Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
822 videos
1.82K links
Download Telegram
Навоийда олийгоҳ ҳисобчиси пора билан қўлга тушди

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети бош ҳисобчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб қинғир ишга қўл урди.

У университетга жами 448,6 млн. сўмлик ўқув ва лаборатория жиҳозларини етказиб бериш хизматини кўрсатган МЧЖ масъулларидан ушбу ускуналарни етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб бериш эвазига 15 млн. сўм ва 1900 доллар олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ИЖҚК Департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан унга нисбатан  ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Поклик – имоннинг ярмидир.

Ал-Хоразмий маҳалласида 11-уй олди ҳудудида бугун, 2026 йил 18 февраль куни кўнгилли тозалик ҳашари ташкил этилди. Ҳудудлар обод этилди, атроф-муҳит тартибга келтирилди. Бу хайрли амал нафақат кўчаларни поклади, балки қалбларга ҳам нур ва илиқлик улашди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилганлар Поклик – имоннинг ярмидир».
Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги билан амалга оширилган бу ҳашар ана шу ҳадиси шарифнинг амалдаги ифодасидир. Чунки пок муҳит соғлом ҳаёт, пок ният эзгу амал, пок жамият эса тараққиёт гаровидир.

Эртага муборак Рамазон ойининг биринчи куни. Ҳар биримиз ўз уйимиз, ҳовлимиз ва кўчамизни тозалаб қўяйлик. Бу фақат қўшни учун эмас аввало ўзимиз, ўз қалбимиз ва ўз имонимиз учун муҳимдир. Зеро, мусулмон инсон тили, амали, поклиги ва эътиқоди билан ажралиб туради.

Унутманг, азиз маҳалладошлар Обод маҳалла обод Ватаннинг бошланиш нуқтасидир.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВда янги босқич: Қудратхўжаев шахсий қабуллар орқали ишни бошлади

18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи, генерал-майор Ботир Қудратхўжаев фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабул ўтказди. Унда турли масалалар юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятлар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратхўжаев аввал Фавқулотда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган бўлиб, 28 январь куни ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида 19–20 ёшли наркосавдогарлар 15 йилга қамалди

Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, 19 ва 20 ёшли шахслар 60 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари билан қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, Узун туманида 2005 ва 2006 йилларда туғилган фуқаролар Тожикистондан 20 кг 374 г афюн ва 41 кг 668 г “гашиш”ни контрабанда йўли билан олиб кирayotgan вақтда ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қизилқум” (U-19) бош мураббийи ҳибсга олинди

“Қизилқум” клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи қинғир иш устида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Қизилқум” U-19 жамоаси бош мураббийи Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирдан жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига  20 миллион сўм сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Кармана туманида тезкор тадбир ўтказган.

Бош мураббий фуқародан талаб қилинган 20 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан  ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “v” банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
11 гектар ерни 11 минг долларга сотмоқчи бўлган амалдор ушланди

Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассисига оид ноқонуний ер сотиш ҳолати фош этилди.
Маълум бўлишича, у ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, аввал 5 минг доллар олган.

Қолган 6 минг доллар ва ерни ҳокимлик ҳамда кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига яна 700 доллар, жами 6 700 долларни олаётган вақтида у Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада баҳор нафаси лекин эски одатлар ҳам қолмоқда...

Фарғона вилоятида ер замин кўкармоқда Аммо айримлар шох-шаббаларни ёқиб, ҳавони заҳарламоқда.

Бу Ҳаво ифлосланиши
Инсон саломатлигига зарар
Тупроқ унумдорлигининг пасайиши Ёнғин хавфи Бу оддий ҳолат эмас қонунбузарлик! Масалага жиддий эътибор қаратиш вақти келди

Фарғона вилояти Экология бошқармаси
Фарғона вилояти Прокуратураси
Фарғона вилояти ИИБ бошқармаси
Фарғона Вилояти Миллий гвардияси
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Она замин бизнинг умумий уйимиз, Ёқиш эмас, асраш вақти келди!

Биз бирга кучмиз..



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ёқиш эмас, асраш вақти келди” — Фарғона эко-бошқармаси Олтиариқдаги ҳолатни назоратга олди

Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Олтиариқ туманида содир этилган ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Эко-бошқарманинг маълум қилишича, ҳақиқатдан айрим шахслар томонидан йўл ёқасида қуруб ётган шох-шаббалар қасддан ёқиб юборилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман давлат инспекторлари томонидан дастлабки ўрганиш ва назорат ишлари бошланган.

“Бу ҳолат инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, тупроқ унумдорлигининг пасайиши ва ёнғин хавфини юзага келтириши боис жиддий қонунбузарлик ҳисобланади.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси аҳолини қонун ҳужжатларига риоя қилишга, табиатни асраш ва ҳавони муҳофаза қилишга чақиради.

Она замин – бизнинг умумий уйимиз. Ёқиш эмас, асраш вақти келди. Биз бирга кучмиз!”, - дейилади муносабатда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
Нуфузли банк мансабдори пора билан ушланди

Мамлакатимиздаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, у Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда солиқ аудити натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни “юқори лавозимдаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш” эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида банк мансабдори келишилган маблағнинг 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас Рамазон ойида барчамиздан нафақат рўза тутиш, балки юксак ахлоқ, поклик ва тартиб-интизом талаб этилади. Афсуски, айрим ҳолатларда маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, атрофини ифлослантириш каби ҳолатлар кузатилмоқда.

Шуни унутмайлик керак-ки поклик иймондан. Ҳар бир хонадон чиқиндиларни белгиланган вақтда ва белгиланган жойга чиқарса, маҳалламиз обод ва соғлом муҳитга айланади.

Айниқса, ифторлик ва саҳарлик пайтларида ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни пакетлаб, контейнер ичига жойлаштиришингизни сўраймиз. Болаларимизга ҳам чиқинди маданиятини ўргатайлик.

Рамазон нафақат сабр, балки масъулият ойидир. Обод маҳалла бу барчамизнинг умумий бурчимиз.

https://t.me/ferganamedia
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Фарғона шаҳрида болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказилди.

Суриштирув давомида воқеа юз берган ҳудуд кўздан кечирилди, шифокорлар ва масъул идоралар вакиллари билан суҳбатлар ташкил этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, болаларнинг аҳволи шифокорлар назорати остида бўлиб, ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Мутахассислар заҳарланиш сабабларини аниқлаш мақсадида лаборатория таҳлилларини олиб бормоқда. Ҳолат бўйича тегишли тартибда текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Масала жамоатчилик назоратида сақланмоқда. Қўшимча расмий маълумотлар эълон қилиниши билан тақдим этилади.

https://t.me/ferganamedia
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳибсга олинди

Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.

Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тергов жараёнида уни ЖКнинг 167, 209 ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам фош этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан танишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жиноят иши шахсга эмас, ҳолат бўйича очилган. СЭС хулосаси ҳал қилувчи бўлади” – Garden Catering Trade

Фарғона шаҳридаги 58-, 2- ва 61-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг оммавий заҳарланиши ортидан ўтказилган матбуот анжуманида Garden Catering Trade МЧЖ ҳуқуқшуноси вилоят ИИБ томонидан қўзғатилган жиноят ишига муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирча айбдор шахс аниқланмаган. Бу борада хулоса санитария-эпидемиология хизмати текшируви якунларидан сўнг берилиши мумкин.

“Жиноят иши очилган, бироқ у муайян шахсга нисбатан эмас, ҳолат бўйича қўзғатилган”, — деди МЧЖ вакили.


Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни 70 дан ортиқ тарбияланувчи “тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриғи ва ич кетиши” белгилари билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат вилоят прокуратураси ва ИИО томонидан ўрганилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг 257¹-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, айбдорлик суд томонидан тасдиқланган тақдирда, жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликни чеклаш ёки 5 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада болалар заҳарланди: Савол-жавоблар…

Болаларнинг заҳарланишга 20 февраль куни тушликда берилган тефтель таоми сабаб бўлган. Мазкур боғчаларга овқат етказиб берувчи “Garden Catering Trade” МЧЖ Қувасой шаҳрида жойлашган бўлиб, корхона вилоятдаги бир нечта ҳудудда жами 239 та боғчага кейтеринг хизмати кўрсатади. Компания кунига 45 минг нафар болага овқат етказиб бериш қувватига эга.

Корхона вакиллари оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда заҳарланиш ҳолати юзасидан афсус билдириб, текширув натижалари чиқмагунча фуқароларни хулоса қилишга шошилмасликка чақирди.

«Фаолиятимиз бўйича эътироз билдираётганлар СЭСнинг таҳлил натижалари эълон қилингач, фикрларини ўзгартиришига ишонаман», дейди корхона вакили Шавкатжон Турдалиев.


Маълумот ўрнида, вилоят ИИБ мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257−1-моддаси яъни Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатган. Барча зарур экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Айбимиз исботланса, компенцасия тўлашга тайёрмиз» – Garden Catering Trade МЧЖ болалар заҳарланишига оид иш бўйича муносабат билдирди

Garden Catering Trade МЧЖ Фарғона шаҳридаги боғчаларда 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши юзасидан муносабат билдирди.

ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида компания масъуллари ҳозирча якуний хулоса йўқлигини таъкидлади. Уларнинг сўзларига кўра, ҳолат бўйича аниқ баҳо санитария-эпидемиология хизмати (СЭС) хулосасидан сўнг берилади.

«Агар айбимиз исботланса, компенсация тўлашни инкор этмаймиз», — деди МЧЖ вакили.


Айни пайтда ҳолат ваколатли идоралар томонидан ўрганилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИО тезкор тадбирларида Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларнинг катта партияси аниқланди

33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинган. 8400 дона “Регапен” билан ушланган шахслардан ташқари, омбордан яна 22 600 дона дори топилган.

Яна бир ҳолатда 12 400 дона “Зардекс” автомашинадан олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати шубҳали ҳолатлар бўйича 1520 рақамига хабар беришни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram