Dilshod Sattarov
159 subscribers
104 photos
5 videos
80 links
"ЎЗСТАНДАРТ" агентлиги Бош директори

Veb-sayt: standart.uz
Facebook: fb.com/dnsattarov
Instagram: instagram.com/dnsattarov
Twitter: twitter.com/dnsattarov

+998 (71) 202-00-11 (1000)
Download Telegram
«9 июнь – Бутун жаҳон аккредитация куни»

Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан «Бутун жаҳон аккредитация куни» муносабати билан масофавий ва анъанавий формат уйғунлигидаги халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти, бир қатор халқаро экспертлар жумладан, Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (APAC) баҳоловчиси Анил Жаухри (Ҳиндистон), Россия Федерациясининг Федерал аккредитация хизмати раҳбари ўринбосари Дмитрий Гоголев, аккредитация соҳасидаги халқаро эксперт Атакан Баштурк (Туркия), аккредитация соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро эксперт Манфред Киндлер (Германия) ва бошқа бир қатор мутахассислар иштирок этмоқда.

Анжуманда юртимизда аккредитация соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва халқаро савдода самарали мувофиқликни баҳолаш механизмининг ўрни ҳақида сўз бормоқда. Соҳа вакиллари Ўзбекистон аккредитация маркази олдида турган устувор вазифалар, лабораторияларда ISO/IEC 17025:2017 халқаро стандартининг техник талабларини бажариш ҳамда бу борадаги халқаро тажриба хусусида тадбир иштирокчиларига маълумот беришмоқда.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2812

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ўз вақтида, самарали ва сифатли бажарилиши йўлга қўйилди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъуллари иштирокида Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий филиаллари жалб қилинган ҳолда видеомулоқот тарзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5132-сон қарори мазмун моҳиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда масъуллар томонидан янги қарорга асосан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича йўналишлар белгилаб олинди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2813

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Дилшод Саттаров Андижон ва Наманган вилоятларида тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш юзасидан Президентимизнинг Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлари ва мазкур йўналишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича гаплашиб олинди.

Д.Саттаров енгил саноат вакилларининг муаммоларини эшитди ва «Iftixor kiyim sanoat» корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш жараёнида маҳсулотларнинг сифатини ошириш, жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини таъминлашда Агентлик томонидан барча амалий кўмак берилишни таъкидлади.

Шунингдек, Бош директор филиаллар фаолияти билан ҳам танишиб, ходимларнинг малака ва тажрибаларини ошириш зарурлигига эътибор қаратди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2840

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ишлаб чиқарувчилар билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори Дилшод Саттаров Ўзбекистондаги энг йирик газланган ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания масъуллари билан учрашди.
Унда маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш, халқаро стандартлар ва техник регламент талабларини бажариш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилаётган технологиялари билан танишди.
Шунингдек, учрашувда Президентимизнинг техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга оид имзоланган Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳияти ва ундаги муҳим вазифалар ҳамда ишлаб чиқарувчиларга яратилган имтиёзлари хусусида маълумот берилди.
Бош директор Д.Саттаров агентлик ҳузуридаги Департамент ва бошқа масъуллар мазкур ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Йилнинг энг фаол ёш ходими аниқланди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тизим-ташкилотлари ёшлари ўртасида мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.
Мазкур танлов дастлаб вилоятлардаги ҳудудий филиаллар ўртасида ташкил этилиб, унда ўнлаб изланувчан, иқтидорли ва ўз касбини севадиган мутахассислар иштирок этдилар.
Агентликда мазкур танловнинг Республика босқичи ўтказилди. Унда Ўзбекистон миллий метрология институти ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ёшлари турли шартлар бўйича беллашдилар.
Қизғин мунозаралар руҳида ўтган кўрик-танловда Ўзбекистон миллий метрология институти ходими Ваҳобжон Нишонов биринчи ўринга, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ходими Мавлонжон Мансуров эса иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Албатта бундай танловларнинг ўтказилиши ёшларни ўз устларида ишлашга, изланишга ва янгича ғоялар асосида меҳнат қилишга ундаши билан аҳамиятлидир.

👉 https://bit.ly/3qClWU1

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Human.uz сайти мухбири Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Сатторов билан суҳбатда муҳим ва долзарб мавзулар хусусида гаплашди.

ТЎЛИҚ:👉 видео

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳрида Савдо-иктисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация
ва метрология соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Имзоланган хужжат икки давлат ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантириш учун хизмат қилади.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Саноат корхоналари учун яратилган енгилликлар тўғрисида тушунчалар берилди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори Дилшод Саттаров ва Департамент масъуллари томонидан Навоий вилояти Кармана туманидаги эркин иқтисодий зонадаги саноат корхоналарида бўлдилар.

Мазкур учрашув жараёнида корхоналар масъулларига соҳа юзасидан яратилаётган енгилликлар ҳақида тушунчалар берилди, шунингдек, халқаро стандартларни жорий этилганлиги ўрганилди.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Афғонистон миллий стандартлар агентлиги (ANSA) билан учрашув

Афғонистон миллий стандартлар агентлиги (ANSA) билан учрашув онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этишда мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш каби долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Соҳа йўналишдаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига директор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Дилшод Нематович Саттаров Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Азиз ватандошлар!

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги сизларни, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини ҳар томонлама барқарор этиб келаётган – Қурбон Ҳайити билан самимий табриклайди.

Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги жамоаси Ўктам Пардаевич Умурзаковнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, атоқли олим, тажрибали мураббий вафот этди.

Ўктам Пардаевич бутун ҳаётий фаолиятини илмга, ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялашнинг истиқболларини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришга бағишлаб, юзлаб шогирдларни тарбиялади, шу билан бирга монография ва илмий мақолаларнинг ноёб кутубхонасини қолдирди.

Меҳрибон ва самимий инсон, тажрибали устоз-мураббий, иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умурзаков Республика Олий таълим кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

Ушбу қайғули кунда Ўктам Умрзаковнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бу бетакрор инсоннинг хотираси қалбларимизда мангу яшайди, унинг номи эса жаҳон илмий ҳамжамиятида абадий қолади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги жамоаси.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Youtube
Ўзбекистон миллий матбуот марказида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон аккредитация маркази масъуллари иштирокида Мувофиқликни баҳолашдаги ижобий ўзгаришлари юзасидан маълумот берилди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2925

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
"Atyab Foodtech” компанияси эксперти Ўзбекистоннинг мувофиқликни баҳолаш ва халқаро стандартларини жорий этиш имкониятларини юқори баҳолади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Уммон давлатидаги элчихонаси хамкорлигида Уммоннинг “Atyab Foodtech” компанияси бош менежери Мохиб Ахмад Хон билан учрашув бўлиб ўтди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2932

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter