Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Шеъриятнинг ижтимоий томони, албатта, унинг бош хусусияти эмас. Лекин, у энг сўнгги ва белгиловчи кучга эга. Шеър шоирнинг шахсий кечинмаларини бузиб чиқаолгандагина, озодлик, ҳақиқат, бахт, ўлим ҳақидаги умумбашарий ўйлар даражасига кўтарилади. Фақат шундагина ижтимоийлик эстетик қарашлар билан кесишади. Ҳақиқий санъатнинг, ҳақиқий шеъриятнинг охир-аввали ҳам шундадир. Буни Ойбек ўз ижоди билан исбот этди.
Ойбекнинг ҳаёти шеърларида мужассам: “Ётма, ўғлон, уйғон, кўз оч, ухлама”; “Абадий яшамоқ, кулмоқ истайман”; “Курашади икки тўлқин, қараб турайми?”; “Ассалом, Навоий!”; “Гулханга отдилар дўстлар китобим”; “Тўйиб ёзажакман бир кун соғайсам”; “Кўнглимда ҳақиқат бир оз сўнмади…”; “Коинот эртага битмайди…” Ушбу сатрларида унинг таржимаи ҳоли сингиб кетган.
Ойбек тунни севади. Исми бутун ижодига ярашиғлиғ шоир худди ойдай тўлиб, тун устида туриб уни сергак кузатади. Тун ҳақидаги шеърларининг ажиб фазилати: шоир тунни сукут ва уйқу билан эмас, бедорлик ва ҳаракат билан боғлайди. Шоир бедор ва ҳаракатли тунда қуёш юзини кўради. Шоир бизга тирик табиат билан суҳбат қуришга, уни севишга, уни англашга ўргатади. Юксак чинорлар учи қуёш сочлари билан секин ўйнаш ҳам, япроқлар бетида мудраган ой нурлари ҳам, учган япроқ сасидаги баҳорнинг ёди ҳам юрагимиздан ўтаркан, беиз кетмайди. Ойбек шеърларидаги табиат, кеча, кундуз, майса худди инсон янглиғ нафас олади, нафасимизга нафас қўшади, дилимизга юлдуз бўлиб киради.
Жуковский шеъриятни бекорга тасвирий санъат билан муқояса қилмаган эди. Ойбек шеърлари тасвирий санъатнинг тенгсиз намуналарига яқин, улардаги рангин ташбеҳлар гўзал суратлар чизади:
Тоғларда илинди қуёш этаги,
Оғочлар узоқда бир тўплам кўлка.
Денгизда порлаган ғуруб чечаги —
Сувларнинг қўйнида қизил машъала.
Мен Ойбек шеърларини ўқир эканман, унинг сатрларида жаҳоннинг забардаст шоирлари шеърлари билан уйғунлик, оҳангдошликни кўриб ҳайратга тушаман.
Олтин қуёш нуридан,
Япроқлар суруридан
Тўқилган хотиралар
Кетмас мангу мен билан…
Бу сатрлар менинг ёдимга буюк испан шоири Федерико Гарсиа Лорканинг ушбу сатрларини туширади:
Тераклар ҳам ўтар кетар,
Аммо изи кўлдек зилол.
Тераклар ҳам ўтар кетар,
Бизга эса қолар шамол…
Мен бу ерда туйғунинг яқинлигини назарда тутяпман. Гарчи фикрлар гўё бир-биридан жуда узоқда бўлиб кўринсада, уларда яширинган оғриқ-туйғу ҳамоҳанг.
Ёки “Кеч кузда” шеъри:
Ҳаво булут… шамоллар яна йиғлайди секин,
Бўш далалар кўксида алам мудраб ётади.
Эшагига юк ортиб, бир бола олдин-кетин
Уфқлар-да ўпишган йўлда кетиб боради.
Бу шеър асримиз бошида француз шеъриятининг янги оқимига асос солган улуғ шоир Гийом Аполлинернинг “Куз” шеъри билан оҳангдош:
Туман оралаб борар, балчиққа ботиб борар
Оёғи қийшиқ деҳқон ҳўкизини етаклаб.
Қишлоқлар харобаси туманларга кўмилган.
Деҳқон ғамгин қўшиқни секингина минғирлар—
Содиқ севги ҳақида ғамгин қўшиқни куйлар,
Куйлар ҳижрон, маъюс қалб ва хиёнат ҳақида…
Ойбек шеъриятидаги улуғ фазилат: соддалик, дунё-дунё ҳис, ҳаяжон, фикр оддий сўзларга сингдирилганки, ўқиб ёқа ушлайсан. “Қорахат” шеъридан:
Бехосдан узилган шода дур каби
Тўкилди умиднинг рангли барглари.
Осилди бир онда қўллар мадорсиз,
Ер қочди, қорайди қуёш зарлари.
Адиб бир суҳбатида айтган эди: “Муҳим ва мураккаб масалалар ҳақида соддагина қилиб сўз айтиш мумкин экан. Қалбни забт этган ҳис-туйғуларни,чуқур лиризмни ифода этмоқ учун дабдабали шакл шарт эмас экан… Кундалик ҳаёт предметлари, одатий нутқ поэтик оламнинг бутун дабдабасини ва жозибасини йўққа чиқариб қўядигандай кўринарди… амалда эса чинакам жозибадорлик ана шу соддаликда”. Ойбек юрагининг, шеъриятининг қудрати хусусан қуйидаги энг содда сатрларда (уларнинг ортида нималар борлигини ўйласанг, қўрқиб кетасан) намоён бўлади:
Кечаси осмонга секин боқаман,
Кипригим устида чексизлик ўйнар.
Ойбекнинг ижодий сабоғи хусусан ёш авлод асарларида мукаммал кўринишлар бераётганиниайтиб ўтиш бурчим.

Ойбек сабоқлари ҳар кун, ҳар лаҳзада давом этмоқда. У бизни бедорликка, ҳаракатга, изланишларга чақириб шундай ёзади: “Илк китоб ҳар ким учун ҳам қувонарли ҳодисадир. Шундай бўлсаям мен энди бутунлай бошқача ёзиш кераклигини тушунардим…”
Ойбекнинг юраги гиёҳдай содда, тоғдай залворли ҳис-туйғуларга — шеърга тўла эди. Аммо унинг жисмоний қудрати кўпроқ қора кучлар, хасталик билан олишди. Ойбекнинг ушбу сатрларида фарзанди ўлиб, кўкраги сутга тўлган, оғриқдан-ҳасратдан юраги зардобга чулғанган ёш онанинг изтиробига уйқаш дардни туяман, кўзимга ёш келади:
Хастаман… Фикрга, туйғуга тўлиб—
Ой менга ҳамқадам — сокин юраман.
Соғайсам бир куни ёзаман тўйиб,
Ҳисларга қалбимни қўшиб ёзаман.
Кечалар юрарман телбадай ҳориб,
Бошимда ой борур, менга ҳамқадам.
Хаёллар учади машъалдай ёниб,
Тўйиб ёзажакман бир кун соғайсам.
“Ижод дардини туғруқ дарди билан қиёс этадилар, ижод дарди — қалбнинг қаърида уйғониб, бутун вужудни ларзага солган оғриқ…” Бу оғриқ “энг ширин лаззат, она алласи каби юпантирувчи, қуёш каби ҳаёт ва қувонч бағишловчи бир куч”. Мана шу куч, мана шу оғриқ хаста Ойбекда тўлғин эди. Бу кучни, бу оғриқни идора қилиш учун катта маънавий қудрат зарур эди. Тилдан қолган, қўлларидан куч кетган шоир бу қудратни халқидан, муҳаббатдан олди. Муҳаббатдан яралган бу қудратли илҳом ҳар қандай ўжар фикрни, руҳнинг энг ингичка, энг тутқич бермас — “олтин қуёш нуридан, япроқлар суруридан” туғилган жилваларини, “ариқ ёқаларида яшил кўзли бойчечакдай мўралаган”, “уйқуси йўқ баргларнинг чучук лапари ёққан” ҳисларни сўз орқали ёлқинлантирар, қатрада дарёларни мавжлантирар, учқунда қуёшларни айлантирар, ишқдан ҳаёт ясар, оддий ҳаётдан эса улуғ, тийран афсоналар тўқир эди.
21 ёшида илк шеърий тўплами нашр этилга, 32 ёшида “Қутлуғ қон”ни, 37 ёшида “Алишер Навоий”ни ёзган ўзбек прозасининг илк йўлчиларидан бўлган Ойбек йўли текис кечмади. Унинг умр йўли шон-шуҳрат гуллари оралаб эмас, тошлар устидан, жарлар ёқасидан ўтди. Унинг йўли (гарчи юқорида айтган эдик) шеърида қолди! Мана шеърнинг улуғлиги, мана шеърнинг жасорати! Шеър — юрак ҳаётининг ларзалари эканлигига бундан кейин ишонмасдан бўладими. Ойбекнинг ушбу даҳшатли сатрлари шу оғир йўлни ўтишда намоён бўлган буюк жасорат сўзлари эмасми:
Гулханга отдилар дўстлар китобим,
Йиғлаб қалбларидан тўкдилар кўз ёш.
Қоғозлар-ку ёнди — ёнмади шеърим,
Қалб сўзи — олтин сўз, унда зўр бардош.
Гулханга отдилар даста китобим,
Қалбим поралари куйди нақ кабоб.
Куйди, кул бўлмади, чиқмади жоним,
Ўчмади овозим, сўнмади қоним.
Бу сўзлар инсонинг жаҳолат устидан қозонган ғалабасининг, ўзига бўлган ишончнинг, кўнгил ҳақиқатининг дараги эмасми:
Тош экан бошим,
Ҳеч ёрилмади —
Ёғилди минг тош,
Қалам ҳамдардим,
Бир сирқимади
Кўздан қатра ёш.
Гар қолдим нонсиз
Ва бош паноҳсих —
Дарз кетмади қалб:
Кўнглимда ҳақиқат
Бир он сўнмади,
Гўё зўр қуёш.
Ойбек ҳақида сўз юритганда уни романист сифатида кўрсатишни кўпроқ севамиз. Лекин, Ойбек, биринчи навбатда, буюк шоир эди. Ойбек шеъриятини юзаки талқин қилувчилар ҳам учрайди. Кўпчилик Ойбекнинг бўш шеърлари жуда кўп-ку дейди. Ҳа, кўп. Лекин, бунинг жуда жиддий сабаблари бор. Аслида унинг ўзбек шеърияти дафтарига ҳар бирини олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдирса бўладиган шеърлари саноқли бўлгандаям, бу унинг буюклигидан далолат бериб туради. Адабиёт тарихида шундай ижодкорлар борки, улар ёлғиз бир шеъри билан, ёлғиз уч-тўрт сатри билан абадий барҳаётлар сафига қўшилганлар. Юқорида таъкидланган нотўғри тасаввур пайдо бўлишда Ойбекдан кўра бошқалар айбдор: биз айбдор! Биз Ойбекни яхши билмаймиз. Лекин, шу нарса аниқки, Ғарбдан ўрганяпти деб номи таънага учраган ёшлар Ойбекдан ўрганяптилар.
У бизга бу ҳаётни, бу дунёни севишни, унинг поклиги, тинчлиги учун курашиш зарурлигини англатди. Биз ундан тарихга, она халқимизга бўлган муҳаббатни ўргандик. Ватанни севишни ўргандик:
Ватанни сев, тупроғини ўп,
Ҳар қаричи муқаддас бизга.
Чўлидаги ҳатто қуруқ чўп
Жондан яқин юрагимизга.
Биз ундан қўлимизни, дилимизни пок тутишни ўргандик ва ўрганамиз…

👍1
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
“Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди — ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади”. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаққоният тўла бу сўзларида Ойбек ҳаёти ва ижодининг самараси тўла намоёндир. Ойбек ҳамиша биз ва келгуси авлод учун устод бўлиб қолаверади, бугунги ва келгуси авлодлар уни қайта-қайта, ҳатто биз бориб етмаган қирраларини кашф этаверадилар. Ушбу ўйлар сўнггида Ойбек ҳақида ёзган шеъримни келтиришга эҳтиёж сездим:
Ойбекнинг шеърини далага чиқиб
Майсага ёнбошлаб ўқимоқ керак
Ва сокин шивирни — оҳангни ўқиб,
Ойбекми? Майсами? — деб толсин юрак.
Ойбекнинг шеърини тун қучган дарё—
Шовқини аралаш тингламоқ зарур.
Билмай қолсин юрак: сув узрами, ё
Ойбекнинг шеърида ўйнайди бу нур!
Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ,
Бу нигоҳ асрорин йўқдир поёни.
Худди бўлмагандек майсага изоҳ,
Йўқ Ойбек шеърининг тўла баёни.
Ойбек — бу майсага чўккан тош,
Ҳайратдан ёрилиб-ёирилиб кетган.
Ойбек — бу дарахтлар устида қуёш,
Нури то чумоли кўзига етган.
Ойбек — бу улкан бир чорбоғ ортида
Ёввойи узумзор оралаб, титроқ —
Қуёш тангалари ўйнаб сиртида
Бирдан ёруғликка чиққан шўх ирмоқ.
Ойбек — бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар,
Барча ҳасратини жим туриб лаби
Энг яқин дўстига сўзлаган кўзлар.
Ойбек тирик ҳамон, у кўкда ҳилол,
У — шамол, боғларда ҳамон еладир.
У мени чорлаган ойдин бир хаёл,
Кўкдаги Қаҳкашон унинг йўлидир.
1985
Мақола 1991 йилда нашр этилган «Самарқанд хаёли» китобидан олинди.

Ustoz Oybekka bag'ishlov. Mushoira & Oybek. Sozim https://kh-davron.uz/yangiliklar/muborak-kin/oybekka-bagishlov.html
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Ойбек уй музейида увайсий устозимнинг қўлини боладай ушлаб турганим ва устоз "Бу болаям шеъримни севса керагов!" деб тургани
👍1
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Zarifa Saidnosirova. Gul bargi.pdf
1.8 MB
Зарифа Саидносирова. Гул барги. Шеърлар
👍1
☀️ОЙБЕК ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Қалби пок мардона элнинг,
Сен азиз фарзандисан.
Ганжу мулкка бергисиз эл,
Гавҳари, дилбандисан.
Ҳар калиманг маърифатнинг
Уфқида ойдек тўлиб,
Эл аро топдинг шараф сен,
Устоз Ойбек бўлиб.
Шан ҳаётинг одамийлик
Хайру софликдан нишон,
Чақнади шеърингда нурли
Эътиқод бирлан имон.
Гоҳ Навоий суҳбатингда,
Гоҳ Торобий, Йўлчи гоҳ,
Сен севикли даврим ўғли
Бегумон, беиштибоҳ.
Хизматингдан, ҳикматингдан
Элу юрт мангу ризо,
Ўчмагай, номинг асрлар
Сўнгидан бергай садо.
✍ Абдулла Орипов, 1986 йил
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг Абдулла Ориповга Ёзувчилар уюшмаси аъзолиги учун берган тавсияномаси.
@abdullaorifijodi

❤6