Dolina_City
73 subscribers
1.82K photos
824 videos
1.82K links
Download Telegram
⚡️Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан қўлга олинди

Поп туманида ер майдонларини ноқонуний равишда хусусийлаштириб бериш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

👉 effect.uz/6766

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс қўлга олинди

Фарғонада 5 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диндан сабоқ берган шахсга жиноят иши очилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда 1998 йилда Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи шахс ўзининг яшаб турган хонадонида хужра ташкил қилиб, 5 нафар вояга етмаган шахсларга қонунга ҳилоф равишда диний таълимотдан сабоқ бериб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 229 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, ноқонуний таълим олган 5 нафар вояга етмаган болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47 моддаси 3 қисмига асосан жавобгарликка тортилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида безорилик жиноятини содир қилишда гумонланган жиноий гуруҳлар қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегарадан ноқонуний йўл билан 9 542 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кирган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
⚡️Фарғонада ҳокимлик ходими ва унинг шериги пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятида 5 гектар ерни уй-жой қуриш учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 400 минг доллар талаб қилган ҳокимлик ходими ва унга далоллик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Боғдод туманида яшовчи 41 ёшли муқаддам судланган шахс маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони олишида ўзининг мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтган.

Хусусан, 2020 йилда бошқа бир фуқарога кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиши учун ажратиб берилган 29 гектар ер майдонидан 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириб, уй-жой қуриш учун олиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган – Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ушбу 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳибсга олинган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё “Алфа” гуруҳи қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ ва ДХХ билан ҳамкорликда вилоят миқёсида тезкор ва профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида Telegram мессенжерида “Альфа” номли гуруҳ очиб, ўзларини шу ном билан атаб келган Денов туманидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Жиноий гуруҳ етакчиси Холмуродов Суннатилло Музаффарович 1998 йилда Денов туманида туғилган.

Гуруҳ аъзолари:

Каримов Элбек Мурадулла ўғли 1998 йилда Денов туманида туғилган.

Ибодов Аслиддин Карим ўғли 1998 йилда Денов туманида туғилган, муқаддам ЖКнинг 277 моддаси билан судланган.

Давлатов Азамат Алишер ўғли 1998 йилда Денов туманида туғилган.

Жўраев Жавоҳир Бўрон ўғли 1998 йилда Денов туманида туғилган

Джумаев Бахриддин Норматович 1998 йилда Денов туманида туғилган.

Ушбу шахслар жорий йилнинг 6 январь куни соат 20:50да ўзаро бир гуруҳга бирлашиб, “Skoda” ва “KIA” ўртасида содир бўлган ЙТҲда ўзларининг танишлари “Skoda” машинасини бошқарган ҳайдовчининг ҳолидан хабар олиш баҳонасида “KIA” машинаси ҳайдовчисига жисмоний босим ўтказиш мақсадида тумандаги ТТБ биносига келишган ва шифохонада жанжал кўтаришган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзЖКнинг 277 моддаси 3 қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёллар қўлга олинди

ИИВ ва ДХХ томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ёш қизларни алдаб, уларни ғаразли мақсадларда хориж давлатига сотмоқчи бўлган уюшган гуруҳ қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Ички ишлар бошқармасига Маржона исмли аёл мурожаат қилиб, уни Ирода ҳамда Зарина исмли шахслар Таиландга давлатига раққосалик кейинчалик, фоҳишалик қилиш учун таклиф қилаётганини айтган.

Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари мурожаатчини Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент-Бангкок рейси орқали Таиландга юбориб турган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

“У Телеграмдан “иш борми?” деб ёзди. Мен ўзим Таиландга бориб келганман, клубда ишлаганман.

Унга ҳам клубда иш борлигини, раққосалик қилишини айтдим.

У бу шартимга рози бўлди. Бироздан сўнг, у яна бир таниши борлигини, уни ҳам ишлаш нияти борлигини айтди.

Давлатдан кечирим сўрайман”, - деди гуруҳ аъзосидан бири.


Мазкур ҳолат юзасидан икки аёлга нисбатан ЎзЖКнинг 135 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Поп тумани ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси пора билан қўлга тушди

Наманган вилоятида фуқароларга ер майдони расмийлаштириб беришни ваъда қилган Поп тумани ўрмон хўжалиги масъул шахслари ва кадастр мутахассиси ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини бажарувчи И.К. (муқаддам судланган) фуқаро Б.К.га ўрмон хўжалиги балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 10 000 доллар эвазига шартнома асосида ижарага беришга келишиб, олдиндан бўнак сифатида 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, яна бир тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ўрмонбеги вазифасида ишловчи М.С. фуқаро С.Ж.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини 30 000 долларга сотишга келишиб, ушбу ер майдонида турар-жой ва бошқа бинолар қуришга тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 15 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ҳибсга олинди.

Шундан сўнг давом этган тадбирда, ўрмонбеги М.С. фуқародан олган 15 000 доллар ҳисобидан 500 АҚШ долларини кадастрлар палатасининг Поп тумани филиали шўъба мутахассиси Б.М.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ИИББ ва ДХХ тезкор ходимлари хонадонда ташкил этилган қиморхона фаолиятига чек қўйди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонада тартиб ўрнатган раҳбар энди бутун мамлакат хавфсизлиги учун жавобгар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фармони билан Генерал-маёр Азизбек Исраилович Икромов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

Бу қарор давлат ишончи, қатъият ва жасоратга берилган юксак баҳодир, Янги лавозим янги масъулият, янги синов ва янги зафарлар демакдир,
Фарғона Вилоят равнақи, халқ хавфсизлиги ва адолат йўлидаги хизматларингиз халқ хотирасида қолади, Сизнинг фаолиятингиз раҳбар қандай бўлиши кераклигининг амалий намунасидир.

Сиздан кейин келадиган раҳбарга омад, юртимизда эса Сиз каби фидойи, қатъиятли ва қонун устуворлигини амалда таъминлайдиган раҳбарлар кўп бўлишини тилаймиз.

Журналист: Аҳмедов Ҳамиджон

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Тошпўлатовнинг биринчи ўринбосари Фарғона ИИБга бошлиқ бўлди

Ички ишлар вазири Азиз Тошўлатовнинг тегишли буйруғига кўра Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Аюбхон Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазорда фуқаролар пулларини зўравонлик йўли билан қўлга киритган уюшган безори гуруҳ қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ягона буюртмачи хизмати» ДМ «зам» директори, эко бошқарма бўлим бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси — ДХХ «қалмоғи»га «илинди»

Тошкент вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» давлат муассасаси директори ўринбосари ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда қинғир ишга қўл урди.

Маълум қилинишича, у «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали шартнома қиймати 2 млрд 73 млн сўм бўлган объектни капитал таъмирлаш бўйича ғолиб бўлган пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига бўнак сифатида 1,1 млрд. сўм маблағ ўтказиб берганлиги эвазига муқаддам МЧЖ раҳбаридан тамагирлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган.

Шунингдек, у жиноий ҳаракатини такроран давом эттириб, пудратчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги сабабли, ундан 643 млн 530 минг сўм пеня ундириш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасидан воз кечиш орқали МЧЖ фойдасига ажрим чиқартириб бергани эвазига 5 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа бир ҳолатда эса, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи 1990 й.т. фуқаро томонидан ўзи истиқомат қилувчи уйнинг кўча қисмида қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаши учун рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур раҳбар ходимга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Поп туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 90 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга келгусида тўйхона қуриши учун олиб бериш ва тегишли ҳужжатларини тайёрлатиб бериш эвазига 2025 йилда 4500 АҚШ доллари олади.

Аммо, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ваъда қилинган ишни битира олмагач, 4500 АҚШ доллари ҳисобидан 1 млн 200 минг сўмни қайтариб берган


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида туман экология бошлиғи 3 минг доллар пора билан қўлга тушди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туман бўлими бошлиғи кўп йиллик дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, ушбу пул фуқаронинг уйи олдида қурилиш ишларини амалга ошириш учун дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига талаб қилинган. Ҳолат ашёвий далиллар билан тасдиқланган.

Ҳозирда мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
БЕКОР ҚИЛИНГАН ҚАРОР ҚАНДАЙ ҚОНУНИЙ ҲУЖЖАТГА АЙЛАНДИ?

05.09.2018 йилдаги 1207-сонли Фарғона шаҳар ҳокими қарори прокуратуранинг 11.07.2018 йилдаги 24-18-сонли протести асосида БЕКОР ҚИЛИНГАННИ КЎРИШ МУКИН

Лекин айнан шу бекор қилинган қарор архитектура-рeжалаштириш топшириғи (АРТ), ер ажратиш, кадастр паспорти, давлат рўйхати, олди-сотди шартномаси учун АСОС қилиб олинган.

Савол очиқ Бекор қилинган қарор қандай қилиб 2018–2024 йиллар давомида “амалдаги ҳужжат” сифатида ишлатилди? Бу тасодиф ...
Batafsil...

@ferganamedia
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мансабдорлар пора билан ушланди

Наманган вилояти Поп туманидаги ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида йирик қонунбузарликлар аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқандда ер аукционига оид қалбаки ҳужжатлар тайёрлаган шахс қўлга олинди

Самарқанд вилоятида фуқарога аукцион савдолари орқали ер майдони харид қилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро М.А. фуқаро Ж.Қ.нинг ишончига кириб, туман ҳудудидан аукцион савдолари орқали 22,5 сотих ер майдони олиб бериши эвазига 130 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга эришиб, гўёки “Yagona Raqamli Platforma Dav Xizmati” МЧЖ номидан тўлов амалга оширилганлиги ҳамда “E - AUKSION” электрон тизимида ғолиб бўлганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram