Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
823 videos
1.82K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Роналдо” лақабли киллер ва унинг дўстлари қўлга олинди

Андижон вилоятида “Роналдо” лақабли 42 ёшли жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг шериклари қўлга олинди.

Улар тадбиркорни ўлдириш учун киллер ёллашга уриниб, 1 500 доллар эвазига келишган.

Маблағнинг бир қисми ижрочига олдиндан берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ташкилотчи жиноятни пухта режалаштирган: ижрочини танлаган, кўрсатмалар берган ва бутун жараённи назорат қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда омборда 3 млрд сўмлик дори сақлаган ота-бола қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдосини тўхтатди.

Тошкент шаҳрида яшовчи ота ва бола яширин омбор ташкил қилиб, Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 87 турдаги, жами 133 минг 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ дори воситалари сақлагани аниқланди.

Шунингдек, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 та банк картаси топилди.

Ҳозирда дори воситалари намуналари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Ўрикзор бозорида бир гуруҳ фуқаролар иштирокида муштлашув юз берди

Йўл талашиб жанжаллашган эркаклар бир-бирини темир буюм ва тошлар билан урган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда собиқ банкир 1 кг героин билан ушланди

Ургут туманида яшовчи 34 ёшли судланувчи таниши билан олдиндан жиноий режа тузган.

Режага мувофиқ, танишидан 1 кг миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб, 1,5 минг доллар эвазига уни Хоразм вилоятига етказиб бериши керак бўлган.

Бироқ унинг режаси амалга ошмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥 РАСМАН ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

🌙 2026 йилда муборак Рамазон ойи
19 февраль кунидан бошланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти асосида
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди.

Рамазон бу фақат рўза эмас.
Бу иймонни мустаҳкамлаш, қалбни поклаш,
сабрни синаш ва яхшиликка ошиқиш ойидир.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга ушбу муборак ойни соғ-саломатликда қарши олишни,
рўзаларимизни ва ибодатларимизни қабул қилишни насиб этсин.

Рамазон ойи барча хонадонларга тинчлик, барака ва файз олиб келсин!

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада жамоат транспорти ҳайдовчисига зўравонлик Қонун устуворлиги қаерда?

Бугун 17 - феврал куни Фарғона шаҳрида 6-автобус (40 196 МCА) ҳайдовчиси билан жанжал юзага келди Айтилишича, БМВ Х7 (01 797 UHА) ҳайдовчиси автобус бекатига автомобил қўйиб, ҳаракатга тўсқинлик қилган. Огоҳлантиришга қарамасдан, у автобус ҳайдовчисига нисбатан жисмоний зўравонлик қилган.

Қонун барча учун тенг!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига кўра барча фуқаролар қонун олдида тенг. 26-моддада эса ҳеч ким зўравонликка дучор этилмаслиги белгилаб қўйилган.

Агар ҳолат тасдиқланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси асосида ҳуқуқий баҳо берилиши шарт.

Жамоат транспорти ҳайдовчиси оддий меҳнаткаш Унинг шаъни ва хавфсизлиги давлат ҳимоясида.

Адолат сўзда эмас, амалда бўлиши керак.

Жамоатчилик холис текширув ва қонуний чора кутади.
Навоийда олийгоҳ ҳисобчиси пора билан қўлга тушди

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети бош ҳисобчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб қинғир ишга қўл урди.

У университетга жами 448,6 млн. сўмлик ўқув ва лаборатория жиҳозларини етказиб бериш хизматини кўрсатган МЧЖ масъулларидан ушбу ускуналарни етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб бериш эвазига 15 млн. сўм ва 1900 доллар олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ИЖҚК Департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан унга нисбатан  ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Поклик – имоннинг ярмидир.

Ал-Хоразмий маҳалласида 11-уй олди ҳудудида бугун, 2026 йил 18 февраль куни кўнгилли тозалик ҳашари ташкил этилди. Ҳудудлар обод этилди, атроф-муҳит тартибга келтирилди. Бу хайрли амал нафақат кўчаларни поклади, балки қалбларга ҳам нур ва илиқлик улашди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилганлар Поклик – имоннинг ярмидир».
Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги билан амалга оширилган бу ҳашар ана шу ҳадиси шарифнинг амалдаги ифодасидир. Чунки пок муҳит соғлом ҳаёт, пок ният эзгу амал, пок жамият эса тараққиёт гаровидир.

Эртага муборак Рамазон ойининг биринчи куни. Ҳар биримиз ўз уйимиз, ҳовлимиз ва кўчамизни тозалаб қўяйлик. Бу фақат қўшни учун эмас аввало ўзимиз, ўз қалбимиз ва ўз имонимиз учун муҳимдир. Зеро, мусулмон инсон тили, амали, поклиги ва эътиқоди билан ажралиб туради.

Унутманг, азиз маҳалладошлар Обод маҳалла обод Ватаннинг бошланиш нуқтасидир.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВда янги босқич: Қудратхўжаев шахсий қабуллар орқали ишни бошлади

18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи, генерал-майор Ботир Қудратхўжаев фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабул ўтказди. Унда турли масалалар юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятлар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратхўжаев аввал Фавқулотда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган бўлиб, 28 январь куни ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида 19–20 ёшли наркосавдогарлар 15 йилга қамалди

Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, 19 ва 20 ёшли шахслар 60 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари билан қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, Узун туманида 2005 ва 2006 йилларда туғилган фуқаролар Тожикистондан 20 кг 374 г афюн ва 41 кг 668 г “гашиш”ни контрабанда йўли билан олиб кирayotgan вақтда ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қизилқум” (U-19) бош мураббийи ҳибсга олинди

“Қизилқум” клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи қинғир иш устида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Қизилқум” U-19 жамоаси бош мураббийи Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирдан жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига  20 миллион сўм сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Кармана туманида тезкор тадбир ўтказган.

Бош мураббий фуқародан талаб қилинган 20 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан  ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “v” банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
11 гектар ерни 11 минг долларга сотмоқчи бўлган амалдор ушланди

Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассисига оид ноқонуний ер сотиш ҳолати фош этилди.
Маълум бўлишича, у ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, аввал 5 минг доллар олган.

Қолган 6 минг доллар ва ерни ҳокимлик ҳамда кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига яна 700 доллар, жами 6 700 долларни олаётган вақтида у Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада баҳор нафаси лекин эски одатлар ҳам қолмоқда...

Фарғона вилоятида ер замин кўкармоқда Аммо айримлар шох-шаббаларни ёқиб, ҳавони заҳарламоқда.

Бу Ҳаво ифлосланиши
Инсон саломатлигига зарар
Тупроқ унумдорлигининг пасайиши Ёнғин хавфи Бу оддий ҳолат эмас қонунбузарлик! Масалага жиддий эътибор қаратиш вақти келди

Фарғона вилояти Экология бошқармаси
Фарғона вилояти Прокуратураси
Фарғона вилояти ИИБ бошқармаси
Фарғона Вилояти Миллий гвардияси
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Она замин бизнинг умумий уйимиз, Ёқиш эмас, асраш вақти келди!

Биз бирга кучмиз..



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ёқиш эмас, асраш вақти келди” — Фарғона эко-бошқармаси Олтиариқдаги ҳолатни назоратга олди

Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Олтиариқ туманида содир этилган ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Эко-бошқарманинг маълум қилишича, ҳақиқатдан айрим шахслар томонидан йўл ёқасида қуруб ётган шох-шаббалар қасддан ёқиб юборилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман давлат инспекторлари томонидан дастлабки ўрганиш ва назорат ишлари бошланган.

“Бу ҳолат инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, тупроқ унумдорлигининг пасайиши ва ёнғин хавфини юзага келтириши боис жиддий қонунбузарлик ҳисобланади.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси аҳолини қонун ҳужжатларига риоя қилишга, табиатни асраш ва ҳавони муҳофаза қилишга чақиради.

Она замин – бизнинг умумий уйимиз. Ёқиш эмас, асраш вақти келди. Биз бирга кучмиз!”, - дейилади муносабатда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
Нуфузли банк мансабдори пора билан ушланди

Мамлакатимиздаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, у Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда солиқ аудити натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни “юқори лавозимдаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш” эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида банк мансабдори келишилган маблағнинг 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас Рамазон ойида барчамиздан нафақат рўза тутиш, балки юксак ахлоқ, поклик ва тартиб-интизом талаб этилади. Афсуски, айрим ҳолатларда маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, атрофини ифлослантириш каби ҳолатлар кузатилмоқда.

Шуни унутмайлик керак-ки поклик иймондан. Ҳар бир хонадон чиқиндиларни белгиланган вақтда ва белгиланган жойга чиқарса, маҳалламиз обод ва соғлом муҳитга айланади.

Айниқса, ифторлик ва саҳарлик пайтларида ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни пакетлаб, контейнер ичига жойлаштиришингизни сўраймиз. Болаларимизга ҳам чиқинди маданиятини ўргатайлик.

Рамазон нафақат сабр, балки масъулият ойидир. Обод маҳалла бу барчамизнинг умумий бурчимиз.

https://t.me/ferganamedia
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Фарғона шаҳрида болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказилди.

Суриштирув давомида воқеа юз берган ҳудуд кўздан кечирилди, шифокорлар ва масъул идоралар вакиллари билан суҳбатлар ташкил этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, болаларнинг аҳволи шифокорлар назорати остида бўлиб, ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Мутахассислар заҳарланиш сабабларини аниқлаш мақсадида лаборатория таҳлилларини олиб бормоқда. Ҳолат бўйича тегишли тартибда текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Масала жамоатчилик назоратида сақланмоқда. Қўшимча расмий маълумотлар эълон қилиниши билан тақдим этилади.

https://t.me/ferganamedia
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳибсга олинди

Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.

Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тергов жараёнида уни ЖКнинг 167, 209 ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам фош этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram