Депутат Дониёр Юсупов
82 subscribers
123 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
Кўзлар ҳали кўриб турганда,
Юрак хали уриб турганда,
Оёғингиз юриб турганда,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Шукр дўстлар, борингиз учун,
Фарзанд, жигар, ёрингиз учун,
Мендай харидорингиз учун,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Эй, дилим, ўзингни ўз ҳолига қўй,
Сендан чиқиб кетсин гина-кудратлар.
Сен ҳам яшагин-да, бахтлилар каби,
То сени енгмасин кучсиз қудратлар
Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.
​​#одамлар_орасида
#шофёрлар_дарди

Одамларга қулайлик яратиш мақсадида юртимизга электробуслар олиб келиняпти. Уйи кондиционер кӯрмаганларга кун берди, дейди бир электробус ҳайдовчиси.
-Шунақа ёшлар бор, эрталабдан автобусга ӯтириб олиб, муздеккина салонда ухлаб кетишади, ҳайдовчи ёрдамчиси линияни ярмида бориб ухлаб қолдинг, қаерда тушасан, деб сӯраса, ҳали бор, деб яна ухлаб кетвуради. Маршрутнинг охирига боргач ҳам тушмай, яна орқага қайтади. Куни кеча ӯшанақа салқин автобусда ухлаб сайр қилувчи пассажир ва ҳайдовчи ёрдамчиси ғижиллашиб қолибди, сабаб нима деса, сайр қилувчи иккинчи томонга қайтиш учун йӯл ҳақини тӯламайман деб турганмуш, ман ухлаб қолибманмуш(баҳонангга сани). Ёрдамчи ман сани уйғотдимку, тушмадинг деса, безрайиб туриб, ман иккинчи томонга қайтишга пул тӯламайман, пулим йӯқ дермуш. Бу ҳар замонда бӯладиган ҳолатмас, ҳар кунги машмаша экан. Салқин автобусда ёки сайр қилиб ухлаш ёки телефон ӯйнаб дам олиб кетиш мақсади уларнинг дейди кӯп йиллик ҳайдовчи.
✍️ Тавба, ҳаёлингга келмайдиган ишлар, ёшларнинг қиладиган иши йӯқми, ишлаб оилангга пул топиб бор, муздек автобусда кунингни ӯтказиб юрмай, яна камига бир томонга пул тӯлаб, 2-3 рейс пул тӯламай сайр қилса.
Инсоф берсин ишқилиб ҳаммага.
📌 Бу гапларни ҳайдовчи билан суҳбатимдан сӯнг пост қилиб қӯйяпман.
Хулоса ӯзингиздан.
Кўзларимдан оловлар сачрар,
Қафасдаги шердай оғриндим.
Ҳувиллаган одамзор ичра
Ҳаёт, Сени жуда соғиндим!
Кундалигим бир хил: уй, йўл, иш…
Қаноти йўқ қушга ўхшайман.
Ташвишларнинг ортида ташвиш…
Бу туришда қачон яшайман?
Қайда эшик очдим ғавғога?
Йўл бошида йўқотдим йўлни.
Оз бўлса ҳам тоза ҳавога
Олиб чиққим келар Кўнгилни.
Ёниб кетгим келади бирдан,
Адо қилди тунга шериклик.
Некбин-некбин нигоҳлар билан
Бугун сенга зорман, Тириклик!..
Юрагимда орзугул унар,
Умид тинмай қилар қўнғироқ.
Борган сари кўзларим тинар –
Борган сари Қуёш яқинроқ…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Ҳайдовчилар учун қулайлик бўлади шекилли

Парламент: Ҳайдовчи телефонидан қаерда радар борлигини билиш керак
Дунёни дард ила кӯтарган кӯнглим,
Азобни ранж ила кӯтарган кӯнглим.
Кӯксимга тиғ каби қадалган кӯнглим,
Адашиб бировга аталган кӯнглим.
Устида тоғларни кӯтарган кӯнглим,
Қоп-қора доғларни кӯтарган кӯнглим.
Кераксиз тошдайин отилган кӯнглим,
Ёлғончи дӯстларга сотилган кӯнглим.
Қӯй энди йиғлама бечора кӯнглим,
Адашган сен эмас начора кӯнглим,.
Излагин топарсан бир куни кӯнглим,
Ӯзингдек хаста бир кӯнгилни кӯнглим.
📌Кекса отахондан сўрадилар:
- Болаларингизни соғинасизми?

Отахон жавоб берди:
- Мен болаларимнинг болалигини соғинаман... Чунки, у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат ҳам егилари келмас эди... Эндичи... Хаммаси акси..."

❗️Ота-оналаримиз ҳам шу кўйга тушиб қолишмасин. Илло, қайтар дунёлигини унутмайлик!

Фарзанд тарбияси ©
https://t.me/doniyor1973
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онамсиз жаннат керакмас😔
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тупроқ олганларин бермайди қайтиб 😔
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ӯзингни англа, ӯзгани қӯй
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дилозорларни кӯрдим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутиб бӯлмайди сиздек инсонни
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаришта ҳам, шайтон ҳам эмасман...