Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) 1 ва 2 босқич талабаларининг музейга ташрифи
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Устоз Ойбекка бағишланган ҳужжатли фильмдан фотокадр (1985). Ойбек домлага бағишланган шеъримни ўқияпман.
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Хуршид ДАВРОН ОЙБЕКНОМА
1
Ойбекнинг шеърини далага чиқиб,
Майсага ёнбошлаб ўқимоқ керак:
Билмай қолсин юрак: сув узрами, ё
Ойбекнинг шеърида ўйнайди бу нур?
Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ,
Бу нигоҳ асрорин йўқдир поёни.
Худди бўлмагандек майсага изоҳ,
Йўқ Ойбек шеърининг тўла баёни.
Ойбек — бу майсага чўккан бужур тош,
Ҳайратдан ёрилиб-ёрилиб кетган.
Ойбек — бу дарахтзор устида қуёш,
Нури то чумоли кўзига етган.
Ойбек — бу улкан бир чорбоғ ортида
Ёввойи узумзор оралаб, титроқ —
Қуёш тангалари ўйнаб сиртида
Бирдан ёруғликка чиққан шўх ирмоқ.
Ойбек — бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар,
Барча ҳасратини жим туриб лаби,
Энг яқин дўстига сўзлаган кўзлар,
Ойбек тирик ҳамон, у кўкда ҳилол,
У — шамол, боғларда тинмай еладир.
У мени чорлаган ойдин бир хаёл,
Кўкдаги Каҳкашон унинг йўлидир
2
Шеър — фақат қуш тили,деганди шоир
Қулоқ тутиб қувноқ, шўх товушларга.
Бошида рутубат қилганда қаҳр,
У тилин қайтариб берди қушларга.
Шеър — юлдуз киприги, деганди Ойбек,
Ўзи киприк эди Ўзбекистонга.
Сўнгги дам бошида сўнаркан осмон,
Шоир кўзларини берди осмонга.
1982
1
Ойбекнинг шеърини далага чиқиб,
Майсага ёнбошлаб ўқимоқ керак:
Билмай қолсин юрак: сув узрами, ё
Ойбекнинг шеърида ўйнайди бу нур?
Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ,
Бу нигоҳ асрорин йўқдир поёни.
Худди бўлмагандек майсага изоҳ,
Йўқ Ойбек шеърининг тўла баёни.
Ойбек — бу майсага чўккан бужур тош,
Ҳайратдан ёрилиб-ёрилиб кетган.
Ойбек — бу дарахтзор устида қуёш,
Нури то чумоли кўзига етган.
Ойбек — бу улкан бир чорбоғ ортида
Ёввойи узумзор оралаб, титроқ —
Қуёш тангалари ўйнаб сиртида
Бирдан ёруғликка чиққан шўх ирмоқ.
Ойбек — бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар,
Барча ҳасратини жим туриб лаби,
Энг яқин дўстига сўзлаган кўзлар,
Ойбек тирик ҳамон, у кўкда ҳилол,
У — шамол, боғларда тинмай еладир.
У мени чорлаган ойдин бир хаёл,
Кўкдаги Каҳкашон унинг йўлидир
2
Шеър — фақат қуш тили,деганди шоир
Қулоқ тутиб қувноқ, шўх товушларга.
Бошида рутубат қилганда қаҳр,
У тилин қайтариб берди қушларга.
Шеър — юлдуз киприги, деганди Ойбек,
Ўзи киприк эди Ўзбекистонга.
Сўнгги дам бошида сўнаркан осмон,
Шоир кўзларини берди осмонга.
1982
👍1
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Ойбекка бағишланган ҳужжатли фильмда увайсий устозимга бағишланган шеъримни ўқияпман (1985).
👍2
Бугун Тошкентда жойлашган Oriental Universiteti 2-босқич талабалари музейга ташриф буюришди.
👍2
Тошкент давлат транспорт институти талабаларининг ташриф жараёнларидан фотолавҳалар
👍2