Dolina_City
73 subscribers
1.82K photos
824 videos
1.82K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳрида ноқонуний ер эгаллаш қачон тўхтатилади?

Фарғона шаҳрининг айрим ҳудудларида ноқонуний ер эгаллаш ва рухсатномасиз қурилиш ишлари очиқ-ойдин давом этмоқда Энг ташвишли жиҳати — амалдаги қонунлар мавжуд бўлса-да, масъул идоралар томонидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмаяпти.

Ваҳоланки, Ер кодекси ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллашни қатъиян тақиқлайди, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс эса бундай қонунбузарликлар учун жавобгарлик белгилайди, айрим ҳолларда эса жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган.

Шундай экан, нега ноқонуний қурилиш қилаётганларга чора кўрилмаяпти? Нега назоратчи идоралар раҳбарларининг ҳаракатсизлигига ҳуқуқий баҳо берилмаяпти? Нега фуқаролар мурожаатлари белгиланган муддатларда ўрганилмай қолмоқда?

Қонун ҳамма учун баробар бўлиши шарт.

Фарғона вилояти прокуратурасидан ноқонуний ер эгаллаш ҳолатларини чуқур ўрганиб, қонунбузар фуқароларга ҳамда масъул мансабдор шахсларга нисбатан қатъий қонуний чора кўришни сўраймиз.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда реновация: очиқ мулоқот ва янги имкониятлар

Қўқон шаҳри Шоҳруҳобод кўчасида реновация ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда, Лойиҳа доирасида “SABUM” қурилиш компанияси томонидан 24 ва 26-уйларда истиқомат қилувчи 40 та хўжалик билан келишувга эришилди. Кўчирилган оилалар янги уйлар битгунга қадар вақтинчалик турар жойлар билан таъминланиб, ижара харажатлари 1 йилга олдиндан тўлаб берилган.

Қурилиш компанияси раҳбари Умиджон Назаров ҳар бир оила билан якка тартибда мулоқот қилинаётганини таъкидлади, Ҳозирда қолган 7 та хўжалик эгалари билан ҳам келишувга эришиш бўйича музокаралар давом этмоқда, Лойиҳа доирасида эски уйлар ўрнида замонавий, хавфсиз ва барча қулайликларга эга турар жойлар барпо этилади.

Бу эса шаҳар кўркини янгилаш ва аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратишга хизмат қилади.
“Farg‘ona suv ta’minoti” AJda jurnalist va blogerlar uchun matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.

Anjumanda 2025 yil davomida qo‘lga kiritilgan yutuqlar, havo harorati pasayishi sharoitida tizimning barqaror ishlashi uchun amalga oshirilgan chora-tadbirlar, mavjud muammolar hamda ularning yechimlari yuzasidan atroflicha ma’lumot berildi. Shuningdek, jurnalist va blogerlarni qiziqtirgan savollarga javoblar qaytarildi.

Jamiyat rahbari — Murodjon Yuldashev ishtirokida o‘tgan matbuot anjumani ochiq va oshkora ruhda tashkil etildi.

“Farg‘ona suv taʼminoti” AJ Axborot xizmati.

📱Telegram. Facebook.
🎞YoTube. 🕊Twiter.
🌐Website. 💧Instagram
👍1
Савол берманг? Фарғонада матбуот анжуманлари нега ёпиқ тус олмоқда

Давлат очиқлиги баланд минбарларда тарғиб қилинаётган бир пайтда, айрим матбуот анжуманлари амалда ёпиқ форматга кўчиб бораётгандек. Танқидий саволлар чекланмоқда, бюджет маблағлари сарфи юзасидан очиқ ва аниқ ҳисобот берилмаяпти, анжуманлар эса жамоатчиликни хабардор қилиш воситасидан кўра, расмий ҳисобот маросимига ўхшаб қолмоқда.

Ҳолбуки, Конституция ва амалдаги қонунлар давлат органларини фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари олдида очиқ...
Batafsil...

@ferganamedia
👏2
Фарғонада ноқонуний қурилиш.

Ҳозирда Фарғона шаҳар “Беш А канечка” кўприги олдида бир қанча қонун талабларига зид равишда ноқонуний қурилма барпо этилмоқда. Бу ҳолат нафақат шаҳар меъморий кўринишига, балки жамоат хавфсизлиги ва транспорт ҳаракатига хавф солмоқда.

Қонун қайдлари Ер кодекси (Модда 37, 46) рухсатсиз қурилиш мумкин эмас
Шаҳарсозлик кодекси (Модда 16, 23) шаҳарсозлик қоидалари бузилмаслиги шарт
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (Модда 55, 66) Ноқонуний қурилиш учун жавобгарлик белгиланган бироқ Амалда нима бўляпти? Қурилиш рухсатнома бўлмаган ҳолда олиб борилмоқда Жамоат хавфсизлиги ва кўприк ҳаракати хавф остида Назорат идоралари сукутда нега?

Биз нима талаб қиламиз!
Фарғона шаҳар Архитектура ва шаҳарсозлик бўлими бошлиғи Бегзод акадан Қурилмани шахсан назоратга олиш Текширув ўтказиш Қонуний чора кўриш

Қонун ҳамма учун бир хил ишлаши шарт, Жамоатчилик назорати — зарур.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада оғуфурушлар қўлга олинди!

Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган жами 32 кг наркотик модда фош этилди.

Фарғона ва Қўқон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирларда опий ва гашиш сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган бир нечта шахслар ушланди.

Наркотиклар хонадонлар, автотранспортлар ва яширин жойлардан топилди, айрим ҳолатларда нарколаборатория ҳам аниқланди.

Барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ чораси қўлланилди.

ОГОҲ БЎЛИНГ!!!
Наркотик — ўлим, вайрона келажак ва жиноятдир. Бу иллатга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз!
Шубҳали ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, дарҳол тегишли идораларга ёки 102 қисқа рақамига хабар беринг.

Шахсингиз сир сақланад

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Dolina_City
Video
ОСОН ПУЛ — ОҒИР ЖАЗО: ФАРҒОНАДА ЙИРИК НАРКОЖИНОЯТ ФОШ ЭТИЛДИ

Бир лаҳзада топиладигандек туюлган пул — бутун умрни қоралайди. Фарғона вилоятида фош этилган навбатдаги наркотик жинояти бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади.

Тезкор тадбирлар натижасида Lacetti русумли автомашина тўхтатилиб, унинг бензин бакига махсус яширин жой қилиниб, 11 килограммдан ортиқ наркотик моддалар жойлаштирилгани аниқланди. Бу шунчаки қоидабузарлик эмас — бу минглаб инсонлар тақдирига қаратилган хавф эди.

Тергов давомида маълум бўлишича, ҳайдовчи ушбу жиноятни 2 минг доллар пул ваъдасига алданиб, хорижлик буюртмачи топшириғи билан амалга оширган. У наркотикни чегарадан олиб ўтиб, ўз уйи ҳовлисидаги боққа кўмиб қўйиши, кейинчалик эса буюртмачи келиб олиб кетиши керак бўлган.

Аммо у бир нарсани унутди:
Наркотик — бу фақат оғу эмас, бу жиноят.
Осон пул — озодликнинг баҳоси бўлиши мумкин.

Бугун у қўлга олинди. Эртага эса бундай “осон пул”га алданганлар ким бўлиши мумкин? Ёшларми? Қўшниларимизми? Фарзандларимизми?

Жамиятга мурожаат Агар сиз шубҳали ҳаракатни, ноқонуний ташиш ёки яшириш ҳолатини кўрсангиз — сукут сақламанг. Бефарқлик жиноятга шерикликдир.
📞 102 — қисқа рақам
Бир қўнғироқ — бир жиноятнинг олдини олади.

🚫 Оғуфурушликка йўқ деймиз!
🛑 Қонун устувор, жамият хавфсизлиги ҳар нарсадан устун!

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👍2
Ассалому алайкум, ҳурматли прокуратура органлари ходимлари, азиз ўғил-қизлар!

Сизнинг касбингиз — оддий хизмат эмас, балки қонунга садоқат, адолатга қасам ва Ватан олдидаги юксак бурчдир, Сизлар қасамёдга содиқ қолган ҳолда, кўпинча кўзга кўринмас, аммо жамият тақдири учун ниҳоятда муҳим бўлган қарорларни қабул қиласиз.

Фаолиятингизнинг ҳар бир жабҳасида холислик, виждон ва инсоф устувор. Ана шу фидокорона меҳнатингиз туфайли минглаб фуқароларда адолатга ишонч мустаҳкамланади, қонун эса ҳаётда ўзининг ҳақиқий ифодасини топади.

Бу эса ҳар қандай унвон ёки лавозимдан устун бўлган энг олий қадриятдир, Ушбу қутлуғ сана муносабати билан сизларга мустаҳкам соғлик, хотиржам ва фаровон ҳаёт, оилавий бахт-саодат ҳамда касб йўлингизда ҳалоллик ва шараф тилаймиз, Қонунга садоқатингиз ва адолатга бўлган ишончингиз ҳеч қачон сўнмасин.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Журналист: Аҳмедов Хамиджон

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Учтепа ҳокимлигида пора билан ушлаш!

Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари пора олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди, У савдо дўконини бузилиши лозим бўлган объектлар рўйхатидан чиқариб қолдиришни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Мансабдорга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28 ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, Қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, Тергов давом этмоқда.

📞 Коррупцияга дуч келсангиз — 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!
❗️Қонун устувор, жиноят жазосиз қолмайди.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Ноқонуний қурилиш ва жавобгарлик Фарғонада расмий огоҳлантириш берилди.

Фарғона шаҳри, Ўзбекистон МФЙ, А. Қодирий кўчасидаги 24 м² ер майдонида ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан савдо ва маиший хизмат дўкони қурилгани аниқланди.

Текширувлар давомида Ер кодексининг 64 ва 91-моддалари, Шаҳарсозлик кодексининг 6 ва 8-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 272, 467 ва 41-сон қарорлари қўпол равишда бузилгани маълум бўлди.

Қонунга мувофиқ фуқароларга 70–100 БҲМ,
мансабдор шахсларга 100–150 БҲМ жарима қўлланилиши, қурилма эса суд орқали мажбурий бузилиши мумкин.

Фарғона шаҳар Архитектура ва шаҳарсозлик бўлими томонидан 15 кун ичида қурилмани бузиш ҳақида расмий огоҳлантириш хати берилган, Прокуратура мазкур хат ижросини назоратга олмоқда.

Эслатма: Қонун барча учун тенг, Рухсатсиз қурилиш албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Таътил тугади — мактаб қўнғироғи яна жаранглайди!!!

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, республика умумтаълим мактабларида қишги таътил 2026 йил 10 январгача — 14 календарь кун давом этди.

11 январь якшанба кунига тўғри келгани сабабли, мамлакат бўйлаб барча умумтаълим мактабларида III чорак дарслари 12 январь, душанбадан расман бошланади.

Шу тариқа, эртадан мактабларда ўқув жараёни тўлиқ қайта тикланади, Ота-оналар ва ўқувчилардан белгиланган ўқув тартибига амал қилиш сўралади.

Журналист: Аҳмедов Х.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city