Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
827 videos
1.83K links
Download Telegram
Учкўприкдаги китоблар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди

Аввалроқ "Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?" сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдик, Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу ҳолатни ўрганиб, расмий баёнот берди.

Ижтимоий тармоқда “Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?” мазмунида тарқатилган танқидий лавҳа вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мазкур лавҳада Учкўприк тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида давлат маблағига харид қилинган китоблар кондиционердан томган сув остида қолиб кетгани танқид остига олинган.

Ўрганиш давомида Учкўприк тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига олиб келинган китоблар тумандаги таълим муассасаларига етказиб бериш учун бир муддат сақланган. Мазкур жойда кондиционер тагига ҳам китоблар қўйилганлиги ва ундан тушган сув томчилари китоблар уралган қоғозларга сачраган. Китоблар ўша куни мактабларга  тарқатилгагнлиги боис, зарарланмаганлиги аниқланган.

Ушбу дарсликларнинг яроқлилиги, сифати мактаб дарсликларини қабул қилиш ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, мактаб кутубхонаси балансига кирим қилинган. Эътирозлар бўлмаган.

Шундай бўлса-да, соҳа масъуллари тегиршли тартибда огоҳлатирилган. Келгусида бундай нохуш ҳолатлар қайтарилмаслиги чоралари кўрилганлигини маълум қиламиз,

дейилади расмий баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди

Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 доллар ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда моддий манфаат учун ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди

Наманган вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида яширин “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим орқали ноқонуний даромад топган шахслар фош этилди.

Жумладан:

Наманган шаҳри Балиқчи кўчасида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган фуқаро 15 нафар шахсга диний сабоқ берган.

Маърифат маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган аёл ўз уйида 14 нафар вояга етмаган болаларга диний ўқиш ташкил қилиб, ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олган.

Янги Наманган туманида 1983 йилда туғилган шахс 10 нафар қиз ва 3 нафар фуқарога диний таълим берган.

Уйчи тумани, Машад маҳалласида 48 ёшли фуқаро ўз уйида вояга етмаган болаларни тўплаб, моддий манфаат эвазига диний сабоқ берган.

Шунингдек, Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 1975 ва 1981 йилда туғилган 2 шахс ҳам шундай қонунбузарлик содир этган.

Қилмишлари фош бўлган барча шахсларга ва фарзандларини тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналарга қонунга мувофиқ чоралар кўрилди.

Юртимизда дунёвий ва диний таълим учун барча имкониятлар яратилган. Фарзандларнинг билим олишини шубҳа остидаги шахсларга топширишдан эҳтиёт бўлинг. Фарзанд тарбияси ва келажаги учун ота-она масъулдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Латвия давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан фуқароларимизни хорижий давлатларга ишлаш учун юбориш бўйича қатор амалий чоралар кўрилмоқда.

Натижада ватандошларимиз бориб ишлайдиган мамлакатлар сони тобора ортиб, хорижда бўлиб турган вақтларида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Лекин, ишонувчан, содда фуқаролар гўёки чет давлатларга ишлаш учун юбормоқчи бўлган фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганликлари ҳам бор ҳақиқат.

1️⃣
Хусусан, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи, 1991 й.т. шахс хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга маслаҳат ва виза олиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш билан шуғулланувчи МЧЖ ташкил қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига киради. Уларга Латвия давлатига ишлаш учун боришларида керак бўладиган визани олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


2️⃣ Бундай қонунбузилиш ҳолати Тошкент вилоятида ҳам қайд этилиб, унда Ангрен шаҳрида яшовчи, 1997 й.т. шахс Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 1991 ва 1992 йилларда туғилган 3 нафар фуқарога элчихонада ишловчи танишлари орқали Латвия давлатига бориб ишлаш имконини берувчи ишчи виза расмийлаштириб бериш эвазига 8250 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.


Ҳозирда мазкур икки қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганда ушланди

Сурхондарё вилоятида энергетика соҳаси масъули, Фарғона вилоятида эса Халқ қабулхонасининг ходими пора олаётганда ушланди.

❗️Маълумотларга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Олтинсой туман бўлими бошлиғи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бош мутахассиси билан тил бириктириб, қарздор фермер хўжалигини электр тармоғига қайта улаб бериш ва ҳисоблагични қайтариб бериш эвазига 5 миллион сўм талаб қилган. ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари уларни пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушлади.

📍 Фарғона вилоятида эса Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси 1965 йилда туғилган фуқаронинг кредит қарздорлиги юзасидан юритилган ижро ҳужжатини “танишлари орқали йўқ қилиш” ваъдаси эвазига 5 миллион сўм олган пайтда ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИВ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида "Sabum" компанияси томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқот ва матбуот анжумани ўтказилди

Тадбирда мутасаддилар мулкдорлар ва медиа соҳаси вакиллари билан суҳбатда бўлиб, ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрлар юзасидан изоҳ бердилар. Мулоқот чоғида турли сабаларга кўра тадбирда иштирок эта олмаган блогер ва инфлюэнсерлар кўтарган масалаларга ҳам эътибор қаратилиб, компания фаолияти бўйича маълумот берилди.

Келгусида компания оммавий ахборот воситалари, блогер ва инфлюнсерлар, фуқаролар иштирокида шу каби очиқ мулоқотларни мунтазам ташкил этиб боришига келишиб олинди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTok|Telegram
Ҳоким ёрдамчилари жами 40 млрд сўмлик кредитни талон-торож қилди

Фарғонада 2024 ва 2025 йиллардаги ҳолатлар ўрганилган, жами 26 нафар ёрдамчига жиноий иш қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/6600

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Dolina_City
Photo
🚨“Стул йўқ, парда йўқ, пул йиғиш бор!”

Фарғона шаҳридаги 8-мактаб 3-синфида болалар стулсиз ўтираяпти.

Ойналарда парда ҳам йўқ. Савол: Давлат миллиардлаб маблағ ажратаётган бўлса, нега бола стулсиз қолиши керак?

Лекин маъмуриятда тайёр “йечим” бор:
“Ота-оналар пул йиғсин!”

Қонунчи?
Конституция: таълим бепул.

“Таълим тўғрисида”ги қонун: молиялаштириш давлат бюджети ҳисобидан.

Вазирлар Маҳкамаси қарори: ўқувчилар ва ота-оналардан пул йиғиш тақиқланган.

Амалда эса: “Синф фонди”, “таъмир фонди”, “ойна фонди” – номлари ҳар хил, маъноси битта: пул йиғиш!

Саволлар:Назорат органлари қаерга қараяпти?
Миллиардлар қаерга “учиб кетяпти”?
Қонун қоғозда, бола эса стулсиз.

Бу қандай манзара?
Ечим: Ота-оналар “мажбурий йиғим”га қарши туриши шарт.

Мактаб кузатув кенгашлари ҳақиқий назорат органига айланиши лозим.

Мактабларга ажратилган маблағлар ҳақида шаффоф онлайн ҳисобот жорий этилиши зарур.

Хулоса: Агар жим турсак, фарзандларимиз қонун эмас, “пул йиғиш” маданиятини ўрганади.

Бир тарафда миллиардлар, иккинчи тарафда стулсиз қолган бола…
Бу ҳақиқий драмами ёки қонунга очиқча ҳурматсизликми?

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
🎓 Мактабда таълим бепулми ёки “синф фонди” мажбурийми?

Фарғона шаҳридаги 8-мактабда ҳолат кишини ҳайратга солади: 3-синф хонасида ўқувчилар стулсиз ўтираяпти, ойнада парда йўқ. Шундай пайтда маъмурият “ота-оналар пул йиғсин” дейиш билан чекланмоқда.

Лекин савол туғилади: бу давлатнинг вазифасими ёки ота-оналарнинг ҳамёнининг?

📜 Конституциянинг 50-моддаси:
“Давлат бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди.”

📜 “Таълим тўғрисида”ги қонун (34-модда):
“Давлат таълим муассасаларини молиялаштириш давлат бюджети ва қонуний манбалар ҳисобидан амалга оширилади.”

Демак, синфдаги стул ҳам, парда ҳам, таъмир ҳам – давлатнинг зиммасида.

⚠️ Аммо амалдачи? “Синф фонди”, “таъмир фонди”, “ойна фонди” деган баҳоналар билан ота-оналардан пул йиғиш ҳали ҳам одатга айланган.
Бу қонунбузарлик, масъулиятсизлик ва маиший коррупция.

👉 Савол: Миллиардлаб маблағлар мактабларга ажратилаётган бўлса, нима учун болалар стулсиз ўтириши керак?
Президент қарори бор, қонун бор лекин ижроси қаерда қоляпти?
Назорат органлари қаерга қараяпти?

Давлат ҳар йили таълимга катта маблағ йўналтираяпти. Лекин агар маблағ шаффоф сарфланмаса, натижада яна ота-оналарга “чинни идиш синди, пулини чиқаринг” деган амалиёт қоляпти.

🟢 Ечим: Ота-оналар ўз ҳуқуқини билиши ва мажбурий йиғимга йўл қўймаслиги керак; Кузатув кенгашлари қоғозда эмас, амалда ишлаши шарт; Мактабларга ажратилаётган маблағлар ҳақида очиқ онлайн ҳисобот бўлиши лозим.

📢 Хулоса:Агар биз жим турсак, фарзандларимизга “қонун билан эмас, пул билан” иш битадиган жамиятни мерос қилиб қолдирамиз.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Мактабларда мажбурий пул йиғимлари: Қонун ва амалиёт ўртасидаги зиддият

Конституция (50-модда): давлат барчага бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди.


👉 https://effect.uz/6606

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида ДХХ махсус рейди

Фарғона шаҳрининг Бешбола маҳалласи ҳудудида ўтказилган махсус тадбир давомида шубҳали шахс тўхтатиб кўздан кечирилди.

Унинг кийими ичига аёллар рўмолига ўралган ҳолда қора рангли ашё яширилгани аниқланди.

Текширув натижасида ушбу ашё 800 грамм гиёҳванд модда экани маълум бўлди.

Ушбу модда аҳоли орасида тарқатилиши олди олиниб, жиноятчи ушланди.

Ҳозирда бундай тадбирлар доимий равишда ўтказилмоқда.

Огоҳ бўлинг, ватандошлар!

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Кореяга ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари ушланди

Миграция агентлигининг икки нафар ходими фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш баҳонасида катта миқдорда пул олгани фош қилинди.

Маълумотларга кўра, улар 2024 йил давомида 80 нафардан ортиқ фуқародан жами 700 минг АҚШ долларидан зиёд маблағ йиғиб олган. Ходимлардан бири 41 минг доллар, яна бири 15 минг доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларга хорижда ишга жойлаштириш бўйича ҳар қандай шубҳали таклифларнинг олдини олиш учун “Call-марказ”нинг 1520 рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.


👉 https://effect.uz/6619

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…

Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша.

👉 https://effect.uz/6623

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Данғарада йўл муаммоси: Давлат бурчи халқ елкасига юкланган

Фарғона вилояти Данғара туманидаги бир маҳаллада аҳоли 1989 йилдан бери яшаб келмоқда. Бироқ орадан 34 йил ўтса-да, йўл масаласи ҳал этилмаган.

“Биз уй қуриб, оила қуриб, шу ерда яшаб келяпмиз. Аммо йўлимиз асфальтланмади. Ҳокимиятга неча марта мурожаат қилдик — фақат ваъда, натижа йўқ”, — дейди маҳалла фуқароларидан бири.

Йўлсизлик одамларнинг кундалик ҳаётида

Болалар азоби: мактабга бориш учун ботқоқ ва ғадир-будир йўлдан ўтиб, кўпинча йиқилиб, кийими кир бўлиб боради.

Беморлар ҳолати: тез ёрдам машинаси йўлсизликдан кечикиб келади. Бу эса ҳаёт учун хавфли ҳолатларга олиб келади.

Ишчи аҳоли қийналиши: ишга боришда вақт ва асаб йўқотиш, автомашиналарнинг тез-тез бузилиши оддий кундалик манзара.

“Машинамни ҳар икки ойда таъмирга олиб боришга мажбурман. Йўлдаги ғадир-будирдан машинамнинг ҳадавойлари тўкилиб бўлди”, — дейди маҳаллада яшовчи ҳайдовчи.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:

24-модда: ҳар бир инсон яшаш ҳуқуқига эга.

43-модда: давлат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаши шарт.

100-модда: маҳаллий ҳокимият ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиши керак.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун: ҳокимлар инфратузилма учун жавобгар.

БМТ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (3-модда): инсон яшаш ва хавфсизлик ҳуқуқига эга.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар пакти (11-модда): муносиб турмуш даражаси ҳуқуқи.

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари (9-мақсад): инфратузилмани ривожлантириш.
Демак, йўл қурилиши давлатнинг нафақат ички, балки халқаро бурчи ҳамдир.

Йўл қурилиши бюджет ҳисобига қилиниш керак эди. Аммо аҳоли пул тўплаб, катта қисмини асфальтлаб берди.

“Биз солиқ тўлаймиз, аммо яна йўл учун пул тўплашга мажбур бўлдик. Бу адолатми?” — дейди маҳалла фуқароси.

Натижада аҳоли моддий зарар кўрмоқда, давлатга ишонч сусаймоқда.

Фуқаролар ўз бурчини бажаради: солиқ тўлайди, қонунга амал қилади. Давлат ҳам ўз бурчини бажариши шарт — аҳоли учун йўл қуриши.

Йўлсизлик — бу фақат қулайлик эмас, балки инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлиги билан боғлиқ масала.

Бу муаммо Президент ва Вазирлар Маҳкамаси назоратига олиниши, давлат маблағи ҳисобидан тўлиқ ҳал этилиши зарур.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city