Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.32K photos
62 videos
6 files
124 links
Download Telegram
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) инглиз тили факультети талабаларининг музейга ташрифи
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг (ЎзДЖТУ )шарқ тиллари факультети талабаларининг музейга ташрифи
3👍1
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг (ТТЕСИ) "Техник жараёнлари ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш" кафедрасининг профессор-ўқитувчиларининг музейга ташрифи
Бугун 9 февраль - Алишер Навоийнинг таваллуд куни муносабати билан Тошкент туманида жойлашган 26-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси М.Тўлаганова, музей ходимлари Г.Шакирова ва О.Мухитдиновлар билан биргаликда 6 ва 8 синф ўқувчиларига "Ўбек адабиётининг қуёши" мавзусида дарс ўтказдилар.
Forwarded from GRAMMATIKA | MS
"Навоий шеърияти ва Навоий образи ҳамиша кучли бир қуёш каби кўнглимни тортар эди. Тарихга кўз ташласам, Навоий гигант, буюк бир сиймо ҳолида қаршимда турар эди. Ёшлигимдан бери Навоийнинг ўлмас, абадий шеърларини севиб ўқир эдим, унинг жозибали ғазаллари борган сари кўнглимга сингиб борди; шакл ва мазмуни юрагимни маст ва мафтун этди.
Мен Навоий тилининг қудратини, гўзаллиги ва ҳуснини тўла кўрсатишга тиришдим.
Ёзувчилар тилни халқдан ўрганишлари лозим. Халқ тили ажойиб учирмалар ва қочириқларга бой битмас-туганмас асл манбадир".
ОЙБЕК
Forwarded from Одил Ҳотам
ХУЛОСА

Ойбекнинг «Навоий» романига ёзув

Тарих зулматининг узун йўлида,
Учрашди музаффар устозу толиб.
Армон машъаласи бирин қўлида,
Бирида қалам бор орзудай ғолиб.

Учқур асрларнинг шиддати нураб,
Тонглар талвасаси келар ҳалқумга.
Ойбек Навоийга етишди теран,
Навоий Ойбекни берди халқимга.

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam
Ойбекнинг Навоий хақидаги илмий-тадқиқот ишлари устида илмий изланиш ишларини олиб бораётган Алишер Навоий номидаги Тошкент ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчиси Хакимов Камолнинг музейга ташрифи
Forwarded from GRAMMATIKA | MS
"Шоирим, сен қайга қайтмоқ бўлибсан,
Ким сени бадарға қилмиш, жавоб бер,
Сен нечун алвидо айтмоқ бўлибсан?
Олтин болалигинг ўтган тупроқда
Наҳот топилмаса сенга бир мадад?
Наҳот онанг руҳи қолмиш йироқда,
Наҳот боболаринг қўлламас минбаъд?
Гўзал бу дунёга келиб кетмоқлик
Наҳотки шунча жўн, шунчалар осон?!
Юлдузлар шивирлар, диллари доғлиқ:
- Ё ўзга сир борми? Айтгил, қадрдон!.."
АБДУЛЛА ОРИПОВ
(09.02.2024. Ойбек уй-музейи хотиралари)

5