Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
"Маҳалла мустақилми ёки ҳокимиятнинг қўли остидаги орган?"
Қонун бор, аммо амал йўқ!
Конституцияда аниқ ёзилган: "Маҳаллар давлат ҳокимияти тизимига кирмайди." Аммо амалда бу норманинг аксини кўрамиз.
Фарғона шаҳридаги "Ал-Хоразмий" маҳалласи мисолида айни ҳолатни кўриш мумкин: болалар ўйингоҳи ўрнида кўп қаватли уй қуришга рухсат берилди. Аҳоли эътирози эътиборсиз қолди.
Савол туғилади:
Қачон маҳалла ҳақиқий мустақил тузилмага айланади?
Нега маҳалланинг ўз бюджети, мустақил қарор қабул қилиш имконияти йўқ?
Нима учун тадбиркорларга ерлар E-auksion орқали эмас, маҳаллий қарорлар орқали "муваққатан" берилади? Кейин эса "расмийлаштирилиб", хусусий мулкка айлантирилади?
Маҳалла "кенгаши", "бюджет", "ташаббус" каби сўзлар фақат қоғозда қолмоқда.
Амалда эса:
Бюджет йўқ,
Ваколат йўқ,
Ишонч йўқ.
Ислоҳотлар — шоуми?
Агар маҳалла ҳақиқатан мустақил бўлганида, у ўз биносини қурган, ўз маблағини бошқарган, ўз сўзини айтган бўларди.
Бироқ ҳозирча маҳалла ҳокимият буйруқларини бажарувчи органга айланган. Ва бу ҳолат на ислоҳот, на адолат келтиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Forwarded from Таом хам дард, хам даво
Ф А Р З А Н Д Д У Н Ё Г А К Е Л И Ш И
Табиий ҳолда ҳомила эркаклик уруғи бўлган сперманинг аёл тухум хужайраси билан қўшилишидан пайдо бўлади. Ҳомила пайдо бўлишининг шартлари бор. Агар булар бўлмаса ҳомила бўла олмайди. Эркаклик уруғи соғлом бўлиши керак. Бундай уруғ беш унсурнинг нозик қувватига эга ва маҳсулдор бўлади. Аёлнинг тухум хужайраси ҳам соғлом бўлиши керак. Буни ҳайз қонининг рангини қизиллиги билдиради. Ҳайз қонининг ранги сарғимтир ёки жигарранг бўлиши, тухум хужайрасини носоғломлигини билдиради.
Ҳомила бўлиши учун аёлда овуляция бўлиши керак. Овулция бу тухум хужайрасининг фольликула (қобиғ)дан чиқишидир. Аёл кишида ҳар ойда битта тухум хужайраси етилади. Баъзан бир нечта етилади. Бундай ҳолларда экзаклар туғилиши мумкин. Эркаклик уруғи 2-5 сутка давомида фаол бўлади. Агар сперматазоидлар аёл тухум хужайраси чиқишидан олдин бачадон найчаларига етиб борган бўлса, хужайрани пойлайди. Ҳомила ҳайздан кейин 9 кун ичида пайдо бўлади.
Ҳомила пайдо бўлганининг белгилари: сонда оғирлик ҳис қилиш; тананинг озиши; иштаҳанинг йўқолиши; тез-тез эснаш; ҳолсизлик; ланжлик; сут безларининг катталашуви ва қичиши; нордон нарсаларни хохлаш ва бошқалар.

Telegram
Таом хам дард, хам даво
Дунёда инсонга энг азиз неъмат,
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Forwarded from Таом хам дард, хам даво
Маълумки, юрак киши танасидаги барча оғирликни ўз зиммасига олган аъзодир. Шундай экан ҳар қандай юрак хасталигини даволашда овқат миқдорини ва қувватини бироз камайтириб истеъмол қилиш лозим.
Ҳар қандай жигар касаллигини беҳининг суви даволайди. Ушбу мева шарбатини кунига 1-2 коса ичиб бориш лозим. Неча кун ичиш бу касалликнинг оғир-енгиллигига, эски-янгилигига ва дардманднинг мизожига боғлиқ.
Ҳар қандай беъморни даволашда унинг ошқозонини қатиқ зардоби билан ювишдан бошлаш лозим.
Хотин-қизларнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатувчи тақинчоқлар – кумуш тақинчоқлардир.
Озми-кўпми мунтазам равишда хом карамдан истеъмол қилиш кўз нурини равшанлаштиради.
Шақиқа (мигрень) хасталигида тана ҳарорати ошиб кетади. Шунинг учун уни даволашда совуқлик овқатларга ўтиш ва бошга ҳар куни 3 маҳал сабур (алоэ) барги ичидаги шиллиғини суркаш лозим. Ҳар сафар ярим пиёладан ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Бавосил (геморрой)ни даволашда исириқ қайнатмаси буғида тобланиш кифоя қилади. Бунинг учун 2 боғ исириқ майдалаб, бир челак сувда 10-15 дақиқа қайнатилади, челак устига ўртаси тешик тахтани ёпиб ўтириш лозим. Даволаниш муддати ҳар кимда ҳар хил кечади, аммо маълум муддат ичида албатта шифо топади.
Бола баданига қизил тошмалар тошса, уни қайнатилган исириқ сувида бир неча бор чўмилтириш ва сабур барги ичидаги шиллиғи билан намлаб туриш фойдалидир.
https://t.me/dardgadovo
Ҳар қандай жигар касаллигини беҳининг суви даволайди. Ушбу мева шарбатини кунига 1-2 коса ичиб бориш лозим. Неча кун ичиш бу касалликнинг оғир-енгиллигига, эски-янгилигига ва дардманднинг мизожига боғлиқ.
Ҳар қандай беъморни даволашда унинг ошқозонини қатиқ зардоби билан ювишдан бошлаш лозим.
Хотин-қизларнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатувчи тақинчоқлар – кумуш тақинчоқлардир.
Озми-кўпми мунтазам равишда хом карамдан истеъмол қилиш кўз нурини равшанлаштиради.
Шақиқа (мигрень) хасталигида тана ҳарорати ошиб кетади. Шунинг учун уни даволашда совуқлик овқатларга ўтиш ва бошга ҳар куни 3 маҳал сабур (алоэ) барги ичидаги шиллиғини суркаш лозим. Ҳар сафар ярим пиёладан ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Бавосил (геморрой)ни даволашда исириқ қайнатмаси буғида тобланиш кифоя қилади. Бунинг учун 2 боғ исириқ майдалаб, бир челак сувда 10-15 дақиқа қайнатилади, челак устига ўртаси тешик тахтани ёпиб ўтириш лозим. Даволаниш муддати ҳар кимда ҳар хил кечади, аммо маълум муддат ичида албатта шифо топади.
Бола баданига қизил тошмалар тошса, уни қайнатилган исириқ сувида бир неча бор чўмилтириш ва сабур барги ичидаги шиллиғи билан намлаб туриш фойдалидир.
https://t.me/dardgadovo
Telegram
Таом хам дард, хам даво
Дунёда инсонга энг азиз неъмат,
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Forwarded from Таом хам дард, хам даво
Инсон қандай касалликка чалинмасин, уларни даволашда тўрт хил мева фаол қатнашади. Булар ўрик, тут, узум, хурмодир. Уларни то дарддан бутунлай тузалгунча ҳар куни озми-кўпми истеъмол қилиб туриш ниҳоятда фойдалидир.
Диққинафас дардини даволашда то у тузалиб кетгунча, фақат қуйидагиларнигина истеъмол қилиш лозим.
1. Овқатлар: ширгуруч, пиёва, қора буғдойдан тайёрланган қайнатма шавла, балиқ шўрва, нон, сарёғ, пишлоқ, қатиқ, сузма.
2. Суюқликлар: кўк чой, ўрик қайнатмаси, мева, сабзавот шарбатлари, доғ сув. Уларга ширинликлар қўшилмаслиги керак.
Шуни унутмангки, чирмовуқ тутқаноққа даводур. Уни 1-2 йил чой ўрнида қайнатиб ичиш лозим.
Бод (ревматизм) касаллиги баҳор, куз фаслларида хуруж қилади. Уни даволашда асосан икки усул бор: қайнатилган исириқ сувига тушиш; баданни офтобга тоблаш.
Бавосир дардининг келиб чиқишига жигар ва ошқозон-ичак йўлларининг касалланиши сабабчи бўлади. Шунинг учун бавосирни даволашда ошқозон-ичак йўллари ва жигарни ҳам бир йўла даволаш лозим. Акс ҳолда бавосирни тугал даволаб бўлмайди.
Томоқ бодомчаларининг яллиғланиши қовуқ ва оёқларнинг шамоллаши билан боғлиқ. Шунинг учун бу хасталикларнинг барини даволаш чораларини кўриш лозим.
Ўпка силининг келиб чиқиши баданда умумий бод борлигидан ҳам далолат беради. Демак ўпка силини даволашда бадандаги умумий бодни ҳам даволаш лозим.
https://t.me/dardgadovo
Диққинафас дардини даволашда то у тузалиб кетгунча, фақат қуйидагиларнигина истеъмол қилиш лозим.
1. Овқатлар: ширгуруч, пиёва, қора буғдойдан тайёрланган қайнатма шавла, балиқ шўрва, нон, сарёғ, пишлоқ, қатиқ, сузма.
2. Суюқликлар: кўк чой, ўрик қайнатмаси, мева, сабзавот шарбатлари, доғ сув. Уларга ширинликлар қўшилмаслиги керак.
Шуни унутмангки, чирмовуқ тутқаноққа даводур. Уни 1-2 йил чой ўрнида қайнатиб ичиш лозим.
Бод (ревматизм) касаллиги баҳор, куз фаслларида хуруж қилади. Уни даволашда асосан икки усул бор: қайнатилган исириқ сувига тушиш; баданни офтобга тоблаш.
Бавосир дардининг келиб чиқишига жигар ва ошқозон-ичак йўлларининг касалланиши сабабчи бўлади. Шунинг учун бавосирни даволашда ошқозон-ичак йўллари ва жигарни ҳам бир йўла даволаш лозим. Акс ҳолда бавосирни тугал даволаб бўлмайди.
Томоқ бодомчаларининг яллиғланиши қовуқ ва оёқларнинг шамоллаши билан боғлиқ. Шунинг учун бу хасталикларнинг барини даволаш чораларини кўриш лозим.
Ўпка силининг келиб чиқиши баданда умумий бод борлигидан ҳам далолат беради. Демак ўпка силини даволашда бадандаги умумий бодни ҳам даволаш лозим.
https://t.me/dardgadovo
Telegram
Таом хам дард, хам даво
Дунёда инсонга энг азиз неъмат,
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Forwarded from Таом хам дард, хам даво
Истеъмол қилинган озиқ-овқатларнинг, ичилган суюқликларнинг маълум қисми одам баданида турли кўринишларда чиқиндига айланади. Бироқ кўп ҳолларда чиқиндиларни ҳаммаси ҳам чиқиб кетавермайди. Шунинг учун ҳафтада бир, лоқал 10 кунда бир оч бўлиб, чанқаганда қайнаган илиқ сув ичиб туриб, сўнг 1 литр қатиқ зардобини ичиб ични ювиш лозим. Шунда чиқмаган чиқиндиларнинг қолдиқлари чиқади, ошқозон-ҳазм йўллари, буйрак ювилади, нафас йўллари яхшиланади, юзнинг ранги тозаланади.
Қум, тош, шағал, мармарнинг мизожи совуқ. Оёқ, қўл, бел оғриқларини даволаш мақсадида қумга кўмилса, кўмилган баданга тегиб турган қум тер чиқиш туфайли эт устида “қазвоқ” қавати ҳосил бўлиб, заҳ бера бошлайди.
Киндик, буйрак ва милкларда оғриқ пайдо бўлганда, уларни даволаш билан бир қаторда қон ва сийдикни таҳлилга топшириб, қанд касаллиги бор ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Чунки юқорида санаб ўтилган оғриқлар қанд касаллигининг асосида ҳам пайдо бўлади.
Овқат иложи борича нон билан истеъмол қилингани маъқул. Негаки, нон қўшиб ейилган таом яхши ҳазм бўлади.
Ҳўплама ёзнинг иссиқ кунлари учун айнан энг фойдали ва тўйимли суюқ овқатлардан бири. Шу билан бирга у ўта арзон ва тайёрланиши ўта содда таом бўлиб, ҳамма ёшдаги одамлар учун кони фойдали тушлик ва шомлик бўла олади.
Гўштсиз суяклардан 3-4 кг олиб, ювиб, сўнг парча-парча қилиб майдалаб, устига 0,5 кг пиёз тўғраб, туз сепиб, 10 л сувда то 6-7 л қолгунча қайнатиб, сўнг докада сувини сузиб олиб, унга 1 кг помидорни қирғичдан ўтказиб, сувини қуйиб, бир-икки қайнатиб, энди ярим косадан қуйиб, дастурхонга тортилади. Хоҳлаган нон тўғраб ичади, баъзилар ўзини нон билан истеъмол қилади – ҳар кимнинг хоҳиши.
Қум, тош, шағал, мармарнинг мизожи совуқ. Оёқ, қўл, бел оғриқларини даволаш мақсадида қумга кўмилса, кўмилган баданга тегиб турган қум тер чиқиш туфайли эт устида “қазвоқ” қавати ҳосил бўлиб, заҳ бера бошлайди.
Киндик, буйрак ва милкларда оғриқ пайдо бўлганда, уларни даволаш билан бир қаторда қон ва сийдикни таҳлилга топшириб, қанд касаллиги бор ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Чунки юқорида санаб ўтилган оғриқлар қанд касаллигининг асосида ҳам пайдо бўлади.
Овқат иложи борича нон билан истеъмол қилингани маъқул. Негаки, нон қўшиб ейилган таом яхши ҳазм бўлади.
Ҳўплама ёзнинг иссиқ кунлари учун айнан энг фойдали ва тўйимли суюқ овқатлардан бири. Шу билан бирга у ўта арзон ва тайёрланиши ўта содда таом бўлиб, ҳамма ёшдаги одамлар учун кони фойдали тушлик ва шомлик бўла олади.
Гўштсиз суяклардан 3-4 кг олиб, ювиб, сўнг парча-парча қилиб майдалаб, устига 0,5 кг пиёз тўғраб, туз сепиб, 10 л сувда то 6-7 л қолгунча қайнатиб, сўнг докада сувини сузиб олиб, унга 1 кг помидорни қирғичдан ўтказиб, сувини қуйиб, бир-икки қайнатиб, энди ярим косадан қуйиб, дастурхонга тортилади. Хоҳлаган нон тўғраб ичади, баъзилар ўзини нон билан истеъмол қилади – ҳар кимнинг хоҳиши.
Telegram
Таом хам дард, хам даво
Дунёда инсонга энг азиз неъмат,
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Forwarded from Таом хам дард, хам даво
Бош оғриқ касаллигида қалампирмунчоқни майдалаб, кукун қилиб, ярим чой қошиғини овқатга солиб истеъмол қилинса ва ярим чой қошиғини зайтун ёғига қўшиб бошга суртилса, даво бўлади.
Жиғилдон қайнаса, ҳар куни бир пиёла сариқ сабзининг шарбатини ичиш даво бўлади.
Эркакларда учраб турадиган пешоб тутилиши, яъни простата аденомасини даволаш учун киндикдан пастиги хом эритилган қора қўчқорнинг думба ёғидан суркаб, уч ой давомида ҳар куни 2 соатдан қуёшга тутиш, шунингдек ҳар куни душда чалпиштирилган иссиқ сувга 3 марта 7 дақиқадантутиб туриш шифо бўлади (қанд касаллигида загар мумкин эмас).
Агар ҳамма ички аъзоларингизни ювмоқчи бўлсангиз, 11 кун давомида ҳар куни 3 кг дан тарвуз истеъмол қилинг.
Янги сўйилган ҳайвон гўштини 2 кундан сўнг истеъмолга ишлатиш лозим. Гўшт тинсин. Гўштни аввал бир қайнатиб, сувини тўкиб юбориб, сўнг овқатга ишлатиш мумкин. Шунда ундаги одамга зарарли шиллиқлар йўқ бўлиб, гўштнинг асл қуввати қолади.
Ошни – паловни сариқ сабзида пиширинг, қизил сабзи қон босимини кўтаради.
Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма касаллигига чалинмайди.
Шафтолининг мизожи совуқ, шунинг учун у – ични суради, қонни тозалайди, қоринни очиради.
Қўл панжаларини ҳар куни 1-2 марта тортиб туришқўл саломатлигига фойдали.
https://t.me/dardgadovo
Жиғилдон қайнаса, ҳар куни бир пиёла сариқ сабзининг шарбатини ичиш даво бўлади.
Эркакларда учраб турадиган пешоб тутилиши, яъни простата аденомасини даволаш учун киндикдан пастиги хом эритилган қора қўчқорнинг думба ёғидан суркаб, уч ой давомида ҳар куни 2 соатдан қуёшга тутиш, шунингдек ҳар куни душда чалпиштирилган иссиқ сувга 3 марта 7 дақиқадантутиб туриш шифо бўлади (қанд касаллигида загар мумкин эмас).
Агар ҳамма ички аъзоларингизни ювмоқчи бўлсангиз, 11 кун давомида ҳар куни 3 кг дан тарвуз истеъмол қилинг.
Янги сўйилган ҳайвон гўштини 2 кундан сўнг истеъмолга ишлатиш лозим. Гўшт тинсин. Гўштни аввал бир қайнатиб, сувини тўкиб юбориб, сўнг овқатга ишлатиш мумкин. Шунда ундаги одамга зарарли шиллиқлар йўқ бўлиб, гўштнинг асл қуввати қолади.
Ошни – паловни сариқ сабзида пиширинг, қизил сабзи қон босимини кўтаради.
Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма касаллигига чалинмайди.
Шафтолининг мизожи совуқ, шунинг учун у – ични суради, қонни тозалайди, қоринни очиради.
Қўл панжаларини ҳар куни 1-2 марта тортиб туришқўл саломатлигига фойдали.
https://t.me/dardgadovo
Telegram
Таом хам дард, хам даво
Дунёда инсонга энг азиз неъмат,
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний қурилиш ортида қонунбузарликлар яширинми?
EFFECT.UZ таҳририятига Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙда истиқомат қилувчи аёлдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6455
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ таҳририятига Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙда истиқомат қилувчи аёлдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6455
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Forwarded from Fargʻona IIB | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада "ахборот очиқлиги" фақат қоғоздами?
Фарғона вилоятида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун сўнгги пайтда очиқлик, холислик ва ахборотга етиш имконияти жиддий чекланмоқда.
Матбуот анжуманлари ва сайёр қабуллар 3 кун олдиндан эълон қилинмаяпти.
Журналистлар анжуман ўтиб бўлгандан кейингина ижтимоий тармоқларда хабардор бўлаяпти.
Анжуманларда саволлар олдиндан келишилади, иштирокчилар эса танлаб чақирилади.
Журналист эмас, ахборот хизмати ходимлари сўзловчига айланган.
Туман ҳокимликлари сессиялари ёпиқ ўтади, лекин "очиқ ўтди, ОАВ қатнашди" деган маълумотлар берилади.
Бу ахборотни манипуляция қилиш эмасми?
Вилоят АОКА назорат ўрнига сукут сақлаяпти.
Ахборот хизмати раҳбарлари эса ўзлари хоҳлаган блогер ва журналистлар билангина ишлаяпти.
Конституциянинг 29-моддаси, ОАВ тўғрисидаги қонуннинг 4-моддаси, Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаларига кўра ахборотни яшириш, танлаб тарқатиш, цензура элементларини жорий қилиш мутлақо ноқонуний!
Оммавий ахборот воситалари учун тенг ва адолатли шароит яратишни ким назорат қилади?
Президент сўз эркинлиги ҳақида гапиряпти, қуйида эса амалда аксинча иш юритиляпти.
Ахборот шаффофлиги бўлмаса, жамоатчилик назорати қандай бўлади?
https://t.me/dolinacity
https://t.me/Dolina_city

Dolina_City
https://t.me/Dolina_city
Forwarded from Таом хам дард, хам даво
Уйқуни келтирувчи асосий омил – чарчаш.
Бетон поллик уйларда палос, шолча, гилам тагигабўйра солинганда заҳ ўтмайди ва бўйра устига солинган мато чиримайди.
Чақалоқни йўргаклаш эркин кўринишда бўлиши керак. Яъни ҳар бир қўлни, оёқни ва баданни алоҳида-алоҳида йўргаклаш керак.
Бола туғилгандан 71 кун ўтмагунча уни бешикка белаш мумкин эмас. Шу мудатда чақалоқни жисмоний аъзолари такомиллашади. Нуқсонлар бўлса, кўринади. Бешиккача бўлган даврда болани қўл-оёқларини алоҳида-алоҳида ўраб, ухлатиш шарт.
Эркаклар 50 ёшдан кейин кузда, қишда, эрта баҳорда танчада (сандалда) ётса, ўтирса, кичик таҳорат тутилиши (аденома) дардига чалинмайди.
Йўтални тўхтатиш учун 1 дона сиёҳ пиёзни қирғичдан ўтказиб, устига бир ош қошиқ асал қуйиб, 10 соат ўтгач, пиёзни сиқиб, сувини ичинг ва давони бир ҳафта бажаринг.
Ички аъзоларимизда сувга эҳтиёж бўлса, чанқиймиз шунда уни қондиришга киришамиз. Лекин ташқи аъзоларимиздаги эт усти ҳужайраларида ҳам сувга эҳтиёж бўлади. Бироқ, ташқи эт ҳужайраларимиз “сув бер” деб айтишни билмайди. Шу туфайли улар қурий бошлайди. Натижада улар, яъни эт усти тиришади, ёрилади, қораяди ёки сарғаяди ва ҳ.к. Шунинг учун ташқи аъзоларимизни ҳам “додига” етиб, тез-тез сувлаш зўарур. Бу дегани юз-қўлимизни, оёғимизни кунига 3-4 марта ювиш ва ётишда, шунингдек эрталаб душ қабул қилиш лозим. Шунда эрта қаришга барҳам берилади.
Катта одамларни баданини бирор ерида канали қўтир бўлса, у ёмон тушлар кўради. Чунки кечаси каналарни ҳаракати туфайли одам калта ва чала-чулпа ухлайди.

Умуртқа парвариши.
Маълумки, инсон ҳаракатидаги оғирлик авваламбор умуртқага тушади. Шуни утутмаслик керакки, бош суягимиз, қўл-оёқ суякларимизнинг соғлом бўлиши ҳам умуртқага боғлиқ. Умуртқанинг инсон учун яна бир муҳим хизмати бор. Одамнинг мияси умуртқа қайишқоқ ғилофи ичига жойлашган, умуртқалар шаклан бир ҳил кўринса ҳам, катта-кичик ҳажмда бўлиб, бир-бири билан юмшоқ тоғайлар орқали бириктирилган, бамисоли тик турган устунга ўхшайди. Шу устун ичига оқ-сариқ мия суюқлиги жойлашган.
Бош мия одамнинг барча фикр-ўйларини, сезгиларини, шунингдек, ички аъзолар ишини бошқарса, умуртқа ичига жойлашган орқа мия танамиздаги барча аъзоларимизнинг жисмоний ҳаракатини бошқаради.
Шунга кўра умуртқа юқоридан пастга томон бўлинмалардан иборат, бўйин, кўкрак, бел, думғаза, қуймич кабилар шулар жумласидандир. Бу бўлинмаларнинг ҳар бири ўзига хос вазифани бажаради. Масалан, елкадан бошгача бўлган оралиқдаги 7 та бўйин умуртқаси бошимизни, кўзимизни, қулоғимизни, бурнимизни ва оғзимизнинг саломатлигига алоқадор. Кимки ҳар куни бошини чапга, ўнга буриб ва ўз ўқи атрофида айлантириб, бош, бўйин учун турли бадантарбия машқларини бажарса, унинг бош ва бош атрофидаги аъзоларига ижобий таъсир қилади, соғлиги яхшиланади.

Умуртқанинг пастки қисмида, яъни белдан то думғаза – қуймичгача бўлган масофада жойлашган 7 та умуртқа оёқ, бел саломатлигига тўғридан-тўғри алоқадор. Демак, кимки ҳар куни ёки икки кунда бир, лоақал 3 кунда бир бўлса ҳам, атиги 10-15 дақиқа секин, лўкиллаб югурса-ю, сўнг тиззаларини эгмаган ҳолда қўл кафтларини ерга бир неча бор эгилиб, тегкизса, у одамнинг умуртқаси, бели, оёқлари доимо соғ-саломат бўлади.
Кўкрак умуртқалари жойлашган ер кўкрак қафаси ҳисобланади. Ундаги қовурғаларимиз умуртқага туташган бўлиб, бамисоли ички аъзоларимизни асраб турувчи “қўллар” ҳисобланади. Шунга кўра, кўкрак умуртқалари шикастланса, кўкрак қафасида ҳам хасталик пайдо бўлади.
Ҳамма суяклар қатори умуртқа ҳам озиқланишга, парваришга муҳтождир. Халқ табобатида умуртқа нури-малҳам билан озиқлантирилади. Бундай озуқани замонавий тиббиётда “Д” витамини деб аташади. Нури-малҳамнинг энг кўп манбаи Аллоҳ таоло яратган офтоб нури бўлиб, кимки ёзда озми-кўпми умуртқаси устига доғ қилинган пахта ёғи суркаб, офтобга тоблаб, қорайтирса, у одамнинг умуртқаси дард кўрмайди.
Шунингдек умуртқани парвариш қилиш борасида, унинг саломатлигини кўзлаб, ҳеч бўлмаганда ҳафтада 1-2 марта уни илиқ сувга тутиб, иситиш кони фойдадир.
Борди-ю, бирон-бир сабабга кўра умуртқа шикастланса, унинг устига аталадан қуюқроқ ҳолда мумиёи асилни 10-15 кун суркаб, кунига 1 грммини илиқ сувда ичиб турилса, мутлақо шифо топиб кетади.
https://t.me/dardgadovo
Кўкрак умуртқалари жойлашган ер кўкрак қафаси ҳисобланади. Ундаги қовурғаларимиз умуртқага туташган бўлиб, бамисоли ички аъзоларимизни асраб турувчи “қўллар” ҳисобланади. Шунга кўра, кўкрак умуртқалари шикастланса, кўкрак қафасида ҳам хасталик пайдо бўлади.
Ҳамма суяклар қатори умуртқа ҳам озиқланишга, парваришга муҳтождир. Халқ табобатида умуртқа нури-малҳам билан озиқлантирилади. Бундай озуқани замонавий тиббиётда “Д” витамини деб аташади. Нури-малҳамнинг энг кўп манбаи Аллоҳ таоло яратган офтоб нури бўлиб, кимки ёзда озми-кўпми умуртқаси устига доғ қилинган пахта ёғи суркаб, офтобга тоблаб, қорайтирса, у одамнинг умуртқаси дард кўрмайди.
Шунингдек умуртқани парвариш қилиш борасида, унинг саломатлигини кўзлаб, ҳеч бўлмаганда ҳафтада 1-2 марта уни илиқ сувга тутиб, иситиш кони фойдадир.
Борди-ю, бирон-бир сабабга кўра умуртқа шикастланса, унинг устига аталадан қуюқроқ ҳолда мумиёи асилни 10-15 кун суркаб, кунига 1 грммини илиқ сувда ичиб турилса, мутлақо шифо топиб кетади.
https://t.me/dardgadovo
Telegram
Таом хам дард, хам даво
Дунёда инсонга энг азиз неъмат,
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Бири сихат бу́лса, бири офият!!!
Мурожат учун: +998974402134
@Shavkat_Umaraliyev
Forwarded from Таом хам дард, хам даво
Наъматак мевасининг қайнатмаси – шарбати қуйидаги хасталикларга даводир:
Наъматак шамоллаш туфайли юзага келган йўтал хасталикларида муҳим дорилар қаторидан жой олади. Уни қайнатиб, чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдалидир.
Аёлларда учрайдиган бачадондан қон кетиш хасталигида наъматакни узоқ қайнатиб, шарбатини ичириш қон тўхташида кони фойдалидир. Шунингдек наъматак қайнатилган сувда аъзо ювилади.
Ҳазм йўллари яллиғланганда ҳам наъматак қайнатмасини мазкур хасталикни даволашда қўлланиладиган дорилар сирасига киритиш мумкин.
Чипқон ярасини даволашда наъматак қайнатмаси беъморга чой сифатида ичирилади. Бунда қон тозаланади. Яранинг тез етилиши учун эса унинг шираси суртилади.
Кўз шамоллаб, тез-тез ёшланиб турса, шапаклашса ёки говмижжа чиқаверса, наъматак қайнатмаси билан кўзни кўп марта ювиб туриш тавсия этилади.
Қаттиқ совуқда қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни шамоллатган кишилар наъматак қайнатмасини бот-бот ичиб турсалар, у танни қиздиради, заҳарли моддаларни пешобга ҳайдайди.
Қовуқ, буйрак шамоллаганда ҳам наъматак қайнатмасини бетобга тез-тез, иссиқ-иссиқ ичириб туриш тавсия этилади. Яна наъматакни иссиқ қайнатмаси билан қовуқ усти бир неча бор ювилади. Ушбу муолажадан кейин беъмор дарддан халос бўлади.
Жигар оғриғини қолдиришда наъматак чой энг шифобаҳш малҳамлардан бири бўла олади.

Юрак хасталикларига оид ўгитлар
1. Кунига-100 гр қора кишмиш еб юриш, мевалардан хурмо, ўрик эса чегараланган миқдорда истеъмол қилиниши мумкин;
2. Сабзавотлардан картошкани буғда пишириб, яхшилаб эзиб, унга туз ва сариёғ қўшиб (60-100 гр), бир боғ кашнич тўғраб, суви қочган нон билан истеъмол қилган маъқул;
3. Полиз маҳсулотларидан қовунни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин;
4. Донлардан нўхат, ловия, мош, гуруч, маккажўхори тановул этиб туриш тавсия этилади;
5. Ичимликлардан узоқ қайнаган ўрик суви, мойи усулдан, яъни 100 гр асални 1 литр совуқ сувга солиб, паст оловда 600-700 гр сув қолгунича қайнатиш ва уни чой ўрнида ичиш лозим;
6. Сабзидан, тутдан ва бошқа мевалардан пиширилган шиннилар тановвул қилинади;
7. Овқатлардан: Асосан суюқ ва сувселлик, бироқ қовурилмаган овқатлардан ейиш керак. Масалан, қиймали таомлар, қўй чарвиси (100-150 гр) солинган шўрва, мастава ва угра ош кабилар жуда фойдали. Қуюқ овқатлардан ширгуруч, ёғли ичак солинган шавла, манти, хоним, фақат пиёзигина қовурилган серсабзи палов тановвул қилинади. Овқатларни ош кўкатлари, шакароб, мурч, қатиқ, зира, сиркалар билан истеъмол қилиш фойдалидир.

Ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси
бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари ва спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам судланган раҳбари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга матрас, профнастил ва болалар тагликлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиши учун ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ер майдонини алоҳида лот сифатида аукцион савдога қўйдириб, 2 млрд сўмга ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи ва 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, келгусида болалар маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун завод қурмоқчи бўлган тадбиркорга “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 6 гектар ер майдонини аукцион савдо орқали олиб бериш эвазига 600 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари, ҳозирда хусусий бандлик агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ушбу масалада тадбиркорга ёрдам бериш эвазига муқаддам 11 минг АҚШ доллари олганлиги маълум бўлди.
Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу мансабдор шахс муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Хозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.