Dolina_City
73 subscribers
1.82K photos
823 videos
1.82K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида туман экология бошлиғи 3 минг доллар пора билан қўлга тушди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туман бўлими бошлиғи кўп йиллик дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, ушбу пул фуқаронинг уйи олдида қурилиш ишларини амалга ошириш учун дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига талаб қилинган. Ҳолат ашёвий далиллар билан тасдиқланган.

Ҳозирда мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
БЕКОР ҚИЛИНГАН ҚАРОР ҚАНДАЙ ҚОНУНИЙ ҲУЖЖАТГА АЙЛАНДИ?

05.09.2018 йилдаги 1207-сонли Фарғона шаҳар ҳокими қарори прокуратуранинг 11.07.2018 йилдаги 24-18-сонли протести асосида БЕКОР ҚИЛИНГАННИ КЎРИШ МУКИН

Лекин айнан шу бекор қилинган қарор архитектура-рeжалаштириш топшириғи (АРТ), ер ажратиш, кадастр паспорти, давлат рўйхати, олди-сотди шартномаси учун АСОС қилиб олинган.

Савол очиқ Бекор қилинган қарор қандай қилиб 2018–2024 йиллар давомида “амалдаги ҳужжат” сифатида ишлатилди? Бу тасодиф ...
Batafsil...

@ferganamedia
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мансабдорлар пора билан ушланди

Наманган вилояти Поп туманидаги ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида йирик қонунбузарликлар аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқандда ер аукционига оид қалбаки ҳужжатлар тайёрлаган шахс қўлга олинди

Самарқанд вилоятида фуқарога аукцион савдолари орқали ер майдони харид қилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро М.А. фуқаро Ж.Қ.нинг ишончига кириб, туман ҳудудидан аукцион савдолари орқали 22,5 сотих ер майдони олиб бериши эвазига 130 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга эришиб, гўёки “Yagona Raqamli Platforma Dav Xizmati” МЧЖ номидан тўлов амалга оширилганлиги ҳамда “E - AUKSION” электрон тизимида ғолиб бўлганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда фирибгарлик йўли билан ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Нукус шаҳрида ер участкаларини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган шахснинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс фуқароларга ер майдонларини расмий ҳужжатларсиз, сохта ваъдалар орқали пул эвазига сотишга уринаётган вақтида қўлга олинган.

Маълум бўлишича, у ер участкаларини гўёки расмийлаштириб бериши мумкинлигини айтиб, фуқароларнинг ишончига киришга ҳаракат қилган. Тезкор тадбир жараёнида ундан ашёвий далиллар олинди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода автомактаб раҳбари пора билан қўлга олинди

Бухорода осон йўл билан "права" олиб беришни ваъда қилиб, содда фуқароларни чув тушурган автомактаб раҳбари қўлга олинди.

Маълум қилинишича, “M.A.” МЧЖ автомактаби раҳбари фуқаролар Д.Р. ва С.Р.нинг ишончига кириб, уларнинг фарзандларига “В, С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиганлиги тўғрисида имтиҳон варақаси ва гувоҳнома тайёрлаб бериш эвазига 16 млн сўм олган, бироқ берган ваъдасини устидан чиқа олмаган.

Фуқаролар берган пулларини талаб қилгач, у олган пулдан 6 млн сўмни қайтариб бермоқчи бўлган ва шу вақтда Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Россия фуқароларини яқин 10 млн рублга "ухлатган" кибергуруҳ қўлга олинди – ДХХ 

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти ҳудудида ўтказган тезкор-қидирув тадбирида уюшган кибер жиноий гуруҳ фаолиятини фош қилди.

Ушбу кибергуруҳ Фарғона ва Тошкент шаҳарларида биноларни ижрага олиб, “Колл-марказ”лар ниқоби остида фаолият юритган  ва уни 40 ёшли эркак бошқарган ва унинг қўл остида нақд 34 киши ишлаган.

Қизиқ жойи шундаки, кибергуруҳ Россияда дори
воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг 70 мингдан ортиқ мижозлари тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритишган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Роналдо” лақабли киллер ва унинг дўстлари қўлга олинди

Андижон вилоятида “Роналдо” лақабли 42 ёшли жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг шериклари қўлга олинди.

Улар тадбиркорни ўлдириш учун киллер ёллашга уриниб, 1 500 доллар эвазига келишган.

Маблағнинг бир қисми ижрочига олдиндан берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ташкилотчи жиноятни пухта режалаштирган: ижрочини танлаган, кўрсатмалар берган ва бутун жараённи назорат қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда омборда 3 млрд сўмлик дори сақлаган ота-бола қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдосини тўхтатди.

Тошкент шаҳрида яшовчи ота ва бола яширин омбор ташкил қилиб, Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 87 турдаги, жами 133 минг 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ дори воситалари сақлагани аниқланди.

Шунингдек, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 та банк картаси топилди.

Ҳозирда дори воситалари намуналари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Ўрикзор бозорида бир гуруҳ фуқаролар иштирокида муштлашув юз берди

Йўл талашиб жанжаллашган эркаклар бир-бирини темир буюм ва тошлар билан урган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда собиқ банкир 1 кг героин билан ушланди

Ургут туманида яшовчи 34 ёшли судланувчи таниши билан олдиндан жиноий режа тузган.

Режага мувофиқ, танишидан 1 кг миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб, 1,5 минг доллар эвазига уни Хоразм вилоятига етказиб бериши керак бўлган.

Бироқ унинг режаси амалга ошмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥 РАСМАН ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

🌙 2026 йилда муборак Рамазон ойи
19 февраль кунидан бошланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти асосида
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди.

Рамазон бу фақат рўза эмас.
Бу иймонни мустаҳкамлаш, қалбни поклаш,
сабрни синаш ва яхшиликка ошиқиш ойидир.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга ушбу муборак ойни соғ-саломатликда қарши олишни,
рўзаларимизни ва ибодатларимизни қабул қилишни насиб этсин.

Рамазон ойи барча хонадонларга тинчлик, барака ва файз олиб келсин!

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада жамоат транспорти ҳайдовчисига зўравонлик Қонун устуворлиги қаерда?

Бугун 17 - феврал куни Фарғона шаҳрида 6-автобус (40 196 МCА) ҳайдовчиси билан жанжал юзага келди Айтилишича, БМВ Х7 (01 797 UHА) ҳайдовчиси автобус бекатига автомобил қўйиб, ҳаракатга тўсқинлик қилган. Огоҳлантиришга қарамасдан, у автобус ҳайдовчисига нисбатан жисмоний зўравонлик қилган.

Қонун барча учун тенг!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига кўра барча фуқаролар қонун олдида тенг. 26-моддада эса ҳеч ким зўравонликка дучор этилмаслиги белгилаб қўйилган.

Агар ҳолат тасдиқланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси асосида ҳуқуқий баҳо берилиши шарт.

Жамоат транспорти ҳайдовчиси оддий меҳнаткаш Унинг шаъни ва хавфсизлиги давлат ҳимоясида.

Адолат сўзда эмас, амалда бўлиши керак.

Жамоатчилик холис текширув ва қонуний чора кутади.
Навоийда олийгоҳ ҳисобчиси пора билан қўлга тушди

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети бош ҳисобчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб қинғир ишга қўл урди.

У университетга жами 448,6 млн. сўмлик ўқув ва лаборатория жиҳозларини етказиб бериш хизматини кўрсатган МЧЖ масъулларидан ушбу ускуналарни етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб бериш эвазига 15 млн. сўм ва 1900 доллар олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ИЖҚК Департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан унга нисбатан  ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Поклик – имоннинг ярмидир.

Ал-Хоразмий маҳалласида 11-уй олди ҳудудида бугун, 2026 йил 18 февраль куни кўнгилли тозалик ҳашари ташкил этилди. Ҳудудлар обод этилди, атроф-муҳит тартибга келтирилди. Бу хайрли амал нафақат кўчаларни поклади, балки қалбларга ҳам нур ва илиқлик улашди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилганлар Поклик – имоннинг ярмидир».
Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги билан амалга оширилган бу ҳашар ана шу ҳадиси шарифнинг амалдаги ифодасидир. Чунки пок муҳит соғлом ҳаёт, пок ният эзгу амал, пок жамият эса тараққиёт гаровидир.

Эртага муборак Рамазон ойининг биринчи куни. Ҳар биримиз ўз уйимиз, ҳовлимиз ва кўчамизни тозалаб қўяйлик. Бу фақат қўшни учун эмас аввало ўзимиз, ўз қалбимиз ва ўз имонимиз учун муҳимдир. Зеро, мусулмон инсон тили, амали, поклиги ва эътиқоди билан ажралиб туради.

Унутманг, азиз маҳалладошлар Обод маҳалла обод Ватаннинг бошланиш нуқтасидир.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВда янги босқич: Қудратхўжаев шахсий қабуллар орқали ишни бошлади

18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи, генерал-майор Ботир Қудратхўжаев фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабул ўтказди. Унда турли масалалар юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятлар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратхўжаев аввал Фавқулотда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган бўлиб, 28 январь куни ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида 19–20 ёшли наркосавдогарлар 15 йилга қамалди

Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, 19 ва 20 ёшли шахслар 60 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари билан қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, Узун туманида 2005 ва 2006 йилларда туғилган фуқаролар Тожикистондан 20 кг 374 г афюн ва 41 кг 668 г “гашиш”ни контрабанда йўли билан олиб кирayotgan вақтда ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қизилқум” (U-19) бош мураббийи ҳибсга олинди

“Қизилқум” клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи қинғир иш устида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Қизилқум” U-19 жамоаси бош мураббийи Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирдан жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига  20 миллион сўм сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Кармана туманида тезкор тадбир ўтказган.

Бош мураббий фуқародан талаб қилинган 20 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан  ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “v” банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram