Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) ўзбек тили ва адабиёти факультети 2-босқич талабаларининг ташрифи
👍1
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Мен Ойбек шеърларини ўқир эканман, унинг сатрларида жаҳоннинг забардаст шоирлари шеърлари билан уйғунлик, оҳангдошликни кўриб ҳайратга тушаман.
Олтин қуёш нуридан,
Япроқлар суруридан
Тўқилган хотиралар
Кетмас мангу мен билан…
Бу сатрлар менинг ёдимга буюк испан шоири Федерико Гарсиа Лорканинг ушбу сатрларини туширади:
Тераклар ҳам ўтар кетар,
Аммо изи кўлдек зилол.
Тераклар ҳам ўтар кетар,
Бизга эса қолар шамол…
Мен бу ерда туйғунинг яқинлигини назарда тутяпман. Гарчи фикрлар гўё бир-биридан жуда узоқда бўлиб кўринсада, уларда яширинган оғриқ-туйғу ҳамоҳанг.
Хуршид ДАВРОН
ЎЧМАГАН ОВОЗ, СЎНМАГАН ҚОН
https://kh-davron.uz/ijod/maqolalar/xurshid-davron-ochmagan-ovoz.html

Forwarded from Otabek😇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сендадур кўнглим" \ Саодат Қобулова \
Mусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек сўзи
Ботир Умиджонов мусиқаси
Mусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек сўзи
Ботир Умиджонов мусиқаси
🔥2❤1👍1
Forwarded from Туркистон кутубхонаси | Туркестанская библиотека | Turkestan library | تورکستان كتبخانەسی
Эрк куйлари. Ўзбек ёш шоираларининг шеърларидан бир тўплам
«Эрк куйлари» — янги ўзбек адабиёти бошланғичида ижодини бошлаган шоираларнинг шеърларидан тузилган тўпламдир. Бу нашр Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек томонидан тўпланиб, 1926 йил Тошкентда чиқарилган.
Тўпламда Хосият Тиллахонова, Ҳожар Ғулом қизи, Саодат Шамсиддин, Эрк Чирчиқбоева, Ойдин, Зарифа, Эркчи, Ҳалима Шоумар қизи, Хосият Мусино каби янги давр шоираларининг шеърлари киритилган. Тўпланган шеърларнинг аксарият кўпчилиги ЎзССР хотин-қизларининг «Янги йўл» журналида нашр қилинган иларидан намуналар бўлган.
Жумладан, Ойбек тўпламни шундай деб таништиради:
- "...Ўқувчи ўртоқлар, қўлинғиздағи шу «Эрк куйлари» мажмуаси асрлардан бери қуллар каби эзилган хотин-қизларнинг парёдлари, нолалари ва туйғуларидир. Ёш шоираларимизнинг чолғиларинди титраган парчаларида турмишимизнинг энг қора, энг қўрқинчли кўринишларин ҳис этамиз. Табиий, «Эрк куйлари»даги шеърларда камчиликлар жуда кўб..." [давоми]
***
👉Туркистон кутубхонаси👈

👍2