Dolina_City
73 subscribers
1.82K photos
827 videos
1.83K links
Download Telegram
Бош оғриқ касаллигида қалампирмунчоқни майдалаб, кукун қилиб, ярим чой қошиғини овқатга солиб истеъмол қилинса ва ярим чой қошиғини зайтун ёғига қўшиб бошга суртилса, даво бўлади.
 
Жиғилдон қайнаса, ҳар куни бир пиёла сариқ сабзининг шарбатини ичиш даво бўлади.
 
Эркакларда учраб турадиган пешоб тутилиши, яъни простата аденомасини даволаш учун киндикдан пастиги хом эритилган қора қўчқорнинг думба ёғидан суркаб, уч ой давомида ҳар куни 2 соатдан қуёшга тутиш, шунингдек ҳар куни душда чалпиштирилган иссиқ сувга 3 марта 7 дақиқадантутиб туриш шифо бўлади (қанд касаллигида загар мумкин эмас).
 
Агар ҳамма ички аъзоларингизни ювмоқчи бўлсангиз, 11 кун давомида ҳар куни 3 кг дан тарвуз истеъмол қилинг.
 
Янги сўйилган ҳайвон гўштини 2 кундан сўнг истеъмолга ишлатиш лозим. Гўшт тинсин. Гўштни аввал бир қайнатиб, сувини тўкиб юбориб, сўнг овқатга ишлатиш мумкин. Шунда ундаги одамга зарарли шиллиқлар йўқ бўлиб, гўштнинг асл қуввати қолади.
 
Ошни – паловни сариқ сабзида пиширинг, қизил сабзи қон босимини кўтаради.
 
Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма касаллигига чалинмайди.
 
Шафтолининг мизожи совуқ, шунинг учун у – ични суради, қонни тозалайди, қоринни очиради.
 
Қўл панжаларини ҳар куни 1-2 марта тортиб туришқўл саломатлигига фойдали.

https://t.me/dardgadovo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний қурилиш ортида қонунбузарликлар яширинми?

EFFECT.UZ таҳририятига Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙда истиқомат қилувчи аёлдан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6455

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат ушбу шахслардан жабрланган бўлсангиз ИИО га мурожаат қилинг

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Фарғонада "ахборот очиқлиги" фақат қоғоздами?

Фарғона вилоятида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун сўнгги пайтда очиқлик, холислик ва ахборотга етиш имконияти жиддий чекланмоқда.

Матбуот анжуманлари ва сайёр қабуллар 3 кун олдиндан эълон қилинмаяпти.

Журналистлар анжуман ўтиб бўлгандан кейингина ижтимоий тармоқларда хабардор бўлаяпти.

Анжуманларда саволлар олдиндан келишилади, иштирокчилар эса танлаб чақирилади.

Журналист эмас, ахборот хизмати ходимлари сўзловчига айланган.

Туман ҳокимликлари сессиялари ёпиқ ўтади, лекин "очиқ ўтди, ОАВ қатнашди" деган маълумотлар берилади.

Бу ахборотни манипуляция қилиш эмасми?
Вилоят АОКА назорат ўрнига сукут сақлаяпти.

Ахборот хизмати раҳбарлари эса ўзлари хоҳлаган блогер ва журналистлар билангина ишлаяпти.

Конституциянинг 29-моддаси, ОАВ тўғрисидаги қонуннинг 4-моддаси, Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаларига кўра  ахборотни яшириш, танлаб тарқатиш, цензура элементларини жорий қилиш мутлақо ноқонуний!

Оммавий ахборот воситалари учун тенг ва адолатли шароит яратишни ким назорат қилади?
Президент сўз эркинлиги ҳақида гапиряпти, қуйида эса амалда аксинча иш юритиляпти.

Ахборот шаффофлиги бўлмаса, жамоатчилик назорати қандай бўлади?

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Уйқуни келтирувчи асосий омил – чарчаш.
 
Бетон поллик уйларда палос, шолча, гилам тагигабўйра солинганда заҳ ўтмайди ва бўйра устига солинган мато чиримайди.
 
Чақалоқни йўргаклаш эркин кўринишда бўлиши керак. Яъни ҳар бир қўлни, оёқни ва баданни алоҳида-алоҳида йўргаклаш керак.
 
Бола туғилгандан 71 кун ўтмагунча уни бешикка белаш мумкин эмас. Шу мудатда чақалоқни жисмоний аъзолари такомиллашади. Нуқсонлар бўлса, кўринади. Бешиккача бўлган даврда болани қўл-оёқларини алоҳида-алоҳида ўраб, ухлатиш шарт.
 
Эркаклар 50 ёшдан кейин кузда, қишда, эрта баҳорда танчада (сандалда) ётса, ўтирса, кичик таҳорат тутилиши (аденома) дардига чалинмайди.
 
Йўтални тўхтатиш учун 1 дона сиёҳ пиёзни қирғичдан ўтказиб, устига бир ош қошиқ асал қуйиб, 10 соат ўтгач, пиёзни сиқиб, сувини ичинг ва давони бир ҳафта бажаринг.
 
Ички аъзоларимизда сувга эҳтиёж бўлса, чанқиймиз шунда уни қондиришга киришамиз. Лекин ташқи аъзоларимиздаги эт усти ҳужайраларида ҳам  сувга эҳтиёж бўлади. Бироқ, ташқи эт ҳужайраларимиз “сув бер” деб айтишни билмайди. Шу туфайли улар қурий бошлайди. Натижада улар, яъни эт усти тиришади, ёрилади, қораяди ёки сарғаяди ва ҳ.к. Шунинг учун ташқи аъзоларимизни ҳам “додига” етиб, тез-тез сувлаш зўарур. Бу дегани юз-қўлимизни, оёғимизни кунига 3-4 марта ювиш ва ётишда, шунингдек эрталаб душ қабул қилиш лозим. Шунда эрта қаришга барҳам берилади.
Катта одамларни баданини бирор ерида канали қўтир бўлса, у ёмон тушлар кўради. Чунки кечаси каналарни ҳаракати туфайли одам калта ва чала-чулпа ухлайди.
 https://t.me/dardgadovo
Умуртқа парвариши.
Маълумки, инсон ҳаракатидаги оғирлик авваламбор умуртқага тушади. Шуни утутмаслик керакки, бош суягимиз, қўл-оёқ суякларимизнинг соғлом бўлиши ҳам умуртқага боғлиқ. Умуртқанинг инсон учун яна бир муҳим хизмати бор. Одамнинг мияси умуртқа қайишқоқ ғилофи ичига жойлашган, умуртқалар шаклан бир ҳил кўринса ҳам, катта-кичик ҳажмда бўлиб, бир-бири билан юмшоқ тоғайлар орқали бириктирилган, бамисоли тик турган устунга ўхшайди. Шу устун ичига оқ-сариқ мия суюқлиги жойлашган.
Бош мия одамнинг барча фикр-ўйларини, сезгиларини, шунингдек, ички аъзолар ишини бошқарса, умуртқа ичига жойлашган орқа мия танамиздаги барча аъзоларимизнинг жисмоний ҳаракатини бошқаради.
Шунга кўра умуртқа юқоридан пастга томон бўлинмалардан иборат, бўйин, кўкрак, бел, думғаза, қуймич кабилар шулар жумласидандир. Бу бўлинмаларнинг ҳар бири ўзига хос вазифани бажаради. Масалан, елкадан бошгача бўлган оралиқдаги 7 та бўйин умуртқаси бошимизни, кўзимизни, қулоғимизни, бурнимизни ва оғзимизнинг саломатлигига алоқадор. Кимки ҳар куни бошини чапга, ўнга буриб ва ўз ўқи атрофида айлантириб, бош, бўйин учун турли бадантарбия машқларини бажарса, унинг бош ва бош атрофидаги аъзоларига ижобий таъсир қилади, соғлиги яхшиланади.

https://t.me/dardgadovo
Умуртқанинг пастки қисмида, яъни белдан то думғаза – қуймичгача бўлган масофада жойлашган 7 та умуртқа оёқ, бел саломатлигига тўғридан-тўғри алоқадор. Демак, кимки ҳар куни ёки икки кунда бир, лоақал 3 кунда бир бўлса ҳам, атиги 10-15 дақиқа секин, лўкиллаб югурса-ю, сўнг тиззаларини эгмаган ҳолда қўл кафтларини ерга бир неча бор эгилиб, тегкизса, у одамнинг умуртқаси, бели, оёқлари доимо соғ-саломат бўлади.
Кўкрак умуртқалари жойлашган ер кўкрак қафаси ҳисобланади. Ундаги қовурғаларимиз умуртқага туташган бўлиб, бамисоли ички аъзоларимизни асраб турувчи “қўллар” ҳисобланади. Шунга кўра, кўкрак умуртқалари шикастланса, кўкрак қафасида ҳам хасталик пайдо бўлади.
Ҳамма суяклар қатори умуртқа ҳам озиқланишга, парваришга муҳтождир. Халқ табобатида умуртқа нури-малҳам билан озиқлантирилади. Бундай озуқани замонавий тиббиётда “Д” витамини деб аташади. Нури-малҳамнинг энг кўп манбаи Аллоҳ таоло яратган офтоб нури бўлиб, кимки ёзда озми-кўпми умуртқаси устига доғ қилинган пахта ёғи суркаб, офтобга тоблаб, қорайтирса, у одамнинг умуртқаси дард кўрмайди.
Шунингдек умуртқани парвариш қилиш борасида, унинг саломатлигини кўзлаб, ҳеч бўлмаганда ҳафтада 1-2 марта уни илиқ сувга тутиб, иситиш кони фойдадир.
Борди-ю, бирон-бир сабабга кўра умуртқа шикастланса, унинг устига аталадан қуюқроқ ҳолда мумиёи асилни 10-15 кун суркаб, кунига 1 грммини илиқ сувда ичиб турилса, мутлақо шифо топиб кетади.

https://t.me/dardgadovo
Наъматак мевасининг қайнатмаси – шарбати қуйидаги хасталикларга даводир:
Наъматак шамоллаш туфайли юзага келган йўтал хасталикларида муҳим дорилар қаторидан жой олади. Уни қайнатиб, чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдалидир.
 
Аёлларда учрайдиган бачадондан қон кетиш хасталигида наъматакни узоқ қайнатиб, шарбатини ичириш қон тўхташида кони фойдалидир. Шунингдек наъматак қайнатилган сувда аъзо ювилади.
 
Ҳазм йўллари яллиғланганда ҳам наъматак қайнатмасини мазкур хасталикни даволашда қўлланиладиган дорилар сирасига киритиш мумкин.
 
Чипқон ярасини даволашда наъматак қайнатмаси беъморга чой сифатида ичирилади. Бунда қон тозаланади. Яранинг тез етилиши учун эса унинг шираси суртилади.
 
Кўз шамоллаб, тез-тез ёшланиб турса, шапаклашса ёки говмижжа чиқаверса, наъматак қайнатмаси билан кўзни кўп марта ювиб туриш тавсия этилади.
 
Қаттиқ совуқда қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни шамоллатган кишилар наъматак қайнатмасини бот-бот ичиб турсалар, у танни қиздиради, заҳарли моддаларни пешобга ҳайдайди.
 
Қовуқ, буйрак шамоллаганда ҳам наъматак қайнатмасини бетобга тез-тез, иссиқ-иссиқ ичириб туриш тавсия этилади. Яна наъматакни иссиқ қайнатмаси билан қовуқ усти бир неча бор ювилади. Ушбу муолажадан кейин беъмор дарддан халос бўлади.
 
Жигар оғриғини қолдиришда наъматак чой энг шифобаҳш малҳамлардан бири бўла олади.
 https://t.me/dardgadovo
Юрак хасталикларига оид ўгитлар
1. Кунига-100 гр қора кишмиш еб юриш, мевалардан хурмо, ўрик эса чегараланган миқдорда истеъмол қилиниши мумкин;
2. Сабзавотлардан картошкани буғда пишириб, яхшилаб эзиб, унга туз ва сариёғ қўшиб (60-100 гр), бир боғ кашнич тўғраб, суви қочган нон билан истеъмол қилган маъқул;
3. Полиз маҳсулотларидан қовунни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин;
4. Донлардан нўхат, ловия, мош, гуруч, маккажўхори тановул этиб туриш тавсия этилади;
5. Ичимликлардан узоқ қайнаган ўрик суви, мойи усулдан, яъни 100 гр асални 1 литр совуқ сувга солиб, паст оловда 600-700 гр сув қолгунича қайнатиш ва уни чой ўрнида ичиш лозим;
6. Сабзидан, тутдан ва бошқа мевалардан пиширилган шиннилар тановвул қилинади;
7. Овқатлардан: Асосан суюқ ва сувселлик, бироқ қовурилмаган овқатлардан ейиш керак. Масалан, қиймали таомлар, қўй чарвиси (100-150 гр) солинган шўрва, мастава ва угра ош кабилар жуда фойдали. Қуюқ овқатлардан ширгуруч, ёғли ичак солинган шавла, манти, хоним, фақат пиёзигина қовурилган серсабзи палов тановвул қилинади. Овқатларни ош кўкатлари, шакароб, мурч, қатиқ, зира, сиркалар билан истеъмол қилиш фойдалидир.

https://t.me/dardgadovo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси
бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди


Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари ва спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам судланган раҳбари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга матрас, профнастил ва болалар тагликлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиши учун ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ер майдонини алоҳида лот сифатида аукцион савдога қўйдириб, 2 млрд сўмга ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи ва 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, келгусида болалар маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун завод қурмоқчи бўлган тадбиркорга “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 6 гектар ер майдонини аукцион савдо орқали олиб бериш эвазига 600 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари, ҳозирда хусусий бандлик агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ушбу масалада тадбиркорга ёрдам бериш эвазига муқаддам 11 минг АҚШ доллари олганлиги маълум бўлди.

Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу мансабдор шахс муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Хозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бавосир хасталиги ва уни даволаш
Бавосир хасталиги пайдо бўлишига асосан иссиқлик овқатларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, шунингдек, ширинликларни меъёридан ортиқча истеъмол қилиш ва оғир жисмоний меҳнат сабаб бўлади.
Аёллар туғиш жараёнида ҳам бавосир касаллигига чалинишлари мумкин. Аёлларда учрайдиган бавосир касаллиги жигар хасаталиги билан ҳам боғлиқдир.
Бундай беъморлар қовурилган, ёғли овқатларни, қази, кабоб кабиларни меъёрида истеъмол қилганлари маъқул. Ширинликларни, қандолатчилик маҳсулотларини иложи борича оз миқдорда тановвул қилиш тавсия этилади.
Аёлларга ва вояга етмаган болаларга оғир кўтариш ҳам мумкин эмас. Имкониятдан ортиқча юк кўтариш бавосир бўлишга олиб келади.
Даволаш усуллари:
1. Янтоқ ўтининг поясини узоқ қайнатиб, ушбу қайнатма илиқ ҳолича бавосир жароҳатига суртилади. Янтоқ шундай ҳажмда қайнатилиши керакки, сув жигарранг тус олсин.
2. Агар беъморнинг қон босими бўлмаса, чой ўрнида наъматак дамлаб ичиш ҳам мумкин. Бордию қон босими бўлса, унда чой ўрнида кийик ўтидан дамлаб ичиш лозим.
3. Ҳар куни 2-3 та пиёзни сувини сиқиб, бир пиёла қайнаган илиқ сувга қўшиб, кунига 3 марта бавосир жароҳатини ювиш лозим.

https://t.me/dardgadovo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида халқаро террористик ташкилот
тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош этилди


Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида “Ислом Давлати Хуросон Вилояти” халқаро террористик ташкилотининг яширин “жамоати” фош этилди.

Гуруҳнинг 16 нафар аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилиб, 37 та уяли алоқа воситалари, 51 дона нашриёти кўрсатилмаган диний адабиётлар, 40 та DVD диск, 4 та флеш-карта ҳамда Notebook ва планшет ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Давлатобод туманида яшовчи фуқаро томонидан ташкил этилган “жамоат” йиғилишларида халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи даъватлари фаол тарғиб қилинган.

Қолаверса, жамоат етакчиси “Telegram” мессенжерида жами 120 нафардан ортиқ аъзоси бўлган виртуал канал ва гуруҳлар ташкил қилиб, уларда “Ислом Давлати” террористик ташкилоти атрибутлари, экстремистик материаллар ҳамда “жиҳодий” мазмундаги аудио-видео файлларни тарқатган ҳамда жамоат аъзолари билан ўзаро муҳокамалар қилган.

Шунингдек, мазкур виртуал каналларда ёшларни “шариат ҳукми” асосида “жиҳодий” руҳда улғайтириш ва мамлакатимиздаги сиёсий, ижтимоий-диний ислоҳотларга қарши норози кайфиятда тарбиялаш орқали “Исломий давлат” асосларини омма орасида тарғиб қилишга қаратилган “пост”лар ва диний даъватлар жойлаштириб келинган.

Таъкидлаш лозимки, жамоат етакчиси 2022 йилда Туркиянинг Истамбул шаҳрида ташкил қилинган “ҳужра”да диний сабоқ олиши натижасида унинг қарашларида кескин ўзгаришлар содир бўлган. Бундан хабар топган отаси қизининг нотўғри йўлда эканлиги бўйича насиҳат қилганида, у ўз падари бузрукворини “кофир”га чиқарган.

Ҳозирда гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзосига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олди олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Spark русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Автомобилнинг олд қисмидаги текширув чоғида полиэтилен пакетларга ўралган ҳолда 5 килограмм гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

Қўшимча суриштирув жараёнида гумонланувчининг шериги борлиги маълум бўлиб, унинг яшаш манзилига ҳам текширув ўтказилди. Хонадондан бир нечта ўрамда сақланган турли хилдаги наркотик воситалар топилди.

Тезкор тадбир натижасида жами 5 килограмм 370 грамм гиёҳванд моддалар муомаласига чек қўйилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмлик Дилфуза Полвонова Ҳиндистонда одам савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди. ИИБ аёл билан мулоқотга киришаётган фуқароларни огоҳлантирди

Фарғонада “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирлари доирасида одам савдоси билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Урганч шаҳрида яшаган Дилфуза Полвонова 1999 йилда туғилган фуқарони Ҳиндистонга ишга чақириб, одам савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди.

«Ҳурматли фуқаролар агарда сиз ҳам ушбу аёлдан жабрланган бўлсангиз, ёки сизга ҳам юқоридаги каби таклифларни билдириб, мулоқотга киришган бўлса, зудлик билан 102 рақамига ёки яқин орадаги ИИО га мурожаат қилинг», дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ахборотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёзда одамлар кун бўйи турли ишлар билан бўлиб, ички кийимлар ҳўл бўлган ҳолда юраверади. Гарчи уйга келганда, ички кийимларни алмаштирмасак ҳам, барибир куни билан одам заҳ “еб” юрганлиги аниқ. Шунинг учун ётишдан олдин иссиқ душда баданни қиздириб олиш кони фойдали.
 
Ўрик довуччалигида – ғўралигида совуқлик ҳисобланади, пишиб сарғайгач, иссиқлик мевага айланади.
 
Ўрик давуччаси – ғўраси қон ва қанд касаллигига даво.
 
Ўрик елимини эритиб, унга асал қўшиб истеъмол қилинса, ошқозонга даво бўлади.
 
Она кўкрагидаги сут ўта кам ва суюқ бўлса, қуйидаги чораларни кўриш лозим:
1. Наҳорда қуюлтирилган сутдан ширчой ичиш ва 10 дона чилонжийда истеъмол қилиш керак.
2. Ҳар куни 100 г жиззани эзиб, унга 4-5 та ёнғоқ мағизини туйиб қўшиб, туз сепиб, суви қочган бир бурда нон билан истеъмол қилиш лозим.
3. Икки дона картошкани пўстлоғи билан буғда пишириб, арчиб, эзиб, унга бир дона пиёзни пиёздоғ қилиб қўшилади ва ярим боғ кашнич, ярим боғ укропни тўғраб, ҳаммасини қориштириб, туз сепиб, бир бурда суви қочган нон билан истеъмол қилиш даво бўлади.
 
Оқин сувда, шунингдек, фаввора (фонтан), чашма сувида узоқ чўмилиш ҳамма учун эртами-кеч, албатта соғлигига салбий таъсир қилади. Авваламбор буйрак шамоллайди, кўзнинг нури камаяди, мушак томир заҳлайди, суяк кемиклари мўртлашади. Кўлмак сувда кеч соат 4-5лардан кейин чўмилиш ҳамма учун кони фойдали.

https://t.me/dardgadovo
Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда “Геомониторинг” тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига юбориши лозим.

Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

🔹 содир этилган ҳуқуқбузарлик;

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.

Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.

Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

🔸 кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари;

🔸 фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон туманида очилган янги туризм

Маҳалласи Фарғона водийсида ягона ва ноёб лойиҳа сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Бу маҳалла орқали ҳудуднинг ўзига хос миллий анъаналари, ҳунармандчилик мактаби, хусусан, машҳур риштон кулолчилиги кенг намоён этилмоқда.

Маҳаллада сайёҳлар учун этнот туризм, гастрономик туризм ва маданий саёҳатларни қамраб олган қулай инфратузилма яратилган.

Ушбу лойиҳа нафақат Риштоннинг туризм салоҳиятини тўлиқ очиб беради, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун янада жозибадор масканга айланган бу ҳудуд, келажакда бутун водийда туризмни рағбатлантирувчи намунавий тажриба бўлиши мумкин.

https://t.me/dolinacity

https://t.me/Dolina_city
Ошқозон оғриб қолса, овқат истеъмол қилишни тўхтатиб, фақат қайнаган сув бериш лозим. Ташхис қўйилгач, нима овқат мумкинлиги айтилади.
 
Кимнингдир оёғи оғриб қолса, ёз пайти бўлса, оёғини яланғочлаб, офтобга тутиш лозим. Қиш бўлса, исириқни қайнатиб, оёғини бир неча бор жом қилиш лозим.
 
Шамоллаш туфайли балғам кўпайса иштаҳа йўқолади.
 
Инсон учун энг фойдалиги пахта, ипак ва жун матолардир.
 
Кўл сувида чўмилиш одам соғлигини яхшилашдан ташқари, юзидаги ажин-тиришишларни ҳам ёзади ва терини таранглаштириб, бошқа ажинлар тушишининг олдини олади.
 
Фарзанд онадан туғилганида чапақай ёки ўнақай бўлиб туғилмайди. Боланинг чапақай ёки ўнақай бўлиши ўсиш-улғайиши даврида, ҳаётий жараёнда пайдо бўлади.
Одам чапақайликдан ўнақайликка ўтиши ҳам мумкин. Бунинг учун 1-2 ой мунтазам машқ қилинса бас.
Шуни ҳам қайд қилиш жоизки, чапақайлик ёки ўнақайлик бош миянинг фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
 
Қовун, тарвуз, помидор истеъмол қилинганида қорин оғриса, асал яласа ёки аччиқ кўк чой ичса, оғриқ қолади.
 
Янги қозон олганингизда, уни совунли пахмоқ латта билан бир-икки марта ювиб, сўнг қозонга сув қуйиб, бир-икки марта қайнатиб, тўкиб ташлаб ва бир кеча-кундуз доғ қилинган пахта ёғини суркаб қўйиб, сўнг ёғини ювиб ташлаб қозонни ишлатаверинг.

https://t.me/dardgadovo