Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.32K photos
62 videos
6 files
124 links
Download Telegram
Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти " Физика ва электротехника" кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ташрифидан фотолавҳалар
👍1🔥1
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) инглиз тили факультети талабаларининг музейга ташрифи
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг (ЎзДЖТУ )шарқ тиллари факультети талабаларининг музейга ташрифи
3👍1
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг (ТТЕСИ) "Техник жараёнлари ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш" кафедрасининг профессор-ўқитувчиларининг музейга ташрифи
Бугун 9 февраль - Алишер Навоийнинг таваллуд куни муносабати билан Тошкент туманида жойлашган 26-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси М.Тўлаганова, музей ходимлари Г.Шакирова ва О.Мухитдиновлар билан биргаликда 6 ва 8 синф ўқувчиларига "Ўбек адабиётининг қуёши" мавзусида дарс ўтказдилар.
Forwarded from GRAMMATIKA | MS
"Навоий шеърияти ва Навоий образи ҳамиша кучли бир қуёш каби кўнглимни тортар эди. Тарихга кўз ташласам, Навоий гигант, буюк бир сиймо ҳолида қаршимда турар эди. Ёшлигимдан бери Навоийнинг ўлмас, абадий шеърларини севиб ўқир эдим, унинг жозибали ғазаллари борган сари кўнглимга сингиб борди; шакл ва мазмуни юрагимни маст ва мафтун этди.
Мен Навоий тилининг қудратини, гўзаллиги ва ҳуснини тўла кўрсатишга тиришдим.
Ёзувчилар тилни халқдан ўрганишлари лозим. Халқ тили ажойиб учирмалар ва қочириқларга бой битмас-туганмас асл манбадир".
ОЙБЕК
Forwarded from Одил Ҳотам
ХУЛОСА

Ойбекнинг «Навоий» романига ёзув

Тарих зулматининг узун йўлида,
Учрашди музаффар устозу толиб.
Армон машъаласи бирин қўлида,
Бирида қалам бор орзудай ғолиб.

Учқур асрларнинг шиддати нураб,
Тонглар талвасаси келар ҳалқумга.
Ойбек Навоийга етишди теран,
Навоий Ойбекни берди халқимга.

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam