Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
820 videos
1.82K links
Download Telegram
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳибсга олинди

Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.

Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тергов жараёнида уни ЖКнинг 167, 209 ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам фош этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан танишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жиноят иши шахсга эмас, ҳолат бўйича очилган. СЭС хулосаси ҳал қилувчи бўлади” – Garden Catering Trade

Фарғона шаҳридаги 58-, 2- ва 61-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг оммавий заҳарланиши ортидан ўтказилган матбуот анжуманида Garden Catering Trade МЧЖ ҳуқуқшуноси вилоят ИИБ томонидан қўзғатилган жиноят ишига муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирча айбдор шахс аниқланмаган. Бу борада хулоса санитария-эпидемиология хизмати текшируви якунларидан сўнг берилиши мумкин.

“Жиноят иши очилган, бироқ у муайян шахсга нисбатан эмас, ҳолат бўйича қўзғатилган”, — деди МЧЖ вакили.


Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни 70 дан ортиқ тарбияланувчи “тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриғи ва ич кетиши” белгилари билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат вилоят прокуратураси ва ИИО томонидан ўрганилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг 257¹-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, айбдорлик суд томонидан тасдиқланган тақдирда, жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликни чеклаш ёки 5 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада болалар заҳарланди: Савол-жавоблар…

Болаларнинг заҳарланишга 20 февраль куни тушликда берилган тефтель таоми сабаб бўлган. Мазкур боғчаларга овқат етказиб берувчи “Garden Catering Trade” МЧЖ Қувасой шаҳрида жойлашган бўлиб, корхона вилоятдаги бир нечта ҳудудда жами 239 та боғчага кейтеринг хизмати кўрсатади. Компания кунига 45 минг нафар болага овқат етказиб бериш қувватига эга.

Корхона вакиллари оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда заҳарланиш ҳолати юзасидан афсус билдириб, текширув натижалари чиқмагунча фуқароларни хулоса қилишга шошилмасликка чақирди.

«Фаолиятимиз бўйича эътироз билдираётганлар СЭСнинг таҳлил натижалари эълон қилингач, фикрларини ўзгартиришига ишонаман», дейди корхона вакили Шавкатжон Турдалиев.


Маълумот ўрнида, вилоят ИИБ мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257−1-моддаси яъни Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатган. Барча зарур экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Айбимиз исботланса, компенцасия тўлашга тайёрмиз» – Garden Catering Trade МЧЖ болалар заҳарланишига оид иш бўйича муносабат билдирди

Garden Catering Trade МЧЖ Фарғона шаҳридаги боғчаларда 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши юзасидан муносабат билдирди.

ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида компания масъуллари ҳозирча якуний хулоса йўқлигини таъкидлади. Уларнинг сўзларига кўра, ҳолат бўйича аниқ баҳо санитария-эпидемиология хизмати (СЭС) хулосасидан сўнг берилади.

«Агар айбимиз исботланса, компенсация тўлашни инкор этмаймиз», — деди МЧЖ вакили.


Айни пайтда ҳолат ваколатли идоралар томонидан ўрганилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИО тезкор тадбирларида Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларнинг катта партияси аниқланди

33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинган. 8400 дона “Регапен” билан ушланган шахслардан ташқари, омбордан яна 22 600 дона дори топилган.

Яна бир ҳолатда 12 400 дона “Зардекс” автомашинадан олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати шубҳали ҳолатлар бўйича 1520 рақамига хабар беришни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири Ўртачирчиқ туманидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Девонхона нозири ҳозирда Наманган шаҳридаги нуфузли олийгоҳда ўқиётганлиги боис, талаб этилган пулни шу жойга олиб келиб беришни сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 9 минг долларни Наманган вилоятида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, девонхона нозирига нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Террор таъсирида пароканда бўлган оила

“Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик аъзосига айланган ўғлини бир неча муддат давомида молияшлартириб келган эркак қамалди. Унинг ўғлига эса қидирув эълон қилинди.

ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 26 ёшли шахс 2019 йилда Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотига сафига қўшилган.

У жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан бошқалардан пул йиғиб, террористик ташкилотнинг молиявий таъминотини яхшилашга кўмаклашган.

2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилиб, натижада катта миқдорда пул йиғишга муваффақ бўлган.

Ҳозирда унинг алдовларига учиб, пул юборган 8 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 155³-моддаси, яъни терроризмни молиялаштириш айби билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, у ўзининг қабиҳ ишларига ўзининг 60 ёшли отасини ҳам жалб қилган.

Хусусан, 2022-2025 йиллар давомида ота “BINANCE” халқаро крипто-биржаси орқали жами 13 597 USDT крипто-валютасини юборган.

Таъкидланишича, ота муқаддам диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги учун 2019 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, ЖКнинг 244¹-моддасига асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Кейинроқ эса Бухоро шаҳар судининг ажрими билан, у шартли равишда озод қилинган.

Лекин, у давлат томонидан ўзига нисбатан кўрсатилган инсонпарварликнинг қадрига етмасдан яна эски ишини давом эттирган.

Натижа ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ҳаракатларига чек қўйилиб, жиноят иши қўзғатилган.

Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан эркак ЖКнинг 155³-моддаси 2-қисми “а” банди ва 278⁸-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Унинг 1999 й.т. ўғли эса ЖКнинг 244¹, 244², 155², 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББнинг икки тезкор ходим пора олишда гумонланиб ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар ИИББнинг икки нафар тезкор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Fargʻona shahar markazida avtoturargohlar nega yoʻqolmoqda?

Fargʻona shahrida dehqon bozori va kiyim bozori atrofida aholi va mashinalar uchun ajratilgan avtoturargohlar temir toʻsiqlar bilan oʻrab olingan. Ayrim joylarda esa avtoturargoh oʻrnida qurilish ketmoqda.

Savollar ochiq qilmoqda!
Qurilishni kim qilmoqda?
Yerning maqomi qachon oʻzgargan?
Ruxsatnoma va ekspertiza bormi?
Tushayotgan mablagʻ kimning hisobida?
Davlat byudjetiga qancha pul tushmoqda?
Avtoturargoh jamoat mulki.

Umumiy foydalanish yeri xususiy manfaatga aylanib ketmayaptimi?
Fargʻona viloyati hokimligi va masʼul idoralar bu holatga rasmiy izoh beradimi?
Jamoatchilik javob kutayapti.

Shaffoflik kerak.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Борзий, “Жалол эски шаҳар” ва “Дикий” лақабли “кўча”лар ҳибсга олинди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда 4 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Махсус тезкор тадбир давомида Жалолиддин Икромов (“Жалол эски шаҳар”), Темур Нормуродов (“Дикий”), Алишер Ҳамроев Маъруф Мавлянов (“Борзий”) ушланди.

Тадбиркор Абдуазизов ушбу уюшган гуруҳнт 520 млн сўм қарзни ундириш учун ёллаган. Гуруҳ қарздорни қўрқитиб пулни олган, аммо уни ўзлаштириб юборган.

Уларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада пиёдалар йўлакчаси ноқулайлик туғдирмоқда

Фарғона шаҳридаги истиқлол ва лев толстой кўчалари чорраҳасида пиёдалар учун махсус йўлакча ажратилган.

Бироқ видео хабарга кўра, йўлакча чизиқлари тўғри чизилмагани сабабли пиёдалар ҳаракатида ноқулайлик юзага келмоқда.

Айтилишича йўлакчанинг нотўғри белгиланиши пиёдалар ва ҳайдовчилар учун ҳам тушунмовчиликлар келтириб чиқармоқда.

Фуқаролар масъул ташкилотлардан мазкур ҳолатни кўриб чиқиб, йўлакча чизиқларини қайта тартибга келтиришни сўрамоқда.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора олган вақтида ушланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси қинғир ишга қўл урди.

У Қарши шаҳрида фаолият юритувчи нуфузли нодавлат олий таълим муассасасининг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш бўйича вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига мазкур университетнинг мансабдор шахсидан 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, вазирликнинг етакчи мутахассиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда судья пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Прокуратура органлари ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси 300 доллар миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур туман судининг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, 1989 й.т. аёлнинг 2022 й.т. фарзанди вояга етгунига қадар жавобгар ҳисобланган – 1983 й.т. фуқародан алимент ундириш белгиланган.

Аммо, жавобгар томон ушбу қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисида ФИБ Пастдарғом туман судига ариза билан мурожаат қилган.

Судья эса ўз иш юритувига келиб тушган ушбу аризага асосан, жорий йилнинг 27 февраль куни суднинг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан қайта кўришни 11 март кунига тайинлаган.

Шунингдек, у ишни даъвогарнинг фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига ундан 300 доллар талаб қилган.

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан судьяга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨 ЖАДАЛ ХАБАР

Фарғонада солиқ инспектори 20 минг доллар пора билан ушланди.

Маълумотларга кўра, у тадбиркорга 10 гектар ер ажратиб бериш ва ер тоифасини ўзгартириш эвазига 101 минг доллар талаб қилган.

Тезкор тадбирда инспектор 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор тадбирлар натижаси жиноятчиликка қарши кескин зарбалар беришмоқда

ИИВ, DXX ва прокуратура ҳамкорлигида жорий йил январь - февраль ойларида республика бўйлаб кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилди. Натижада 45 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тадбирлар давомида 115 та товламачилик, 315 та ноқонуний қурол, 86 та қиморхона ташкил этиш, 40 та одам савдоси ҳамда 790 та фоҳишахона ва ОИВ инфекциясини тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар фош этилди. Шунингдек, 533 нафар қидирувдаги шахс ушланди.

Операциялар натижасида минглаб совуқ қуроллар, 5814 дона ўқ-дори ва 3,7 кг портловчи модда мусодара қилинди, шунингдек Ижтимоий тармоқларда жиноят оламини тарғиб қилган 47 та аккаунт ҳам блокланди.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда колония ходими 3500 доллар билан қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жазони ижро этиш муассасаси ходими тезкор тадбир давомида қўлга олингани маълум бўлди. У маҳкумнинг яқин қариндошидан 3500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган. Ҳолат Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимлик ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан икки ҳудудда ҳокимият вакилларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси қўлга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, у ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 1983 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига туташ бўлган, давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдосида ютиб бериб, унинг номига расмийлаштиришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 20 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолат Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган. ДХХнинг ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, улар ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фермер хўжалиги раҳбари ноқонуний равишда 250 миллион сўмга сотишни режалаштирган 41,6 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтармасдан ва аукционга чиқармасдан тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ИЖҚКД катта тезкор вакили пора билан қўлга тушди

ИЖҚКД катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили шахсий бойлик орттириш мақсадида ўзининг 37 ёшли муқаддам судланган таниши билан тил бириктириб, техника таъминоти билан шуғулланувчи МЧЖ иш бошқарувчисининг ишончига киришган.

Яъни, мазкур МЧЖ билан Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасида 20 дона интерактив доскаларнинг олди-сотти шартномасини электрон дўкон орқали тузилишида ғолибликни қўлга киритиб, доскаларни қиммат нархда ўтказиб беришни ваъда қилишган.

Улар ўзларининг қўштирноқ ичидаги холис хизматлари эвазига МЧЖ иш бошқарувчисидан 85 млн. сўм талаб қилишади.

Аниқланишича, Департаментнинг катта тезкор вакили хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига асл нархи 15,2 млн сўм бўлган интерактив доскаларни 25 млн сўмдан ўтказиб бермоқчи бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб 1989 й.т. фуқаро 85 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан 30 млн сўмни Департамент ходими ўзининг яна бир ҳамтавоғи бўлган – мактаб директори билан биргаликда, ўз яшаш хонадони олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ИЖҚКД Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили ва мактаб директорига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

Инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олиш маросимида Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.

👉 https://effect.uz/n/92

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1