Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пора олаётган пайтда қўлга тушган амалдор қочишга уринди
Тошкент шаҳрида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси пора олаётган вақтида қўлга олинди.Дастлабки маълумотларга кўра, у МЧЖ раҳбаридан 1500 АҚШ долларини олаётганида ушланган. Қўлга олиш жараёнида гумонланувчи қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан дарҳол тўхтатилган.
Тергов давомида аниқланишича, у Юнусобод туманидаги 6 та уйни бошқа компания номига ўтказиш учун Менинг уйим платформаси орқали ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали, Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гулираъно Қосимова ва бошқаларга оид кассация суди якунига етди
Андижон вилояти суди кассация инстанциясининг ажримига мувофиқ жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг А. Х. (1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ж. Р. (1991 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Суд қарорлари устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда тафтиш инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.
https://t.me/dolinacity
https://t.me/Dolina_city

Forwarded from Fargʻona IIB | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Бухоро вилоятида 3 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят устида ушланди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида фош этилган. Аёл чақалоғини пул эвазига бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухоро вилоятида 3 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят устида ушланди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида фош этилган. Аёл чақалоғини пул эвазига бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Сўх ва Шоҳимардон йўлидаги транзит муаммолари: аҳоли ҳуқуқлари қачон тўлиқ таъминланади?
Фарғона вилоятининг Сўх тумани ва Шоҳимардон ҳудудларига Қирғизистон орқали бориш аҳоли ва меҳмонлар учун кундалик заруратдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 ва 28-моддаларига кўра, инсон қадр-қиммати ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланган. Бироқ, амалиётда анклав ҳудудларга ўтишда ҳужжатларнинг тан олинмаслиги ёки ортиқча текширувлар, хусусан, автомашина ойналари тусини ўзгартириш (тонировка) бўйича берилган рухсатномаларнинг инобатга олинмаслиги каби қийинчиликлар кузатилмоқда. Конституциянинг 15 ва 55-моддалари давлат органларидан қонун устуворлигини таъминлашни ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб этади.
Мутахассислар ушбу масалани ҳал этиш учун икки давлат ўртасида транзит ҳаракатни соддалаштирувчи аниқ келишувлар ва ягона тартиб-таомилларни жорий этиш зарурлигини таъкидламоқдалар. Зеро, Сўх ва Шоҳимардон аҳолиси учун бу шунчаки транспорт масаласи эмас, балки инсон ҳуқуқлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш билан боғлиқ муҳим жараёндир.

Наманганда 22 минг доллар пора талаб қилган қурилиш соҳаси мутасаддилари қўлга олинди
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди.
Маълум қилинишича, улар ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли Янги Наманган туманида жойлашган икки қаватли нотурар бино учун қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йилнинг март ойида улар 7 минг доллар олгани айтилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Forwarded from FERGANAMEDIA.UZ | Расмий канал
ФАРҒОНАДА "ЭЛЕКТР ЎЙИНЛАРИ" 300 МИЛЛИОН ҚАЕРГА ҒОЙИБ БЎЛДИ?
Давлат манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган прокуратура ва "Энергосавдо" ходимлари иштирокида шубҳали "саховатпешалик" схемаси аниқландими.
Қандай қилиб 400 миллионлик зарар бир зумда 107 миллионга айланиб қолди? Бу коррупцион келишувми ёки экспертларнинг "саводсизлиги"?
Фарғона шаҳри, Хумо кўчасида. яшовчи фуқаро Э нинг хонадонида оддий ўғирлик эмас, балки йиллар давомида тизимли равишда давлат мулкини талон-тарож қилиш ҳолати аниқланган. Ҳисоблагичдан ташқари ноқонуний уланиш! Дастлабки далолатномада рақамлар аниқ эди 400 746 600 сўм зарар.
Бироқ, ишга "катта терговчи" ва "уста экспертлар" аралашиши билан мўъжизалар бошланди.
Терговчининг "махсус" топшириғи
Фарғона шаҳар прокуратураси катта терговчиси Б.Ш. Аббазов кутилмаганда экспертлар олдига қонунчиликда кўзда тутилмаган талабни қўяди "Зарарни ҳозирги тарифда эмас, балки эски тарифларда бўлиб ҳисобланг". Бироқ
Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори аниқ ва лўнда қилиб белгилаб қўйган ноқонуний уланиш учун жазо 3 баробар ўсувчи коэффициент билан ҳисобланади. Терговчининг бу "ташаббуси" аслида давлатга етказилган зарарни сунъий равишда камайтиришга хизмат қилмайдими?
Эксперт ўз ҳисоб-китобида тарифларни бўлиб чиқиб, суммани 107 959 176 сўмга туширади. Лекин шу ҳужжатнинг ўзида барибир 400 миллионлик суммани ҳам "тўғри" деб тасдиқлайди. Савол туғилади Бир вақтнинг ўзида ҳам 100 миллион, ҳам 400 миллион тўғри бўлиши мумкинми? Бу ерда эксперт кимнинг ноғорасига ўйнаяпти?
"Йўқолган" 120 000 кВт ва 300 миллион сўм Бу ерда рақамлар билан шунчалик қўпол ўйин қилинганки, натижада давлат бюджетига тушиши керак бўлган 300 миллион сўмлик фарқ ҳавода осилиб қолмоқда.
Бу вазиятда бир нечта шубҳалар юзага чиқади Терговчи ва "Энергосавдо" мутасаддилари ўртасида "яширин келишув" борми?
Давлат манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган шахслар нега хуқуқ бузарни ёнини олмоқда?
Қачондан бери прокуратура ходимлари зарарни камайтириш учун экспертларга кўрсатма берадиган бўлиб қолди?
https://youtu.be/Rs_j7MqrAgM?si=u7ciZQ4t2SZlq3qw

YouTube
ЎҒИРЛИКЛАР НЕГА ЯШИРИЛМОҚДА ФАРҒОНАДА ПРОКУРОРНИ ҚИЛГАН ИШИНИ БИР КЎРИНГ
11 likes, 1 comment. "ЎҒИРЛИКЛАР НЕГА ЯШИРИЛМОҚДА ФАРҒОНАДА ПРОКУРОРНИ ҚИЛГАН ИШИНИ БИР КЎРИНГ "
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда солиқ идораси мансабдори пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда солиқ органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда маълум бўлишича, вилоят Солиқ бошқармасининг шўъба бошлиғи хизмат ваколатларидан фойдаланиб, заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан гўёки 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни яшириш ҳолати борлиги важи билан 145 млн сўмлик жарима қўллаш билан таҳдид қилган.
Эвазига у жаримани қўлламаслик ва келгусида “ҳомийлик” қилиш учун корхона раҳбаридан қиймати 10 млн сўм бўлган тилла тақинчоқни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоятида бир қатор раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди
Унга кўра:
— Машрапов Нодиржон Рўзибоевич Фарғона тумани ҳокими этиб;
— Новиков Ильёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими этиб;
— Жўраев Расулжон Каримович Ўзбекистон тумани ҳокими этиб;
— Рустамов Элбек Рустамович Марғилон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Унга кўра:
— Машрапов Нодиржон Рўзибоевич Фарғона тумани ҳокими этиб;
— Новиков Ильёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими этиб;
— Жўраев Расулжон Каримович Ўзбекистон тумани ҳокими этиб;
— Рустамов Элбек Рустамович Марғилон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарийб 13 кг “опий” ноқонуний айланмадан олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг йирик партияси фош этилди.
Хусусан, Бухоро вилоятида ўтказилган операция давомида муқаддам наркожиноят учун судланган, 1993 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Lacetti” автомашинаси Когон тумани ҳудудида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яширилган 993 грамм “опий” моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Суриштирувлар натижасида ушбу гиёҳвандлик воситаси Термиз туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган, халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи шахсдан олингани маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида мазкур шахс ҳам қўлга олиниб:
унинг ёнидан 5 кг
яшаш хонадонидан эса 7 кг
“опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Жами ҳисобда қарийб 13 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Жалақудуқ туманида 3 минг доллар билан боғлиқ коррупцион ҳолат фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Кадастр агентлигининг Жалақудуқ тумани бўлими раҳбари билан боғлиқ қонунбузарлик аниқланди.
Маълум бўлишича, у фуқарога уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалиги юритиш учун жами 25 сотих ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, 2024 йилда 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Шу билан бирга, шубҳани яшириш мақсадида фуқарога гўёки “Шархончеки” МФЙ ҳудудидан 8 сотих ер ажратилгани ҳақида қарор чиқарилганини маълум қилган.
Тезкор тадбир давомида, туман кадастр бўлими ходими бўлим раҳбарининг топшириғига кўра фуқарога 3 000 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Андижон вилоятида маҳалла раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси 30 сотих ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган вақтда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, улар мазкур ер участкаси эвазига жами 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шубҳаланувчилар пулнинг бир қисмини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.