Депутат Дониёр Юсупов
82 subscribers
123 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
​​Фермер ғалласини тортиб олган қонунбузарлар жазоланади!

Адлия вазирлиги ахборот хизмати қонунларни менсимасдан фермернинг режадан ортиқча ғалласини тортиб олаётган айрим мансабдор шахсларга амалдаги қонунчиликни эслатиб, уларга нисабатан жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирди.

👉Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Каналимга аъзо бӯлинг 👇👇👇
@doniyor1973
Умумтаълим мактабларида 2023 йилдан якуний давлат имтиҳонларини давлат тест маркази олади.

Якуний давлат имтиҳонларидан ўта олмаган ўқувчилар аттестат ҳам ололмай қолиши мумкин. Мактабдан ҳеч ким ёрдам бера олмайди.

Синфингиздаги ўқувчиларга етказинг агар билими паст, ўзини билимига ишончи бўлмаган ўқувчи бўлса вақтни борида касб-ҳунар мактабига чиқиб кетсин.

Мактабда фақат яхши ўқийдиган билимли ўқувчи қолсин. Эртадан кейинги мактаб нуфузини тушириб юборадиган ўқувчи хозир мактабни тарк этсин.

Бу ёғига осон бўлмайди. Фақат ётволиб ўқиш керак. 👉@doniyor1973
​​Умумтаълим мактабларида 2023 йилдан якуний давлат имтиҳонларини давлат тест маркази олади.

Якуний давлат имтиҳонларидан ўта олмаган ўқувчилар аттестат ҳам ололмай қолиши мумкин. Мактабдан ҳеч ким ёрдам бера олмайди.

Синфингиздаги ўқувчиларга етказинг агар билими паст, ўзини билимига ишончи бўлмаган ўқувчи бўлса вақтни борида касб-ҳунар мактабига чиқиб кетсин.

Мактабда фақат яхши ўқийдиган билимли ўқувчи қолсин. Эртадан кейинги мактаб нуфузини тушириб юборадиган ўқувчи хозир мактабни тарк этсин.

Бу ёғига осон бўлмайди. Фақат ётволиб ўқиш керак. 👉@doniyor1973
​​Мехр окибатли булинглар

Борди келди йýколди
Айтайми сабабини?
Харажат одамларни
Бериб кýйди адабини!

Телефонда гаплашамиз
Бахонамиз об-хаво
Тýртта нон-у йýлкира
Бýлиб к,олган муаммо!

Ëшларга к,ийин бýлди
Газга сувга светга
Маошлари етмаяпти
Ер солиги.. ахлатга

Олтмишинчи етмишинчи
Йилларга бир к,айтайлик
Болаларга ëшлигимиз
Эртагини айтайлик

Эшигимиз так,иллатиб
''Тýла...! тýла..!'' йýк эди
Хамма иш билан овора
К,орнимиз хам тýк эди!

Обкаш деган нарсага
Челакларни илардик
К,удукдан сув ташиб келиб
Идишни тýлдирардик

Танчага чýг олиб келиб
Босиб кýйиб кулига
Бир кило ун берарди
Бухонкани пулига

Хаммамизни уйимизда
Ýчок тандир бýларди
Нонга хадеб чопмасдан
Нон патир ёпиларди

Чирокнинг идишига
Керосинни к,уйволиб
К,оронгида ýтирардик
Лампашиша ёк,волиб

Тахмонда ýрин кýрпа
Мебель диван каёкда??
Ерга жой солиб ухлаш
Модайди хамма ёкда

Ýзбеклар киз узатса
Ýнта кýрпа киларди
Амма буви холалар
Ётиб колгани борарди

Телевизор деганлари
Бойникида бýларди
Кино бошланиб колса
Махалла кириб кýрарди

К,озонда сув иситиб
Кирни к,ýлда ювардик
Ванна хамом бýлмаган
Совук сувда чайардик

Саксонга кирган бувим
Вой оёгим демаган
Чунки ýша махалда
Унитазла бýлмаган

Мехнатни роса к,илдик
Тилимиз хам бир карич
Бинойидай ýтирибмиз
Сочларимиз ок,ариб

Энди бирорта уйни
Тандири ýчоги йýк,
Хамма нарса автомат
Хамма касал соги йýк,

Мехр кýзда якинларни
Кýзиз билан кýринглар
Окибат йуколмасин
Дийдорлашиб турингар

Гýзал урф одатларга
Сизлар амал килинглар
Шаклик килиб катталарни
Дарров кýриб келинглар
@doniyor1973
​​Иссиққа итлаям чидолмаяпти 😂🔥
Кулинг, умрингиз узун бӯлади 🤣
👇👇
https://t.me/doniyor1973
​​#КОРОНАВИРУС_ФОЖЕАСИ

Абдураҳим Қурбонов Abdurahim Qurbonovнинг охирати ОБОД, жойлари ЖАННАТдан бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.

Ажойиб дӯст, самимий инсон, камтарин, камсуқум, олижаноб... Эҳҳее, таърифласак, кӯп сӯзларни ёзсак арзийди.

Албатта, депутат фаолияти учун ҳисобот ҳам керакдэ, баъзан бирор йиғилиш тугаса, шу ҳақда ёки тайёрлаб қӯйган ва матбуотда чиқариш лозим бӯлса, секингина ёнимизга келиб, биздан ҳам интервю олсангиз бӯладими, деб қӯярдилар раҳматлик.

Бу ҳабарни kun.uz да ӯқиб ток ургандек сакраб кетдим. Ишонмай, кӯп ижтимоий тармоқларни титкилаб ташладим, рост экану, лекин ишонгим келмаяпти.
Ӯзларини менга жуда яқин олардилар, айниқса "Муносабат" ток-шоусига борганимизда, Экопартия сарҳисоб қиладиган кун бӯлса, мени кӯрсалар яна ҳам хурсанд бӯлиб кетардилар, сабаби эски қадрдонлармиз, бир-биримизга жуда кескин тош отмаймиз. Эҳҳҳе, эсласак, кӯп яхши кунларга шерик бӯлганмиз, қанчадан қанча тӯғридан-тӯғри эфирларга чақиргандим.
Айниқса, ӯтган ҳафта Sevimli телеканалида бир муаммоли вазиятни съёмка қилган эдик, арз қилувчи ҳам айнан Сурхондарё вилоятидан эди, масаланинг ечими учун Сурхондарёдан сайланган Олий Мажлис депутати Абдураҳим Қурбонов билан бирга курашамиз ва албатта сизга ёрдам берамиз, деб ваъда қилган эдим.
Бунақа ишлар бӯлиб кетди 😔

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман.

Меҳнаткаш, фидойи инсон Абдураҳим Қурбоновнинг ёрқин хотираси депутатлик корпуси вакилларининг қалбида мангу яшайди.

Қабрингиз нурларга тӯлсин, Жойингиз Жаннатда бӯлсин, дӯстим, алвидо.
😥😥😥😭😭😭
​​Huquqiy axborot, 08.07.21 19:18
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади

Президент Фармони (ПФ–6258-сон, 08.07.2021 й.) билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔘 Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинди:

👉 вилоят ҳокимлари томонидан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш амалиёти;

👉 давлат объектларини ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш тартиби.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1-қисм:

Халқ таълими вазирлиги тушунтириш беради: мактабда диний мансубликни намойиш этувчи кийимда юриш мумкин эмас

✍️Жорий йилнинг 5 июль куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонун ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кийиниш маданияти, хусусан ўқувчи-қизларни мактабда бош кийимда юриши ҳамда ўғил бола ўқувчиларнинг соқол қўйган ҳолда мактабга келишлари масаласида турли саволларни келтириб чиқармоқда.

🗣️Шуларни инобатга олган Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилгандир. Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига (бундан диний таълим муассасалари мустасно) йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 49-моддасида таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши қайд этилган.

Мазкур ваколатдан келиб чиқиб, давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида Ҳукумат томонидан 2018 йил 15 августда 666-сон “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.

Шу билан бирга мазкур қарор билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (матнда кейинги ўринларда – Низом) тасдиқланган.

Мазкур Низомга кўра умумтаълим мактабларида:

ўғил бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига;

қиз бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди.

Низомга мувофиқ, ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:

огоҳлантириш;

кундалик дафтарига қайд этиш;

тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Мазкур талабларга ўқувчилар томонидан қатъий амал қилиниши учун ота-оналар масъул ҳисобланишини Низомда белгиланганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бугунги кунда давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари таълим муассасасига мазкур Низом талабларида белгиланган тартиб ҳамда таълим муассасаси томонидан тасдиқланган мактаб формасига мувофиқ кийинишлари, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 509-сон қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари учун ҳукумат томонидан тасдиқланган мактаб формаси мажбурий ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан бугунги кунда Низомнинг юридик кучга эга эмаслиги, унда белгиланган қоидалар амалда эмаслиги ҳақидаги ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу фикрларга шуни алоҳида қайд этишимиз жоизки, замонавий ягона мактаб формаси 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мажбурий этиб белгиланган бўлсада, бироқ Низомда белгиланган талаблар давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ходимлари, ўқувчиларнинг ота-оналари учун бугунги кунда ҳам мажбурий ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйича амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

@huquqiy_axborot
@doniyor1973
2-қисм: Бугунги кунда давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари таълим муассасасига мазкур Низом талабларида белгиланган тартиб ҳамда таълим муассасаси томонидан тасдиқланган мактаб формасига мувофиқ кийинишлари, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 509-сон қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари учун ҳукумат томонидан тасдиқланган мактаб формаси мажбурий ҳисобланади.

Мактаб формасини жорий этишнинг мақсади ўқувчиларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишига кўмаклашиш, ўзаро тенглик ва белгиланган тартиб-қоидаларга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратиш, ўқувчилар ўртасида cоғлом рақобат муҳитини юзага келтиришдан иборат.

Таъкидлаш лозимки, Низомнинг 7-бандида ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозимлиги белгиланган.

Бунда Ўзбекистон Республикасида аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар хамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.

Қўшимча равишда, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддасига асосан,устав (таъсис ҳужжати) талабларига, ички тартиб-қоидаларига, вақтинча яшаш жойлари қоидаларига ва таълим фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга оид бошқа ички ҳужжатлар талабларига риоя этиш таълим олувчиларнинг мажбуриятларидан бири этиб белгиланган.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларининг 8-бандига мувофиқ, ўқувчилар таълим муассасасига белгиланган мактаб формасида келишлари лозим эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунга асосан, фарзандларини мактабга кийиниш маданиятига ва Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда боришларига ўқувчиларнинг ота-оналаридан фарзандларининг ёрқин келажаги учун жавобгарликни ўз бўйинларига олган ҳолда, масъулият билан ёндашишларини сўраймиз. Акс ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан улар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ушбу шахсларни базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Яна шуни алоҳида айтиш жоизки, 2021 йил 30 мартда қабул қилинган Қонун билан мазкур Кодекс 2011-модда билан тўлдирилиб, унга асосан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Ушбу ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш, фарзандларимизни юртимизда белгиланган қонун-қоидаларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳамда уларнинг ёрқин келажаги учун масъул эканлигимизни унутмаган ҳолда белгиланган талаблар доирасида таълим олишларига имконият яратиб беришимиз лозим.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

@huquqiy_axborot

👉@doniyor1973
​​#Тезкор #Долзарб
⚡️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

❗️Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2. Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3. Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди. Давоми...

👉 @UZBEK_GOLD
​​Кимларгадур бой бердим бахтим,
Майли улар бахтли бӯлсинлар.
Бу бахт учун йӯқ экан даҳлим,
Улар тӯйсин, улар тӯйсинлар.

Худо берар менга йӯқ жойдан,
Майли ноним очлар есинлар.
Тарбия олганман назар тӯқ жойдан,
Улар тӯйсин, улар тӯйсинлар.

Заҳар гапларига жим туриб бердим,
Мен ахир улармас, билиб қӯйсинлар.
Оғриқдан йиғламай бир кулиб дедим:
Улар тӯйсин, улар тӯйсинлар!!!
Бугун мен коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмландим.

Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Мен вакцина олдим» (#мен_вакцина_олдим) акцияси бошланди.

Саломатлигингизга бефарқ бӯлманг. Касаллик ҳеч кимга шафқат қилмаяпти. Ӯтган қарийб бир ярим йил ичида тождор вирус миллати, элати, ирқи, насаби, ёшидан қатъий назар кӯплаб яқинларимизни орамиздан олиб кетди. Албатта, вакцина олиш ҳамманинг ӯз ихтиёрида. Бироқ давлатимиз томонидан бепул равишда ташкил этилган вакцинация жараёнлари аввало инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган.
Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан, барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

“Ислом динида зарар бериш ва зарар кўриш ҳам йўқ” деганлар.

Демак, ҳадиси шарифда инсон ўзига ёки ўзгаларга зарар келтирадиган сабаблардан узоқ бўлишга буюрилган.

Ӯзингиз ва ӯзгалар саломатлигини асранг. Дониёр Юсупов, Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутати.
​​Қурбон Ҳайити муборак бўлсин қадрдоним.
Аллоҳ барчамизни ёрлақасин, ҳайрли амаллар қилишликка полвон қилсин ва кўплаб ажрлари билан сийласин.
Инсоният бошига офат келтирган коронавирус ҳам тез орада йўқолиб кетсин, яқинларимиздан айирмасин.
Оллоҳдан сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунё саодатидан насиб этишини сўрайман.
Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!
Оллоҳим, қалбингизга нур, ҳаётингизга ҳузур, хонадонингизга ҳаловат, ризқингизга даромад, танингизга сиҳат саломатлик берсин.
Шундай ҳайит кунларининг кӯпини кӯриш ҳаммамизга насиб этсин, қаторимиздан хато бўлмай етишликни насибу рўз айласин.
Улуғ айём муборак азизим.
Сизга ҳурмат билан Дониёр Юсупов, Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати.
​​Қадрингга етмагандан излама қадр,
Мушкул кунларингда тӯпладинг сабр.
Осмонга чиққанни, кӯкка етганни,
Кун келиб тенг қилар, оддий бир қабр!
Каналимга аъзо бӯлинг 👇👇👇
@doniyor1973
​​Бошимни эгмагин номард, нокасга,
Муҳтож қилиб қӯйма, иймонсиз пастга.
Қадримни баланд қил, тенг қилма ҳасга,
Ӯзингдан ӯзгага зор қилма Аллоҳ!!!
@doniyor1973
​​Яхшими, ёмонми сизгамас ҳукм!
Сизда ҳам, бизда ҳам бисёр хатолар.
Бу яхши, бу ёмон, деманг шошилиб,
Сизни ҳам, бизни ҳам Аллоҳ баҳолар!!!
@doniyor1973
​​Ташвишми,
Қувончми..
Барчаси тақдир...
Дунёда ягона..
Аллоҳим ҳақдир...
Барча ҳаёллар...
Ӯткинчи рӯё...
На ман фариштаман...
На сан авлиё...
@doniyor1973
​​✍️ Замондош шоиримиз, дӯстимиз Дониёр Мирзо айнан менинг кӯнглимдаги сӯзларни қоғозга битибди. Шуни сизларга ҳам илиндим. Сабаби бу ҳамма учун ибрат бӯладиган сатрлар.. 👇👇👇👇
ТУРФА ТАҚДИР

Мен нечун бир умр сени изладим?
Виждоним пок дея кўнгил хотиржам.
Бировнинг ҳақини еганни кўрсам,
Юзига сапчидим, у шоҳ бўлса ҳам.

Тахтда ҳам бахт нима билмас, балки у,
Чўпоннинг кўнглида зарра йўқ қутқу,
Энг сўнгги дамида каззобнинг ҳатто,
Виждони уйғонса, қийналар мангу.

Ёмоннинг отини суғорган фалак,
Яхшига минг азоб бериб синарди.
Агарда иложин тополса қаллоб,
Эгамнинг сандиғин кундуз тунарди.

Турфа тақдир бердинг, турфа одамга,
Қай бири нолиди, қай бири хушҳол.
Ва қуллуқ, минг шукур турфа оламга,
Дониёр Мирзо тирик яшар бемалол.
2 август 2021 йил

Дониёр МИРЗО
​​Мен ҳеч кимни демайман ёмон,
Ӯз кунларига бўлсинлар омон.
Фақат дейман адашиб кетманг,
Жаннат қолиб, жаҳаннам томон.
@doniyor1973
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онамни бир марта эсламабмана

Онасини унутган ўғил ҳақида ибратли шеър

Telegramga ulanish👇
@Ramziddin_Egamberdiyev

Youtubga ulanish👇
https://youtu.be/UrX-bpgkT4E