёзиб, кучли шамолни хавода қарши олар экан. Бўрон кучайган сари кучли шамол уларни янада юқорига кўтариб юборавераркан. Шундай қилиб, кучли бўрон бургутларнинг қанотлари остидан ўтиб кетар экан.

Инсон ҳаётида ҳам турли қийинчиликлар юзага келса, бургут сингари ундан усталик билан фойдаланиш лозим.

Ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳ таоло ҳузуридаги нарса эса боқийдир.
​​​​#Биласизми

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади

Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.

🔰 Болалар нафақасини тайинлашда:

👉 инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
👉 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
👉 унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.

🔘 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

🔸 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
🔸 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
🔸 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.

📌 Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

☑️ Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
//t.me/@doniyor1973
​​Қайнотага ва қайнонага хизмат қилиш шартми…
Бу фикрга қўшиласизми?

👇🏻👇🏻

@doniyor1973
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туман Халқ таълими бошқарувига муносиб номзодлар қӯйилмас экан, таълим ривожланмайди. Мудир янглишса, таълим ӯлади, ҳоким янглишса туман ӯтиради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вояга етмаган қизга тарбияда нима етмаган? Нега қиз бола бунчалик тарбиясиз, уни йӯлга солиб бӯлармикан? Кузатамиз. 24 август 18.45 да Sevimli Tvда "Маҳаллада дув-дув гап" кӯрсатувини ӯтказиб юборманг.
​​ОНАдан сӯрашди:
"Қайси фарзандингизни яхши кӯрасиз?"
ОНА: "Тузалгунича беморини, қайтиб келгунча сафардагисини, катта бӯлгунича кичигини, ӯлгунимча барчасини яхши кӯраман", - дея жавоб берди.
https://t.me/doniyor1973
​​Ғолибликни истасанг, аввал кураш.
Ҳурмат кӯрмоқ истасанг, аввал ҳурмат қил.
Севмоқ истасанг, аввал севмоқни ӯрган.
/Ибн Арабий /
​​Тошкент вилоятидан 17 нафар делегат сайланди...

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Адлия бошқармасида “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди.
Тафсилотлар "Yangi Davr" информацион дастурида.
​​Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Адлия бошқармасида ӯтган “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги Конференциясида
“Адолат” социал-демократик партиясининг Х Қурултойига вилоят Кенгашидан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида 17 нафар делегат сайлаб олинди.
Тафсилотлар "O'zbekiston 24" информацион дастурида.
​​КӮКРАК НИШОНИ олмаганимни аламидан эмас, менга нисбатан қилинган пасткашликка жавобан ушбу постни ёзяпман. Бир ой аввал керакли ҳужжатларни йиғиб олиб, тақдирлашга бир кеча қолганида ҳам ӯзини жинниликка солиб олган туман ҳокимиятидаги валломатларга саволларим бор: Наҳотки туман ҳокимининг ҳар бир ӯринбосари гарчи келганига ҳали бир йил ҳам бӯлмаса-да, шу нишонга тӯла лойиқ кӯрилди? Улар амалга оширмаётган, кези келганда муаммони ечиш шарт бӯлган жойда ҳам ӯз вазифасини бажаришни хохламайдиган туман ташкилотлари раҳбарлари ҳам рӯйхатда борлиги қайси инсоф меъёрларига тӯғри келади? Туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари шунчалик валломатки, гарчи шу туманда ишлагани учун, асли вазифаси, мажбурияти ҳисобидан маош олувчи барча тизим раҳбарларини рӯйхатга киритадию, маош олмай ишлайдиган, халқнинг муаммолари билан эшикма-эшик юрувчи депутатлар тақдирини бир ӯзи ҳал қилади??? Уларни рӯйхатдан қисқартиришга у қанчалик ҳақли???
Ёки менинг баъзи ӯринлардаги қатъий талабларим шунчалик тегиб кетганми, айнан мен қисқаришга тушганман!!! Ёки шу йӯл билан мендан аламини олдими, ӯзича??? Лекин мени бу билан синдира олмаслигини наҳот у билмади??? Мени халқ сайлаган ва мен уларнинг дарди билан яшайман. Мени у жойимдан қимирлата олмайди, лекин бу иш менинг қӯлимдан келади, шунда ҳам мен бу ишни қилмайман, ҳар бир қӯй ӯз оёғидан осилади, керак жойда мен уни ӯша оёғидан осилишига кӯмак берворишим мумкин, аммо мен бу ишни қилмайман. Ҳаммасини кӯриб билгувчи Оллоҳ бор. Мени халқ билса бӯлди. Оллоҳ берардан қисмасин. Ҳатто ҳокимлик завхози ҳам бугун кӯкрагига Мустақилликнинг 30 йиллик нишонини тақиб кӯрди, лекин менга бу насиб қилмади. АДОЛАТ партияси коррупцияга қарши курашади, айнан ҳокимиятдаги шунақа коррупционерлар туманни орқага тортади. Билишмайдики, доим шунақа бӯлади, деб, йӯқ, энди унақа бӯлмайди. Бунга чек қӯйиладиган вақт келган, буни вақти соати билан амалга оширамиз, ҳозирча хурсанд бӯлиб туринг. 100 кишининг орасида битта менга жой қолмабди, бу ҳам насиба экан. Менинг насибамни Оллоҳ кесмасин, бандасиники ерунда!!! Энди мен ҳам пайт пойлайман, жавоб қиёматга қолмайди!!!
Яна бир иш, бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ӯтказилган байрам тадбирига туман депутатларидан бирортаси рӯйхатга қиритилмаган, аммо ҳокимликда ким ишласа, ҳаммаси киритилган, майли аксарият кӯкрак нишони етмай қолганларнинг кӯнглини шу йӯл билан олишибди.
Лекин билиб қӯйинг ӯзбошимча коррупционерлар кейинги сафар бу номерингиз ӯтмайди.
​​🌹 АССАЛОМУ Алейкум! ҚАДРДОНИМ!!

Сизни энг улуғ ва энг азиз байрам - Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тӯйи билан табриклайман.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бӯлсин.

🌷 Аллоҳ таоло яхшилик ва офиятни, хуш кайфиятни йил давомида ҳамроҳингиз қилсин!

🍀 Қалбингиз иймонга,
🌺 Уйингиз қувончга,
🌼 Юзингиз нурларга,
🌹 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Сизга ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
​​Ассалому алайкум юртдошлар, қадри баланд қадрдонларим!
Барчангизни истиқлолимизнинг 30 йиллик байрами билан муборакбод этаман. Юртимиз тинч, осмони мусаффо, кӯчаларимиз обод, оилаларимиз мустаҳкам, рӯзғоримиз бут, фарзандларимиз имонлмюи, инсофли бӯлсин. Хонадонларимиздан файзу барака аримасин. Бу кунларга етказганига шукроналар қиламиз, сабаби бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Бошлаган барча хайрли ишларимизда Оллоҳ мададкор бӯлсин. Мустақиллик байрамини узоқ йиллар нишонлаш ҳаммамизга насиб қилсин.
Ҳаммангизни байрам билан табриклайман.

Эҳтиром билан Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Бугун биринчи Президентимиз вафот этганларига 5 йил бўлди.
​​Урушнинг қонли ва суронли даврида, ҳаёти кӯзимга кӯринмай, фақат ғалаба учун, ёки жангдан душманни қилиб омон қайтиш учун душман қаршисига тикка киришганини инкор этиб бӯлмайди. Кӯксини турли орден, медаль безаб турган уруш қатнашчилари қилган ҳар бир қаҳрамонлиги учун муносиб тақдирланаверган, қанча бӯлса, шунча нишон ёки орден-медал билан тақдирланаверишган. Буниси кундек аниқ ва равшан. Ҳозирги тинч ва осуда замонда ҳам айниқса, мустақилликнинг юбилей саналари ёки бошқа йилларида чиққан кӯкрак нишонларини кӯп маротаба (лекин ҳафа бӯлманг шундай тақдирланганлар) олганлар худди уруш қатнашчилари сингари устма-уст тақиб юришса, бундан жуда катта обрӯ топилмаса керак. Сабаби бунда қаҳрамонлик йӯқ. Агарда бир маротаба шундай нишон олган, Яна, Яна берилаверадими, деб озгина инсоф билан ӯйлашганида, кӯпчилик ӯз меҳнати қадрланганига хурсанд бӯларди. Айниқса шифокорлар. Икки йилдан бери инсонлар ҳаёти учун жонини тиккан (қанчаси вирусдан вафот этиб кетишди) шифокорлар тинч замондаги ҳақиқий Қаҳрамонлар эди. Поликлиника, касалхоналардаги врач, медсестра, фелдшер, санитаркалар касал билан тикка келишди, касал бӯлса ҳам беморлар билан бир жойда бӯлиб, касбига содиқ бӯлиб ишлашди.
Лекин улар ҳатто шугина 30 йиллик кӯкрак нишонига тавсия этилдими???
Виждонан айтинг, инсоф билан қилиндими шу ишлар???
Ҳолвани ҳоким ейди, калтакни етим ейди, қабилида иш бӯлди, лекин жуда уятли ва инсофсизлик қилинди.
Инсоф берсин, инсоф берсин, инсоф берсин, деб қоламан. Бу дунёдан қилинган яхшилик билан кетамиз, ордену медалларимиз билан олиб бориб кӯмишмайди. Фалончи даврида шуни олганим, шу одам сабабчи, барака топсин деб, эслашади, ӯша ҳокисорлар😔 Аксинча, нима бӯлди, ҳамма ерда деярли суистеъмол қилинди, ишонч. Нафақат тиббиёт ходимларига, балки бошқа соҳаларда ҳам. Охирги гапим яна уша: инсоф берсин. Агар озгина виждонингиз қолган бӯлса, кейинги сафар ӯйлаб иш қилинг.
​​​​ОТА БИЛАН ОНАНИНГ БИЗГА ҚИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРИ.

— Сени ўз жисмида пайдо бўлганингни сезишидан бошлаб севадиган зот - Она!
— Ҳали пайдо бўлмасингдан олдин орзу билан сени севадиган зот - Ота!

— Она ўз ҳаётини тикиб сени дунёга тақдим қилади;
— Ота ўз бахти эвазига сенга дунёни тақдим қилади.

— Она сенга ҳаёт совға қилади;
— Ота сенга бу ҳаётда қандай яшаш илмини совға қилади;

— Она сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради;
— Ота сени бир умр елкасида кўтариб юради;

— Она сени туғушда тўлғоқ ўтказади;
— Ота туғулганингдан кейин сени учун доим «тўлғоқда» бўлади;

— Она касал бўлсанг йиғлайди;
— Ота йиғласанг касал бўлади;

— Она сенинг оч қолишингдан ташвиш қилади;
— Ота сенинг қандай оч қолмаслигингни ўргатади;

— Она меҳр булоғи;
— Ота ҳикмат уммони;

— Она айбингни беркитиб, сендан масъулиятни ўз зиммасига олади;
— Ота сени назорат қилиб, қалбингга масъулият уруғларини экади;

— Она йиқилмаслигингни ташвишида бўлади;
— Ота йиқлганингда қандай туришингни ўргатади;

— Она гўзаллик ва камолот - ойнаси;
— Ота воқеалик ва жиддият - ойнаси;

— Онани Она бўлгач тушунасан;
— Отани Ота бўлганингда танийсан;

— Она - ўрнини тўлдириб бўлмайдиган бебаҳо хилқат;
— Ота - замон ўтиши билан такрорланмайдиган ҳайбат!

• Аллоҳим! Ота-онам мени гўдаклигимда меҳр ила тарбия қилганидек, Сен ҳам уларга раҳмат назаринг ила таважжуҳ қил!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

➡️ @doniyor1973