Ойбек домланинг хотинлари профессор Зарифа Саидносирова соҳалари химик бўлишига қарамасдан, адабиёт, санъатни, расм санъатини юрак юракдан тушунуар эдилар. Ойбек домлани эслаганда уларни эсламасдан илож йўқ. Сабаб, Ойбек асарларини қўлёзмасини халққа етказишда, умумхалқ мулкига айлантиришда хизматлари катта. Ишчилар шаҳарчасидаги уйга эгаллик қилгунларича ижарама-ижара уйдан уйга кўчиб юришган. Ва Ойбекнинг қўлёзмалари оиланинг энг қиммат баҳо жиҳози, энг қиммат баҳо буюми сифатида Зарифа Саидносирова томонидан бирга кўчиб, бирга олиб юрилган. Ойбек уй-музейининг қиммати ҳам Ойбек қўлёзмалари билан. Ойбек билан боғлиқ қўлёзма, жихозларининг барчаси бугунги кундан Ойбек уй-музейини бойлигини ташкил этади, уларнинг ҳар бири бир мақола ё тадқиқот учун мавзу беради.
Ойбек асарларининг ХХ томлик академ нашри чоп этилди. Бугунги кунда бу нашрдан бир нусҳа ҳам топиб бўлмайди. Ёш авлод ҳам мазкур академ нашрдан баҳраманд бўлиши учун қайта нашр этиш зарурати етилди. Ойбекнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида олиб борилган тадқиқот ишлари, ёзилган мақола, эсселар, битилган шеърлар унинг ХХ томлик асаридан бир неча баробар ошиб кетган. Лекин бу Ойбек ҳақида ёзишга мавзу қолмади дегани эмас. Ойбек уй-музейида тадқиқ этилишини кутаётган материаллар кўп. Ойбек мактублари, ёзишмалари деярлик ишланмаган.
Зарифа Саидносирова Ойбек шеърларини ёддан, юракдан шу қадар чиройли ўқир эдиларки, улардан кейин Ойбек шеърларини ўқишга киши журъат этиши қийин эди. Эсимда, Ойбек ижодий меросини ўрганиишга қўшган ҳиссамиз учун Зарифа Саидносирова бошчилигида 8 кишига Беруний номидаги Давлат мукофоти топширилаётганда сўзга чиқиб Ойбекнинг “Тўйиб ёзамен бир кун соғайсам” шеърини ёддан ўқиб, чиқишларини якунладилар. Залга бир сония, айнан бир сония шундай сукут чўкдики, ҳаёлимда мана шу бир сония сукут давомида ўтирганлар бутун ҳаётини ҳаёлидан кечириб, хулосалаб улгуришига Зарифа опа ўқиган Ойбекнинг шеъри сабаб бўлди.
Зарифа Саидносировадан кейин Ойбек шеърларини ҳеч ким ўқишга журъат этолмаса керак деб ўйлар эдим. Адашган эканман. Ойбекнинг ҳамма набиралари Ойбек шеърларини ёддан билишади, чиройли ўқишади. Набиралари уй-музей директори Ойнур Тошмуҳамедова Ойбек шеърларини фақат ёддан, фақат чиройли ўқиши билангина эмас, балки сон жиҳатдан ҳам Ойбекнинг деярлик кўпчилик шеърини ёддан билиши билан эътиборни тортади.
Ойбеклар оиласига тегишла яна бир чизги, Ойбекнинг фарзандлари соҳаларига оид маърузаларини ўзбек, рус ва инглис тилида ўқишар эди. Бу - бугунги кунда одатий холдек кўриниши мумкин, лекин у кезларда инглиз тилида маърузалар ўқийдиган олимлар камчилик эди. Ойбекнинг набиралари ташқаридан қараганда русий забон деган тасаввур уйғотсада, ҳаммалиги мактабни ўзбек синфини битиришган.
Ойбек ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқишнинг ўсишида, Ойбек уй-музейида анъана тусини олган очиқ эшиклар куни, илмий изланишлар, учрашувлар, маҳорат соатларини муқим тус олишида Ойбекнинг набираси Ойнур Тошмуҳамедова бошчилигидаги Николай Тихонов ибораси билан айтганда “Кичик академия”нинг ҳам ҳиссаси беқиёс.
✍ D.Sc.Раъно Иброҳимова (Рано Ибрагимова)

👍3
Бугун музейга Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) "ТСТФ кимё" кафедра ўқитувчилари ташриф буюришди.
🤔1
Forwarded from Nazokat
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/uz/posts/oybek-betakror-adib-chin-inson-buyuk-qalb-sohibi_556016

Uza.uz
Ойбек – бетакрор адиб, чин инсон, буюк қалб соҳиби
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек уй-музейида атоқли шоир таваллудининг 119 йиллигига б
👍2
Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) МТ факультети "Ўзбек ва хорижий тиллари" кафедра ўқитувчиларининг музейга ташрифи
Бугунги меҳмонларимиз - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) проректорлари : Жамшид Баҳодирович Султонов - ўқув ишлари бўйича проректор, Комил Ахматович Ташев – илмий ишлар бўйича проректор ва Шавкат Шуҳратович Тўраев - ҳудудий таълим муассасалари бўйича проректор.
👍1