Dolina_City
74 subscribers
1.81K photos
820 videos
1.81K links
Download Telegram
Жалақудуқ туманида 3 минг доллар билан боғлиқ коррупцион ҳолат фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Кадастр агентлигининг Жалақудуқ тумани бўлими раҳбари билан боғлиқ қонунбузарлик аниқланди.

Маълум бўлишича, у фуқарога уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалиги юритиш учун жами 25 сотих ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, 2024 йилда 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Шу билан бирга, шубҳани яшириш мақсадида фуқарога гўёки “Шархончеки” МФЙ ҳудудидан 8 сотих ер ажратилгани ҳақида қарор чиқарилганини маълум қилган.

Тезкор тадбир давомида, туман кадастр бўлими ходими бўлим раҳбарининг топшириғига кўра фуқарога 3 000 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Андижон вилоятида маҳалла раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси 30 сотих ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган вақтда қўлга олинди.

Маълум бўлишича, улар мазкур ер участкаси эвазига жами 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шубҳаланувчилар пулнинг бир қисмини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Наманган вилоятида қизларни фоҳишаликка жалб этиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланиб, қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Профилактика инспектори пора билан ушланди

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда профилактика инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати шаҳар бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Учтепа тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори фуқародан ноқонуний равишда 10 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Текширувлар давомида аниқланишича, мазкур инспектор 2025 йил декабрь ойида фуқарога тегишли МЧЖ ҳужжатларини сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатиш ва айбдор шахсни жавобгарликка тортишни ваъда қилиб, пул талаб қилган. Гап шундаки, ушбу иш доирасида 1990 йилда туғилган шахс IT хизматлари ниқоби остида чет эл фуқаросидан 450 минг доллар миқдорида маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани айтилмоқда.

Бироқ, терговга қадар текширувлар натижасида жорий йил февраль ойида ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилгани маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан катта инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда қалбаки валюта савдоси фош этилди

Наманган вилоятида қалбаки валюта муомаласига қарши ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахс қўлга олинди.

Маълум қилинишича, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорликда Чуст туманида махсус операция ўтказган.

Тадбир давомида Янги Наманган туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс ва Чуст туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган 1980 йилда туғилган фуқаро ўзаро келишиб, хориждан олиб келинган қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижонда фирибгарликка уринган шахслар қўлга олинди — Бош прокуратура расмий баёнот берди

Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Андижон вилояти Департаментининг Олтинкўл тумани бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, Олтинкўл туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Х.Э. ариза билан мурожаат қилиб, унда “Отабек” исмли шахс ўзини гўёки Андижон вилояти прокуратурасида ишловчи таниши орқали ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш маркази очиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилганини билдирган. Бу хизмат эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиниб, шундан 4 минг доллари олинган вақтида гумонланувчи ушланган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро О.М.дан пулни қабул қилиб олаётган А.Ю. ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида аниқланишича, ушланган А.Ю. давлат идораларида, жумладан прокуратура органларида ишламаслигини, пулларни эса шахсий эҳтиёжлари учун олишга уринганини тан олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургут туманидаги техникумда калтаклаш ҳолати юз берди

Самарқанд вилояти Ургут туманида зўравонлик ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда бир фуқаро тиббиёт техникумининг раҳбар ходимларидан бирига нисбатан куч ишлатгани кўринади.

Ҳолат юзасидан расмий баёнот берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"EFFECT.UZ" ёритган воқеа судда ўз ечимини топди

Ёдингизда бўлса, Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи Баҳодиржон Набиев билан боғлиқ ҳолат жамоатчилик эътиборини тортган эди. Унга кўра, 2024 йил 24 январ куни фуқаро суд қарори сиз туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари томонидан Қўқон шаҳридаги 2-сон руҳий касалликлар шифохонасига олиб борилгани юзасидан видеолавҳа оммага тақдим этилганди.

Мазкур иш бўйича суд жараёнлари якунига кўра, Фарғона вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйи суд қарорини бекор қилиб, янги қарор чиқарди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл ўз набирасидан "курьер" сифатида фойдаланди

Наманган вилоятида ҳаракатланаётган VAZ-2106 русумли автомашина текширув учун тўхтатилган. Кўздан кечириш жараёнида йўловчи сифатида бўлган аёл шубҳа уйғотган.

Текширув давомида аёл билан бирга бўлган вояга етмаган набираси кийими ичига яширилган селлофан пакет борлиги аниқланган. Унда тахминан 1 килограмм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган.

Экспертиза хулосасига кўра, топилган модда гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
3 май Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан барча оммавий ахборот воситалари ходимларини самимий табриклаймиз.

Матбуот жамият тараққиёти ва адолат устуворлигини таъминловчи муҳим кучдир. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, холис ва тезкор ахборот етказишдаги саъй-ҳаракатларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, ижодий ютуқлар ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 минг доллар эвазига қонунийлаштириш: Қорақалпоғистонда кадастр раҳбари фош этилди

Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги кадастр бўлими бошлиғи пора олиш вақтида қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, мансабдор шахс фуқародан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Эвазига у ўзбошимчалик билан эгалланган 132 квадрат метр ер майдонида қурилган бинога мулк ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Аслида эса мазкур бино бўйича 2024 йилда суд қарори чиқарилиб, уни мажбурий тарзда бузиш белгиланган эди.
Пора олиш жараёнида у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Солиқ қарзини “йўқ қилиб бериш”ни ваъда қилганлар қўлга тушди

Хива шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ қарздорлигини бартараф этиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.

Маълум қилинишича, фуқаро Р.Д. “E.I.” МЧЖ раҳбари Д.М.нинг ишончига кириб, корхонанинг 608 млн сўмлик солиқ қарздорлигини гўёки суд бошқарувчилари орқали ҳал қилиб беришини айтган. У бу хизмат эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушган.

Тадбир давомида яна бир шахс — Хоразм вилоятидаги тегишли тузилма вакили О.А. ҳам 500 АҚШ долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушлангани маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда аёл эркакни қўрқитиб, қимматбаҳо автомобиль талаб қилди

Қашқадарё вилоятида аёл фуқаро бир эркакни турли йўллар билан қўрқитиш орқали ундан қиймати 360 миллион сўмлик KIA K5 автомобилини олиб беришни талаб қилган.

Маълум бўлишича, у ўз ҳаракатлари билан жабрланувчини босим остига қўйиб, мулкий манфаат кўзлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тергов ишлари натижасида ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.

Суд ҳукмига кўра, ушбу аёл айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада фоҳишахона ташкил қилган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳрида 29 ёшли аёл ноқонуний фаолият — фоҳишахона ташкил этиш билан шуғуллангани аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг барча ҳолатлари қонун доирасида ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ишга жойлаштириш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда қатор тезкор тадбирлар ўтказилиб, бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

🔹 Хоразм вилоятида ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кичик инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига кирган ҳолда унинг танишини ички ишлар органларига ишга киритиш эвазига 4500 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у олдиндан 1800 АҚШ доллари ва 2,4 млн сўм олган вақтида ушланди.

🔹 Тошкент вилоятида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти хусусий боғча ташкил этиш истагида бўлган фуқародан рухсатнома тайёрлаб бериш учун 1,5 млн сўм ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ижобий хулоса олиб бериш учун 200 АҚШ доллари талаб қилган. У пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Тадбир давомида ушбу маблағнинг бир қисмини олган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспектори ҳам қўлга олинди.

🔹 Қорақалпоғистон Республикасида эса аёл фуқаро бошқа бир шахсга ёшга доир нафақа тайинлашда иш стажини сунъий ошириб беришни ваъда қилиб, 7 млн сўм олган вақтида ушланди. Маълум бўлишича, у бу ишни тегишли идорада ишловчи ўғли орқали амалга оширишни режалаштирган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13 болани машинасига ортган боғча мудираси ҳалок бўлди, болалардан бири комада!

Навоий вилояти Нурота туманида оилавий боғчага тегишли ҳолатда йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Маълум бўлишича, боғча раҳбари бўлган аёл 13 нафар тарбияланувчини енгил автомашинада боғчага олиб кетаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи аёл воқеа жойида вафот этган. Жабрланган болалардан бири оғир аҳволда кома ҳолатида экани маълум қилинмоқда. Шунингдек, яна 8 нафар бола вилоят марказидаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оилада эр-хотин узоқ вақт давомида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситасини бошқариб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фотогалерея: “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси — Фарғонанинг янги сайёҳлик маркази

Фарғона вилоятида барпо этилган “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси ҳудуднинг муҳим зиёрат ва сайёҳлик нуқталаридан бирига айланиб бормоқда. Ушбу мажмуа буюк фақиҳ ва мутафаккир Бурҳониддин Марғиноний меросини кенг тарғиб этиш, шунингдек, миллий ва халқаро туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram