Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
824 videos
1.82K links
Download Telegram
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов оламдан ўтди

Машҳур санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти ва Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди.

Ёқуб Аҳмедов узоқ йиллар давомида миллий театр санъатининг ривожига катта ҳисса қўшган, саҳна ва экранда яратган ўлмас образлари билан томошабинлар муҳаббатини қозонган эди. Унинг ижоди Ўзбекистон маданияти тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдирди.

Санъаткорнинг яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ОГОҲЛАНТИРИШ

Абдураҳмон Жомий маҳалла фуқаролар йиғини томонидан маълум қилинади: Маҳалламиз ҳудудида ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилаётгани аниқланди.

Шу муносабат билан
👉 3 кун ичида ушбу қурилмани амалга оширган шахс томонидан қурилиш қурилмаси ихтиёрий равишда олиб ташланмаса,
ариза тегишли давлат ташкилотларига юборилади ва ушбу ҳолат бўйича расмий текширув комиссияси маҳалланинг барча ҳудудларида текширув ўтказади.

Текширув натижасига кўра Қонуний асосга эга қурилишлар қолдирилади, Рухсатсиз, ноқонуний қурилишлар эса қонун доирасида бузилади.

Шунингдек, ҳеч кимга коммуникация тармоқлари устида ёки яқинида қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берилмаганини эслатиб ўтамиз.

Бу огоҳлантириш маҳалла ҳудудида тартиб, хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида берилмоқда.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Forwarded from Hamidjon Ahmedov
Поклик имоннинг ярмидир деганлар.

Ал-Хоразмий маҳалласида жойлашган 11-уй олди ҳудудида бугун, 2025 йил 6 ноябрь куни, кўнгилли тозалик ишлари амалга оширилди.

Куз фаслида ерни қоплаган барглар йиғиштирилиб, йўлаклар ва яшил ҳудудлар обод этилди, Бу хайрли иш нафақат муҳитни поклади, балки қалбларга ҳам нур улашди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар
Поклик имоннинг ярмидир.

Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги амалга оширган бундай ҳашари ана шу ҳадиснинг амалдаги намунаси.

Пок муҳит, пок ният ва пок жамият барчамизнинг умумий мақсадимиз бўлиши керак.

Унутманг азиз маҳалладошлар билинглар обод маҳалла обод Ватаннинг бошланғич нуқтасидир!
👍2👏1
Forwarded from Hamidjon Ahmedov
Аллоҳ покдир ва покликни севади

Ал-Хоразмий маҳалласида жойлашган 11-уй олди ҳудудида бугун, 2025 йил 7 ноябрь куни, кўнгилли тозалик ишлари амалга оширилди.

Куз фаслида ерни қоплаган барглар йиғиштирилиб, йўлаклар ва яшил ҳудудлар обод этилди,Бу хайрли амал нафақат муҳитни поклади, балки қалбларга ҳам нур ва руҳий сокинлик улашди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар
Аллоҳ покдир ва покликни севади.

Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги билан ўтказилган бу ҳашар ана шу муборак ҳадиснинг амалдаги ёрқин намунасидир.

Пок муҳит, пок ният ва пок жамият барчамизнинг умумий мақсадимиз,
Унутманг, азиз маҳалладошлар!

Обод маҳалла обод Ватаннинг бошланғич нуқтасидир!
👍2
Ҳурматли фуқаролар!

Куз фасли табиатнинг имтиҳони, Дарахтлар баргларини тўкар экан, Аллоҳ таоло бизнинг табиатга бўлган меҳримиз ва эътиборимизни синамоқда, десак муболаға бўлмайди.

Ер юзи хазонга тўлиб, яшил ранг ўрнини сариқ барглар эгаллайди, Бу эса яратган Зотнинг ерни покланишдаги ҳикмати ва ибратли кўринишидир.

Шу муносабат билан шанба ва якшанба кунлари умумхалқ ободонлаштириш ҳашари ташкил этилади, Бу фақат меҳнат эмас бу савобли амал, ибодатнинг бир кўринишидир.

Расулуллоҳ ( с а в ) шундай деганлар Поклик имоннинг ярмидир. (Муслим ривояти)

Демак, уйимиз, кўчамиз ва маҳалламизни пок тутиш бу фақат давлат ёки маҳалла вазифаси эмас, Аллоҳ учун бажариладиган амалдир.

Ҳар бир инсон ўз уйи олдини, йўлак ва атрофини тозаласа, бу амал орқали нафақат муҳитини, балки дилини ҳам поклайди,
Фарзандларимизни ҳам шундай амалга ўргатайлик ўғилларимизга меҳнатни, қизларимизга озодаликни ўргатайлик,
Чунки поклик бор жойда барака, тинчлик ва муҳаббат бўлади.

Онажонлар! Аллоҳдан ризқ ва барака сўраётганда, қўлингизга супурги олиб
Эй Аллоҳ, уйимга ва маҳалламга барака бер!
Деб амал билан дуо қилинг, Зеро,
Аллоҳ амал билан қилинган дуони севади.

Келинг, биргаликда поклик ва ободонликда бўлайлик!
Чунки Тозалик имоннинг ярми,
Ободонлик мусулмоннинг юзи,
Меҳнат ризқ эшигидир!

Ахмедов Хамиджон.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
⚡️Водилда шов-шувли можаро: Фарғонада тиббиёт муассасаси ноқонуний равишда хусусий қўлга ўтказиляптими?

8 сентябрь куни номаълум шахслар санаторий ҳудудига келиб, муассаса “уларнинг ихтиёрига ўтгани”ни билдириб, ходимлар ва беморлардан биноларни бўшатишни талаб қилган.

Фарғона туманида жойлашган Фарғона вилоят болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” фаолияти катта хавотирлар остида. Шу сабабдан сихатгоҳ ходимлари Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат йўллади.

Ходимлар сўрови:


1. Фарғона вилояти болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” фаолияти билан боғлиқ Давлат-хусусий шерикчилик битимини қонуний жиҳатдан текшириб чиқиш,

2. Агар у қонун талабларига зид тузилган бўлса, битимни бекор қилиш чораларини кўриш,

3. Муассаса ходимларининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини шахсан назоратингизга олишингизни сўраймиз.

Ҳурмат билан, Фарғона вилояти болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” ходимлари

👉 https://youtu.be/Mq3XiDpENv8
👍3