Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди.
Жиззах шаҳрида ўтказилган тадбирда 1993 йилда туғилган икки нафар фуқаро тегишли ҳужжатларсиз 400 дона “Misoprostol” таблеткалари, 139 дона капсула, 2 дона бальзам ва қадоқлаш учун мўлжалланган 26 дона қутини 5 000 АҚШ долларига сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида аёллар фитнесс-клуби ҳудудида қўлга олинган шахслар томонидан ташкил этилган яширин цех аниқланди. Ушбу цехда дори воситалари қўлбола усулда қадоқланиб, сотувга тайёрлангани маълум бўлди.
Натижада, 1 дона қадоқлаш ускунаси, 141 дона тайёр капсула, 1 040 дона сохта галограмма, 237 дона сохта штрих-код, 1 014 дона бўш капсула, шунингдек турли қути ва пакетлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1998 йилда туғилган, фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ менежери Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали ноқонуний олиб кирилган, таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган жами 9 800 дона дори воситасини шартли харидорга 25 миллион сўмга сотиш вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдосидан четда бўлишга чақириб, бундай хатти-ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ЙПХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди
Бухоро вилоятида йўл-патруль хизмати ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди.
Тезкор маълумотларга кўра, фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмаслик мақсадида ЙПХ инспекторига пул миқдорида пора таклиф қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ҳаракатлар натижасида у ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатма: Пора олиш ҳам, пора бериш ҳам жиноят ҳисобланади ва жавобгарликни келтириб чиқаради.

Фарғона шаҳар ҳокимига
Фарғона шаҳар прокурорига
Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғига
Фарғона шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғига
Фарғона шаҳри, Ал-Хоразмий МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро томонидан
МУРОЖААТ
Мен бир неча йиллардан буён кўп қаватли уйда истиқомат қиламан. Охирги йилларда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи сервис ташкилотлар фаолияти ва уларнинг фуқаролар олдидаги бурч ва жавобгарликлари бўйича жиддий муаммолар кузатилмоқда.
Қуйидаги масалалар бўйича тегишли чоралар кўришингизни сўрайман Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи сервис компаниялар фаолияти амалдаги қонунчилик талаблари ва давлат стандартларига қай даражада мос?
Ушбу ташкилотлар фуқаролар олдида белгиланган бурчларини қандай бажармоқда, ва улар фаолиятининг мониторинги ким томонидан амалга оширилади?
Фуқаролар бундай хизматлардан розими? Улар фикри қай йўл билан инобатга олинади?
Кўп қаватли уйлардаги умумфойдаланишдаги ҳудудлар йўлаклар, кириш қисми, уй орқаси, тозалаш ва таъмирлаш ишларини мулкдорми ё ижарачи бажариши кераклиги аниқ белгилаб берилганми? Бундан ташқари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига мувофиқ, маҳаллаларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, улар билан доимий мулоқотни таъминлаш керак.
Аммо амалда айрим маҳаллаларда бу вазифалар етарли даражада бажарилмаётгани, масъул шахслар фуқаролар билан самарали иш олиб бормаса, бу аҳолининг давлатга бўлган ишончини пасайтиради ва ҳамжиҳатликни бузади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:13-модда: Давлат халқ иродасини ифода этади ва унинг манфаатларига хизмат қилади.
24-модда: Ҳар бир инсоннинг муносиб яшаш ҳуқуқи давлат томонидан таъминланади.
30-модда: Ҳар бир фуқаро давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
43-модда: Давлат органлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиши шарт.
“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун (2022 йил 14 июнь, ОРҚ-757-сон)
5-модда: Мулкдорлар умумий мулкдан фойдаланишда тенг ҳуқуққа эга.
7-модда: Сервис ташкилотлар фаолияти шартнома асосида амалга оширилади ва улар мулкдорлар олдида жавобгардир.
10-модда: Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти амалга оширади.
“Маҳалла тўғрисида”ги Қонун (2020 йил 15 сентябрь, ОРҚ-637-сон) 9-модда: Маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, солиқ ва ички ишлар органларидан сервис ташкилотлар фаолиятини жойига чиқиб ўрганишни, фуқаролар ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан текширув ўтказишни, ҳамда натижалари ҳақида аҳолини очиқ хабардор қилишни сўрайман.
Ҳурмат билан,
Ал-Хоразмий МФЙ
фуқароси Ҳамиджон Аҳмедов
https://t.me/dolinacity
https://t.me/Dolina_city

Telegram
Dolina_City
https://t.me/Dolina_city
🎖️ 25 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан табрик!
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва азиз фахрийлар!
Сизларни касб байрамингиз Ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Юртимиз тинчлиги, фуқаролар осойишталиги ва жамият хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги масъулиятли хизматингиз учун сизларга чексиз миннатдорчилик билдираман.
Сизларга ва яқинларингизга сиҳат саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, шунингдек, юртимиз равнақи ва халқимиз осойишталиги йўлидаги фидойи фаолиятингизда янги ютуқлар ва муваффақиятлар тилайман.
🇺🇿Ҳурмат билан,
Ҳамиджон Аҳмедов
https://t.me/dolinacity
https://t.me/Dolina_city
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва азиз фахрийлар!
Сизларни касб байрамингиз Ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Юртимиз тинчлиги, фуқаролар осойишталиги ва жамият хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги масъулиятли хизматингиз учун сизларга чексиз миннатдорчилик билдираман.
Сизларга ва яқинларингизга сиҳат саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, шунингдек, юртимиз равнақи ва халқимиз осойишталиги йўлидаги фидойи фаолиятингизда янги ютуқлар ва муваффақиятлар тилайман.
🇺🇿Ҳурмат билан,
Ҳамиджон Аҳмедов
https://t.me/dolinacity
https://t.me/Dolina_city
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов оламдан ўтди
Машҳур санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти ва Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди.
Ёқуб Аҳмедов узоқ йиллар давомида миллий театр санъатининг ривожига катта ҳисса қўшган, саҳна ва экранда яратган ўлмас образлари билан томошабинлар муҳаббатини қозонган эди. Унинг ижоди Ўзбекистон маданияти тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдирди.
Санъаткорнинг яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

ОГОҲЛАНТИРИШ
Абдураҳмон Жомий маҳалла фуқаролар йиғини томонидан маълум қилинади: Маҳалламиз ҳудудида ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилаётгани аниқланди.
Шу муносабат билан
👉 3 кун ичида ушбу қурилмани амалга оширган шахс томонидан қурилиш қурилмаси ихтиёрий равишда олиб ташланмаса,
ариза тегишли давлат ташкилотларига юборилади ва ушбу ҳолат бўйича расмий текширув комиссияси маҳалланинг барча ҳудудларида текширув ўтказади.
Текширув натижасига кўра Қонуний асосга эга қурилишлар қолдирилади, Рухсатсиз, ноқонуний қурилишлар эса қонун доирасида бузилади.
Шунингдек, ҳеч кимга коммуникация тармоқлари устида ёки яқинида қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берилмаганини эслатиб ўтамиз.
Бу огоҳлантириш маҳалла ҳудудида тартиб, хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида берилмоқда.

Forwarded from Hamidjon Ahmedov
Поклик имоннинг ярмидир деганлар.
Ал-Хоразмий маҳалласида жойлашган 11-уй олди ҳудудида бугун, 2025 йил 6 ноябрь куни, кўнгилли тозалик ишлари амалга оширилди.
Куз фаслида ерни қоплаган барглар йиғиштирилиб, йўлаклар ва яшил ҳудудлар обод этилди, Бу хайрли иш нафақат муҳитни поклади, балки қалбларга ҳам нур улашди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар
Поклик имоннинг ярмидир.
Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги амалга оширган бундай ҳашари ана шу ҳадиснинг амалдаги намунаси.
Пок муҳит, пок ният ва пок жамият барчамизнинг умумий мақсадимиз бўлиши керак.
Унутманг азиз маҳалладошлар билинглар обод маҳалла обод Ватаннинг бошланғич нуқтасидир!

👍2👏1
Forwarded from Hamidjon Ahmedov
Аллоҳ покдир ва покликни севади
Ал-Хоразмий маҳалласида жойлашган 11-уй олди ҳудудида бугун, 2025 йил 7 ноябрь куни, кўнгилли тозалик ишлари амалга оширилди.
Куз фаслида ерни қоплаган барглар йиғиштирилиб, йўлаклар ва яшил ҳудудлар обод этилди,Бу хайрли амал нафақат муҳитни поклади, балки қалбларга ҳам нур ва руҳий сокинлик улашди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар
Аллоҳ покдир ва покликни севади.
Маҳалла аҳолисининг бирдамлиги билан ўтказилган бу ҳашар ана шу муборак ҳадиснинг амалдаги ёрқин намунасидир.
Пок муҳит, пок ният ва пок жамият барчамизнинг умумий мақсадимиз,
Унутманг, азиз маҳалладошлар!
Обод маҳалла обод Ватаннинг бошланғич нуқтасидир!

👍2