Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
824 videos
1.82K links
Download Telegram
⚡️Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

Водилдаги санатория бўйича Президент Администрацияси, Бош прокуратура, ДХХ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қонунчилик палатасига юборилган бир нечта видео ва ёзма мурожаатлар қонуний тарзда ўрганилиши кутилган эди. Бироқ бу амалий натижа бермади.

Аксига олиб, 2025 йил 24 ноябрда Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тақдимнома киритилди. Унга асосан, 27 ноябрда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Примқуловнинг буйруғи билан Водил болалар силга қарши курашиш санаториясида хизмат текшируви бошланди. Текширув 3 йиллик ҳужжатларни қамраб олиши ва жараёнда тадбиркор иштирок этиш ҳуқуқи сўралди.

👉 https://effect.uz/6678

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Риштонда кадастр инспектори пора билан ушланди

Фарғона вилоятида коррупцияга оид икки ҳолат аниқланди.

Риштон туманида кадастр бош инспектори фуқарога 84 млн сўм жарима солинишини айтиб, уни қўлламаслик ва ерни қонунийлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олган вақтда ушланган.

Шунингдек, хусусий корхона 2025 йил октябрда “Фарғона сув қурилиш инвест” маъмурий биносини 850 млн сўмга таъмирлаш тендерида ғолиб бўлган, бироқ муассаса бош муҳандиси ва бошқалар ишларга рухсат бериш учун 5 500 доллар сўрашган ва 5 000 доллар олаётганда фош этилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Табриклайман

Азиз ва муҳтарам юртдошлар!
Бугун юртимиз тарихидаги қутлуғ ва буюк сана: 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунни нишонлаяпмиз, Бу кун ҳар бир эркин фуқаронинг қалбида чуқур из қолдирган, мустақил Ватанимиз учун тарихий аҳамиятга эга сана сифатида ёдда қолган.

Бугун биз шу тарихий куннинг 33 йиллигини нишонлаяпмиз, Шу муносабат билан барча ҳамюртларимни чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бош қонунимиз юртимизда қонун устуворлигини мустаҳкамлайди, адолат ва инсон қадр-қимматини таъминлайди, У халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, миллий ғурури ва Ватанга садоқатининг ёрқин ифодасидир.

Аллоҳ таоло барча ишларимизни дуруст ва баракали қилсин, Фаолиятимизда адолат, инсоф ва ҳалоллик доимо йўлдошимиз бўлсин.

Юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, ҳар бир хонадонда тотувлик, файзу барака ва хотиржамлик бўлсин, Ниятларингиз ҳаётий ва ижобатли, ишларингиз эса улуғвор ва муваффақиятли бўлсин.

Ҳурмат билан,
Хамиджон Ахмедов
Dolina_City
Photo
Марғилон шаҳар ҳокимлиги
Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими
Марғилон шаҳар Солиқ инспекцияси
Марғилон шаҳар Еркадастр ва архитектура бўлимига мурожаат

Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги Қонуннинг 29-моддаси, Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонуннинг 8–10-моддаларига асосланиб, қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга масалалар юзасидан расмий ахборот тақдим этишингизни сўрайман

Тарқалган хабарларга қараганда 2025 йил ноябрь ойида Марғилон шаҳар ҳокими томонидан ишчи гурух тузилган ўзбошимчалик билан қурилган объектларни аниқлаш бўйича тузулган ишчи гуруҳ фаолияти ҳақида бу ишчи гуруҳ таркибига кимлар киритилган?

Ноқонуний қурилишлар нешта аниқланди? Уларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилди? Бу ишчи гуруҳнинг ишининг расмий ҳисоботи мавжудми? Мавжуд бўлса, маълумот беришингиз ва нусхасини тақдим этишингизни сўрайман.

Марғилон шаҳарда жойлашган комбинат бозори атрофидаги йўл ва йўлаклар ҳолати ҳақида йўлни эгаллаб ўтирган савдо нуқталари бўйича текширув ўтказилганми? Йўллар қисқариши ва ҳаракат хавфсизлигининг бузилиши юзасидан қандай тадбирлар амалга оширилган? Фуқороларни ва тадбиркорларга эркин харакатини хафзизлигини ўйламайотган бозор маъмуриятига нисбатан қонуний қандай чора кўрилган?

Бозори атрофидаги транспорт тураргоҳлари фаолияти кимлар ишлайди? Мазкур тураргоҳлар расмий рўйхатдан ўтганми? Улардан кунлик ўртача тушум қанча? Бу тушумлар қонуними?қонуни бўлса қаерга қайси ҳисобга йўналтирилаяпти? Тўлов терминаллари ва чек бериш тартиби таъминланганми?
Солиқ органлари томонидан мониторинг ўтказилганми қачон ўтказилган?
Яширин иқтисодиёт ҳолатлари бўйича Бозор атрофида норасмий савдо ва норасмий хизмат кўрсатиш ҳолатлари қайд этилганми? Солиқ ёки ИИБ томонидан охирги 6-ойда қайси тадбирлар амалга оширилган Қонунбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилганми?

Маҳаллий бюджетга тушумларнинг шаффофлиги юзасидан Бозор атрофидаги савдо нуқталари ва тураргоҳлардан маҳаллий бюджетга тушумлар миқдори ҳақида 2025 йил 10 ойлик маълумотни тақдим этинг, Назоратсиз объектлар бюджетга зарар келтирган ҳолатлар қайд этилганми?

Сўралган маълумотлар Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги Қонунга кўра оммавий ахборотни хабардор қилиш мақсадида талаб қилинмоқда.

Сана: 11/12 /2025
Forwarded from Hamidjon Ahmedov
Сизга тинчлик Аллоҳнинг раҳмати ва баракати бўлсин.

Ислом динимиз таълимотида яхшилик қилиш, эҳсон ва савобли амалларда мусобақалашиш энг улуғ фазилатлардан ҳисобланади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (С А В) Инсонларни энг яхшиси инсонларга манфаатли бўлганингиздир, деб марҳамат қилганлар.

Аллоҳ таолонинг улуғ уйи Байтуллоҳ, Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш, яъни Умра ибодатини адо этиш ҳар бир мўминнинг қалбидаги улуғ орзулардан биридир, Айниқса ёши улуғ, имконияти чекланган отахон ва онахонларни беминнат зиёратга олиб бориш катта савоб ва олийжаноблик намунасидир.

Ана шундай хайрли ташаббус туфайли маҳалламизни, 29-уй,14-хонадонда яшовчи, 30.11.1960 йилда туғилган Муротов Яшибой тоғамизга Умра сафарига бориш насиб этди, Аллоҳ таоло зиёратларини соғ-саломат, ихлос билан адо этишларини, қилган дуо ва ибодатларини даргоҳида қабул қилишини, Умра амалига қилган сафарларини эсон омон бажариш насиб этсин Амин.
1
Forwarded from 📸 Bloger Dostonbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чордара МФЙда суюлтирилган газ, пул, баллон бор, газ йўқ.

Олтиариқ тумани Чордара маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси бир неча ойдан бери суюлтирилган газ тақчиллиги билан юзма-юз келмоқда, Аҳоли таъкидлашича, кутилмаган узилишлар ҳаётий эҳтиёжларни қондиришда жиддий қийинчилик келтирмоқда, Болали оилалар, ёши улуғ фуқаролар ва кам таъминланганлар электр печлари ёки бошқа қиммат альтернативалардан фойдаланишга мажбур бўляпти, Бу эса қўшимча харажат ва хавфсизликка таҳдид яратади.

Фуқаролар бир неча бор мурожаат қилган бўлса ҳам, ҳеч қандай расмий тушунтириш берилмаган, Газ таъминотини тиклаш ва узилиш сабабларини аниқлаш бўйича аниқ чоралар кўрилмаяпти.

Журналист сифатида савол қўйилади Тўлов қилинган, баллон бор, аммо газ йўқ  бу ҳолат учун ким жавобгар? Масъул идоралар қайси чорани кўради? Аҳолининг қонуний ҳуқуқлари қачон ҳимоя қилинади?

Масъул идоралардан тезда амалий чоралар, аниқ жадвал ва расмий изоҳ кутилмоқда.

✍️Ҳамиджон Аҳмедов

ОБУНА УЧУН👇
YouTube TELEGRAM INSTAGRAM TikTok
Forwarded from Hamidjon Ahmedov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХУШХАБАР! УМРА САФАРИ

Расулуллоҳ (С А В ) марҳамат қилдилар Бир Умра иккинчи Умрагача бўлган гуноҳларга каффоратдир
(Имом Бухорий, Имом Муслим)

✈️ Лицензияга эга, ишончли ва сифатли УМРА САФАРИ йўлга қўйилган Хушхабар!

💳 Бир марталик тўлов
Қолган барча хизматлар — БЕПУЛ!

👳 Таҗрибали ва билимли йўлбошчи
🏨 Қулай ва шинам меҳмонхоналар
🚌 Мадина → Макка замонавий автобус
🍽 Ҳалол ва иссиқ овқатлар

🤲 Ишончли сафар — хотиржам ибодат!

Маълумот учун
Тел: 📲 +998906328000
Тел: 📲 +998975736000
Рақамларига боғланинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳрида ноқонуний ер эгаллаш қачон тўхтатилади?

Фарғона шаҳрининг айрим ҳудудларида ноқонуний ер эгаллаш ва рухсатномасиз қурилиш ишлари очиқ-ойдин давом этмоқда Энг ташвишли жиҳати — амалдаги қонунлар мавжуд бўлса-да, масъул идоралар томонидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмаяпти.

Ваҳоланки, Ер кодекси ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллашни қатъиян тақиқлайди, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс эса бундай қонунбузарликлар учун жавобгарлик белгилайди, айрим ҳолларда эса жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган.

Шундай экан, нега ноқонуний қурилиш қилаётганларга чора кўрилмаяпти? Нега назоратчи идоралар раҳбарларининг ҳаракатсизлигига ҳуқуқий баҳо берилмаяпти? Нега фуқаролар мурожаатлари белгиланган муддатларда ўрганилмай қолмоқда?

Қонун ҳамма учун баробар бўлиши шарт.

Фарғона вилояти прокуратурасидан ноқонуний ер эгаллаш ҳолатларини чуқур ўрганиб, қонунбузар фуқароларга ҳамда масъул мансабдор шахсларга нисбатан қатъий қонуний чора кўришни сўраймиз.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда реновация: очиқ мулоқот ва янги имкониятлар

Қўқон шаҳри Шоҳруҳобод кўчасида реновация ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда, Лойиҳа доирасида “SABUM” қурилиш компанияси томонидан 24 ва 26-уйларда истиқомат қилувчи 40 та хўжалик билан келишувга эришилди. Кўчирилган оилалар янги уйлар битгунга қадар вақтинчалик турар жойлар билан таъминланиб, ижара харажатлари 1 йилга олдиндан тўлаб берилган.

Қурилиш компанияси раҳбари Умиджон Назаров ҳар бир оила билан якка тартибда мулоқот қилинаётганини таъкидлади, Ҳозирда қолган 7 та хўжалик эгалари билан ҳам келишувга эришиш бўйича музокаралар давом этмоқда, Лойиҳа доирасида эски уйлар ўрнида замонавий, хавфсиз ва барча қулайликларга эга турар жойлар барпо этилади.

Бу эса шаҳар кўркини янгилаш ва аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратишга хизмат қилади.
“Farg‘ona suv ta’minoti” AJda jurnalist va blogerlar uchun matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.

Anjumanda 2025 yil davomida qo‘lga kiritilgan yutuqlar, havo harorati pasayishi sharoitida tizimning barqaror ishlashi uchun amalga oshirilgan chora-tadbirlar, mavjud muammolar hamda ularning yechimlari yuzasidan atroflicha ma’lumot berildi. Shuningdek, jurnalist va blogerlarni qiziqtirgan savollarga javoblar qaytarildi.

Jamiyat rahbari — Murodjon Yuldashev ishtirokida o‘tgan matbuot anjumani ochiq va oshkora ruhda tashkil etildi.

“Farg‘ona suv taʼminoti” AJ Axborot xizmati.

📱Telegram. Facebook.
🎞YoTube. 🕊Twiter.
🌐Website. 💧Instagram
👍1
Савол берманг? Фарғонада матбуот анжуманлари нега ёпиқ тус олмоқда

Давлат очиқлиги баланд минбарларда тарғиб қилинаётган бир пайтда, айрим матбуот анжуманлари амалда ёпиқ форматга кўчиб бораётгандек. Танқидий саволлар чекланмоқда, бюджет маблағлари сарфи юзасидан очиқ ва аниқ ҳисобот берилмаяпти, анжуманлар эса жамоатчиликни хабардор қилиш воситасидан кўра, расмий ҳисобот маросимига ўхшаб қолмоқда.

Ҳолбуки, Конституция ва амалдаги қонунлар давлат органларини фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари олдида очиқ...
Batafsil...

@ferganamedia
👏2
Фарғонада ноқонуний қурилиш.

Ҳозирда Фарғона шаҳар “Беш А канечка” кўприги олдида бир қанча қонун талабларига зид равишда ноқонуний қурилма барпо этилмоқда. Бу ҳолат нафақат шаҳар меъморий кўринишига, балки жамоат хавфсизлиги ва транспорт ҳаракатига хавф солмоқда.

Қонун қайдлари Ер кодекси (Модда 37, 46) рухсатсиз қурилиш мумкин эмас
Шаҳарсозлик кодекси (Модда 16, 23) шаҳарсозлик қоидалари бузилмаслиги шарт
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (Модда 55, 66) Ноқонуний қурилиш учун жавобгарлик белгиланган бироқ Амалда нима бўляпти? Қурилиш рухсатнома бўлмаган ҳолда олиб борилмоқда Жамоат хавфсизлиги ва кўприк ҳаракати хавф остида Назорат идоралари сукутда нега?

Биз нима талаб қиламиз!
Фарғона шаҳар Архитектура ва шаҳарсозлик бўлими бошлиғи Бегзод акадан Қурилмани шахсан назоратга олиш Текширув ўтказиш Қонуний чора кўриш

Қонун ҳамма учун бир хил ишлаши шарт, Жамоатчилик назорати — зарур.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
👏1