Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.32K photos
62 videos
6 files
124 links
Download Telegram
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Ойбекдан
Бугун Тошкент текстиль ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) ўқитувчилари адибнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш мақсадида музейга ташриф буюрдилар.
Жорий йилнинг 9 январь куни таниқли россиялик тарихчи-санъатшунос, Давлат Третьяков галереяси Бош директори (2015-2023) Зельфира Исмаиловна Трегулова Ойбек ҳаёти, ижоди ва музей экспозицияси билан танишиш мақсадида ташриф буюрди.
👍4
Na'matak
Oybek
НАЪМАТАК
Ойбек шеъри.

@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | youtube
#Даҳонинг_болалиги

Асарларга кўчган болалик

❄️1905 йил. Тошкент. Шаҳар
нинг бир чеккасида чорва молларини боқиб, бўзчилик билан кун кечирадиган бир оила бор эди. Одатда кичик бюджет рўзғор тебратишга зўрға етар, эр ва хотин нон ғамида эрта-ю кеч меҳнат қилишарди. Ўша йиллари қиш жуда совуқ келганди. Қаҳратон кунларнинг бирида аёлнинг кўзи ёриди. Доя аёл "суюнчини бақувватидан бер, яна ўғилли бўлдинг" деб бутун ҳовлини бошига кўтарди.

Болакай тенгқурларига қўшилиб шаталоқ отиб, кўчага югурган, бобосининг этагидан тутиб, дайдигани дайдиган эди. Дадаси уни ўзи билан чорва боқишга олиб чиқиб кетар, қолган пайти бобосими, ойисими, кимдан бўлса ҳам янги чўпчагу ҳикояларни тинглашга ошиқарди.

👨‍🏫Давр талаби ва тақазоси билан ўша пайтларда фарзандини ўқитмоқчи бўлган камбағал оилалар қатлами боласини фақат бошланғич мактабга бериша оларди холос. Шундай қилиб уни етти ёшида отаси мактабга олиб борди ва домлага топширди.

❗️У ўйчан ва таъсирчан бўлиб ўсди. Унинг серқирра ижодкор бўлиши ҳам айнан шу болалиги билан боғлиқ. Асарларида болалик сюжетларининг жонланиб туриши ҳам шундан. Ўрта мактабни битириб Тошкент таълим ва тарбия техникумида, сўнгра Ўрта Осиё Давлат дорилфунунининг ижтимоий фанлар факультетида таҳсил кўрди. 1930 йили Ўрта Осиё Давлат дорилфунунини тугатиб, олий мактабларда сиёсий иқтисоддан дарс берди. 1943 йил, атиги 38 ёшида академик даражасини олди.

🔰У адабиётга 1926 йилда чоп этилган «Туйғулар» шеърий тўплами билан кириб келди. Адиб тарихий ва замонавий мавзуларда йигирмага яқин достонлар яратиб, ўзбекнинг буюк романчиларидан бирига айланди. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, Лермонтовнинг «Маскарад», Мольернинг «Тартюф» драмалари, шунингдек, антик адабиёти намуналарини у сабаб танидик. Шоирнинг шеърияти ниҳоятда гўзал, ўзининг содда, равон ва ифодали тилда, бой ва ранг-баранг тасвирий воситалар билан яратилган. Унинг ижоди ўқувчиларга мактаб давриданоқ сингиб кетган, ўзбек болалари унинг асарлари билан катта бўлган. Ҳа, биз унинг нафаси билан вояга етдик...

❗️Адиб 1968 йил 1 июлда 63 ёшида вафот этган. Ҳанузгача унинг асарлари қиймати ўзбек адабиётида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб турибди.

📃«Қутлуғ қон», «Навоий», «Қуёш қораймас», «Болалик» каби абадий асарлар муаллифи бўлган бу инсон ...

Ойбек эди... Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек эди...

Yoshlar kundaligi
👍3
☀️ Хотира кунидаги ўйларим...

РАЪНО ИБРОҲИМОВА, филология фанлари доктори:

Ойбек уй музейида йилнинг ҳар 10 январь ва 1 июль санасида адиб хотирасига бағишланган тадбир муносабати билан очиқ эшиклар куни ўтказилади. Одатдагидек, бу йилнинг 10 январида ҳам адиб таваллудининг 120 йиллиги олдидан навбатдаги, анаънага айланган хотира куни ўтказилди. Маскан меҳмонлар, журналистлар, тадқиқотчилар, Ойбек домла ижодининг муҳлислари билан тўлди.
Бу маскан адибимиз Ойбек домла ҳаётлигида ҳам, улардан кейин оилани бошқарган, адиб меросини умумхалқ мулкига айлантирган хотинлари, профессор Зарифа Саидносирова бошчилигида ҳам хонадонлари ҳамиша меҳмонлар билан тўла бўлган. Бу икки улуғ дарға – Ойбек домла ва Зарифа Саидносированинг ўтганларига ҳам анча вақт бўлди. Лекин, Ойбек уй музейи мақомида халққа хизмат қилиб келаётган бу хонадон, бу кун ҳам зиёратчилар, йўқлаб келган меҳмонлар билан гавжум. Сабаби нимада экан, Ойбек домла ўз ижоди билан мухлисларини қалбига йўл топганими ёки жаҳон танигани, машҳурлигими?! Бу кун ҳам, бу хонадондан зиёратчилар сони янги авлод ҳисобига йил сари ортиб бормоқда, туб сабаби нимада экан деб, ўйга ботдим.
Сабаби: Ойбек домланинг беназир ижодлари билан бир сирада инсон сифатида бетакрорликлари, инсонпарвар, оилапарликлари. Адибнинг қаламидан чиққан ҳар бир сўзи, айтган гапи, ҳаракати, амалга оширган ишлари – ҳамма, ҳаммаси ибрат, ҳаммаси халққа намуна бўлиб хизмат қилаётгани.
Лекин чуқурроқ ўйлаб кўрсам, бетакрор ижод, самимий муносабат, эл ардоғида бўлишнинг ўзи ҳам етарли эмас экан. Яна бир бўғин ҳаракат занжирини тўлдириши керак экан. Бу бўғин - ижодкордан қолган зурриёт, невера, эваралар. Улар ўзларидаги авлодлари ижодига бўлган муҳаббати, муҳаббатини атрофдагиларга юқтириб яшаш ҳислатига эга бўлиши, ижодга муносабати, соҳани тушуниши каби хилқатлар йўқламага киришиб, ҳаракатда бўлиши жоиз экан.
Соҳа эгаларининг фарзандларидан бири, албатта ота касбига эгалик қилиши, бўлмаса ота касби, ижодкор бўлса кутубхонаси, қўлёзмалари, бошқа соҳа эгаларининг касбидан келиб чиқиб асбоб-анжомлари, ҳаммаси ҳайратда, ўлик капитал бўлиб қолиш хавфи бўлар экан.
Ойбек домланинг тўртта фарзандидан биронтаси ота касбини олмаган. Худди ўз фикримга ўзим қарши чиқаётгандек туюлмасин. Катта ўғиллари Тошмуҳамедов Омон Мусаевич тарихчи олим, қизлари Гулранг Мусаевна арабшунос, ўғиллари Бек Ойбекович биолог олим, Суюн ўғиллари химик олим. Тўрт фарзанд тўрт хил соҳа эгаси, лекин уларни битта кесишган нуқтаси бор - бу адабиёт. Улар ўз соҳалари бўйича етук, таниқли, кашфиётчи олимлигидан ташқари, қондан ўтган бўлса керак, адабиётга бўлган муҳаббатлиги чексиз фарзандлар эди. Қўллигида қалами бор, оталарининг ижодига бефарқ бўлмаган, муҳаббатли, ўзбек адабиётини юзаки эмас чуқур билган, севган, жаҳон адабиётини адабиётчилардан оз билмаган фарзандлар эди.
Не бахтки, набира эваралар ҳам қўлида қалами бор ўз соҳасининг билимли эгалари. Уларнинг ҳаммасини Ойбек домлага бўлган қондошлик нуқтаси билан бир сирада, Ойбек ижодига бўлган муҳаббат бирлаштириб туради.
Ойбек уй-музейига Ойбекнинг набираси, Бекжон ўғилларининг қизи Тошмуҳамедова Ойнур Бекжоновна раҳбарлик қилади. Музей фақат сақланган қўлёзмалар ҳисобига эмас, балки янги тўлдирилган материаллар, олиб борилаётга илмий изланишлар, адиб ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли экскурсиялар ва анъана тусини олаётган маҳорат дарслари, учрашувлар билан эътиборли. Уй-музейига ташриф буюрувчиларнинг сони шу сабабдан ҳам тинимсиз ортиб бормоқда. Чунки музейга ташриф буюрган ҳар бир киши ўзи учун, ўзи билан қандайдир бир янгилик олиб кетади, ўзи учун ҳар гал келганида адибимиз Ойбек ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ ниманидир кашф этади.
Мақолани эмас, фикримни хулосалаб ҳар бир соҳа эгасини йўқловчиси бўлиши учун кейинги бўғин, фарзандлари, ташкилот ходимлари эътиборли бўлиши, ҳаракатда бўлиши лозим. Шу маънода Ёзувчилар уюшмаси томонидан пресс- турлар ташкил этилгани айни муддао.
Ойбек домланинг хотинлари профессор Зарифа Саидносирова соҳалари химик бўлишига қарамасдан, адабиёт, санъатни, расм санъатини юрак юракдан тушунуар эдилар. Ойбек домлани эслаганда уларни эсламасдан илож йўқ. Сабаб, Ойбек асарларини қўлёзмасини халққа етказишда, умумхалқ мулкига айлантиришда хизматлари катта. Ишчилар шаҳарчасидаги уйга эгаллик қилгунларича ижарама-ижара уйдан уйга кўчиб юришган. Ва Ойбекнинг қўлёзмалари оиланинг энг қиммат баҳо жиҳози, энг қиммат баҳо буюми сифатида Зарифа Саидносирова томонидан бирга кўчиб, бирга олиб юрилган. Ойбек уй-музейининг қиммати ҳам Ойбек қўлёзмалари билан. Ойбек билан боғлиқ қўлёзма, жихозларининг барчаси бугунги кундан Ойбек уй-музейини бойлигини ташкил этади, уларнинг ҳар бири бир мақола ё тадқиқот учун мавзу беради.
Ойбек асарларининг ХХ томлик академ нашри чоп этилди. Бугунги кунда бу нашрдан бир нусҳа ҳам топиб бўлмайди. Ёш авлод ҳам мазкур академ нашрдан баҳраманд бўлиши учун қайта нашр этиш зарурати етилди. Ойбекнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида олиб борилган тадқиқот ишлари, ёзилган мақола, эсселар, битилган шеърлар унинг ХХ томлик асаридан бир неча баробар ошиб кетган. Лекин бу Ойбек ҳақида ёзишга мавзу қолмади дегани эмас. Ойбек уй-музейида тадқиқ этилишини кутаётган материаллар кўп. Ойбек мактублари, ёзишмалари деярлик ишланмаган.
Зарифа Саидносирова Ойбек шеърларини ёддан, юракдан шу қадар чиройли ўқир эдиларки, улардан кейин Ойбек шеърларини ўқишга киши журъат этиши қийин эди. Эсимда, Ойбек ижодий меросини ўрганиишга қўшган ҳиссамиз учун Зарифа Саидносирова бошчилигида 8 кишига Беруний номидаги Давлат мукофоти топширилаётганда сўзга чиқиб Ойбекнинг “Тўйиб ёзамен бир кун соғайсам” шеърини ёддан ўқиб, чиқишларини якунладилар. Залга бир сония, айнан бир сония шундай сукут чўкдики, ҳаёлимда мана шу бир сония сукут давомида ўтирганлар бутун ҳаётини ҳаёлидан кечириб, хулосалаб улгуришига Зарифа опа ўқиган Ойбекнинг шеъри сабаб бўлди.
Зарифа Саидносировадан кейин Ойбек шеърларини ҳеч ким ўқишга журъат этолмаса керак деб ўйлар эдим. Адашган эканман. Ойбекнинг ҳамма набиралари Ойбек шеърларини ёддан билишади, чиройли ўқишади. Набиралари уй-музей директори Ойнур Тошмуҳамедова Ойбек шеърларини фақат ёддан, фақат чиройли ўқиши билангина эмас, балки сон жиҳатдан ҳам Ойбекнинг деярлик кўпчилик шеърини ёддан билиши билан эътиборни тортади.
Ойбеклар оиласига тегишла яна бир чизги, Ойбекнинг фарзандлари соҳаларига оид маърузаларини ўзбек, рус ва инглис тилида ўқишар эди. Бу - бугунги кунда одатий холдек кўриниши мумкин, лекин у кезларда инглиз тилида маърузалар ўқийдиган олимлар камчилик эди. Ойбекнинг набиралари ташқаридан қараганда русий забон деган тасаввур уйғотсада, ҳаммалиги мактабни ўзбек синфини битиришган.
Ойбек ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқишнинг ўсишида, Ойбек уй-музейида анъана тусини олган очиқ эшиклар куни, илмий изланишлар, учрашувлар, маҳорат соатларини муқим тус олишида Ойбекнинг набираси Ойнур Тошмуҳамедова бошчилигидаги Николай Тихонов ибораси билан айтганда “Кичик академия”нинг ҳам ҳиссаси беқиёс.

D.Sc.Раъно Иброҳимова (Рано Ибрагимова)
👍3
Бугун музейга Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) "ТСТФ кимё" кафедра ўқитувчилари ташриф буюришди.
🤔1