Dolina_City
73 subscribers
1.82K photos
824 videos
1.82K links
Download Telegram
Фарғонада ноқонуний қурилиш.

Ҳозирда Фарғона шаҳар “Беш А канечка” кўприги олдида бир қанча қонун талабларига зид равишда ноқонуний қурилма барпо этилмоқда. Бу ҳолат нафақат шаҳар меъморий кўринишига, балки жамоат хавфсизлиги ва транспорт ҳаракатига хавф солмоқда.

Қонун қайдлари Ер кодекси (Модда 37, 46) рухсатсиз қурилиш мумкин эмас
Шаҳарсозлик кодекси (Модда 16, 23) шаҳарсозлик қоидалари бузилмаслиги шарт
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (Модда 55, 66) Ноқонуний қурилиш учун жавобгарлик белгиланган бироқ Амалда нима бўляпти? Қурилиш рухсатнома бўлмаган ҳолда олиб борилмоқда Жамоат хавфсизлиги ва кўприк ҳаракати хавф остида Назорат идоралари сукутда нега?

Биз нима талаб қиламиз!
Фарғона шаҳар Архитектура ва шаҳарсозлик бўлими бошлиғи Бегзод акадан Қурилмани шахсан назоратга олиш Текширув ўтказиш Қонуний чора кўриш

Қонун ҳамма учун бир хил ишлаши шарт, Жамоатчилик назорати — зарур.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада оғуфурушлар қўлга олинди!

Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган жами 32 кг наркотик модда фош этилди.

Фарғона ва Қўқон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирларда опий ва гашиш сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган бир нечта шахслар ушланди.

Наркотиклар хонадонлар, автотранспортлар ва яширин жойлардан топилди, айрим ҳолатларда нарколаборатория ҳам аниқланди.

Барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ чораси қўлланилди.

ОГОҲ БЎЛИНГ!!!
Наркотик — ўлим, вайрона келажак ва жиноятдир. Бу иллатга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз!
Шубҳали ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, дарҳол тегишли идораларга ёки 102 қисқа рақамига хабар беринг.

Шахсингиз сир сақланад

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Dolina_City
Video
ОСОН ПУЛ — ОҒИР ЖАЗО: ФАРҒОНАДА ЙИРИК НАРКОЖИНОЯТ ФОШ ЭТИЛДИ

Бир лаҳзада топиладигандек туюлган пул — бутун умрни қоралайди. Фарғона вилоятида фош этилган навбатдаги наркотик жинояти бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади.

Тезкор тадбирлар натижасида Lacetti русумли автомашина тўхтатилиб, унинг бензин бакига махсус яширин жой қилиниб, 11 килограммдан ортиқ наркотик моддалар жойлаштирилгани аниқланди. Бу шунчаки қоидабузарлик эмас — бу минглаб инсонлар тақдирига қаратилган хавф эди.

Тергов давомида маълум бўлишича, ҳайдовчи ушбу жиноятни 2 минг доллар пул ваъдасига алданиб, хорижлик буюртмачи топшириғи билан амалга оширган. У наркотикни чегарадан олиб ўтиб, ўз уйи ҳовлисидаги боққа кўмиб қўйиши, кейинчалик эса буюртмачи келиб олиб кетиши керак бўлган.

Аммо у бир нарсани унутди:
Наркотик — бу фақат оғу эмас, бу жиноят.
Осон пул — озодликнинг баҳоси бўлиши мумкин.

Бугун у қўлга олинди. Эртага эса бундай “осон пул”га алданганлар ким бўлиши мумкин? Ёшларми? Қўшниларимизми? Фарзандларимизми?

Жамиятга мурожаат Агар сиз шубҳали ҳаракатни, ноқонуний ташиш ёки яшириш ҳолатини кўрсангиз — сукут сақламанг. Бефарқлик жиноятга шерикликдир.
📞 102 — қисқа рақам
Бир қўнғироқ — бир жиноятнинг олдини олади.

🚫 Оғуфурушликка йўқ деймиз!
🛑 Қонун устувор, жамият хавфсизлиги ҳар нарсадан устун!

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👍2
Ассалому алайкум, ҳурматли прокуратура органлари ходимлари, азиз ўғил-қизлар!

Сизнинг касбингиз — оддий хизмат эмас, балки қонунга садоқат, адолатга қасам ва Ватан олдидаги юксак бурчдир, Сизлар қасамёдга содиқ қолган ҳолда, кўпинча кўзга кўринмас, аммо жамият тақдири учун ниҳоятда муҳим бўлган қарорларни қабул қиласиз.

Фаолиятингизнинг ҳар бир жабҳасида холислик, виждон ва инсоф устувор. Ана шу фидокорона меҳнатингиз туфайли минглаб фуқароларда адолатга ишонч мустаҳкамланади, қонун эса ҳаётда ўзининг ҳақиқий ифодасини топади.

Бу эса ҳар қандай унвон ёки лавозимдан устун бўлган энг олий қадриятдир, Ушбу қутлуғ сана муносабати билан сизларга мустаҳкам соғлик, хотиржам ва фаровон ҳаёт, оилавий бахт-саодат ҳамда касб йўлингизда ҳалоллик ва шараф тилаймиз, Қонунга садоқатингиз ва адолатга бўлган ишончингиз ҳеч қачон сўнмасин.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Журналист: Аҳмедов Хамиджон

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Учтепа ҳокимлигида пора билан ушлаш!

Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари пора олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди, У савдо дўконини бузилиши лозим бўлган объектлар рўйхатидан чиқариб қолдиришни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Мансабдорга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28 ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, Қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, Тергов давом этмоқда.

📞 Коррупцияга дуч келсангиз — 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!
❗️Қонун устувор, жиноят жазосиз қолмайди.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Ноқонуний қурилиш ва жавобгарлик Фарғонада расмий огоҳлантириш берилди.

Фарғона шаҳри, Ўзбекистон МФЙ, А. Қодирий кўчасидаги 24 м² ер майдонида ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан савдо ва маиший хизмат дўкони қурилгани аниқланди.

Текширувлар давомида Ер кодексининг 64 ва 91-моддалари, Шаҳарсозлик кодексининг 6 ва 8-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 272, 467 ва 41-сон қарорлари қўпол равишда бузилгани маълум бўлди.

Қонунга мувофиқ фуқароларга 70–100 БҲМ,
мансабдор шахсларга 100–150 БҲМ жарима қўлланилиши, қурилма эса суд орқали мажбурий бузилиши мумкин.

Фарғона шаҳар Архитектура ва шаҳарсозлик бўлими томонидан 15 кун ичида қурилмани бузиш ҳақида расмий огоҳлантириш хати берилган, Прокуратура мазкур хат ижросини назоратга олмоқда.

Эслатма: Қонун барча учун тенг, Рухсатсиз қурилиш албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Таътил тугади — мактаб қўнғироғи яна жаранглайди!!!

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, республика умумтаълим мактабларида қишги таътил 2026 йил 10 январгача — 14 календарь кун давом этди.

11 январь якшанба кунига тўғри келгани сабабли, мамлакат бўйлаб барча умумтаълим мактабларида III чорак дарслари 12 январь, душанбадан расман бошланади.

Шу тариқа, эртадан мактабларда ўқув жараёни тўлиқ қайта тикланади, Ота-оналар ва ўқувчилардан белгиланган ўқув тартибига амал қилиш сўралади.

Журналист: Аҳмедов Х.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
🇺🇿14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муборак!

Бугун — Ватанни жонидан азиз билган,
ор-номуси, иймони ва қасамига содиқ
ҳақиқий Эркаклар байрами!

Эркаклар бўлмаса — айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса — қайнамас қозон.
Эркаклар бўлмаса — чақалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса — адолат қайда?
Эркак — оила таянчи,
Эркак — юрт қалқони,
Эркак — Ватан номуси!

Ислом динимизда ҳам Ватанни ҳимоя қилиш, берилган қасамга ва касб бурчига садоқат — улкан ибодат ҳисобланади, Аллоҳ йўлида, халқ осойишталиги йўлида қилинган ҳар бир ҳалол хизмат учун эса улкан ажр ва мукофот ваъда
қилинган.

Шу улуғ кунда Ватан посбонлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва барча фидойи эркакларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, шарафли хизмат ва юрт тинчлигини тилаймиз.

Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар! Байрамингиз муборак, юрт ҳимоячилари!
Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!

Журналист: Аҳмедов Хамиджон

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИГА ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛИ СИФАТИДА ОЧИҚ МУРОЖААТ

Мен, жамоатчилик вакили сифатида, Фарғона шаҳри ҳудудида амалга оширилаётган айрим қурилиш ишлари юзасидан қонун устуворлиги, очиқлик ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ жиддий шубҳалар туфайли ушбу мурожаатни йўллаяпман.

АУКЦИОН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА АМАЛДАГИ ҲОЛАТ ЎРТАСИДАГИ ЗИДДИЯТ

Қўлимизда мавжуд расмий ҳужжатларга кўра, электрон онлайн-аукцион орқали “Azizbek Buyuk Qurilish Sari” МЧЖ томонидан Фарғона шаҳри, Янги сой МФЙ, Қувасой кўчаси, “Болалар боғи” ёнида жойлашган 6 кв.м ер майдони сотиб олинган.

Мазкур ҳолат аукцион баённомаси,
ғолиблик ҳужжатлари, тегишли рўйхат ва рақамлар билан расмий тасдиқланган, Бироқ амалда қурилиш ишлари аукционда кўрсатилган манзилда эмас, балки Фарғона шаҳри Тарона кўчаси 15/1-уй атрофида, аҳоли зич яшайдиган ҳудудда олиб борилмоқда,Бу ҳолат аукцион орқали сотилган ердан бошқа жойда фойдаланиш амалиётига ўхшаш аломатларни кўрсатмоқда.


Қурилиш ташаббускорлари томонидан ушбу ҳолат Фарғона шаҳар ҳокимлиги иштирокида тузилган “далолатнома” билан асосланмоқда.
Бироқ жамоатчиликда қуйидаги саволлар туғилмоқда Ушбу далолатномани тузган комиссия ва уни имзолаган мансабдор шахслар қайси қонун ёки қайси қарор асосида ер участкасининг жойлашувига дахл қилиш ваколатига эга? Ер участкасини аукцион ҳужжатларида белгиланган манзилдан бошқа жойга “кўчириш” далолатнома билан эмас, балки ваколатли органнинг алоҳида қарори билан амалга оширилиши шарт эмасми? Нима сабабдан далолатнома амалда қонун ва қарор ўрнини босувчи ҳужжат сифатида қўлланяпти? Бу ҳолат ваколатни суиистеъмол қилиш ёки қонунни формал ҳужжат орқали четлаб ўтиш аломатларини юзага чиқаради.

Далолатномада турли идора ва ташкилот раҳбарларининг имзолари мавжуд, Бироқ
уларнинг қай бири ҳуқуқий қарор қабул қилиш ваколатига эга экани, қай бири фақат техник ёки маслаҳатчи вазифада бўлгани, нега бу ҳужжат орқали аукцион шартлари ўзгартирилгани жамоатчиликка очиқ тушунтирилмаган, Бу эса манфаатлар тўқнашуви, хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, аукцион тизимининг мазмунан йўққа чиқарилиши каби коррупциявий хавф омилларини келтириб чиқаради.

Юқоридаги ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси, Шаҳарсозлик кодекси, Давлат мулкини электрон аукцион орқали сотиш тартиби, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун талабларига мутлақо зид келиши эҳтимолини кўрсатмоқда.

АНТИКОРРУПЦИЯ АГЕНТЛИГИДАН ТАЛАБЛАРИМИЗ!

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Коррупцияга қарши курашиш агентлигидан қуйидагиларни сўрайман Мазкур ҳолат юзасидан алоҳида антикоррупциявий текширув ўтказиш Далолатномани тузишга ҳуқуқий ваколат мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аниқ баҳо бериш Агар далолатнома қонунларга зид тузилган бўлса уни ҳуқуқий кучга эга эмас деб топиш, далолатномада иштирок этган барча ташкилот ва идора раҳбарларига нисбатан қонуний чоралар кўриш Аукцион орқали сотилган ердан бошқа жойда фойдаланиш ҳолати бўйича жавобгар шахсларни аниқлаш Текширув натижалари ҳақида жамоатчиликка очиқ ва расмий ахборот тақдим этиш.

Аукцион очиқлик рамзи Далолатнома қарор ўрнини босмаслиги керак, Қонун ҳамма учун баробар бўлиши шарт, Агар ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмаса, бу коррупциявий амалиётга жим розилик сифатида қабул қилиниши мумкин.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
⚡️Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан қўлга олинди

Поп туманида ер майдонларини ноқонуний равишда хусусийлаштириб бериш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

👉 effect.uz/6766

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс қўлга олинди

Фарғонада 5 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диндан сабоқ берган шахсга жиноят иши очилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда 1998 йилда Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи шахс ўзининг яшаб турган хонадонида хужра ташкил қилиб, 5 нафар вояга етмаган шахсларга қонунга ҳилоф равишда диний таълимотдан сабоқ бериб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 229 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, ноқонуний таълим олган 5 нафар вояга етмаган болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47 моддаси 3 қисмига асосан жавобгарликка тортилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида безорилик жиноятини содир қилишда гумонланган жиноий гуруҳлар қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегарадан ноқонуний йўл билан 9 542 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кирган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
⚡️Фарғонада ҳокимлик ходими ва унинг шериги пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятида 5 гектар ерни уй-жой қуриш учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 400 минг доллар талаб қилган ҳокимлик ходими ва унга далоллик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Боғдод туманида яшовчи 41 ёшли муқаддам судланган шахс маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони олишида ўзининг мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтган.

Хусусан, 2020 йилда бошқа бир фуқарога кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиши учун ажратиб берилган 29 гектар ер майдонидан 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириб, уй-жой қуриш учун олиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган – Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ушбу 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳибсга олинган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram