Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
820 videos
1.82K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор тадбирлар натижаси жиноятчиликка қарши кескин зарбалар беришмоқда

ИИВ, DXX ва прокуратура ҳамкорлигида жорий йил январь - февраль ойларида республика бўйлаб кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилди. Натижада 45 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тадбирлар давомида 115 та товламачилик, 315 та ноқонуний қурол, 86 та қиморхона ташкил этиш, 40 та одам савдоси ҳамда 790 та фоҳишахона ва ОИВ инфекциясини тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар фош этилди. Шунингдек, 533 нафар қидирувдаги шахс ушланди.

Операциялар натижасида минглаб совуқ қуроллар, 5814 дона ўқ-дори ва 3,7 кг портловчи модда мусодара қилинди, шунингдек Ижтимоий тармоқларда жиноят оламини тарғиб қилган 47 та аккаунт ҳам блокланди.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда колония ходими 3500 доллар билан қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жазони ижро этиш муассасаси ходими тезкор тадбир давомида қўлга олингани маълум бўлди. У маҳкумнинг яқин қариндошидан 3500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган. Ҳолат Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан икки ҳудудда ҳокимият вакилларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси қўлга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, у ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 1983 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига туташ бўлган, давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдосида ютиб бериб, унинг номига расмийлаштиришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 20 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолат Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган. ДХХнинг ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, улар ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фермер хўжалиги раҳбари ноқонуний равишда 250 миллион сўмга сотишни режалаштирган 41,6 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтармасдан ва аукционга чиқармасдан тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ИЖҚКД катта тезкор вакили пора билан қўлга тушди

ИЖҚКД катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили шахсий бойлик орттириш мақсадида ўзининг 37 ёшли муқаддам судланган таниши билан тил бириктириб, техника таъминоти билан шуғулланувчи МЧЖ иш бошқарувчисининг ишончига киришган.

Яъни, мазкур МЧЖ билан Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасида 20 дона интерактив доскаларнинг олди-сотти шартномасини электрон дўкон орқали тузилишида ғолибликни қўлга киритиб, доскаларни қиммат нархда ўтказиб беришни ваъда қилишган.

Улар ўзларининг қўштирноқ ичидаги холис хизматлари эвазига МЧЖ иш бошқарувчисидан 85 млн. сўм талаб қилишади.

Аниқланишича, Департаментнинг катта тезкор вакили хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига асл нархи 15,2 млн сўм бўлган интерактив доскаларни 25 млн сўмдан ўтказиб бермоқчи бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб 1989 й.т. фуқаро 85 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан 30 млн сўмни Департамент ходими ўзининг яна бир ҳамтавоғи бўлган – мактаб директори билан биргаликда, ўз яшаш хонадони олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ИЖҚКД Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили ва мактаб директорига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

Инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олиш маросимида Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.

👉 https://effect.uz/n/92

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди — ДХХ

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўшни давлатдан контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

👉 https://effect.uz/n/96

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижонда ЙПХ катта инспекторига нисбатан жиноят иши очилди

Андижонда йўл-транспорт ҳодисаси ортидан коррупциявий ҳолат фош этилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 март куни Андижон вилояти Бўстон тумани ҳудудида 21 ёшли А.Н. “Gentra” машинасида 5 ёшли болани туртиб юборган. Оқибатда бола тан жароҳати олган.

16 март куни ҳайдовчи А.Н.нинг отаси ДХХ Андижон вилоят бўйича бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, ЙПХ катта инспектори, майор И.Ў. суд-тиббий экспертизаси хулосасини ўзгартириб, ишни ижобий ҳал этиб бериш эвазига 500 доллар талаб қилганини билдирган ҳамда унга қонуний чора кўришни сўраган.

Ариза асосида 16 март куни тезкор тадбир ўтказилган. Унда И.Ў. талаб қилган 500 доллар пулни олгани, пуллар унинг хизмат хонасида экани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарёда МИБ ходимлари пора билан қўлга тушишди

Сирдарё вилоятида Мажбурий ижро бюросининг 2 нафар давлат ижрочиси 20 млн сўм пора олишда гумонланиб қўлга олинди.

Фуқаро мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда улар пулни олиб, унинг бир қисмини ундирувчига бериш, қолганини эса ўзаро тақсимлаш вақтида ушланишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода одамларни Умрага жўнатмоқчи бўлган фирибгар эр-хотин ушланди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида фуқароларни Умра сафарига юборишни ваъда қилган фирибгар эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу шахслар узоқ вақт давомида фирибгарлик билан шуғулланиб келган. Улар тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларни Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ваъда қилишган.

Шу йўл билан 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг ҳар биридан 1025 АҚШ долларидан пул талаб қилган ва жами 4000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда оғуфурушларга қарши рейд ўтказилди

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ИИБ ва ДХХ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 2 та жиноят фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Азиз ва қадрли биродарлар!

Инсон қалбини поклайдиган, сабр ва меҳр-оқибатни юксалтирган муборак ой Рамазон ниҳоясига етди, Бу ой давомида нафақат рўза тутиш, балки қалб тарбияси, ахлоқий камолот ва маънавий юксалиш синовидан ўтдик.

Ислом таълимотига кўра, рўза нафсни тарбиялаш, инсонийликни мустаҳкамлаш ва жамиятда меҳр-мурувватни қарор топтириш воситасидир Илмий жиҳатдан эса, сабр, интизом ва эзгу ният инсон руҳиятини барқарор қилади, қалбга хотиржамлик бахш этади.

Шу муборак кунда Аллоҳ таоло барчамизнинг ибодатларимизни қабул қилсин, қалбларимизга нур, хонадонларимизга файз ва барака ато этсин! Яхшилик, меҳр ва бағрикенглик доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Ҳурмат билан: Аҳмедов Хамиджон
1
⭕️⭕️⭕️
⭕️⭕️⭕️⭕️

Фарғона шаҳри ёшлар етакчилари ташаббуси билан Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида  А. Қодирий мавзеси ҳудудидаги 2.5 км узунликда сой қирғоғида умумий қиймати
3 млрд 250 млн. сўмлик иккита "Ёшлар сайилгоҳи" ёшлар тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш кўчаси лойиҳаси танловга қўйилиб ютиб олинди.

Мазкур лойиҳа доирасида 100 дан зиёд ёш тадбиркорлар томонидан туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиб,  325 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада оғуфуруш эр-хотин қўлга олинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида трансмиллий жиноий уюшма аъзолари томонидан Республика ҳудудида тарқатилаётган гиёҳвандлик моддалари тўхтатиб қолинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Forwarded from Hamidjon Ahmedov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏠 Фарғона шаҳрида яхши таъмирланган квартира сотилади!

📍Манзил: Фарғона шаҳри, Ал-Қодирий маҳалласи,
🏫 28-мактабга жуда яқин жойлашган

🏢 Бино: 5 қаватли уй — 5-қават
🛋 Планировка: 3 хонали квартира 4 хоналига қайта қурилган
🔧 Ҳолати: Капитал ремонт қилинган, кўчиб киришга тайёр

📐 Квартира кенг, ёруғ, яхши қилинган

💰 Нархи:__26000$
📞 Боғланиш учун: _336750101
Сўх тажрибаси: халқ ва давлат бирлашса натижа бўлади

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат марказда, балки чекка ҳудудларда ҳам ўз самарасини бермоқда. Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди — Сўх туманидаги ўзгаришлар бунинг яққол мисоли бўлди.

Фарғона вилояти кенгаши депутати Субхонали Нишонов бошчилигида амалга оширилган ташаббус доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди.

Натижада, қисқа муддат — беш ой давомида 7 минг нафарга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу фақат рақам эмас, балки ҳаёт сифати ошгани ва инсон қадрига амалий эътибор қаратилганини англатади.

Мутахассислар таъкидлашича, Сўх тажрибаси муҳим бир ҳақиқатни кўрсатди:
давлат тизими халқ иштирок этганда самарали ишлайди.

👉 https://effect.uz/n/106

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда наркокурьер чоллар қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уюшган наркокурер чолларнинг жиноий гуруҳи қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пора олаётган пайтда қўлга тушган амалдор қочишга уринди

Тошкент шаҳрида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси пора олаётган вақтида қўлга олинди.Дастлабки маълумотларга кўра, у МЧЖ раҳбаридан 1500 АҚШ долларини олаётганида ушланган. Қўлга олиш жараёнида гумонланувчи қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан дарҳол тўхтатилган.

Тергов давомида аниқланишича, у Юнусобод туманидаги 6 та уйни бошқа компания номига ўтказиш учун Менинг уйим платформаси орқали ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали, Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram