Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
824 videos
1.82K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир нечта мансабдор шахс пора олаётган вақтда қўлга олинди

Ушбу ҳолат Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИГА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига

Давлат солиқ қўмитасига

МУРОЖААТ
Ҳурматли раҳбарият!
Эътибор қаратиш сўрайман!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инфратузилмаларни ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, сув, энергия ва транспорт тизимларини модернизация қилиш йўналишида улкан ишлар амалга оширилмоқда Янги уйлар қурилиши, ички ва ташқи туризмни қўллаб-қувватлаш, маҳалла даражасида тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўрунлари яратиш борасида қабул қилинган қарор ва фармойишлар халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинмоқда.

Бироқ амалий ҳаётда айрим соҳаларда ушбу қарорлар ижросида камчиликлар ва назорат етишмаслиги кузатилмоқда.

Хусусан, туризм инфратузилмаси ва аэропортлардаги савдо ҳамда овқатланиш хизматларида нарх-наво сиёсати мутлақо асоссиз равишда юқори экани фуқаролар ва меҳмонлар орасида жиддий норозилик келтириб чиқармоқда.

Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида фаолият юритаётган айрим савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларида
Бир бокал кофе 50–100 минг сўм,
Оддий сув 15 минг сўм,
Енгил таомлар ва сувенир маҳсулотлар эса бозор нархидан бир неча баробар қиммат.


Айрим ҳолларда хизматлар нархи чет эл валютасида (доллар ёки евро) белгиланган бўлиб, бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида белгиланган «миллий валюта сўмнинг давлат ҳимоясида экани» ва адолатли иқтисодий муносабатлар тамойилига зиддир.

Бундан ташқари, фуқароларнинг аэропорт ҳудудидаги қулайликлардан фойдаланиши чекланаётгани Конституциянинг 44-моддасидаги “ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини давлат органларидан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга” деган қоидани бузади.

Бундай ҳолатлар нафақат фуқароларнинг иқтисодий манфаатларига, балки Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонда инсон қадри учун” тамойилига ҳам зид ҳолда, давлат сиёсатига соя солмоқда.

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, ҳар бир истеъмолчи ҳаққоний нарх, тоза маҳсулот ва аниқ маълумот олиш ҳуқуқига эга.

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, товар ёки хизмат ҳақидаги маълумот истеъмолчини чалғитмаслиги ва ҳақиқий нархни акс эттириши шарт.

Солиқ кодекси ва Валюта тартибини либераллаштириш тўғрисидаги қонунларга асосан, ички бозорда барча ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилиши керак.

Аэропорт каби стратегик жойлардаги нархларнинг сунъий кўтарилиши монополия, солиқ қочириш ёки асоссиз бойиш ҳолатларига олиб келиши мумкин Бу эса давлат бюджетига ва аҳоли ишонч даражасига салбий таъсир кўрсатади.

Тошкент халқаро аэропортида ва шунга ўхшаш объектлардаги нарх-наво сиёсати устидан давлат назоратини кучайтириш Барча хизматларда ҳисоб-китобларни фақат миллий валюта сўмда амалга оширишни мажбурий тартибда жорий этиш Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан мунтазам мониторинг тизимини йўлга қўйиш
Туризм соҳасида маҳаллий маҳсулотлар ва сувенирларни арзон, рақобатбардош нархларда сотишни рағбатлантириш Мазкур ҳолат бўйича жамоатчиликка очиқ расмий хулоса тақдим этиш.

Ушбу масалага жиддий ва тизимли ёндашиш мамлакатимиздаги ижтимоий адолат, иқтисодий шаффофлик ва миллий валюта қадрини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бу фақат бир соҳадаги муаммони ҳал қилиш эмас, балки халқ ва давлат ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлашдир.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар бузилмоқда

Тошкент вилоятида кўп қаватли уйлар атрофига ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар бартараф этилмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари Бекобод тумани “Гулистон” маҳалласида ўтказган рейдлар давомида бир нечта мулкдорлар томонидан умумфойдаланишдаги ҳудудлар эгалланиб, ноқонуний қурилмалар барпо этилгани аниқлади.

Инспекция томонидан берилган ёзма кўрсатмаларга асосан, мазкур қурилмалар мулкдорларнинг ўз ихтиёри билан бузиб ташланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан республика бўйлаб кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда чивинлар сабаб янги вирус тарқалди

Хитойнинг Гуандун провинциясида 3181 нафар инсонда чикунгуня вируси аниқлангани маълум қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент администрацияси ва ДХХ ходими сифатида ўзини таништирган шахс қўлга олинди

Ўзини Президент администрацияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа давлат ташкилотлари ходими сифатида таништириб келган шахс ушланди.

Текширув давомида у шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни сохталаштириб, улардан шахсий манфаати йўлида фойдаланиб келгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада трансчегаравий наркогуруҳ фош этилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқёсли трансчегаравий наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Қўқон–Тошкент автомагистрали ёнидаги дала еридан кўмилиб яширилган опий моддасини олаётган уч нафар шахсни қўлга олган. Улардан бири — илгари гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилган 28 ёшли аёл бўлиб, гуруҳнинг фаол иштирокчиси бўлган.

Суриштирув давомида ушланганларнинг халқаро миқёсда фаолият юритувчи наркогуруҳ аъзолари экани ва уларнинг Тожикистон ҳамда Қирғизистонда ҳам шериклари мавжудлиги аниқланган.

Тадбир вақтида жами тўрт килограмм опий гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, қолган гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича тезкор тадбирлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура органлари ходимларининг ноконуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ИЖҚКД ходимлари жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг АҚШ доллари ҳам олишган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятида ҳокимлик ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у “Эйвалек” маҳалласида жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган. У пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, бош юрисконсульт аввал ҳам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва Фарғонада гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтказилган тадбирда 5 нафар ака-укаларнинг хонадонларидан жами 9 кг 14 гр марихуана, 1 туп каннабис, 1 дона пневматик қурол, ов қуролига тегишли 21 дона патрон, 19 дона гилза, 1 дона резина таёқча ва 2 дона совуқ қурол ашёвий далил сифатида олинди.

Маълум бўлишича, ушбу шахслар илгари ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқаришмаган. Улар ҳатто 2003 йилда туғилган икки нафар фарзандини ҳам мазкур жиноий фаолиятга жалб қилган.

Шунингдек, уларнинг шериги бўлган 1970 йилда туғилган шахснинг хонадондан ҳам 7 дона қоғозга солинган каннабис ва чекиш мосламаси топилди. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари ва Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди.

Юнусобод туманида тўхтатилган “Cobalt” автомашинасидан 967 грамм “гашиш” моддаси, унинг шеригидан эса қўшимча 1 кг 992 грамм “гашиш” олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Фарғона вилоятидаги тадбир чоғида эса 1956 йилда туғилган шахс хонадонида 6 880 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди. Бу дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўл билан олиб келинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 412 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

❗️Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради ва бундай хавфли йўлдан четда туришга чақиради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Damas ҳайдовчиси 9 ёшли болани уриб юборди — бола шифохонада вафот этди

Фарғона вилоятида Damas ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди.

Ҳодиса туман ҳудудидан ўтган Д-105 автомобил йўлининг 182-километрида содир бўлган. Маълумотларга кўра, эрталаб соат 7:30 атрофида мактабга йўл олган 66-мактабнинг учинчи синф ўқувчисини 21 ёшли ҳайдовчи ўзига ишонч қоғози билан бириктирилган Damas автомобили билан уриб юборган.

Жабрланувчи бола биринчи ёрдам кўрсатиш учун туман марказий шифохонасига етказилган. Бироқ шифокорлар кўрсатган барча муолажаларга қарамасдан, у шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ассалому алайкум, азизлар!
Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан муқаддас Умра сафарига бориб қайтдим.

Эртага соат 10:00 да шукрона эҳсон дастурхонимиз бўлиб ўтади.

Дуо ва барака билан иштирок этсангиз, жуда мамнун бўламиз.

Хуш келибсизлар!!!

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Самарқандда Агроинспекция ходими пора олган вақтида ушланди

Самарқанд вилоятида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг етакчи мутахассиси пора олганликда гумонланиб қамоққа олинди.

Маълумотларга кўра, у Самарқанд туманидаги фермер хўжалигида ўтказилган ўрганиш жараёнида 50 сотих ер майдонидан фойдаланаётган фуқаро ернинг унумдорлигига зарар етказганига қарамай, унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. У шундан 500 долларни олган, қолган 2500 долларни эса Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари ўтказган тезкор тадбир пайтида қабул қилиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманида ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирларда ноқонуний валюта айирбошлаш билан боғлиқ 5 та ҳолат аниқланди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантларга нисбатан камситувчи муносабатлар юз берди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия армияси сафида жанг қилган ўзбекистонлик украин қўшинларига қуролсиз таслим бўлди

Бухоро вилоятидан бўлган 31 ёшли Зухриддин Йўлдошев Россия армияси таркибида Украинадаги урушда иштирок этгач, украин ҳарбий дрони олдида қуролсиз ҳолда таслим бўлгани маълум қилинди.

Унинг сўзларига кўра, Россия полицияси уни “гиёҳвандлик”да айблаб, қамоқ ёки фронтга жўнаш ўртасида танлов қилишга мажбурлаган. Шу боис у жангга боришга рози бўлган.

Йўлдошев армияда интизом ва адолат йўқлигини, кўп ҳолларда ҳарбий жиҳозларни аскарлар ўз ҳисобидан сотиб олишига тўғри келаётганини маълум қилган.

У ҳозирда Ўзбекистон ҳукуматидан ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондан олиб келинган қарийб 50 кг “гашиш” моддаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, “Тошкент–Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган.

Текширув жараёнида автомашинада бўлган Қирғизистон фуқаросининг ёнидан 4 кг 897 грамм “гашиш” моддаси топилган. Тергов ҳаракатлари давомида у ушбу моддани Бухоро туманидаги дала майдонидаги яширин жойдан олгани маълум бўлган. Ушбу ҳудуд кўздан кечирилганда яна 45 кг 52 грамм “гашиш” моддаси аниқланди.

Жами қарийб 50 килограмм гиёҳвандлик воситаси далил ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда фуқароларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, улар “қамоқ” эҳтиёт чораси билан ушлаб турилибди.

Терговга қадар текширув натижасида, мазкур гиёҳвандлик моддалари Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўл билан олиб ўтилишини режалаштирилгани аниқланди.

Гиёҳвандлик воситаларининг зарари беқиёс. Тез бойиш умидида бундай жиноятга қўл урганлар эса қонун олдида жавоб беришлари муқаррар.

Озодликдан маҳрум бўлиш ва оилангиздан узоқда умрингизни ўтказишни истамасангиз — бундай қабиҳ ишлардан йироқ юринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
LED ЧИРОҚЛАРГА ҚАРШИ РЕЙД ҚОНУНИЙ ЧОРАМИ ЁКИ ТИЗИМДАГИ БЎШЛИК НАТИЖАСИМИ?

Сўнгги кунларда вилоятларида автомашиналарга ўрнатилган ноқонуний LED чироқлар бўйича кенг кўламли рейд тадбирлари бошланди, Ҳар бир ЙПХ ходимига камида икки-учта шундай ҳолатни аниқлаш ва ҳайдовчига нисбатан чора кўриш топширилган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасида транспорт воситаларини техник регламентга зид равишда ўзгартириш ёки қайта жиҳозлаш учун жарима белгиланган LED чироқлар ишлаб чиқарувчи завод томонидан ўрнатилмаган бўлса ёки белгиланган меъёрдан ортиқ ёруғлик берса, бу ҳолат қонунга зид ҳисобланади ЙПХ ходими ҳайдовчидан буни тезкор тартибда бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бу ерда ҳуқуқий жиҳатдан давлатнинг позицияси аниқ йўлда хавфсизлик биринчи ўринда, Бир қарашда бу тадбир йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилмоқдек кўринади, Бироқ масаланинг иккинчи, жамият учун муҳимроқ томони ҳам бор нега ҳайдовчи бундай чироқни ўрнатишга мажбур бўлди? Аслида муаммо қаерда?

Ҳаётдаги воқеликни кузатсак, кўпчилик ҳайдовчилар LED чироқни куз-қилиш учун эмас, балки кўчаларда ёритиш етарли бўлмагани сабабли ўрнатмоқда, айниқса туман ва чекка ҳудудларда йўл ёқасидаги фонарлар ишламайдиган манзилларда ёмғир ёки туманли тунларда кўриш масофаси жуда камайиб кетади, Бундай шароитда ҳайдовчи ўз хавфсизлигини таъминлаш учун янги чироқ қўйса у қонунни бузмоқдами ёки тизимдаги бўшлиқни тўлдиряптими?

Бу ҳолат фақат ҳайдовчиларнинг айби билан изоҳланмайди аслида, йўл инфратузилмаси ва ёритиш тизими етарли даражада таъминланмагани ҳам катта омил эмасми? Масалан кўпгина маҳаллий йўлларда ёритқичлар йўқ ёки ишламайди йўл белгиларининг кўриниши ёмон давлат бюджети ҳисобидан таъмирланган йўллар тез орада қайта ёмон ҳолатга келади, демак, рейдлар муаммонинг оқибатини бартараф этаётган тадбир, сабабини эмас.

Ўзбекистонда автомашина бошқариш ҳуқуқи 18 ёшдан берилади бу ёшда ҳайдовчи нафақат техника, балки жамият хавфсизлиги учун ҳам жавобгар шахс ҳисобланади шу боис, ҳар қандай ўзгартириш ёки LED ўрнатиш олдиндан ўйлаб қилинмоғи лозим, Чунки бир ёруғлик орқали бошқа инсоннинг ҳаётига хавф туғдириш мумкин.

Икки томонлама хулоса қилсак давлат органлари рейдларни ўтказишда ҳақли, чунки йўл хавфсизлиги умумий манфаат бироқ шу билан бирга йўл ёритиш тизимини яхшилаш, фонарларни тиклаш, маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини кучайтириш ҳам лозим эмасми?
Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакиллари бу масалада икки томонни ёритиши керак ҳайдовчининг сабабини ҳам, давлатнинг талабини ҳам LED чироқни ўчириш осон, аммо йўлдаги қоронғиликни бартараф этиш тизимли ечим талаб этилади аслида.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЗКОР ХАБАР

Фарғона шаҳридаги Ал-Хоразмий ва Абдураҳмон Жомий маҳаллалари ҳудудида автомобилларда ҳаракатланишда юзага келган ноқулайликлар бўйича масала қисман ечимини топди.

Тегишли чоралар кўрилди ва тез кунларда йўлдаги бетон тўсиқлар олиб ташланади, Шундан сўнг фуқаролар учун ҳаракат ва хизмат кўрсатиш ҳолати аввалгидек тикланади.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намангандаги кафеда нарколаборатория фош этилди

Янгиқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида “Версал” номи остидаги кафеда ноқонуний фаолият излари аниқланган.

Текширувлар жараёнида айрим шахслар томонидан ғайриқонуний моддалар тайёрлаш ва сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан дастлабки маълумотлар йиғилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса юзасидантегишли экспертизалар тайинланган ва қонун доирасида чора кўрилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарёда қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ва архитектор ушланди

Сурхондарё вилоятида қурилиш лойиҳалари билан шуғулланувчи хусусий МЧЖ архитектори фуқаронинг ишончига кириб, пора талаб қилган пайтда қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, архитектор Музработ туманида яшовчи фуқарога тегишли қурилиши тугалланмаган бинога оид лойиҳа ҳужжатларини тегишли ташкилотлардан “осон ўтказиб бериш” эвазига 17 миллион сўм талаб қилган.

🕵️‍♂️ ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир давомида аниқланишича, архитектор олинган маблағнинг 1 миллион сўмини Музработ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғига беришни режалаштирган. Ушбу мансабдор шахс ҳам пулни қабул қилаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram