Dolina_City
74 subscribers
1.82K photos
827 videos
1.83K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олди олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Spark русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Автомобилнинг олд қисмидаги текширув чоғида полиэтилен пакетларга ўралган ҳолда 5 килограмм гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

Қўшимча суриштирув жараёнида гумонланувчининг шериги борлиги маълум бўлиб, унинг яшаш манзилига ҳам текширув ўтказилди. Хонадондан бир нечта ўрамда сақланган турли хилдаги наркотик воситалар топилди.

Тезкор тадбир натижасида жами 5 килограмм 370 грамм гиёҳванд моддалар муомаласига чек қўйилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмлик Дилфуза Полвонова Ҳиндистонда одам савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди. ИИБ аёл билан мулоқотга киришаётган фуқароларни огоҳлантирди

Фарғонада “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирлари доирасида одам савдоси билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Урганч шаҳрида яшаган Дилфуза Полвонова 1999 йилда туғилган фуқарони Ҳиндистонга ишга чақириб, одам савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди.

«Ҳурматли фуқаролар агарда сиз ҳам ушбу аёлдан жабрланган бўлсангиз, ёки сизга ҳам юқоридаги каби таклифларни билдириб, мулоқотга киришган бўлса, зудлик билан 102 рақамига ёки яқин орадаги ИИО га мурожаат қилинг», дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ахборотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёзда одамлар кун бўйи турли ишлар билан бўлиб, ички кийимлар ҳўл бўлган ҳолда юраверади. Гарчи уйга келганда, ички кийимларни алмаштирмасак ҳам, барибир куни билан одам заҳ “еб” юрганлиги аниқ. Шунинг учун ётишдан олдин иссиқ душда баданни қиздириб олиш кони фойдали.
 
Ўрик довуччалигида – ғўралигида совуқлик ҳисобланади, пишиб сарғайгач, иссиқлик мевага айланади.
 
Ўрик давуччаси – ғўраси қон ва қанд касаллигига даво.
 
Ўрик елимини эритиб, унга асал қўшиб истеъмол қилинса, ошқозонга даво бўлади.
 
Она кўкрагидаги сут ўта кам ва суюқ бўлса, қуйидаги чораларни кўриш лозим:
1. Наҳорда қуюлтирилган сутдан ширчой ичиш ва 10 дона чилонжийда истеъмол қилиш керак.
2. Ҳар куни 100 г жиззани эзиб, унга 4-5 та ёнғоқ мағизини туйиб қўшиб, туз сепиб, суви қочган бир бурда нон билан истеъмол қилиш лозим.
3. Икки дона картошкани пўстлоғи билан буғда пишириб, арчиб, эзиб, унга бир дона пиёзни пиёздоғ қилиб қўшилади ва ярим боғ кашнич, ярим боғ укропни тўғраб, ҳаммасини қориштириб, туз сепиб, бир бурда суви қочган нон билан истеъмол қилиш даво бўлади.
 
Оқин сувда, шунингдек, фаввора (фонтан), чашма сувида узоқ чўмилиш ҳамма учун эртами-кеч, албатта соғлигига салбий таъсир қилади. Авваламбор буйрак шамоллайди, кўзнинг нури камаяди, мушак томир заҳлайди, суяк кемиклари мўртлашади. Кўлмак сувда кеч соат 4-5лардан кейин чўмилиш ҳамма учун кони фойдали.

https://t.me/dardgadovo
Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда “Геомониторинг” тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига юбориши лозим.

Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

🔹 содир этилган ҳуқуқбузарлик;

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.

Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.

Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

🔸 кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари;

🔸 фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон туманида очилган янги туризм

Маҳалласи Фарғона водийсида ягона ва ноёб лойиҳа сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Бу маҳалла орқали ҳудуднинг ўзига хос миллий анъаналари, ҳунармандчилик мактаби, хусусан, машҳур риштон кулолчилиги кенг намоён этилмоқда.

Маҳаллада сайёҳлар учун этнот туризм, гастрономик туризм ва маданий саёҳатларни қамраб олган қулай инфратузилма яратилган.

Ушбу лойиҳа нафақат Риштоннинг туризм салоҳиятини тўлиқ очиб беради, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун янада жозибадор масканга айланган бу ҳудуд, келажакда бутун водийда туризмни рағбатлантирувчи намунавий тажриба бўлиши мумкин.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Ошқозон оғриб қолса, овқат истеъмол қилишни тўхтатиб, фақат қайнаган сув бериш лозим. Ташхис қўйилгач, нима овқат мумкинлиги айтилади.
 
Кимнингдир оёғи оғриб қолса, ёз пайти бўлса, оёғини яланғочлаб, офтобга тутиш лозим. Қиш бўлса, исириқни қайнатиб, оёғини бир неча бор жом қилиш лозим.
 
Шамоллаш туфайли балғам кўпайса иштаҳа йўқолади.
 
Инсон учун энг фойдалиги пахта, ипак ва жун матолардир.
 
Кўл сувида чўмилиш одам соғлигини яхшилашдан ташқари, юзидаги ажин-тиришишларни ҳам ёзади ва терини таранглаштириб, бошқа ажинлар тушишининг олдини олади.
 
Фарзанд онадан туғилганида чапақай ёки ўнақай бўлиб туғилмайди. Боланинг чапақай ёки ўнақай бўлиши ўсиш-улғайиши даврида, ҳаётий жараёнда пайдо бўлади.
Одам чапақайликдан ўнақайликка ўтиши ҳам мумкин. Бунинг учун 1-2 ой мунтазам машқ қилинса бас.
Шуни ҳам қайд қилиш жоизки, чапақайлик ёки ўнақайлик бош миянинг фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
 
Қовун, тарвуз, помидор истеъмол қилинганида қорин оғриса, асал яласа ёки аччиқ кўк чой ичса, оғриқ қолади.
 
Янги қозон олганингизда, уни совунли пахмоқ латта билан бир-икки марта ювиб, сўнг қозонга сув қуйиб, бир-икки марта қайнатиб, тўкиб ташлаб ва бир кеча-кундуз доғ қилинган пахта ёғини суркаб қўйиб, сўнг ёғини ювиб ташлаб қозонни ишлатаверинг.

https://t.me/dardgadovo
ДХХ: 22 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган бир қатор тезкор тадбирлар давомида жами 22 кг 585 гр гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

🔹 Сурхондарё вилояти, Денов туманида тўхтатилган “Кобальт” автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган, муқаддам судланган шахснинг ёнидан 9 кг “гашиш” моддаси топилди. Мазкур модда Тожикистондан олиб кирилгани аниқланган.

🔹 Фарғона шаҳрида иккита шахснинг автомобилидан 5 кг 862 гр “гашиш” аниқланди. Улар ушбу моддани сотиш ниятида бўлгани маълум бўлди. Шунингдек, 1997 йилда туғилган харидор ва жиноий гуруҳ етакчиси ҳам ушланди.

🔹 Наманган шаҳрида 1992 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро 3 кг 950 гр “гашиш”ни 38 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда ушланди. Унинг уйидан яна 868 гр модда топилди.

🔹 Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида маҳаллий фуқаро ва унинг шериги Тожикистондан олиб келинган 1 кг 962 гр “опий”ни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган пайтида ушланди.

🔹 Сирдарё вилоятида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 943 гр “опий”ни сотиш ниятида бўлган икки шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Антикоррупция агентлиги “Дунё садолари” фестивали харажатларини ўрганмоқда

Жорий йил август ойида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Дунё садолари” халқаро фестивали учун умумий 6 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ушбу маблағнинг катта қисми – 5 миллиард сўмдан ортиғи — хорижий ва маҳаллий таниқли артистларнинг гонорарларига йўналтирилади. Жумладан, тадбирда Мустафа Сандал, Араш, In-Grid, Алиша Чинай ҳамда Arabesque гуруҳи иштирок этиши кутилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги бу маблағлар “ўзини оқлаши”ни таъкидлаган бўлса-да, жамоатчилик орасида мазкур харажатлар юзасидан турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шунинг ортидан Ўзбекистон Республикаси Антикоррупция агентлиги мазкур молиявий ҳаражатлар бўйича ўрганиш ишларини бошлади.

Қайд этиш жоиз, ушбу текширувлар натижаси қандай бўлиши ва бюджет маблағларининг мақсадли сарфлангани ёки йўқлиги аниқланиши жамоатчилик учун катта қизиқиш уйғотмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла ва маҳалла томонидан сайланган депутатлар нега ҳокимларга қарши чиқолмаяпти? Етарлича куч бор-ку уларда! — Сенат раиси

Сенат раиси Танзилла Норбоева маҳаллий ҳокимият ва маҳалла органлари томонидан тадбиркорларга кўп қаватли уйлар атрофидаги, болалар майдонлари жойлашган ерларни бериш ҳолатларини кескин танқид қилди.

“Кўп қаватли уйларнинг ўртасига, болалар майдончалари ўрнига қурилиш қилиш учун тадбиркорларга ер бериляпти. Бунинг учун ҳоким ва маҳалла розилик беряпти. Аслида эса маҳалла еттилиги ва маҳаллий депутатлар бунга қарши чиқиши керак. Етарли куч бор-ку, ахир уларда”,

— деди Норбоева.

Ўзбекистон Сенати томонидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди. Унда кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилишлар, умумий фойдаланиш жойларининг тўсиб қўйилиши ва шу каби муаммоларга эътибор қаратилган.

Маълумотларга кўра, 2024–2025 йиллар мобайнида кўп квартирали уйлар билан боғлиқ 8 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Жумладан, 431 та таянч конструкция, 2,6 мингта тўсиқ конструкция бузилган, 3,3 мингга яқин уйларга туташ ерларда ноқонуний қурилмалар барпо этилган ва 1,8 мингдан ортиқ умумий фойдаланишдаги жойлар тўсиб қўйилган.

Қонунбузар қурилишлар юзасидан фуқаролик судларида 11 мингдан зиёд иш кўрилган бўлиб, уларнинг 8,3 мингтаси (75%) қаноатлантирилган ва бузиш ҳақида қарор чиқарилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ДХХ: Бухорода бюджет маблағлари эвазига “откат” олишга уринган бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари ушланди

Олот тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ромитан туманида кийимдан ташқари нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖдан бирлашма эҳтиёжлари учун 400 дона ётоқ чойшабларини сотиб олиш бўйича шартнома тузади. Бош ҳисобчиси ўзининг ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур шартномада товар нархини ошириб кўрсатиш орқали, яъни ҳар бир чойшабни 90 минг сўмдан эмас, балки 190 минг сўмдан ҳисоблаб, умумий ҳаражатлар суммасини 76 млн сўм қилиб кўрсатади.

Натижада ортиқча ҳисобланган 40 млн сўм “откат”ни МЧЖ иш юритувчисидан талаб қилади.

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Уларга нисбатан ЖКнинг 25,167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Махфий маълумотлар ва ишга жойлаштириш баҳонасида пул талаб қилганлар қўлга олинди

Самарқанд шаҳрида геологик хизматлар кўрсатувчи хусусий корхона раҳбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ўзида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида амалга оширилган геологик-қидирув ишлари натижасида тузилган, олтин маъданлари жойлашган “махфий” геологик харита ва фотосуратлар мавжудлигини айтган. Шу орқали уларни 25 минг АҚШ доллари эвазига таклиф қилган.

Ушбу шахс ўзини Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган деб таништирган.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у келишилган пулнинг 10 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мутасадди ташкилотлар хулосасига кўра, у таклиф этган ҳужжат ва маълумотлар махфийлик мақомига эга эмас.

Шунингдек, “Ўзтрансгаз” АЖ таркибидаги “Муборак магистрал газ қувурлари” бошқармасининг Шаҳрисабз газ тарқатиш станциясида оператор бўлиб ишловчи шахс Қарши шаҳрида яшовчи фуқародан юқори лавозимдаги танишлари орқали “Ўзтрансгаз” тизимидаги ташкилотлардан бирига назоратчи лавозимига ишга жойлаштириш баҳонасида 4 000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган маблағни олган пайтда ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзоларини қўлга олди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирлар натижасида Россия Федерациясида 7 нафар ва Ўзбекистон ҳудудида 2 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзолари қўлга олинди.

Мазкур шахслар Россия Федерацияси ҳудудида бўлган вақтида диний экстремистик оқим таъсирига тушиб, халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этган ва ўз сафларини турли давлатлардан келган меҳнат муҳожирларини ёллаш ҳисобидан кенгайтириш билан шуғулланган.

Улар яширин йиғилиш ташкил этиб, Telegram мессенжери орқали видеоконференция йўли билан “умумжаҳон халифалиги” деб аталувчи доктрина асосида тизимли ўқитиш ва террорчилик ташкилотига жалб қилиш ишлари амалга оширилган. Уларнинг бу фаолияти ҳориждаги ғоявий маслакдошлари томонидан мувофиқлаштириб борилган.

Тўпланган материаллар асосида Россия Тергов қўмитаси томонидан уларга нисбатан террористик ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш бўйича жиноят иши қўзғатилди.


ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган фаол тадбирлар натижасида айнан шу жамоатнинг яна 2 нафар аъзоси қўлга олинди.

Аниқланишича, бу шахслар ҳам Россиядаги яшириш жамоат аъзолари томонидан телеграм мессенжерида ташкил этилган виртуал гуруҳларга аъзо бўлиб, ХТТ нинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва амалдаги сиёсий тузумни конституцияга зид равишда ўзгартиришни тарғиб қилувчи материалларини тарқатиб келган.

Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилганда, 4 та уяли алоқа воситаси, 3 дона экстремистлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлар, 2 та флеш хотира ва 1 та ҳорижий давлатга тегишли бўлган сим карта далилий ашёлар сифатида олинди ҳамда экспертизадан ўтказиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.
Ҳозирда ҳибсга олинган шахсларга нисбатан тергов ва терговга қадар ҳаракатлар олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари икки ойдан бери маошсиз ишлаётгани айтилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚЗ) ходимларининг айтишича, корхонада июн ойидан бери маош тўланмаяпти. Завод вакили кечикишлар сабабини кредит билан боғлиқ муаммолар юзага келгани билан изоҳлаган.

Маълумот учун, ФНҚЗ уч йил олдин «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга — Eriell ва Enter Engineering компаниялари эгаларига тегишли тузилмага — бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.

Олдинроқ ушбу гуруҳга алоқадор Eriell ва Enter Engineering компаниялари ходимлари ҳам бир неча бор видеомурожаат орқали ойлик тўлашда жиддий муаммолар мавжудлигини билдиришган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Dolina_City
Video
Uchkoʻprikda kitoblar suvda chiriydi  qonun va nazorat qayerda?!

Fargʻona viloyati, Uchkoʻprik tumanida davlat mablagʻiga olib kelingan kitoblar konditsionerdan tomayotgan suv ostida qolib, yoʻq boʻlmoqda.

Bolalarning bilim olish huquqi, qonun va maʼnaviyat esa bir vaqtning oʻzida yerga urilayapti.

Bir bola kitob oʻqimasa, uning orzusi qisqaradi.
Bir kitob suvda chirisa, bir avlodning kelajagi kemtiladi.
Uchkoʻprik tumani MMTBda esa shu kunlarda kitoblar suvda yoʻq boʻlayapti.
Masʼullar-chi? Ular hech narsa boʻlmagandek joyida ishini  davom yetmoqda.
Savol agar kitobni oʻquvchi yoʻq qilsa_chi,?
Unga tezda jarima qilib pul undiriladi.

Agar kitobni rahbarlar yoʻq qilinishiga teg  qarab turganlarga javobgarlik-a tortilsa adolatli boʻlgan boʻlar edi  zero adolat kuchi tenglikdadir.

Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeks, 60-modda: davlat mulkini yoʻqotish yoki unga zarar yetkazish javobgarlikka tortiladi.
Holat: kitoblar davlat mablagʻiga olingan, suv ostida qoldirilishi  mulkka zarar. Javobgarlikka tortish kerak, ammo chora koʻrilmayapti.

Konstitutsiya, 41-modda: har bir fuqaro taʼlim olish huquqiga ega.
Holat: kitob taʼlimning asosiy manbasi hisoblanadi agarda U yoʻq boʻlsa, bolaning bilim olish huquqi cheklanadi bu esa Konstitutsiyaga zid.

"Maʼlumot va kitobxonlik toʻgʻrisida"gi qonun, 5-modda: davlat kitoblarni muhofaza qilishga majbur.

Holat: kitoblar qarovsiz qolgan, suvda yoʻq boʻlayapti  qonun qoʻpol buzilmoqda.

Prokuratura toʻgʻrisidagi qonun, 6-modda: davlat manfaatlarini himoya qilish prokuraturaning asosiy vazifasi.

Holat: davlat mulki  kitob  yoʻq boʻlayapti, ammo prokuratura sukut saqlayapti.
Bu vazifasini bajarmaslik.

Maʼmuriy javobgarlik kodeksi, 184-modda: taʼlim muassasasi mulkiga zarar yetkazgan shaxs jazolanadi.

Holat: qonun oddiy fuqaroga qoʻllanadi, rahbarga emas.
Bu tengsizlik jamiyat ishonchini yoʻqotadi.

Uchkoʻprikdagi voqea moddiy zarar, qonunbuzarlik va maʼnaviy yoʻqotishdir.
Agar bugun chora koʻrilmasa, ertaga yana boshqa tumanlarda bolalar bilimdan mahrum boʻladi.

Oʻylaymizki bunday holatlar takrorlamasligi uchun
Masʼul shaxslarni qonun asosida javobgarlikka tortish.
Davlat mulki muhofazasi boʻyicha tizimli nazorat oʻrnatish.
Bolalarning bilim olish huquqini kafolatlash.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Коррупция билан боғлиқ уч ҳолат фош этилди

Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қонун ҳимоячилари иштирокидаги пора олиш ҳолатлари ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида аниқланди.

📍 Бухоро вилояти — Вилоят ИИБ ходими таниш мансабдорлари орқали Бухоро шаҳар ИИБ тергов бўлимидаги жиноят ишини гумонланувчига нисбатан ҳаракатдан тугатишда ёрдам бериши учун 13 минг АҚШ доллари талаб қилган. У тезкор тадбирда пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

📍 Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар қўриқлаш бўлими сафдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан тил бириктириб, Оққўрғон туманида яшовчи фуқарони қўриқлаш бошқармасига ишга жойлаштириш учун 1500 АҚШ доллари талаб қилган. У 1000 долларни олган вақтда ушланган.

📍 Тошкент шаҳри — “Тошкент” халқаро аэропорти паспорт-виза бўлими катта инспектори вояга етмаган шахсга ҳамрохлик штампи беришни тезлаштириш учун 400 доллар пора олган вақтда қўлга тушган. Тергов давомида у 2025 йил бошидан бери 42 нафар чет эл фуқаросидан 300–700 доллар, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросидан эса 200–400 доллардан пора олгани аниқланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқарони Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шаҳрисабз ва Чироқчи туманларидаги касбий ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи сифатида ишга қабул қилинганликларидан фойдаланиб, уларнинг ишга киришига гўёки ёрдам берганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Шу каби ҳолат Фарғона вилоятида ҳам аниқланди. Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтда ДХХ ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар фуқароларни коррупция ҳолатларига бефарқ бўлмасликка чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Учкўприкдаги китоблар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди

Аввалроқ "Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?" сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдик, Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу ҳолатни ўрганиб, расмий баёнот берди.

Ижтимоий тармоқда “Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?” мазмунида тарқатилган танқидий лавҳа вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мазкур лавҳада Учкўприк тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида давлат маблағига харид қилинган китоблар кондиционердан томган сув остида қолиб кетгани танқид остига олинган.

Ўрганиш давомида Учкўприк тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига олиб келинган китоблар тумандаги таълим муассасаларига етказиб бериш учун бир муддат сақланган. Мазкур жойда кондиционер тагига ҳам китоблар қўйилганлиги ва ундан тушган сув томчилари китоблар уралган қоғозларга сачраган. Китоблар ўша куни мактабларга  тарқатилгагнлиги боис, зарарланмаганлиги аниқланган.

Ушбу дарсликларнинг яроқлилиги, сифати мактаб дарсликларини қабул қилиш ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, мактаб кутубхонаси балансига кирим қилинган. Эътирозлар бўлмаган.

Шундай бўлса-да, соҳа масъуллари тегиршли тартибда огоҳлатирилган. Келгусида бундай нохуш ҳолатлар қайтарилмаслиги чоралари кўрилганлигини маълум қиламиз,

дейилади расмий баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди

Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 доллар ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram