Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
826 videos
1.82K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Тошкент ва Сурхондарёда коррупцияга оид жиноятлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта коррупцион ҳолатлар аниқланди.

Фарғона вилояти Фурқат туманида “Ёшлар кичик саноат зонаси”даги ер майдонини ноқонуний сотишга уриниш билан боғлиқ ҳолатда масъул мутахассис ва МЧЖ раҳбари 15 минг АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилди.

Тошкент вилоятида эса Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юристконсульти маъмурий ишни ижобий ҳал қилиш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинди. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида солиқ инспектори маҳаллий тадбиркордан қарздорликни ёпиб бериш баҳонасида 8 млн сўм талаб қилган. Унинг шериги пулни олган вақтда, инспектор эса маблағнинг бир қисмини учинчи шахс орқали қабул қилганида ушланди.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги турдаги фирибгарликдан эҳтиёт бўлинг" — ИИВ огоҳлантирмоқда

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ёки мансабдор шахс сифатида таништириб, телефон орқали алдашга уринаётган шахслардан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, бундай шахслар одамларга қўнғироқ қилиб, уларнинг мол-мулки, банк картасидаги маблағлари ёки кўчмас мулки “хавф остида” эканини айтмоқда. Шу орқали психологик босим ўтказиб, гўёки жиноятчини қўлга олиш ва маблағни қайтариб бериш баҳонасида пулларни “хавфсиз ҳисоб”га ўтказишни талаб қилишади.

Вазирлик таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳеч қачон фуқаролардан телефон орқали бундай талабларни қўймайди. Агар шубҳали қўнғироқ бўлса, шахснинг иш жойи ёки расмий маълумотларини сўраб, унинг фирибгар эканини аниқлаш мумкин. Энг ишончли йўл эса дарҳол қўнғироқни узишдир.

Аввалроқ ҳам интернет орқали сохта машиналарнинг суратларини тарқатиб, одамларни алдаш ҳолатлари қайд этилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда пора олганлар ушланди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестициялар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари фермер хўжалигининг 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспорт режасини ёпиб бериш эвазига фуқародан 65 миллион сўм пора талаб қилган. Ундан 40 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в» ва «г» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш чораси қўлланган.

Сергели туманида эса икки фуқаро бир гектар ер майдонини кўп қаватли уй қуриш учун тоифасини ўзгартиришни ва рухсат олишни ваъда қилиб, 900 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар 220 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича иш очилган ва қамоққа олиш чораси қўлланган.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашувчи ташкилот вилоят кенгаши раиси ўринбосари хизмат хонасида аризачининг ўғлига имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда ёрдам бериш эвазига 20 миллион сўм олган вақтда қўлга олинди. Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда барча мазкур ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сифатсиз қурилишлар бўйича 40 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди

Мамлакатимизда кўп қаватли уй-жойларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан текширувлар ўтказилмоқда.

Ўрганишлар давомида сифатсиз қурилган 396 та объект аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар юборилди. Шунингдек, 200 дан ортиқ ҳолат бўйича судларга ноқонуний қурилишларни бузиш ҳақида даъво аризалари киритилди.

Айни вақтгача 100 дан зиёд ноқонуний қурилиш бузилиши таъминланди. Қурилиш жараёнларида йўл қўйилган қўпол қоидабузарликлар юзасидан эса 40 дан ортиқ ҳолатда жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 5,7 млрд сўмлик заргарлик буюмлари Фарғонада тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний заргарлик буюмлари муомаласига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, Фарғона туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро қирғизистонлик шахс орқали айланма йўллардан фойдаланиб, давлат чегарасидан катта миқдордаги заргарлик буюмларини ноқонуний равишда қабул қилган. У ушбу буюмларни моддий манфаат эвазига Фарғона шаҳрида кутиб турган Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарога етказиб бермоқчи бўлган вақтда, иккиси ҳам қўлга олинди.

Тилладан ясалган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 5 кг 706 граммни ташкил этиб, дастлабки ҳисоб-китобларгa кўра, қиймати 5 млрд 746 млн сўмга тенг.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда экстремистик гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди

Сурхондарё вилоятида давлат хавфсизлик органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Ўзбекистон Олий суди қарори билан фаолияти таъқиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари диний йиғинлар ниқоби остида йиғилишлар ўтказиб, террорчилик ташкилотлари раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, Суриядаги жангарилар сафида иштирок этиш, шунингдек қўлбола портловчи қурилмалар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилган. Улар “Телеграм” мессенжерида ёпиқ каналлар орқали хориждаги террорчилар билан мулоқотда бўлган ва назарий билим олган.

Шу билан бирга, 4 нафар аъзо Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилгани аниқланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.

Суд ҳукмига кўра:

Гуруҳнинг 20 нафар фаол аъзоси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Қолган аъзоларга нисбатан эса инсонпарварлик принциплари асосида енгиллик ва кечиримлилик сиёсати қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд тизими ходимларига нисбатан пора олиш ҳолатлари аниқланди.

1️⃣ Сурхондарёда прокурор қўлга тушди
Сурхондарё вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори терговга қадар текширув материалларида жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида кўрсатма бериш эвазига 2000 доллар талаб қилган. 5 млн. сўмни пластик картага ўтказиб олган, яна 1300 доллар олган пайтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

2️⃣ Андижонда судья катта ёрдамчиси ушланди
Андижон вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси аёлнинг даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш учун 500 доллар талаб қилган. Сўралган пулдан 200 доллар олган, қолган 3 млн. 800 минг сўмни қабул қилиб олаётганда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

3️⃣ Жиззахда адвокат ушланди
Жиззахлик адвокат маҳкумни муддатидан олдин озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, 6000 доллар талаб қилган. ДХХ ва прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Унга нисбатан ЖК 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Бухоро вилояти Пешку туманида маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси пора олишда ушланди.

10 сентябрь куни тадбиркор унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 6 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 6000 доллар миқдоридаги пора маблағини учинчи шахс орқали олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Айни пайтда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона фестивали аммо маҳаллий фаоллар ва блогерлар четда қолмоқда

Эртага Фарғонада катта фестиваль бошланади ва бу тадбир вилоятнинг маданий ва туристик имижини кўтаришда муҳим аҳамият касб этади лекин шу ҳақиқат борки ҳар гал маҳаллий фаоллар ва блогерлар эътибордан четга қолади

Муаммо шундаки фестиваллар бюджет маблағлари ҳисобига ташкил этилади яъни бу тадбирлар халқ пули эвазига амалга оширилади аммо халқнинг ҳақиқий овози бўлган блогерлар ва фаоллар жараёндан четга сурилади

На матбуот бурчаги яратилган на блогерлар учун қулай майдон бор на моддий техник қўллаб қувватлаш натижада фестиваллар ҳақидаги ахборот тўлиқ ва холис тарзда тарқалмайди

Конституциянинг 29 моддаси ҳар ким ахборот излаш олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга деб белгилайди агар блогер ва маҳаллий фаоллар четга сурилса бу ҳуқуқ бузилади 42 модда давлатдан жамиятнинг маънавий ва маданий ҳаёти учун шароит яратишни талаб қилади блогерлар ва фаоллар эса ана шу ҳаётнинг фаол иштирокчилари “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун эса оммавий ахборот майдонида иштирок этувчиларни моддий техник жиҳатдан қўллаб қувватлашни назарда тутади

Блогерлар ва маҳаллий фаоллар халқ овози улар ёритган хабар кенг жамоатчиликка тезкор етиб боради агар улар четда қолса фестиваллар фақат расмий кўринишда қолиб кетади

Саволлар эса ҳали ҳам очиқ қолмоқда нима учун маҳаллий блогерлар ва фаоллар фестивалларда ҳақиқий ҳамкор сифатида кўрилмаяпти нима учун 2021 ва 2023 йилларда берилган ваъдалар ҳалигача бажарилмади Фарғоналик фаоллар ва блогерлар учун қачон Матбуот уйи қурилади

Фарғона фестиваллари саҳна ва безаклар билан эмас балки халқ овози ва фаолларнинг иштироки билан таъсирчан бўлиши керак

👉https://t.me/dolinacity

👉https://t.me/Dolina_city
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Божхона ва солиқ ходимларининг коррупция билан боғлиқ ҳаракатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда коррупцияга қарши йўналтирилган бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

1️⃣ Тошкент вилояти “Навоий” чегара божхона пости инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, 7 кг олтинни декларациясиз чегарадан ўтказиш эвазига 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан иш қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.


2️⃣ Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори МЧЖ фаолиятини тугатиб бериш эвазига 2500 доллар талаб қилган. У сўралган маблағни олган вақтда қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан иш қўзғатилди.


3️⃣ Миробод тумани солиқ инспекцияси инспектори солиқ текширувлари ўтказмаслик ва олдиндан маълумот бериш шарти билан 10 млн сўмни шахсий картасига ўтказиб олган. Унинг ҳам ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди ва энди қонун олдида жавоб беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва тўрт вилоятда инсон аъзолари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида инсон органлари ва тўқималари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ таркибига кирган 12 нафар фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб, соғлом шахсларни пул эвазига органини сотишга қизиқтирган. Улар чет элдаги ҳамкорлари орқали қалбаки ҳужжат тайёрлаб, донор ва реципиентларни қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатдаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётларини ўтказишган.

Тергов маълумотларига кўра, 2023–2025 йиллар давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган. Олинган катта маблағларнинг бир қисми клиника ва донорларга берилган, қолгани эса гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган. Шунингдек, операциядан кейин соғлиги яхшиланмаган беморларга қиммат нархларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотилган.

Уюшган жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилиб, ҳозирда судга юборилган.

Ҳукумат фуқароларни ушбу гуруҳ ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан жабр кўрган тақдирда, энг яқин ички ишлар органларига ёки 102 рақами орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўлдаги муштлашув: бир неча шахслар қўлга олинди, икки нафарга қидирув эълон қилинди

Жорий йил 9 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро муштлашгани акс этган видео тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, ҳолат шу куни назоратга олинган ва тезкор қидирув тадбирлари ташкил этилган. Аниқланишича, соат 21:30 ларда 29 ёшли фуқаро синфдошлари билан тўйхона ҳовлисида турганида, 1997 йилда туғилган фуқаро Юнусов Сирожиддин Саfoмуддин ўғли бошчилигидаги бир гуруҳ шахслар давлат рақами олиб ташланган автомашинада кириб келган.

Низо оқибатида Сирожиддин Юнусов ва унинг шериклари 29 ёшли фуқарони қўл ва оёқлари билан урган ва унга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тезкор тадбирлар давомида жиноятга алоқадор шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, жиноятда гумонланувчи 2000 йилда туғилган Қоражонов Жавоҳир Джафер ўғли ва Нуралиев Асадбек Алишер ўғлига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Агар сиз ушбу шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноятга алоқадорлигидан хабардор бўлсангиз, ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришингиз сўралади. Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1996 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 29 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у ушбу пул маблағини “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг “Сурвилерлойиҳа” бўлинмаси муҳандиси ҳамда Сариосиё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими шўъба бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, муҳандис ва шўъба бошлиғи ушбу пул маблағини олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Фарғонада коррупцион ҳолатлар аниқланди

1️⃣ Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 АҚШ долларидан жами 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, туман газ таъминоти бўлими раҳбари муқаддам судланган бўлсада ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Қува туманида жойлашган 4 сотих ер майдонида қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларнинг ҳужжатларини кадастр, архитектура каби мутасадди ташкилотларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фурқатда участка нозири маст ҳолда машина ҳайдаб, велосипедчини уриб ўлдирди

Фарғона вилояти Фурқат туманида Кармак маҳалласи участка нозири Зафар Қўшматов маст ҳолда Matiz ҳайдаб, 63 ёшли Нўмонжон Аҳмедовни велосипедда кетаётганда уриб юборган.

Марҳумнинг яқинлари иддао қилишича, ҳайдовчи биринчи ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан йўқолган. Кейин эса отаси билан бирга жабрланувчини шифохонага олиб бориб, “йўлдан топиб олдик” деб шифокорларни ишонтиришга ҳаракат қилган.

Қурбоннинг оила аъзолари ва ҳамкасблари уни ҳалол меҳнат қилиб, 40 йилдан зиёд пахта пунктида ишлаган, фарзандларини тарбиялаб катта қилган инсон сифатида ёдга олишди.

Фарғона вилояти прокуратураси айбланувчи қамоққа олинганини ва ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram