Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.33K photos
62 videos
6 files
125 links
Download Telegram
1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Жорий йилнинг 2 июнь санасида 1 ИЮНЬ - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ойбек уй-музейида "Дунё болалар нигоҳида" номли тадбир бўлиб ўтди. Музей ходимлари улар учун турли дастурлар – викториналар, танловлар ва турли ўйинлар тайёрлашди.
Forwarded from Onlayn JURNAL | rasmiy
#архив

Адиблар давраси (ўнгдан): Жуманиёз Шарипов, Ойбек, Сергей Бородин, Андрей Иванов, Миртемир, Вячеслав Костиря

Мазкур ноёб суратда ХХ аср ўзбек ва рус адабиётининг атоқли намояндаларини кўрамиз. Шубҳасиз, адабиёт фақат миллий қобиғда ривожланмайди, турли миллат адибларининг ижодий ҳамкорлиги, ўзаро фикр, тажриба алмашиши ғоят фойдали жараён. Шу маънода ўзбек ва рус адабиёти вакилларининг ҳамкорлиги бу борада ижобий самара берганини таъкидлаш лозим.

«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти:
t.me/online_journal_uz
1
Ойбек кечиримли эди. Ҳеч қачон рақибларидан ўч олмасди. Ўзига ёмонлик қилган дўстларига ҳам яхшилик қилаверарди. Воҳид Зоҳидов докторлик диссертациясини олиб келганда ёзиб турган романини тўхтатиб, 1200 саҳифали қўлёзмани синчиклаб ўқийди. Қимматли маслаҳатлар беради. Атайин Москвага бориб, ҳимояга қатнашади.
Саид Аҳмад
( Суратда Ойбек Воҳид Зоҳидов билан, 1946 йил.)
Forwarded from Fozil Farhod (Фозил Фарҳод)
ПРЕСС-ТУРГА ТАКЛИФНОМА

Ассалому алайкум, адабиёт шайдолари! Эртага Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек уй-музейида адибни хотирлаш куни бўлиб ўтади. Асосий тадбир соат 12:00да бошланади. Соат 11:00да эса журналист ва блогерлар учун музей бўйлаб пресс-тур ташкил этамиз. Адиб ҳаёти ва ижоди ҳақидаги экспонатларни ўз кўзингиз билан кўришни, улар ҳақида бошқаларга ҳам билдиришни истагангиз, эртага Юнусобод тумани Ифтихор 1-тор кучаси 26-уйга келинг.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
🥰1
🔘 🗒 БУГУН 1 ИЮЛЬ ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИНГ БУЮК АДИБИ МУСО ТОШМУҲАММАД ЎҒЛИ ОЙБЕКНИНГ ХОТИРА КУНИ.

😒 Ойбек (1905-1968) 1 июль куни вафот этган эди.
⬛️ 1968 йил.1 июль.

😢 Ўша куни бутун Чиғатой кўчасида одамлар тўпланган, халқ ўзининг севимли ёзувчисининг тобутини қўлма-қўл кўтариб борар, Ойбекнинг тобутини кўтараётган инсонлар сафининг олдида Ўзбекистон Компартиясининг ўша пайтдаги раҳбари Шароф Рашидов ўзи бошчилик қилганди.
👍2
Ойбекни эслаб...

Бугун Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек уй-музейида адибни хотирлаш куни ўтказилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан у ерда журналистлар учун музей бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда ижод аҳли ва журналистлар адибнинг уй-музейи билан танишди. У билан замондош бўлганлар илиқ хотираларни ёдга олди. Ижоди ҳақидаги кўплаб маълумотларни тақдим этди.
Музей билан танишар эканмиз, адабиётшунослар Наим Каримов, Сувон Мели, Шуҳрат Ризаев Ойбекнинг болалик йиллари, ижодининг гуллаган даври, адабиётни севиши ва у билан боғлиқ адабий жараёнлардаги гурунглар ҳақида айтиб берди. Инсоний фазилатларини эслашди.
Адиб яшаган уйнинг ҳовли марказидан ўрин олган ҳайкали сиймосида унинг ижодни ва адабиётни севиши, ўта нозик дидли инсон экани акс этган. Музейда жам бўлган китоблар, қўлёзмалар, уй жиҳозлари, кийимлар, барча-барчасини кўриб, бир муддат адиб билан юзма-юз бўлгандек, унинг ижодий нафасини ҳис этгандек бўласиз.
– Менинг ота-онам Ойбек ва Зарифа опа билан дўст бўлишган, – деди адибнинг маҳалладоши Мавлуда Латипова. – Уларнинг оилавий дўстлиги жуда мустаҳамкам бўлган. Жуда кўп маротаба адабий суҳбатларга гувоҳ бўлганман. Ойбек домла ва Зарифа опа ўртасида ирода, матонат, муҳаббат кучли эди. Кичкиналигимдан шу ҳовлида катта бўлганман. Бу вақт орасида адибнинг қатор асарларини ёзилиш жараёнини кўрганман. Улар ҳамиша бир-бирини ижодда қўллар эди.
Ушбу музей пойтахтимиздаги Ифтихор 1-тор кўчаси 26-уйда жойлашган бўлиб, нақшинкор ёғоч дарвоза бу ерга келган ҳар бир меҳмонни ўзига чорлайди. Адиб ўз қўли билан эккан дарахтлардан эсаётган майин шамол эса келаётган ижодкорларни унинг ўзи қарши олаётгандек, гўё.
Пресс-турда меҳмонлар Ойбекнинг ҳаёти ва ижод йўлларига назар ташлади. Қизиқарли маълумотларга эга бўлди.

Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист
Ойбек уй-музейида ўтказилган пресс-турдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
👍2