Doctor Soliyev | Уролог
170 subscribers
353 photos
72 videos
61 links
Хуш келибсиз! Каналга аъзо бўлиб асло янглишмадиз!
Каналда урология ва тиббиётга оид:

💢 Қизиқарли фактлар

💢 Фойдали маслахат ва тавсиялар

Агар сизга уролог ёрдами керак бўлса,
👉👉👉 @doctor_soliyev1
Download Telegram
Показания к трансплантации почки


Бывают такие болезни почек, когда орган функционирует, но его деятельность нужно поддерживать препаратами и специальной терапией. Зачастую осложнения лечатся. Но случаются и крайние формы поражения – почки перестают работать. Чтобы сохранить жизнь, у человека есть три варианта: гемодиализ, перитонеальный диализ, трансплантация.

@doctor_soliyev
Коллекция!!!

Сийдик тош касаллиги хақида кўпроқ нималарни билмоқчисиз?

@doctor_soliyev
Энурез – сийдик тута олмаслик.

Аҳоли орасида, аксарият ёш болалар ҳаётида учрайдиган бу касаллик пешоб чиқариш билан боғлиқ бўлиб, у бир канча касалликларга боғлиқ ҳолда учрайди. Боланинг уйқу орасида беихтиёр пешоб қилиб қўйиши энурез касаллигининг клиник белгисидир. Сийдик ажратиш тизими паталогиялари
💠қулоқ, томоқ, бурун тизими
💠гижжа
💠авитаминоз
💠ўта толиқиш
💠невроз касалликлари билан боғлиқ.
Бола руҳиятидаги ҳар қандай салбий таъсир оқибатида ҳам энурез кузатилиши аниқланган.

@doctor_soliyev
Кундузги ва тунги энурез фарқланади.

Тунги энурез жуда кўп учрайди ва асосан болалик даврида кузатилади. Уйқу пайтида 2 ёки 3 ёшга тўлмаган болалар ухлаб ётганда тагига сийиб қўйиши нормал ҳолат. Чунки уларда сийишни назорат қилувчи церебрал марказлар ҳали ривожланмаган бўлади. 3 ёшдан кейин қовуқ фаолияти назоратга олинади ва уйқу пайтида энурез кузатилмайди. Уйқу пайтида қовуқ сийдикка тўлгандан сўнг пайдо бўлган ва афферент йўллар орқали бош мияга етиб борган сигналлардан сўнг 3 ёшга етган бола уйғониши керак. Албатта болани 2 ёшлигиданоқ шунга ўргатиб бориш ҳам катта аҳамиятга эга. Энурезнинг 3 ёшдан сўнг ҳам кузатилиши патологик ҳолат ҳисобланади. Бундай болалар қотиб ухлашади. Мактаб ёшигача бўлган болаларнинг деярли 20 % тунги энурездан азият чекади.

Toshkent tibbiyot akademiyasi professori Z.Ibodullayev

👉👉 @doctor_soliyev 👈👈
ТАВСИЯЛАР

Даволаш боланинг ота-онаси билан ишлашдан бошланади.
Оилада соғлом психологик муҳит яратиш (энг асосийси👈)
Тагига сийиб қўйган болани ҳеч қачон қаттиқ уришмаслик
Уни ака ёки опалари олдида масҳара қилмаслик
☝️Бундай муносабатлар энурезни кучайтиради холос.

Биринчи бор энурез кузатилганда нима қилиш керак? Дейлик тагига сиймай юрган 4 яшар болада биринчи бор тунги энурез кузатилди. Дастлаб боланинг ота-онаси бунинг сабабини аниқлаб олиши керак. Бола кечаси совуқ қотган бўлиши ёки кечқурун газли ичимликларни (кола, фанта, спрайт) кўп истъемол қилган бўлиши мумкин.
Болага бу ҳақда тушунтириш ишларини олиб бориш
кечки соат 18.00 дан сўнг кўп суюқлик ичмаслик кераклигини айтиш
акс ҳолда ётган жойига сийиб қўйиб уятга қолиши мумкинлиги тушунтириш.
болага бир хил пайтда ухлашга ётиши ва ухлашдан олдин хожатга бориб келиши тайинлаш
бола ётган жой иссиқ бўлиши, эшик-ойналар очиқ қолиб елвизак эсиб турмаслигига эътибор қаратиш
@doctor_soliyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синдром Элерса-Данлоса. На видео 4-летний мальчик демонстрирует свою редкую наследственную патологию.

Синдром может проявляться повышенной ранимостью и растяжимостью кожи, чрезмерной подвижностью суставов, склонностью к кровотечениям, деформациями грудной клетки и позвоночника.
18 хафталик чала тугилган СИАМ ЭГИЗАКЛАРИ

@doctor_soliyev
Жисмоний харакат ва жисмоний машғулотлар йўқлиги бутун дунё бўйича олдини олиш мумкин бўлган ўлим сабаблари орасида етакчи ўринни эгаллайди.

У хатто эркакларда шахват сусайиши ва жинсий заифлик сабабларидан хам биридир.
Гломерулонефрит [юн. glomerulo – буйрак коптокчаси, nephritis – буйрак яллиғланиши] – буйрак калавачаларининг инфекцион-алергик яллиғланиши. Юқумли касалликдан сўнг ривожланади. Касаллик патогенезида иммун бирикмалар етакчи роль ўйнайди. Гломерулонефритда беморнинг қон босими кўтарилади, сийдикда қон ёки оқсил пайдо бўлади. Сийдик кам ажралиб, бадан шишиши ҳам мумкин.

@doctor_soliyev
Гломерулонефритнинг сабаблари булиши мумкин:

✓ангина, фарингит
✓қизилча касаллиги ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликлар билан оғригандан сўнг;
✓баъзан бўғма (дифтерия)
✓ўпка яллиғланиши
✓тошмали терлама, ич терлама ва шунга ўхшаш
✓асосан стрептококклар қўзғатадиган касалликларга чалингандан кейин;

✓ўта совуқ об-ҳаво таъсири;
✓ҳавода намгарчилик ортиб кетиши;

✓зарарли моддалар (алкоголь, симоб, қўрғошин, ацетон, бензин сингарилар)нинг организмга ножўя таъсир кўрсатиши каби омиллар касалликнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

@doctor_soliyev
Так выглядит кость изнутри
Sunʼiy buyrak nima?

Buyrak hastaliklari bilan og‘rigan bemorlar, maxsus tibbiy apparat - gemodializator va uning ixtirochilaridan o‘ta minnatdor bo‘ladilar. Bu uskunaning vazifasi inson buyraklari bajarishi lozim bo‘lgan ish - qondan siydik va boshqa moddalarni ajratib olishdir. Undan buyrak faoliyatini tiklash muolajalari yoki, bemorga buyrak transplantatsiyasi amaliyotini qilish operatsiyasigacha bo‘lgan davrda foydalaniladi.

@doctor_soliyev
Простатит ёки простата бези яллиғланиши жамиятнинг"кучли" 💪 қисмига яхшигина маълум касалликдир. Эркаклар уролог кўрувига келганда "доктор менда простата бор😔", деган шикоятни кўп айтишади. Аслида "простата" барча эркакларда мавжуд орган саналади😊. Бу атама эркаклар орасида шунчалик оммалашган-ки, безнинг барча паталогияларини "простата" ёки "простатит" сўзлари билан ифодалашади. Албатта бу нотўғри. Аслида бу атама безнинг турли хил сабаблар орқали яллиғланишидир. Маълумотларга кўра, МДХ давлатлари эркакларини 16-24% и простатидан азият чекишади. Лекин, практик уроглар берган маълумотларда эса бу кўрсаткич 35% дейилади. Бу икки хил кўрсаткичдаги фарқ сабаби, кўпчилик уз шикоятини шифокорга айтишга уялишлиги, ноқулайлиги, доктор кўрувига боришга вақти камлиги билан изохланади.

@doctor_soliyev
Простата бези яллиғланиш хавфи турли хил омиллар туфайли ортиб бораверади. Улар қуйидагилар:

📢Совуқотиш, (бир марта ёки доимий очиқ хавода ишлашга боғлиқ)

📢Овқат хазм қилиш тизимини ишлашини бузилишига олиб келадиган харакатсиз турмуш тарзи. (Сидячий образ жизни)

📢Сурункали соматик касалликлар (қандли диабет, гипертония касаллиги)

📢Фокал ва перифокал инфекция ўчоқлари (ринит, тонзиллит, стоматит, гастрит).

📢Жинсий йўллар билан ўтувчи инфекцияларни борлиги

📢Стресслар, уйқусизлик, сурункали чарчоқ синдроми

📢Аввал ўтқазилган касаллик, операциялар, рухий зўриқишлар туфайли иммун тизимини заифлашуви

📢Захарланишга олиб келувчи зарарли одатлар: чекиш, алкогол, аччиқ кофе ичиш.

📢Тартибсиз жинсий хаёт, оралиқ вақт узоқлашиб кетган жинсий алоқада бўлиш.

📢 Венерик касалликлар.

Кўплаб келтириб чиқарувчи сабабларга етарли бўлишига қарамай, без ичи димланиши пайдо бўлишида хамда простатитнинг келиб чиқиш замирида, безда қон ва лимфа айланиши бузилиши ётади.

Аъзо бўлиш учун👇👇👇

@doctor_soliyev
Агар эркак киши қуйидаги простатит белгиларидан камида 2 тасини борлигини ўзида сезса, кечиктирмасдан мутахассисга мурожаат қилиш керак!

🔷тез-тез қистов, лекин томчилаб чиқиши

🔷вақти-вақти билан узилиш билан сийиш

🔷суст сийдик оқими

🔷сийишдан олдин қийинчилик сезиш ва оғриқ билан сийиш

🔷сийиб бўлгандан сўнг, қовуқ тўлиқ бўшамаганлигини сезиш

🔷қориннинг пастки қиисмида дискомфорт ва оғриқни сезиш

🔷оғриқни ёрғоқ(уруғдон), чот сохаси ва тўғри ичак бўйлаб тарқалиши.

🔷 жинсий алоқадаги муаммолар


Яқинларизни каналга таклиф қилинг. Аъзо бўлиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuZo7Yt5PgHyYKLog

@doctor_soliyev
Простата бези - экзокрин(хосил бўлган секрет ташқарига чиқувчи) эркаклик органи бўлиб, сийдик пуфагини пастки қисмида жойлашади. У орқали сийдик чиқарув каналининг бошланғич қисми ўтади, ўз навбатида унда ишлаб чиқарилувчи секрет сийдик чиқарув каналига очилади.
Ажралаётган простата секрети эякуляция (шахват чиқарилиши) пайтида шахват билан бирга чиқарилади. У ўзида иммуноглобулин, ферментлар, витаминлар, лимон кислота, рух иони ва бошқа моддаларни тутади.

Сизни кейинги мақолаларда без касалликлари, уни диагностикаси, даволаш ва проилактикаси билан яқиндан таништирамиз!

@doctor_soliyev
ДИСТАНЦИОН ЛИТОТРИПСИЯ НИМА?

Буйрак ва сийдик йўлларидаги тошларни майдалашда, халқ орасида "лазер" деб аталувчи усул ёки қурилма аслида қандай усул хисобланади?

@doctor_soliyev
Дистанцион зарб тўлқинли литотрипсия-бу ултратовуш тўлқинлар ёрдамида эндоскопик асбобларсиз ва тўқималар бир бутунлиги бузилмаган холда сийдик йўлларидаги тошларни майдалаш усулидир. Литотрипсия атамаси юнонча lithos-тош, tribo-майдалаш маъноларни англатади. Импулслар тўкималар орқали эркин ўтиб, хосил бўлаётган энергия "белгиланган жой" яни буйракдаги тошнинг кристалл панжарисини парчалашни бошлайди. Биринчи дистанцион тош майдалаш1983 йилда Германияда амалга оширилган.


@doctor_soliyev