Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
824 videos
1.82K links
Download Telegram
Forwarded from Hamidjon Ahmedov
Поклик имоннинг ярмидир деганлар.

Ал-Хоразмий маҳалласида жойлашган 11-уй олди ҳудудида бугун, 2025 йил 6 ноябрь куни, кўнгилли тозалик ишлари амалга оширилди.

Куз фаслида ерни қоплаган барглар йиғиштирилиб, йўлаклар ва яшил ҳудудлар обод этилди, Бу хайрли иш нафақат муҳитни поклади, балки қалбларга ҳам нур улашди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар
Поклик имоннинг ярмидир.

Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги амалга оширган бундай ҳашари ана шу ҳадиснинг амалдаги намунаси.

Пок муҳит, пок ният ва пок жамият барчамизнинг умумий мақсадимиз бўлиши керак.

Унутманг азиз маҳалладошлар билинглар обод маҳалла обод Ватаннинг бошланғич нуқтасидир!
👍2👏1
Forwarded from Hamidjon Ahmedov
Аллоҳ покдир ва покликни севади

Ал-Хоразмий маҳалласида жойлашган 11-уй олди ҳудудида бугун, 2025 йил 7 ноябрь куни, кўнгилли тозалик ишлари амалга оширилди.

Куз фаслида ерни қоплаган барглар йиғиштирилиб, йўлаклар ва яшил ҳудудлар обод этилди,Бу хайрли амал нафақат муҳитни поклади, балки қалбларга ҳам нур ва руҳий сокинлик улашди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар
Аллоҳ покдир ва покликни севади.

Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги билан ўтказилган бу ҳашар ана шу муборак ҳадиснинг амалдаги ёрқин намунасидир.

Пок муҳит, пок ният ва пок жамият барчамизнинг умумий мақсадимиз,
Унутманг, азиз маҳалладошлар!

Обод маҳалла обод Ватаннинг бошланғич нуқтасидир!
👍2
Ҳурматли фуқаролар!

Куз фасли табиатнинг имтиҳони, Дарахтлар баргларини тўкар экан, Аллоҳ таоло бизнинг табиатга бўлган меҳримиз ва эътиборимизни синамоқда, десак муболаға бўлмайди.

Ер юзи хазонга тўлиб, яшил ранг ўрнини сариқ барглар эгаллайди, Бу эса яратган Зотнинг ерни покланишдаги ҳикмати ва ибратли кўринишидир.

Шу муносабат билан шанба ва якшанба кунлари умумхалқ ободонлаштириш ҳашари ташкил этилади, Бу фақат меҳнат эмас бу савобли амал, ибодатнинг бир кўринишидир.

Расулуллоҳ ( с а в ) шундай деганлар Поклик имоннинг ярмидир. (Муслим ривояти)

Демак, уйимиз, кўчамиз ва маҳалламизни пок тутиш бу фақат давлат ёки маҳалла вазифаси эмас, Аллоҳ учун бажариладиган амалдир.

Ҳар бир инсон ўз уйи олдини, йўлак ва атрофини тозаласа, бу амал орқали нафақат муҳитини, балки дилини ҳам поклайди,
Фарзандларимизни ҳам шундай амалга ўргатайлик ўғилларимизга меҳнатни, қизларимизга озодаликни ўргатайлик,
Чунки поклик бор жойда барака, тинчлик ва муҳаббат бўлади.

Онажонлар! Аллоҳдан ризқ ва барака сўраётганда, қўлингизга супурги олиб
Эй Аллоҳ, уйимга ва маҳалламга барака бер!
Деб амал билан дуо қилинг, Зеро,
Аллоҳ амал билан қилинган дуони севади.

Келинг, биргаликда поклик ва ободонликда бўлайлик!
Чунки Тозалик имоннинг ярми,
Ободонлик мусулмоннинг юзи,
Меҳнат ризқ эшигидир!

Ахмедов Хамиджон.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
⚡️Водилда шов-шувли можаро: Фарғонада тиббиёт муассасаси ноқонуний равишда хусусий қўлга ўтказиляптими?

8 сентябрь куни номаълум шахслар санаторий ҳудудига келиб, муассаса “уларнинг ихтиёрига ўтгани”ни билдириб, ходимлар ва беморлардан биноларни бўшатишни талаб қилган.

Фарғона туманида жойлашган Фарғона вилоят болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” фаолияти катта хавотирлар остида. Шу сабабдан сихатгоҳ ходимлари Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат йўллади.

Ходимлар сўрови:


1. Фарғона вилояти болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” фаолияти билан боғлиқ Давлат-хусусий шерикчилик битимини қонуний жиҳатдан текшириб чиқиш,

2. Агар у қонун талабларига зид тузилган бўлса, битимни бекор қилиш чораларини кўриш,

3. Муассаса ходимларининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини шахсан назоратингизга олишингизни сўраймиз.

Ҳурмат билан, Фарғона вилояти болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” ходимлари

👉 https://youtu.be/Mq3XiDpENv8
👍3
Кечаги YouTub даги жонли эфирни кўриб шахсий фикрим.

Олим Сулаймоновнинг чиқишларидан шуни ҳис қилдимки, у депутатлик даврида ҳақиқатдан ҳам халқ манфаати учун кўп яхши ишлар қилган экан ва сайловчилар ишончини оқлаган. Лекин кейинги воқеалар, айниқса, вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг унга нисбатан қилган муомаласи менда катта саволлар уйғотди. Мен бу ҳолатни очиғи “ўйин” деб қабул қилдим.

Сабаби шундаки: Олим Сулаймонов депутатликдан кейин журналист ва блогерлар жамоасига кириб борди. У кирган жамоа эса вилоят даражасигача танқид қилувчи фаол жамоа эди. Бу эса табиийки, маҳаллий раҳбариятга ёқмаслиги турган гап.

Шунинг ортидан Тошкент вилояти ҳокими томонидан Олим Сулаймоновни кейинги сайловларда номзодини қўймаслик учун дипломатик йўл билан четга суриш ҳаракати бўлгани сезилиб турибди. Гўё чин қалбдан лавозим таклиф этгандек қилиб, амалда эса сайловларга яқин уни лавозимдан ноқонуний равишда четлатиб юборгани — ҳаммаси битта чизмадан экандай.

Энг аччиғи: Олим Сулаймонов қўшилган ўша жамоа, унинг бошига иш тушганида бир четда томошабиндек туриб қолгандек туюляпти. Ахир улар бир оиладай эди-ку? О.Сулаймонов ҳар доим уларнинг ёнида турган эди. Нега энди унинг муаммоси пайтида улар ҳам овозини кўтармаяпти?
Ёки... улар ҳам яна ҳокимият пинжиғига кириб олганми? Кейинги пайтларда икки юзламачилик кучайиб кетгани ҳақиқат.

Бундан ташқари, яна бир жиддий муаммо:
Суд қарорлари “Ўзбекистон Республикаси номидан” чиқарилади, аммо уни бирорта масъул орган ижро этмаса, унда суднинг обрўси қаерда қолади?
Одам судма-суд юриб, вақт ва маблағини сарф қилиб адолат талаб қилади, лекин қарор барибир бажарилмаса, унда суднинг ўзига бўлган ишонч қандай сақланади?

Олим Сулаймонов эфирда:
"Хатто сенаторлар ҳам суд қарорларининг ижросини назоратга олмаяпти", деб айтди.

Бу эса яна бир саволни туғдиради:
Ҳокимнинг ўзи ҳам сенатор эканлигини инобатга олсак, “қарға қарғани кўзини чўқимайди” деган гапнинг таги борми?

Зойир Мирзаев!
Олим Сулаймонов — хақчил, виждонли ва етакчилик қобилиятига эга инсон. У киши халқ ва жамоат манфаати учун хизмат қилгани билан танилган. Шу боис, унга яна бир бор имконият беришингиз, шу билан бирга суд қарори ижросини таъминлашингиз ҳам адолат, ҳам давлатчилик манфаатига мос бўлар эди.

Сиз Тошкент вилояти ҳокими, агентлик раҳбарлари эса масъул шахслар бўла туриб, суд қарорларини бажармасангиз, бу бошқалар учун ҳам жуда нохуш, хунук ва адолатсиз намуна бўлиб қолмайдими?

Отабек Ҳолиқов

жонли эфир ҳаволаси 👇

https://www.youtube.com/live/cMsh0SULg2A?si=-nIdXN0ayXhDtVu_
🔥Нефтчи Чемпион бўлиш йўлида тўхташни билмайди!🔥

Мухлислар, тайёрланинг! Охирги ўйинлардаги натижалар ўзининг гапини айтди
Нефтчи 4 : 1 Қизилқум
Қизилқум 1 : 3 Нефтчи

Бу натижалардан кейин бир нарса аниқ
Нефтчи титулни қўйиб берадиган жамоа эмас!

Футбол майдондаги меҳнат, трибунадаги муҳаббат ва қалбдаги ишонч Шу ишонч айни дамда бир овоз билан айтаяпти Нефтчи ЧЕМПИОН бўлиши мумкин!

Ҳозирги форма, ўйин сифати ва характер шунақа демоқда. Агар жамоа шу руҳда давом этса,
кубок Нефтчида қолишига кўп ҳам қолмади десак, хато бўлмайди.

Мухлислар, руҳланинг!
Чемпионлик хавоси сезиляпти!
Жамоа билан охиригача!

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлиги хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қонунчилик палатасига юборилган бир нечта видео мурожаатлар ҳамда ёзма шикоятлар асосида қонуний тарзда ўрганилиши шарт бўлган масалалар юзасидан мутасадди идоралар томонидан масалага аниқлик киритиш учун ўрганиш ҳаракатлар амалга оширилиши кутилган эди.

Бироқ бундай бўлмади аксинча 2025 йил 24 ноябр куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан №10.1/25-сонли тақдимнома киритилиб, унга асосан 2025 йил 27 ноябрда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Примқулов томонидан №259-К-сонли буйруқ билан Фарғона вилояти Водил болалар силга қарши курашиш санаториясида хизмат текшируви бошланган унда болалар дафтарлари мутахассислар томонидан ўрганиш бошланган 3 йиллик ҳужжатлар текширишини тадбиркор талаб қилган ва текширувда уни иштирокини бўлишини сўраган.

Бироқ қуйидаги ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўринли савол туғилади Нима учун тадбиркорнинг айни дамда судда кўриб чиқилаётган низоли жараёни давомида прокуратурага тадбиркор аризасига асосида деб, тақдимнома киритган ва Бошқарма бошлиғи томонидан хизмат текшируви бошлаб юборилди.

Бу ҳолат амалдаги қонунчиликда белгиланган Прокуратура тўғрисидаги Қонун,
Мурожаатлар тўғрисидаги Қонун,
маъмурий жараёнлар ва манфаатлар тўқнашувига оид нормалар
билан зид келиш эҳтимолини оширади.

Судда иш юритилаётган вақтда маъмурий органлар томонидан шошилинч ҳаракатлар қилингани манфаатлар тўқнашуви ва холислик принципларига шубҳа туғдиради.

130 дан ортиқ ходимлар муаммоси ва болалар ҳуқуқларининг инкор қилиниши 2025 йил сентябр ойидан бери 130 дан ортиқ ходимлар меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани,иш шароитлари ёмонлашгани,болалар санаториясидаги тарбияланувчилар хавфсизлиги таъминланмаётгани тўғрисида Бир неча марказий идораларга ёзма ва видео мурожаатлар билан чиқишган,
Бироқ шу кунга қадар Президент Администрацияси, Бош прокуратура,
Қонунчилик палатаси, соғлиқни сақлаш соҳаси идоралари томонидан мурожаатлар тўлиқ ва холис ўрганилгани ҳақида амалий натижа кузатилмаяпти.

Мурожаатлар фақат қабул қилинди деган ижро хатларида қолиб кетмоқда, Бу ҳолат Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-,12-,17-22- моддалари талаблари қўпол равишда бузилаётганини кўрсатади.

Нега юборилган мурожаатлар бўйича ўз вақтида тегишли идоралар жавоб хати юбормайди?
Нега ўрганиш белгиланган муддатларда амалга оширилмаяпти?
Болалар ва ходимлар ҳуқуқларининг дахлсизлиги нега таъминланмаяпти?

Ўзбекистон Республикасининг Бош Қомуси, хусусан 26-модда инсон қадрини ҳимоя қилиш, 43-модда давлат фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаши, 64-модда болалар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида экани, 37-модда меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари каби нормалар мавжуд бўлса-да, амалда мазкур ҳуқуқлар бузилиши юзасидан кенг қамровли, холис ва манзилли ўрганиш олиб борилмаяпти.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни зудлик билан амалга ошириш зарур Барча мурожаатлар бўйича холис, шаффоф ва мустақил ўрганишни ташкил қилиш.

Прокуратура тақдимномаси асосида ўтказилаётган текширувнинг манфаатлар тўқнашувига оид жиҳатларини баҳолаш.

130 дан ортиқ ходимлар ва санаториядаги болалар ҳуқуқларининг бузилиши бўйича алоҳида текширув комиссияси тузиш.

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари, жавоб хатларининг белгиланган тартибини қатъий таъминлаш.

Судда давом этаётган ишга маъмурий босим сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган ҳаракатларни тўхтатиш.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
⚡️Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

Водилдаги санатория бўйича Президент Администрацияси, Бош прокуратура, ДХХ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қонунчилик палатасига юборилган бир нечта видео ва ёзма мурожаатлар қонуний тарзда ўрганилиши кутилган эди. Бироқ бу амалий натижа бермади.

Аксига олиб, 2025 йил 24 ноябрда Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тақдимнома киритилди. Унга асосан, 27 ноябрда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Примқуловнинг буйруғи билан Водил болалар силга қарши курашиш санаториясида хизмат текшируви бошланди. Текширув 3 йиллик ҳужжатларни қамраб олиши ва жараёнда тадбиркор иштирок этиш ҳуқуқи сўралди.

👉 https://effect.uz/6678

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram