Doctor Soliyev | Уролог
170 subscribers
353 photos
72 videos
61 links
Хуш келибсиз! Каналга аъзо бўлиб асло янглишмадиз!
Каналда урология ва тиббиётга оид:

💢 Қизиқарли фактлар

💢 Фойдали маслахат ва тавсиялар

Агар сизга уролог ёрдами керак бўлса,
👉👉👉 @doctor_soliyev1
Download Telegram
🎄 Дорогие подписчики канала
"DOCTOR SOLIYEV"!
От всей души поздравляю вас с новым 2021 годом 🎉
Я желаю вам ,в первую очередь здоровья, заботьтесь о себе,любите себя,и помните,вы у себя одни 💗
Благополучия вам,счастья и успехов во всех сферах и отраслях жизни и деятельности 🎉🎉🎉
С наступающим, друзья!
Мана сизга хазм қилиш тизими аъзолари!

P/s: Кеча байрамда қийнаб қўймадизми буларни😆😆😆

@doctor_soliyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Prostata raki muolajasi - robot yordamida

@doctor_soliyev
Доброе утро уважаемые подписчики!

Желаем отличного настроения и удачного дня!

@doctor_soliyev
Клиникаси

Варикоцеле, авж олиб ривожланувчи касаллик бўлиб моякларни жароҳатланишига ва ривожланишини орқага сурадиган, сперматогенезни издан чиқариб бепуштликка олиб келиши мумкин. Варикоцеледа одатда кишини ҳеч нарса безовта қилмайди, бепуштлик сабабли мурожаат қилинганда ёки тиббий кўрик пайтида аниқланади. Вояга етганларда варикоцеле спермограмма параметрларидаги ўзгаришларга олиб келади. Сперматозоидларни сонига, ҳаракатчанлигига, ва морфолигиясида бузулишларга, мояк ҳажмини кичрайишига ва моякда тестостерон ишлаб чиқарадиган Лейдиг ҳужайраларини функциялари камайишига олиб келади. Спермограмма параметрларини 90%ида ҳаракатчанликни (астенозооспермия), 65%ида сперматозоидларни сонини камайиш(олигоспермия) ва тўлиқ етилмаган сперматозоидларни кўпайишига, шакли бузуқ, нормал бўлмаганлари кўпайишига олиб келади.

@doctor_soliyev
Простата бези билан боғлиқ муаммолар...

Ўттиз ёшдан ошган эркакларнинг асосий муаммоси ҳисобланмиш простата бези ҳақида маълумотлар билан тўлиқ танишинг.

Простата бези нима дегани?

Простата бези – мушакли без аъзоси бўлиб, қовуқ пуфаги остида жойлашган ва унга тирмашиб туради.

Простата безининг вазифалари:

Бу без шаффоф суюқлик ажратиб чиқаради. Бу суюқлик ажралиб чиқиб эякуляция (шаҳват чиқиши) жараёнида манийга аралашади ва ундаги сперматозоиднинг ҳаракатланиши ва ҳаётчанлигига шароит яратади. Чунки простата суюқлигида манийни суюқлаштирувчи фибринолизин ва фиброгенеза ферментлари мавжуд.
Ундан ташқари, простата бези уруғ ҳужайраларнинг ҳосил бўлишига туртки бериб, жинсий гормонларни ишлаб чиқарувчи мояк фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Простата ишлаб чиқарадиган суюқлик асаб-мушак тармоғи, руҳий фаолиятни рағбатлантиради, жинсий эҳтиёжни қўзғатади, эрекция ва эякуляцияга ҳамкорлик қилади.

Простата бези фаолияти қачон намоён бўлади?

Балоғат ёшидан бошлаб кексаликка қадар. Кексаликда жинсий безлар фаолияти сусайганда простата безининг фаолияти ҳам пасаяди.

Простата бези фаолияти бузулишига нима сабаб бўлади:

Простата бези фаолиятининг туғма муаммолари;

Ёшнинг 50 дан ошиши;

Узоқ вақт давомида жинсий яқинликдан тийилиш;

Сурункали қабзият;

Кам ҳаракатли турмуш тарзи;

Бетартиб овқатланиш;

Бетартиб жинсий алоқада бўлиш;

Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш;

Простата бези билан боғлиқ асосий муаммо нима?

Простатит касаллигидир.
Простатит касаллиги нима?
Простата безининг яллиғланишидан келиб чиққан касаллик. Ҳозирги кунда дунё бўйича 73-90% эркак айнан шу касалликдан азият чекади. Простатитга нима сабаб бўлади? Сийдик пуфаги, сийдик йўли, тўғри ичак, қон томирлари, кичик тоснинг лимфа томирлари орқали простата безига инфексия тушиб яллиғланишга сабаб бўлади.

Простатит аломатлари:

Простата безининг яллиғланиши аломатлари ўткир шамоллаш касаллик аломатлари сингари бўлиши мумкин. Бунда тана ҳарорати 38-39 даражагача кўтарилади; Ҳожат чиқариш давомида анусда қаттиқ оғриқ бўлади;
Тез-тез сийдик қистаб, лекин сийдик томчилайди, холос;
Сийиш оғриқ билан бўлади;
Қовуқ бўшлиғи атрофида оғриқлар бўлади. Лекин кўп ҳолларда касаллик сурункали кечади ва бу ҳақида эркак билмай юриши ҳам мумкин.
Простатит нимага таъсир қилади?
Простатит туфайли простата бези ишлаб чиқарган суюқлик қонга сўрилмагани учун эркакда эрекция функцияси бузилади.

Простатит оқибати қандай?

Агар бемор вақтида шифокорга мурожаат этмаса, кейинчалик безда йиринг пайдо бўлиши мумкин. Касалликнинг сурункали ҳолати йиллар мобайнида эркак танасида яширин кечиб ўзини сездирмайди, лекин унинг оқабатида цистит (қовуқнинг яллиғланиши), пиелонефрит (буйрак яллиғланиши), везикулит (уруғ пуфакчаларининг яллиғланиши), эпидимоорхит (мояклар яллиғланиши)
касалликлари ривожланиши мумкин. Бу касалликлар эса эркакда бепуштликни юзага келтириши мумкин.

Простатитни даволаш:

Даволашдан олдин қуйидаги текширувлар ўтказилади:

Компютер орқали сканер;

Уч томонлама ултратовушли ташхис;

Иммунофермент муолажаси

Сўнгги пайтларда простатитни даволашда вакумли трансуреталли аспирация усули қўлланилади. Унинг ичига трансуреталлик гипертермия, радиотўлқинли терапия, биорезонансли терапия киради.
Простатитни даволашнинг энг замонавий усуллари билан танишинг

Простатитни олдини олиш:

Ҳар куни камида 1 соат жисмоний машғулотлар бажариш;

Кўп ҳаракат қилиш;

Соғлом турмуш тарзида яшаш;

Палапартиш жинсий алоқалардан воз кечиш;

Ортиқча музлашдан ўзини асраш;
Қабзиятнинг олдини олиш;

Рух (синк) моддасига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш;

Мунтазам равишда жинсий алоқада бўлиш;

Ёши 30 дан ошган бўлса, йилда 1 марта уролог, андролог кўригидан ўтиш.


@doctor_soliyev
Мохаммад Калейм из Индии родился с локальным гигантизмом ладоней, они выросли до гигантских размеров.
Ўғил бола саломатлигига нималар хавф туғдиради?


Охирги йилларда ўғил болалар орасида репродуктив тизим туғма нуқсонлари билан туғилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Онанинг ҳомиладорлик даврида бошидан кечирган касалликлари таъсири, ирсий омиллардан ташқари яна нималарга эътибор бериш керак? Шу каби саволларга қуйидаги мақолани ўқиш орқали жавоб олишингиз мумкин.

Ўғил болаларнинг оналари учун ташвишланарли «сигнал»лар

Бола тенгдошларига нисбатан ривожланишдан орқада қолса. Бунинг учун биологик ёш билан боғлиқ суяк ривожланиши тадқиқ этилиши керак. Суяк «ёши» боланинг ёшидан 1,5-2 йилга фарққилиши мумкин, аммо у 3 йилга кечикиши эндокрин тизим чуқур ўрганилишини тақозо этади.
Боланинг ортиқча семириши ҳам унда гормонал ўзгаришлар борлигини билдиради.
Крипторхизм — ўғил болалардаги туғма эндокрин носоғломлик бўлиб, бунда бир ёки иккала тухум мояк халтасига тушмай, қорин бўшлиғида қолиб кетади. (давоми 👇👇👇)


@doctor_soliyev
Жинсий аъзоларнинг етарли ривожланмаслиги. Масалан, ўсмир йигитча 13 ёшга тўлганида баданида тук ўсиши бошлансада, гениталий соҳаси ёшга мувофиқ ривожланмагани кузатилса, уни эндокринолог-шифокор ҳузурига олиб бориш зарур.
Жинсий аъзоларнинг эрта ривожланиши. Масалан, 7-9 яшар болаларнинг гениталий соҳаси катталарникидек кўриниши бош миядаги ўсмалардан дарак бериши мумкин. Шунинг учун ҳар йили ўғил болаларни уролог, эндокринолог шифокорларга кўрсатиб туринг.
Кимёвий «ҳужум»

Бутун дунёда биз ҳар куни ишлатадиган кимёвий бирикмаларнинг болалар саломатлигига таъсири қай даражада экани кўп бора тадқиқ этилган. Чунки бола организми ривожланиш босқичида экан, у катталарга нисбатан кўпроқ таъсирчан бўлади. Натижалар эса бола ҳали она қорнидаёқ кимёвий хуружларга дучор бўлаётганини кўрсатмоқда. Қандай қилиб?

Кундалик ҳаётимизда дастёр бўлиб қолган пластик буюмлар ва маҳсулотлар ҳечам зиён келтирмайдигандек. Аммо маҳсулотлар, маиший техника, косметика кабиларни қадоқлаш учун ишлатиладиган пластикни ишлаб чиқаришда ВРА (А бисфеноли) деб номланадиган кимёвий зарарли моддалардан фойдаланилади. Худди ана шу модда ўғил болалардаги пешоб чиқариш канали ва бошқа репродуктив тизим аъзоларига салбий таъсир кўрсатади. Кейинроқ улардаги уруғ суюқлиги даражаси камайиши, ҳатто хавфли ўсмалар пайдо бўлиши эҳтимолини кучайтиради. Буни бугунги дунё тиббий тажрибаси тасдиқлаб турибди.

@doctor_soliyev
Приходите вы такие на УЗИ, чтобы узнать пол ребенка, а там такое 😨

На самом деле, тут ничего странного нет. Просто скриншот динамической картинки в совокупности с человеческим воображением иногда делает поразительные вещи.
#Биласизми

Операция қилинаётган беморга гитара чалишни нима кераги бор?

Бош мия операция пайтида оғриқни ҳис қилмайди ва бундай операциялар кўпинча наркозсиз амалга оширилади.

Aгар бемор мусиқачи бўлса, шифокор ундан операция пайтида мусиқий асбоб чалишини сўраши мумкин. Мусиқани ижро этиш жараёнида бутун мия иштирок этади ва агар нейрохирург хато қилса, одам дарҳол мусиқа чалолмай қолади.


Дўстларга улашинг:
@fargonashifokori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Англиялик ҳамширанинг иш куни ҳақида ҳикояси: "Коронавирус бизни мушкул аҳволга солди"

📨👉@doctor_soliyev