Депутат Дониёр Юсупов
82 subscribers
124 photos
98 videos
245 links
Download Telegram
​​⚡️Тезкор хабар

ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КИРИШГА ЧЕКЛОВЛАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРГА ТАТБИҚ ЭТИЛМАСЛИГИ БЕЛГИЛАНДИ

Жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқини юзага келишини олдини олиш мақсадида аҳолидан белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга риоя этишлари ва вакцинация тадбирларида фаол қатнашишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​#2021_йил_1_июлдан

🔰 Нодавлат тиббиёт ташкилотларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади:

● махсус автотранспортда ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;

● нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш.

Шунингдек, 2021 йил 1 ноябргача бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади.
Каналга уланинг
👉@doniyor1973
​​#Билибқӯйинг

2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

Каналимга уланинг
👉@doniyor1973
​​#Адлия_хабари

Қонунчилик ҳужжатларини ҳисобга олиш бўйича янги талаблар белгиланди

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.).

☑️ Қонунчилик ҳужжатларини давлат ҳисобига олишнинг янги тартиби тасдиқланди.

🔰 Унга кўра:

барча турдаги қонунчилик ҳужжатлари Aдлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилади;

Президент ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари давлат ҳисобига олинади;

Президентнинг кадрлар масалалари, фуқаролик, афв этиш, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш ва индивидуал тусдаги бошқа масалалар бўйича фармон ва қарор шаклида қабул қилинган ҳужжатлари ҳам давлат ҳисобига олинади.

🧾 Lex.uz да эълон қилинган барча қонунчилик ҳужжатлари назорат ҳолатида сақланади. Яъни, ҳар бир қонунчилик ҳужжатида унга киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

📋 Шу билан бирга, Aдлия вазирлигида қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхалари қоғоз шаклида ҳам юритилади.

➡️ Бу борада, илгари матнга тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар ёпиштирилган бўлса, эндиликда қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритишга асос бўлган ҳужжатлар рўйхати (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки бекор қилиш) унга илова қилинади.

☑️ Давлат идоралари ҳам ўз фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритишни шу тартибда олиб боради.

🗓 Ушбу ҳужжат 2021 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.

📍Мазкур ҳужжатнинг матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: lex.uz/docs/5461800.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиззах шаҳрида “Sambhram” университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори (401-сон, 29.06.2021 й.) билан Жиззах шаҳрида “Sambhram” университети ташкил этилди

🏢 “Sambhram” университети (Ҳиндистон) нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан биридир.

➡️ Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида инглиз, рус тиллари ва давлат тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📝 Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари Университет томонидан белгиланади.

📋 Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

📌 Қарорга кўра, Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади. Бунда талабаларнинг 5 фоизини бепул ўқитиш, 5 фоизига 50 фоизли, 10 фоизига 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/doniyor1973
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори (408-сон, 29.06.2021 й.) билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди.

📌 Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔘 Институтда ўқув жараёни:

● Финляндия таълим дастурлари ва технологиялари асосида ташкил этилади;
● 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

➡️ Шунга кўра, Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

🗓 2021/2022 ўқув йили учун Институтга кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакли бўйича қабул параметрлари давлат комиссияси қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан эса ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
👉@doniyor1973
​​#Биласизми | #2021_йил_1_июлдан

1 июлдан нималар ўзгарди?

🔸 Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб борилади. – БАТАФСИЛ

🔸 Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Пенсия ва нафақалар оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади – БАТАФСИЛ

🔸 Асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади – БАТАФСИЛ

🔸 Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади – БАТАФСИЛ

🔸 “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

🔸 Иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини рейтинг асосида таҳлил қилиш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
👉@doniyor1973
​​Отамнинг қаҳрига лойиқманми???
Sevimli телеканалида "Маҳаллада дув-дув гап" ток-шоусида томоша қилинг.
​​Фермер ғалласини тортиб олган қонунбузарлар жазоланади!

Адлия вазирлиги ахборот хизмати қонунларни менсимасдан фермернинг режадан ортиқча ғалласини тортиб олаётган айрим мансабдор шахсларга амалдаги қонунчиликни эслатиб, уларга нисабатан жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирди.

👉Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Каналимга аъзо бӯлинг 👇👇👇
@doniyor1973
Умумтаълим мактабларида 2023 йилдан якуний давлат имтиҳонларини давлат тест маркази олади.

Якуний давлат имтиҳонларидан ўта олмаган ўқувчилар аттестат ҳам ололмай қолиши мумкин. Мактабдан ҳеч ким ёрдам бера олмайди.

Синфингиздаги ўқувчиларга етказинг агар билими паст, ўзини билимига ишончи бўлмаган ўқувчи бўлса вақтни борида касб-ҳунар мактабига чиқиб кетсин.

Мактабда фақат яхши ўқийдиган билимли ўқувчи қолсин. Эртадан кейинги мактаб нуфузини тушириб юборадиган ўқувчи хозир мактабни тарк этсин.

Бу ёғига осон бўлмайди. Фақат ётволиб ўқиш керак. 👉@doniyor1973
​​Умумтаълим мактабларида 2023 йилдан якуний давлат имтиҳонларини давлат тест маркази олади.

Якуний давлат имтиҳонларидан ўта олмаган ўқувчилар аттестат ҳам ололмай қолиши мумкин. Мактабдан ҳеч ким ёрдам бера олмайди.

Синфингиздаги ўқувчиларга етказинг агар билими паст, ўзини билимига ишончи бўлмаган ўқувчи бўлса вақтни борида касб-ҳунар мактабига чиқиб кетсин.

Мактабда фақат яхши ўқийдиган билимли ўқувчи қолсин. Эртадан кейинги мактаб нуфузини тушириб юборадиган ўқувчи хозир мактабни тарк этсин.

Бу ёғига осон бўлмайди. Фақат ётволиб ўқиш керак. 👉@doniyor1973
​​Мехр окибатли булинглар

Борди келди йýколди
Айтайми сабабини?
Харажат одамларни
Бериб кýйди адабини!

Телефонда гаплашамиз
Бахонамиз об-хаво
Тýртта нон-у йýлкира
Бýлиб к,олган муаммо!

Ëшларга к,ийин бýлди
Газга сувга светга
Маошлари етмаяпти
Ер солиги.. ахлатга

Олтмишинчи етмишинчи
Йилларга бир к,айтайлик
Болаларга ëшлигимиз
Эртагини айтайлик

Эшигимиз так,иллатиб
''Тýла...! тýла..!'' йýк эди
Хамма иш билан овора
К,орнимиз хам тýк эди!

Обкаш деган нарсага
Челакларни илардик
К,удукдан сув ташиб келиб
Идишни тýлдирардик

Танчага чýг олиб келиб
Босиб кýйиб кулига
Бир кило ун берарди
Бухонкани пулига

Хаммамизни уйимизда
Ýчок тандир бýларди
Нонга хадеб чопмасдан
Нон патир ёпиларди

Чирокнинг идишига
Керосинни к,уйволиб
К,оронгида ýтирардик
Лампашиша ёк,волиб

Тахмонда ýрин кýрпа
Мебель диван каёкда??
Ерга жой солиб ухлаш
Модайди хамма ёкда

Ýзбеклар киз узатса
Ýнта кýрпа киларди
Амма буви холалар
Ётиб колгани борарди

Телевизор деганлари
Бойникида бýларди
Кино бошланиб колса
Махалла кириб кýрарди

К,озонда сув иситиб
Кирни к,ýлда ювардик
Ванна хамом бýлмаган
Совук сувда чайардик

Саксонга кирган бувим
Вой оёгим демаган
Чунки ýша махалда
Унитазла бýлмаган

Мехнатни роса к,илдик
Тилимиз хам бир карич
Бинойидай ýтирибмиз
Сочларимиз ок,ариб

Энди бирорта уйни
Тандири ýчоги йýк,
Хамма нарса автомат
Хамма касал соги йýк,

Мехр кýзда якинларни
Кýзиз билан кýринглар
Окибат йуколмасин
Дийдорлашиб турингар

Гýзал урф одатларга
Сизлар амал килинглар
Шаклик килиб катталарни
Дарров кýриб келинглар
@doniyor1973
​​Иссиққа итлаям чидолмаяпти 😂🔥
Кулинг, умрингиз узун бӯлади 🤣
👇👇
https://t.me/doniyor1973
​​#КОРОНАВИРУС_ФОЖЕАСИ

Абдураҳим Қурбонов Abdurahim Qurbonovнинг охирати ОБОД, жойлари ЖАННАТдан бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.

Ажойиб дӯст, самимий инсон, камтарин, камсуқум, олижаноб... Эҳҳее, таърифласак, кӯп сӯзларни ёзсак арзийди.

Албатта, депутат фаолияти учун ҳисобот ҳам керакдэ, баъзан бирор йиғилиш тугаса, шу ҳақда ёки тайёрлаб қӯйган ва матбуотда чиқариш лозим бӯлса, секингина ёнимизга келиб, биздан ҳам интервю олсангиз бӯладими, деб қӯярдилар раҳматлик.

Бу ҳабарни kun.uz да ӯқиб ток ургандек сакраб кетдим. Ишонмай, кӯп ижтимоий тармоқларни титкилаб ташладим, рост экану, лекин ишонгим келмаяпти.
Ӯзларини менга жуда яқин олардилар, айниқса "Муносабат" ток-шоусига борганимизда, Экопартия сарҳисоб қиладиган кун бӯлса, мени кӯрсалар яна ҳам хурсанд бӯлиб кетардилар, сабаби эски қадрдонлармиз, бир-биримизга жуда кескин тош отмаймиз. Эҳҳҳе, эсласак, кӯп яхши кунларга шерик бӯлганмиз, қанчадан қанча тӯғридан-тӯғри эфирларга чақиргандим.
Айниқса, ӯтган ҳафта Sevimli телеканалида бир муаммоли вазиятни съёмка қилган эдик, арз қилувчи ҳам айнан Сурхондарё вилоятидан эди, масаланинг ечими учун Сурхондарёдан сайланган Олий Мажлис депутати Абдураҳим Қурбонов билан бирга курашамиз ва албатта сизга ёрдам берамиз, деб ваъда қилган эдим.
Бунақа ишлар бӯлиб кетди 😔

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман.

Меҳнаткаш, фидойи инсон Абдураҳим Қурбоновнинг ёрқин хотираси депутатлик корпуси вакилларининг қалбида мангу яшайди.

Қабрингиз нурларга тӯлсин, Жойингиз Жаннатда бӯлсин, дӯстим, алвидо.
😥😥😥😭😭😭
​​Huquqiy axborot, 08.07.21 19:18
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади

Президент Фармони (ПФ–6258-сон, 08.07.2021 й.) билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔘 Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинди:

👉 вилоят ҳокимлари томонидан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш амалиёти;

👉 давлат объектларини ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш тартиби.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1-қисм:

Халқ таълими вазирлиги тушунтириш беради: мактабда диний мансубликни намойиш этувчи кийимда юриш мумкин эмас

✍️Жорий йилнинг 5 июль куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонун ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кийиниш маданияти, хусусан ўқувчи-қизларни мактабда бош кийимда юриши ҳамда ўғил бола ўқувчиларнинг соқол қўйган ҳолда мактабга келишлари масаласида турли саволларни келтириб чиқармоқда.

🗣️Шуларни инобатга олган Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилгандир. Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига (бундан диний таълим муассасалари мустасно) йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 49-моддасида таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши қайд этилган.

Мазкур ваколатдан келиб чиқиб, давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида Ҳукумат томонидан 2018 йил 15 августда 666-сон “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.

Шу билан бирга мазкур қарор билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (матнда кейинги ўринларда – Низом) тасдиқланган.

Мазкур Низомга кўра умумтаълим мактабларида:

ўғил бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига;

қиз бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди.

Низомга мувофиқ, ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:

огоҳлантириш;

кундалик дафтарига қайд этиш;

тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Мазкур талабларга ўқувчилар томонидан қатъий амал қилиниши учун ота-оналар масъул ҳисобланишини Низомда белгиланганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бугунги кунда давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари таълим муассасасига мазкур Низом талабларида белгиланган тартиб ҳамда таълим муассасаси томонидан тасдиқланган мактаб формасига мувофиқ кийинишлари, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 509-сон қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари учун ҳукумат томонидан тасдиқланган мактаб формаси мажбурий ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан бугунги кунда Низомнинг юридик кучга эга эмаслиги, унда белгиланган қоидалар амалда эмаслиги ҳақидаги ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу фикрларга шуни алоҳида қайд этишимиз жоизки, замонавий ягона мактаб формаси 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мажбурий этиб белгиланган бўлсада, бироқ Низомда белгиланган талаблар давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ходимлари, ўқувчиларнинг ота-оналари учун бугунги кунда ҳам мажбурий ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйича амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

@huquqiy_axborot
@doniyor1973
2-қисм: Бугунги кунда давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари таълим муассасасига мазкур Низом талабларида белгиланган тартиб ҳамда таълим муассасаси томонидан тасдиқланган мактаб формасига мувофиқ кийинишлари, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 509-сон қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари учун ҳукумат томонидан тасдиқланган мактаб формаси мажбурий ҳисобланади.

Мактаб формасини жорий этишнинг мақсади ўқувчиларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишига кўмаклашиш, ўзаро тенглик ва белгиланган тартиб-қоидаларга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратиш, ўқувчилар ўртасида cоғлом рақобат муҳитини юзага келтиришдан иборат.

Таъкидлаш лозимки, Низомнинг 7-бандида ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозимлиги белгиланган.

Бунда Ўзбекистон Республикасида аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар хамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.

Қўшимча равишда, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддасига асосан,устав (таъсис ҳужжати) талабларига, ички тартиб-қоидаларига, вақтинча яшаш жойлари қоидаларига ва таълим фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга оид бошқа ички ҳужжатлар талабларига риоя этиш таълим олувчиларнинг мажбуриятларидан бири этиб белгиланган.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларининг 8-бандига мувофиқ, ўқувчилар таълим муассасасига белгиланган мактаб формасида келишлари лозим эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунга асосан, фарзандларини мактабга кийиниш маданиятига ва Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда боришларига ўқувчиларнинг ота-оналаридан фарзандларининг ёрқин келажаги учун жавобгарликни ўз бўйинларига олган ҳолда, масъулият билан ёндашишларини сўраймиз. Акс ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан улар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ушбу шахсларни базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Яна шуни алоҳида айтиш жоизки, 2021 йил 30 мартда қабул қилинган Қонун билан мазкур Кодекс 2011-модда билан тўлдирилиб, унга асосан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Ушбу ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш, фарзандларимизни юртимизда белгиланган қонун-қоидаларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳамда уларнинг ёрқин келажаги учун масъул эканлигимизни унутмаган ҳолда белгиланган талаблар доирасида таълим олишларига имконият яратиб беришимиз лозим.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

@huquqiy_axborot

👉@doniyor1973