Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
827 videos
1.83K links
Download Telegram
Данғарада йўл муаммоси: Давлат бурчи халқ елкасига юкланган

Фарғона вилояти Данғара туманидаги бир маҳаллада аҳоли 1989 йилдан бери яшаб келмоқда. Бироқ орадан 34 йил ўтса-да, йўл масаласи ҳал этилмаган.

“Биз уй қуриб, оила қуриб, шу ерда яшаб келяпмиз. Аммо йўлимиз асфальтланмади. Ҳокимиятга неча марта мурожаат қилдик — фақат ваъда, натижа йўқ”, — дейди маҳалла фуқароларидан бири.

Йўлсизлик одамларнинг кундалик ҳаётида

Болалар азоби: мактабга бориш учун ботқоқ ва ғадир-будир йўлдан ўтиб, кўпинча йиқилиб, кийими кир бўлиб боради.

Беморлар ҳолати: тез ёрдам машинаси йўлсизликдан кечикиб келади. Бу эса ҳаёт учун хавфли ҳолатларга олиб келади.

Ишчи аҳоли қийналиши: ишга боришда вақт ва асаб йўқотиш, автомашиналарнинг тез-тез бузилиши оддий кундалик манзара.

“Машинамни ҳар икки ойда таъмирга олиб боришга мажбурман. Йўлдаги ғадир-будирдан машинамнинг ҳадавойлари тўкилиб бўлди”, — дейди маҳаллада яшовчи ҳайдовчи.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:

24-модда: ҳар бир инсон яшаш ҳуқуқига эга.

43-модда: давлат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаши шарт.

100-модда: маҳаллий ҳокимият ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиши керак.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун: ҳокимлар инфратузилма учун жавобгар.

БМТ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (3-модда): инсон яшаш ва хавфсизлик ҳуқуқига эга.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар пакти (11-модда): муносиб турмуш даражаси ҳуқуқи.

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари (9-мақсад): инфратузилмани ривожлантириш.
Демак, йўл қурилиши давлатнинг нафақат ички, балки халқаро бурчи ҳамдир.

Йўл қурилиши бюджет ҳисобига қилиниш керак эди. Аммо аҳоли пул тўплаб, катта қисмини асфальтлаб берди.

“Биз солиқ тўлаймиз, аммо яна йўл учун пул тўплашга мажбур бўлдик. Бу адолатми?” — дейди маҳалла фуқароси.

Натижада аҳоли моддий зарар кўрмоқда, давлатга ишонч сусаймоқда.

Фуқаролар ўз бурчини бажаради: солиқ тўлайди, қонунга амал қилади. Давлат ҳам ўз бурчини бажариши шарт — аҳоли учун йўл қуриши.

Йўлсизлик — бу фақат қулайлик эмас, балки инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлиги билан боғлиқ масала.

Бу муаммо Президент ва Вазирлар Маҳкамаси назоратига олиниши, давлат маблағи ҳисобидан тўлиқ ҳал этилиши зарур.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги бозорда нарх-навo ростдан арзонми?

Бир неча кун аввал Effect.uz мухбири Ҳамиджон Аҳмедов “Фарғона бозоридаги нархлар ҳақиқатан ҳам халқ учунми ёки... ” мавзусида оммабоп саволни кўтарган эди.

Саволнинг ечимини топиш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Шерзод Мавлонов ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамда Effect.uz журналистлари билан бозорга боришди.

Репортажда нархлар ва маҳсулот сифати текширилди.

Расмийларга кўра, маҳсулотлар нархи ҳам, сифати ҳам қониқарли.

Аммо савол очиқ қолмоқда: фуқаролар ҳам шундай фикрдами?

Видеолавҳани кўриш давомида аҳоли бозордаги нархлардан қанчалик миқдорда рози эканига гувоҳ бўласиз.

ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактабларда янги ўқув йили старт олди

Фарғона шаҳар 26-мактабда янги ўқув йили қувонч ва шодлик билан бошланди.

Бугун 1-синфга қадам қўйган болажонларга Президент совғалари топширилди. Бу эса уларда китобга меҳр, билимга рағбат ва катта орзуларга йўл очди.

“Таълим тўғрисида”ги Қонун:
давлат барча фуқароларга бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди (4-модда). Конституция, 41-модда: ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

Президент совғалари эса болажонлар учун қувончгина эмас, балки масъулият рамзи ҳамдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда терговчи пора олаётганда ушланди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувидаги терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда терговчи 5 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда ҳар куни минглаб оилаларнинг дастурхонига бозор орқали озиқ-овқат маҳсулотлари кириб боради. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев неча бор таъкидлаганидек, халқ соғлиғи энг катта бойлигимиз. Президент қарорлари, фармойишлари ва топшириқларида ҳар бир бозорда ветеринария санитария назорати қатъий таъминланиши шартлиги алоҳида қайд этилган.

VL-20 гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш масаласида Марғилон деҳқон бозори мутасаддилари қўл қовуштириб ўтирибдими

Натижада бозорда айрим тадбиркорлар маҳсулотини экспертизадан ўтказмасдан бемалол сотиш ҳолатлари авж олган.

Ахир бозор бу шунчаки савдо нуқтаси эмас. Бу стратегик аҳамиятга эга объект. Бир тадбиркор билмаган ҳолда касалликка чалинган гўштни бозорга олиб кирса, уни ўн оилага сотса, ўша ўн оилада камида юз одам заҳарланиши мумкин. Бундай хавфли ҳолатларга ким жавоб беради?

Президентнинг қатор қарорларида озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ветеринария ва санитария хизмати ходимларига бозорларда қатъий назорат олиб бориш топширилган.

Бироқ Марғилон бозорида бу қарорлар қоғозда қолган кўринади Мутасаддиларнинг сусткашлиги туфайли бозорда «қулфланмаган эшик» ҳолати юзага келган.

Нега бозор раҳбарияти ветеринария экспертизасини шартли қўймаган?
Ветеринария хизмати мутасаддилари қаерга қараяпти? Маҳсулот хавфсизлиги устидан назорат йўқлиги оқибатлари учун ким жавобгарликка тортилади?

Бозорлардаги назоратсизлик халқ саломатлигига бевосита таҳдид. Президент қарорлари ижроси таъминланмаса, ҳар қандай тўй, ҳар қандай дастурхон фожеага айланиши мумкин. Марғилон бозори мисолида кўриниб турибдики, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича чоралар қоғозда эмас, амалда ишлаши шарт.

Ҳеч кимнинг ҳаёти, ҳеч бир боланинг соғлиғи бир ҳовуч масъулнинг сусткашлигига қурбон бўлиши мумкин эмас!

https://youtu.be/5J6Z1hMQ4nA?si=MW8Wi41Fyh_0a5EO
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Қирғизистондан гиёҳвандлик воситаси олиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи 6 нафар шахс қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг “гашиш” моддасини сотиб олиш учун тил бириктириб, 1 950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида етказиб беришган.

Ўз навбатида, Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонободдаги хуфия жойда сақлаган.

Қўрғонтепаликлардан бири заҳрни автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида олиб кетар экан, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Тезкор тадбир давомида гуруҳнинг қолган 5 аъзоси ҳам қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 1 кг 954 гр.ни ташкил қилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Тошкент ва Сурхондарёда коррупцияга оид жиноятлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта коррупцион ҳолатлар аниқланди.

Фарғона вилояти Фурқат туманида “Ёшлар кичик саноат зонаси”даги ер майдонини ноқонуний сотишга уриниш билан боғлиқ ҳолатда масъул мутахассис ва МЧЖ раҳбари 15 минг АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилди.

Тошкент вилоятида эса Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юристконсульти маъмурий ишни ижобий ҳал қилиш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинди. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида солиқ инспектори маҳаллий тадбиркордан қарздорликни ёпиб бериш баҳонасида 8 млн сўм талаб қилган. Унинг шериги пулни олган вақтда, инспектор эса маблағнинг бир қисмини учинчи шахс орқали қабул қилганида ушланди.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги турдаги фирибгарликдан эҳтиёт бўлинг" — ИИВ огоҳлантирмоқда

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ёки мансабдор шахс сифатида таништириб, телефон орқали алдашга уринаётган шахслардан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, бундай шахслар одамларга қўнғироқ қилиб, уларнинг мол-мулки, банк картасидаги маблағлари ёки кўчмас мулки “хавф остида” эканини айтмоқда. Шу орқали психологик босим ўтказиб, гўёки жиноятчини қўлга олиш ва маблағни қайтариб бериш баҳонасида пулларни “хавфсиз ҳисоб”га ўтказишни талаб қилишади.

Вазирлик таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳеч қачон фуқаролардан телефон орқали бундай талабларни қўймайди. Агар шубҳали қўнғироқ бўлса, шахснинг иш жойи ёки расмий маълумотларини сўраб, унинг фирибгар эканини аниқлаш мумкин. Энг ишончли йўл эса дарҳол қўнғироқни узишдир.

Аввалроқ ҳам интернет орқали сохта машиналарнинг суратларини тарқатиб, одамларни алдаш ҳолатлари қайд этилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда пора олганлар ушланди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестициялар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари фермер хўжалигининг 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспорт режасини ёпиб бериш эвазига фуқародан 65 миллион сўм пора талаб қилган. Ундан 40 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в» ва «г» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш чораси қўлланган.

Сергели туманида эса икки фуқаро бир гектар ер майдонини кўп қаватли уй қуриш учун тоифасини ўзгартиришни ва рухсат олишни ваъда қилиб, 900 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар 220 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича иш очилган ва қамоққа олиш чораси қўлланган.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашувчи ташкилот вилоят кенгаши раиси ўринбосари хизмат хонасида аризачининг ўғлига имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда ёрдам бериш эвазига 20 миллион сўм олган вақтда қўлга олинди. Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда барча мазкур ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сифатсиз қурилишлар бўйича 40 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди

Мамлакатимизда кўп қаватли уй-жойларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан текширувлар ўтказилмоқда.

Ўрганишлар давомида сифатсиз қурилган 396 та объект аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар юборилди. Шунингдек, 200 дан ортиқ ҳолат бўйича судларга ноқонуний қурилишларни бузиш ҳақида даъво аризалари киритилди.

Айни вақтгача 100 дан зиёд ноқонуний қурилиш бузилиши таъминланди. Қурилиш жараёнларида йўл қўйилган қўпол қоидабузарликлар юзасидан эса 40 дан ортиқ ҳолатда жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 5,7 млрд сўмлик заргарлик буюмлари Фарғонада тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний заргарлик буюмлари муомаласига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, Фарғона туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро қирғизистонлик шахс орқали айланма йўллардан фойдаланиб, давлат чегарасидан катта миқдордаги заргарлик буюмларини ноқонуний равишда қабул қилган. У ушбу буюмларни моддий манфаат эвазига Фарғона шаҳрида кутиб турган Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарога етказиб бермоқчи бўлган вақтда, иккиси ҳам қўлга олинди.

Тилладан ясалган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 5 кг 706 граммни ташкил этиб, дастлабки ҳисоб-китобларгa кўра, қиймати 5 млрд 746 млн сўмга тенг.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда экстремистик гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди

Сурхондарё вилоятида давлат хавфсизлик органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Ўзбекистон Олий суди қарори билан фаолияти таъқиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари диний йиғинлар ниқоби остида йиғилишлар ўтказиб, террорчилик ташкилотлари раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, Суриядаги жангарилар сафида иштирок этиш, шунингдек қўлбола портловчи қурилмалар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилган. Улар “Телеграм” мессенжерида ёпиқ каналлар орқали хориждаги террорчилар билан мулоқотда бўлган ва назарий билим олган.

Шу билан бирга, 4 нафар аъзо Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилгани аниқланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.

Суд ҳукмига кўра:

Гуруҳнинг 20 нафар фаол аъзоси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Қолган аъзоларга нисбатан эса инсонпарварлик принциплари асосида енгиллик ва кечиримлилик сиёсати қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд тизими ходимларига нисбатан пора олиш ҳолатлари аниқланди.

1️⃣ Сурхондарёда прокурор қўлга тушди
Сурхондарё вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори терговга қадар текширув материалларида жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида кўрсатма бериш эвазига 2000 доллар талаб қилган. 5 млн. сўмни пластик картага ўтказиб олган, яна 1300 доллар олган пайтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

2️⃣ Андижонда судья катта ёрдамчиси ушланди
Андижон вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси аёлнинг даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш учун 500 доллар талаб қилган. Сўралган пулдан 200 доллар олган, қолган 3 млн. 800 минг сўмни қабул қилиб олаётганда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

3️⃣ Жиззахда адвокат ушланди
Жиззахлик адвокат маҳкумни муддатидан олдин озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, 6000 доллар талаб қилган. ДХХ ва прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Унга нисбатан ЖК 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram