Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
820 videos
1.82K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қизилқум” (U-19) бош мураббийи ҳибсга олинди

“Қизилқум” клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи қинғир иш устида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Қизилқум” U-19 жамоаси бош мураббийи Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирдан жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига  20 миллион сўм сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Кармана туманида тезкор тадбир ўтказган.

Бош мураббий фуқародан талаб қилинган 20 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан  ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “v” банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
11 гектар ерни 11 минг долларга сотмоқчи бўлган амалдор ушланди

Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассисига оид ноқонуний ер сотиш ҳолати фош этилди.
Маълум бўлишича, у ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, аввал 5 минг доллар олган.

Қолган 6 минг доллар ва ерни ҳокимлик ҳамда кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига яна 700 доллар, жами 6 700 долларни олаётган вақтида у Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада баҳор нафаси лекин эски одатлар ҳам қолмоқда...

Фарғона вилоятида ер замин кўкармоқда Аммо айримлар шох-шаббаларни ёқиб, ҳавони заҳарламоқда.

Бу Ҳаво ифлосланиши
Инсон саломатлигига зарар
Тупроқ унумдорлигининг пасайиши Ёнғин хавфи Бу оддий ҳолат эмас қонунбузарлик! Масалага жиддий эътибор қаратиш вақти келди

Фарғона вилояти Экология бошқармаси
Фарғона вилояти Прокуратураси
Фарғона вилояти ИИБ бошқармаси
Фарғона Вилояти Миллий гвардияси
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Она замин бизнинг умумий уйимиз, Ёқиш эмас, асраш вақти келди!

Биз бирга кучмиз..



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ёқиш эмас, асраш вақти келди” — Фарғона эко-бошқармаси Олтиариқдаги ҳолатни назоратга олди

Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Олтиариқ туманида содир этилган ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Эко-бошқарманинг маълум қилишича, ҳақиқатдан айрим шахслар томонидан йўл ёқасида қуруб ётган шох-шаббалар қасддан ёқиб юборилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман давлат инспекторлари томонидан дастлабки ўрганиш ва назорат ишлари бошланган.

“Бу ҳолат инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, тупроқ унумдорлигининг пасайиши ва ёнғин хавфини юзага келтириши боис жиддий қонунбузарлик ҳисобланади.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси аҳолини қонун ҳужжатларига риоя қилишга, табиатни асраш ва ҳавони муҳофаза қилишга чақиради.

Она замин – бизнинг умумий уйимиз. Ёқиш эмас, асраш вақти келди. Биз бирга кучмиз!”, - дейилади муносабатда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
Нуфузли банк мансабдори пора билан ушланди

Мамлакатимиздаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, у Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда солиқ аудити натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни “юқори лавозимдаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш” эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида банк мансабдори келишилган маблағнинг 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас Рамазон ойида барчамиздан нафақат рўза тутиш, балки юксак ахлоқ, поклик ва тартиб-интизом талаб этилади. Афсуски, айрим ҳолатларда маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, атрофини ифлослантириш каби ҳолатлар кузатилмоқда.

Шуни унутмайлик керак-ки поклик иймондан. Ҳар бир хонадон чиқиндиларни белгиланган вақтда ва белгиланган жойга чиқарса, маҳалламиз обод ва соғлом муҳитга айланади.

Айниқса, ифторлик ва саҳарлик пайтларида ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни пакетлаб, контейнер ичига жойлаштиришингизни сўраймиз. Болаларимизга ҳам чиқинди маданиятини ўргатайлик.

Рамазон нафақат сабр, балки масъулият ойидир. Обод маҳалла бу барчамизнинг умумий бурчимиз.

https://t.me/ferganamedia
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Фарғона шаҳрида болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказилди.

Суриштирув давомида воқеа юз берган ҳудуд кўздан кечирилди, шифокорлар ва масъул идоралар вакиллари билан суҳбатлар ташкил этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, болаларнинг аҳволи шифокорлар назорати остида бўлиб, ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Мутахассислар заҳарланиш сабабларини аниқлаш мақсадида лаборатория таҳлилларини олиб бормоқда. Ҳолат бўйича тегишли тартибда текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Масала жамоатчилик назоратида сақланмоқда. Қўшимча расмий маълумотлар эълон қилиниши билан тақдим этилади.

https://t.me/ferganamedia
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳибсга олинди

Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.

Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тергов жараёнида уни ЖКнинг 167, 209 ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам фош этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан танишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жиноят иши шахсга эмас, ҳолат бўйича очилган. СЭС хулосаси ҳал қилувчи бўлади” – Garden Catering Trade

Фарғона шаҳридаги 58-, 2- ва 61-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг оммавий заҳарланиши ортидан ўтказилган матбуот анжуманида Garden Catering Trade МЧЖ ҳуқуқшуноси вилоят ИИБ томонидан қўзғатилган жиноят ишига муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирча айбдор шахс аниқланмаган. Бу борада хулоса санитария-эпидемиология хизмати текшируви якунларидан сўнг берилиши мумкин.

“Жиноят иши очилган, бироқ у муайян шахсга нисбатан эмас, ҳолат бўйича қўзғатилган”, — деди МЧЖ вакили.


Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни 70 дан ортиқ тарбияланувчи “тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриғи ва ич кетиши” белгилари билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат вилоят прокуратураси ва ИИО томонидан ўрганилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг 257¹-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, айбдорлик суд томонидан тасдиқланган тақдирда, жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликни чеклаш ёки 5 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада болалар заҳарланди: Савол-жавоблар…

Болаларнинг заҳарланишга 20 февраль куни тушликда берилган тефтель таоми сабаб бўлган. Мазкур боғчаларга овқат етказиб берувчи “Garden Catering Trade” МЧЖ Қувасой шаҳрида жойлашган бўлиб, корхона вилоятдаги бир нечта ҳудудда жами 239 та боғчага кейтеринг хизмати кўрсатади. Компания кунига 45 минг нафар болага овқат етказиб бериш қувватига эга.

Корхона вакиллари оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда заҳарланиш ҳолати юзасидан афсус билдириб, текширув натижалари чиқмагунча фуқароларни хулоса қилишга шошилмасликка чақирди.

«Фаолиятимиз бўйича эътироз билдираётганлар СЭСнинг таҳлил натижалари эълон қилингач, фикрларини ўзгартиришига ишонаман», дейди корхона вакили Шавкатжон Турдалиев.


Маълумот ўрнида, вилоят ИИБ мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257−1-моддаси яъни Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатган. Барча зарур экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Айбимиз исботланса, компенцасия тўлашга тайёрмиз» – Garden Catering Trade МЧЖ болалар заҳарланишига оид иш бўйича муносабат билдирди

Garden Catering Trade МЧЖ Фарғона шаҳридаги боғчаларда 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши юзасидан муносабат билдирди.

ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида компания масъуллари ҳозирча якуний хулоса йўқлигини таъкидлади. Уларнинг сўзларига кўра, ҳолат бўйича аниқ баҳо санитария-эпидемиология хизмати (СЭС) хулосасидан сўнг берилади.

«Агар айбимиз исботланса, компенсация тўлашни инкор этмаймиз», — деди МЧЖ вакили.


Айни пайтда ҳолат ваколатли идоралар томонидан ўрганилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИО тезкор тадбирларида Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларнинг катта партияси аниқланди

33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинган. 8400 дона “Регапен” билан ушланган шахслардан ташқари, омбордан яна 22 600 дона дори топилган.

Яна бир ҳолатда 12 400 дона “Зардекс” автомашинадан олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати шубҳали ҳолатлар бўйича 1520 рақамига хабар беришни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири Ўртачирчиқ туманидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Девонхона нозири ҳозирда Наманган шаҳридаги нуфузли олийгоҳда ўқиётганлиги боис, талаб этилган пулни шу жойга олиб келиб беришни сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 9 минг долларни Наманган вилоятида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, девонхона нозирига нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Террор таъсирида пароканда бўлган оила

“Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик аъзосига айланган ўғлини бир неча муддат давомида молияшлартириб келган эркак қамалди. Унинг ўғлига эса қидирув эълон қилинди.

ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 26 ёшли шахс 2019 йилда Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотига сафига қўшилган.

У жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан бошқалардан пул йиғиб, террористик ташкилотнинг молиявий таъминотини яхшилашга кўмаклашган.

2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилиб, натижада катта миқдорда пул йиғишга муваффақ бўлган.

Ҳозирда унинг алдовларига учиб, пул юборган 8 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 155³-моддаси, яъни терроризмни молиялаштириш айби билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, у ўзининг қабиҳ ишларига ўзининг 60 ёшли отасини ҳам жалб қилган.

Хусусан, 2022-2025 йиллар давомида ота “BINANCE” халқаро крипто-биржаси орқали жами 13 597 USDT крипто-валютасини юборган.

Таъкидланишича, ота муқаддам диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги учун 2019 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, ЖКнинг 244¹-моддасига асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Кейинроқ эса Бухоро шаҳар судининг ажрими билан, у шартли равишда озод қилинган.

Лекин, у давлат томонидан ўзига нисбатан кўрсатилган инсонпарварликнинг қадрига етмасдан яна эски ишини давом эттирган.

Натижа ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ҳаракатларига чек қўйилиб, жиноят иши қўзғатилган.

Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан эркак ЖКнинг 155³-моддаси 2-қисми “а” банди ва 278⁸-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Унинг 1999 й.т. ўғли эса ЖКнинг 244¹, 244², 155², 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББнинг икки тезкор ходим пора олишда гумонланиб ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар ИИББнинг икки нафар тезкор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Fargʻona shahar markazida avtoturargohlar nega yoʻqolmoqda?

Fargʻona shahrida dehqon bozori va kiyim bozori atrofida aholi va mashinalar uchun ajratilgan avtoturargohlar temir toʻsiqlar bilan oʻrab olingan. Ayrim joylarda esa avtoturargoh oʻrnida qurilish ketmoqda.

Savollar ochiq qilmoqda!
Qurilishni kim qilmoqda?
Yerning maqomi qachon oʻzgargan?
Ruxsatnoma va ekspertiza bormi?
Tushayotgan mablagʻ kimning hisobida?
Davlat byudjetiga qancha pul tushmoqda?
Avtoturargoh jamoat mulki.

Umumiy foydalanish yeri xususiy manfaatga aylanib ketmayaptimi?
Fargʻona viloyati hokimligi va masʼul idoralar bu holatga rasmiy izoh beradimi?
Jamoatchilik javob kutayapti.

Shaffoflik kerak.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Борзий, “Жалол эски шаҳар” ва “Дикий” лақабли “кўча”лар ҳибсга олинди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда 4 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Махсус тезкор тадбир давомида Жалолиддин Икромов (“Жалол эски шаҳар”), Темур Нормуродов (“Дикий”), Алишер Ҳамроев Маъруф Мавлянов (“Борзий”) ушланди.

Тадбиркор Абдуазизов ушбу уюшган гуруҳнт 520 млн сўм қарзни ундириш учун ёллаган. Гуруҳ қарздорни қўрқитиб пулни олган, аммо уни ўзлаштириб юборган.

Уларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада пиёдалар йўлакчаси ноқулайлик туғдирмоқда

Фарғона шаҳридаги истиқлол ва лев толстой кўчалари чорраҳасида пиёдалар учун махсус йўлакча ажратилган.

Бироқ видео хабарга кўра, йўлакча чизиқлари тўғри чизилмагани сабабли пиёдалар ҳаракатида ноқулайлик юзага келмоқда.

Айтилишича йўлакчанинг нотўғри белгиланиши пиёдалар ва ҳайдовчилар учун ҳам тушунмовчиликлар келтириб чиқармоқда.

Фуқаролар масъул ташкилотлардан мазкур ҳолатни кўриб чиқиб, йўлакча чизиқларини қайта тартибга келтиришни сўрамоқда.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city