Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг музейга ташрифи
👍1
🌕 ОЙБЕК ХОТИРАСИГА
Тоғлар аро бир ойдин булоқ,
Атрофида шовуллар ўтлоқ.
Булоқда шаън ва собит чирой.
Нур йўлидек ўйлари йироқ
Сувда мангуликдек сузар ой...
Бироқ, ҳайҳот, бир қуюн келди...
Ойдин булоқ қайга бекинди?!
Қайдадир шаън ва собит чирой?
Фалакларга қарайман энди.
Фалакларда сузиб юрар ой...
✍ Рауф ПАРФИ
Тоғлар аро бир ойдин булоқ,
Атрофида шовуллар ўтлоқ.
Булоқда шаън ва собит чирой.
Нур йўлидек ўйлари йироқ
Сувда мангуликдек сузар ой...
Бироқ, ҳайҳот, бир қуюн келди...
Ойдин булоқ қайга бекинди?!
Қайдадир шаън ва собит чирой?
Фалакларга қарайман энди.
Фалакларда сузиб юрар ой...
✍ Рауф ПАРФИ
🔥4👍1
ПРЕСС-ТУРГА ТАКЛИФНОМА
Ассалому алайкум, адабиёт шайдолари! Эртага, 10 январь куни Мусо Тошмуҳаммад ўғли туғилган кун муносабати билан Ойбек уй-музейида адибни хотирлаш куни бўлиб ўтади. Асосий тадбир соат 12:00да бошланади. Соат 11:00да эса журналист ва блогерлар учун музей бўйлаб пресс-тур ташкил этамиз. Адиб ҳаёти ва ижоди ҳақидаги экспонатларни ўз кўзингиз билан кўришни, улар ҳақида бошқаларга ҳам билдиришни истагангиз, эртага Юнусобод тумани Ифтихор 1-тор кўчаси 26-уйга келинг.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

👍2
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 январь – Атоқли адиб ва тенгсиз шоир, увайсий устозим Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топган кун / 10 yanvar – Atoqli adib va tengsiz shoir, uvaysiy ustozim Muso Toshmuhammad o‘g‘li Oybek tavallud topgan kun
Ойбек. Шеърлар. “ХХ аср ўзбек шеърияти” телелойиҳасидан. Телелойиҳа муаллифи: Хуршид Даврон. Шеърларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масъудов ўқиган Oybek.. She'rlar. “XX asr o'zbek she'riyati” teleloyihasidan. Teleloyiha muallifi: Xurshid Davron. She'rlarni O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan artist Fathulla Mas’udov o'qigan.
Ойбек. Шеърлар. “ХХ аср ўзбек шеърияти” телелойиҳасидан. Телелойиҳа муаллифи: Хуршид Даврон. Шеърларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масъудов ўқиган Oybek.. She'rlar. “XX asr o'zbek she'riyati” teleloyihasidan. Teleloyiha muallifi: Xurshid Davron. She'rlarni O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan artist Fathulla Mas’udov o'qigan.
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 январь – Атоқли адиб ва тенгсиз шоир Ойбек таваллуд топган кун / 10 yanvar – Atoqli adib va tengsiz shoir Oybek tavallud topgan kun
Ойбек. Шеърлар & Хуршид Даврон Ойбекнома / Oybek Sheʼrlar & Xurshid Davron Oybeknoma
Тасаввуримда ХХ аср ўзбек шеъриятида Чўлпону Усмон Носирдан кейин Ойбекдай шоир йўқдирким, бир-икки сатрини (таъкидламоқдаман – сатрини!) соатлаб ўқиб мароқланиш мумкин бўлса: “Қани, шеър, сўйла абадиятдан”; “Ўтди ваҳший гўзал кунлар”; “Шу кечам умримда ўлмасин”; “Юлдуз каби жимирлайди жон”; “Ариқда оқар нотинч, қора сас”; “Чўпон уйқусига томчилар томди”; “Булутларнинг алвони – бўронларга байроқдир!” Яна қанчадан-қанча гўзал, буюк сатрлар…(Хуршид Давроннинг «Ой менга ҳамқадам» мақоласиданl)
"Хуршид Даврон Кутубхонаси"да Ойбек билан боғлиқ саҳифалар: https://kh-davron.uz/?s=oybek

Мазкур мақола ёзилганига салкам 40 йил бўлади. Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган. Давоми пастда:
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди. Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади.
Ойбек мураккаб даврда яшади. Айни шу сабабдан уни баҳолашда, унга бўлган муносабатда енгил-елпи назар ташлаб эмас, ботиний идрок этиш билан, вақтинча эмас, абадият мезонлари билан иш кўрмоқ лозим.
Мен баъзан Ойбек эркин ижод қилиш имкониятига эга бўлганда, ўзини сақлаш ва оқлаш учун замонасозлик руҳидаги шеърларини ёзмаганида жаҳон шеърияти қандай улуғвор шеърият билан бойиган бўларди, деб ўйлайман.
Ойбек каби тоталитар тузумнинг даҳшатли исканжасида яшаган ва ижод қилган шоирларни айблаш осон. Мустақилликнинг дастлабки йилларида шундай уринишлар кўп бўлди. Ўзи бир тузук асар ёзиб халқнинг назарига тушмаган айрим кимсалар унинг номини қоралашга уринганлари кўз ўнгимда турибди, уларнинг бақир-чақирлари қулоғимдан кетганича йўқ. Аммо, бугун ўша кимсаларнинг номини китобхон деярли эшитмайди, Ойбекнинг номи,унинг асарлари эса янги адабиёт учун хизмат қилмоқда.
Хуршид Даврон
Ўзбекистон халқ шоири
Хуршид ДАВРОН
ЎЧМАГАН ОВОЗ, СЎНМАГАН ҚОН
________________________________________________
Асл шоир, Белинский таъбири билан айтганда, “мангу яшовчи ва ҳаракат қилувчи ҳодисалар туркумига мансубдир. Бундай ҳодисалар ҳатто ўлимга дуч келган нуқтада ҳам сира тўхтамайдилар, балки жамият олдида ривожланаверадилар”. Ойбек шахсияти ва фаолияти худди мана шу ҳодисалар туркумидандир. Ойбек вафотидан кейин неча йиллар ўтмасин, унинг ижоди, унинг ўлмас сатрлари халқимиз юрагида қон каби гупиллаб яшаб турибди.
Ойбекка муносабатимизга, Ойбек дунёсини англашимизга, унга бўлган сўнмас муҳаббатимизга фақат бир фазилат сабаб: “Ойбекнинг бизга таъсирида ҳамиша ижодий — руҳимизни озод ва пок қилувчи, маънавиятимизни тартибга солувчи зўр қудрат бор. Ойбек шеъриятида, Ойбек шахсиятида, Ойбек даҳосининг табиатида ҳамиша ҳақиқий санъатга хизмат қилувчи мана шу буюк маънавий қудратни кўрамиз.
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизаларга бой, тасвири ғоят залвор туғёнлар жо ғалаёндир, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиқдир. Шу билан бирга, оташин юрак кечинмаларининг ёдномасидир. Мен бу шеърларни ўқиган пайтимда вужудимда шундай бир тасвири ноаён ҳайрат ва дард сезаманким, бу бунёда яшашдан мақсадим — олаётган ҳузурларимнинг энг гўзали ва ёқимлиси бўлиб туюлади. Тасаввуримда кейинги йиллар шеъриятида Ойбекдай шоир йўқдирким, бир-икки сатрини (уқтираман: сатрини) соатлаб ўқиб мароқланиш мумкин бўлса: “Қани, шеър, сўйла абадиятдан”; “Ўтди ваҳший гўзал кунлар”; “Шу кечам умримда ўлмасин”; “Юлдуз каби жимирлайди жон”; “Ариқда оқар нотинч, қора сас”; “Чўпон уйқусига томчилар томди”; “Булутларнинг алвони — бўронларга байроқдир!” Яна қанчадан қанча гўзал, буюк сатрлар…
Шеърият — юракнинг покланиш воситаси. У инсонни идрок этиш ва ҳис этишга ундайди, ўргатади, инсон маънавий дунёси чегараларини тобора кенгайтиради, инсондаги эстетик қарашларни тарбиялайди. Ойбек шеърияти худди шундай асл шеъриятдир.
Ҳақиқий шоирнинг истаги ва талаблари ҳамиша халқнинг истак ва талаблари билан ҳамнафас. Шоир ўз асарларида бу истак ва талабларни ўзининг юрак туйғуларига эмакдош қилиб сингдирмоғи лозим. Ҳақиқий шоир дунёни ўзгартириш жараёнининг фаол иштирокчисидир. У бутун умри давомида ноҳақликка, жаҳолатга, тенгсизликка қарши курашди. “Асл шоир ёлғиз курашчи бўлиб туюлса-да, аслида у оммавий кураш иштирокчисидир” (Янис Рицос). Агар шоир фаолиятининг қадр-қиймати бўлса, у шоирнинг инсон қайғу-изтиробларини тўла англаши, инсониятни оғриқлар чангалидан олиб чиқа олиши ва зулмат қўйнида ёниб турган, тафаккур ва муҳаббат чироғини шамолу бўронлар ҳамласидан асраб, унинг зуҳурли ёғдусини одамларга етказа билиши билан ўлчанади. Ойбек худди ана шундай асл шоир эди.

Шеъриятнинг ижтимоий томони, албатта, унинг бош хусусияти эмас. Лекин, у энг сўнгги ва белгиловчи кучга эга. Шеър шоирнинг шахсий кечинмаларини бузиб чиқаолгандагина, озодлик, ҳақиқат, бахт, ўлим ҳақидаги умумбашарий ўйлар даражасига кўтарилади. Фақат шундагина ижтимоийлик эстетик қарашлар билан кесишади. Ҳақиқий санъатнинг, ҳақиқий шеъриятнинг охир-аввали ҳам шундадир. Буни Ойбек ўз ижоди билан исбот этди.
Ойбекнинг ҳаёти шеърларида мужассам: “Ётма, ўғлон, уйғон, кўз оч, ухлама”; “Абадий яшамоқ, кулмоқ истайман”; “Курашади икки тўлқин, қараб турайми?”; “Ассалом, Навоий!”; “Гулханга отдилар дўстлар китобим”; “Тўйиб ёзажакман бир кун соғайсам”; “Кўнглимда ҳақиқат бир оз сўнмади…”; “Коинот эртага битмайди…” Ушбу сатрларида унинг таржимаи ҳоли сингиб кетган.
Ойбек тунни севади. Исми бутун ижодига ярашиғлиғ шоир худди ойдай тўлиб, тун устида туриб уни сергак кузатади. Тун ҳақидаги шеърларининг ажиб фазилати: шоир тунни сукут ва уйқу билан эмас, бедорлик ва ҳаракат билан боғлайди. Шоир бедор ва ҳаракатли тунда қуёш юзини кўради. Шоир бизга тирик табиат билан суҳбат қуришга, уни севишга, уни англашга ўргатади. Юксак чинорлар учи қуёш сочлари билан секин ўйнаш ҳам, япроқлар бетида мудраган ой нурлари ҳам, учган япроқ сасидаги баҳорнинг ёди ҳам юрагимиздан ўтаркан, беиз кетмайди. Ойбек шеърларидаги табиат, кеча, кундуз, майса худди инсон янглиғ нафас олади, нафасимизга нафас қўшади, дилимизга юлдуз бўлиб киради.
Жуковский шеъриятни бекорга тасвирий санъат билан муқояса қилмаган эди. Ойбек шеърлари тасвирий санъатнинг тенгсиз намуналарига яқин, улардаги рангин ташбеҳлар гўзал суратлар чизади:
Тоғларда илинди қуёш этаги,
Оғочлар узоқда бир тўплам кўлка.
Денгизда порлаган ғуруб чечаги —
Сувларнинг қўйнида қизил машъала.
Мен Ойбек шеърларини ўқир эканман, унинг сатрларида жаҳоннинг забардаст шоирлари шеърлари билан уйғунлик, оҳангдошликни кўриб ҳайратга тушаман.
Олтин қуёш нуридан,
Япроқлар суруридан
Тўқилган хотиралар
Кетмас мангу мен билан…
Бу сатрлар менинг ёдимга буюк испан шоири Федерико Гарсиа Лорканинг ушбу сатрларини туширади:
Тераклар ҳам ўтар кетар,
Аммо изи кўлдек зилол.
Тераклар ҳам ўтар кетар,
Бизга эса қолар шамол…
Мен бу ерда туйғунинг яқинлигини назарда тутяпман. Гарчи фикрлар гўё бир-биридан жуда узоқда бўлиб кўринсада, уларда яширинган оғриқ-туйғу ҳамоҳанг.
Ёки “Кеч кузда” шеъри:
Ҳаво булут… шамоллар яна йиғлайди секин,
Бўш далалар кўксида алам мудраб ётади.
Эшагига юк ортиб, бир бола олдин-кетин
Уфқлар-да ўпишган йўлда кетиб боради.
Бу шеър асримиз бошида француз шеъриятининг янги оқимига асос солган улуғ шоир Гийом Аполлинернинг “Куз” шеъри билан оҳангдош:
Туман оралаб борар, балчиққа ботиб борар
Оёғи қийшиқ деҳқон ҳўкизини етаклаб.
Қишлоқлар харобаси туманларга кўмилган.
Деҳқон ғамгин қўшиқни секингина минғирлар—
Содиқ севги ҳақида ғамгин қўшиқни куйлар,
Куйлар ҳижрон, маъюс қалб ва хиёнат ҳақида…
Ойбек шеъриятидаги улуғ фазилат: соддалик, дунё-дунё ҳис, ҳаяжон, фикр оддий сўзларга сингдирилганки, ўқиб ёқа ушлайсан. “Қорахат” шеъридан:
Бехосдан узилган шода дур каби
Тўкилди умиднинг рангли барглари.
Осилди бир онда қўллар мадорсиз,
Ер қочди, қорайди қуёш зарлари.
Адиб бир суҳбатида айтган эди: “Муҳим ва мураккаб масалалар ҳақида соддагина қилиб сўз айтиш мумкин экан. Қалбни забт этган ҳис-туйғуларни,чуқур лиризмни ифода этмоқ учун дабдабали шакл шарт эмас экан… Кундалик ҳаёт предметлари, одатий нутқ поэтик оламнинг бутун дабдабасини ва жозибасини йўққа чиқариб қўядигандай кўринарди… амалда эса чинакам жозибадорлик ана шу соддаликда”. Ойбек юрагининг, шеъриятининг қудрати хусусан қуйидаги энг содда сатрларда (уларнинг ортида нималар борлигини ўйласанг, қўрқиб кетасан) намоён бўлади:
Кечаси осмонга секин боқаман,
Кипригим устида чексизлик ўйнар.
Ойбекнинг ижодий сабоғи хусусан ёш авлод асарларида мукаммал кўринишлар бераётганиниайтиб ўтиш бурчим.

Ойбек сабоқлари ҳар кун, ҳар лаҳзада давом этмоқда. У бизни бедорликка, ҳаракатга, изланишларга чақириб шундай ёзади: “Илк китоб ҳар ким учун ҳам қувонарли ҳодисадир. Шундай бўлсаям мен энди бутунлай бошқача ёзиш кераклигини тушунардим…”
Ойбекнинг юраги гиёҳдай содда, тоғдай залворли ҳис-туйғуларга — шеърга тўла эди. Аммо унинг жисмоний қудрати кўпроқ қора кучлар, хасталик билан олишди. Ойбекнинг ушбу сатрларида фарзанди ўлиб, кўкраги сутга тўлган, оғриқдан-ҳасратдан юраги зардобга чулғанган ёш онанинг изтиробига уйқаш дардни туяман, кўзимга ёш келади:
Хастаман… Фикрга, туйғуга тўлиб—
Ой менга ҳамқадам — сокин юраман.
Соғайсам бир куни ёзаман тўйиб,
Ҳисларга қалбимни қўшиб ёзаман.
Кечалар юрарман телбадай ҳориб,
Бошимда ой борур, менга ҳамқадам.
Хаёллар учади машъалдай ёниб,
Тўйиб ёзажакман бир кун соғайсам.
“Ижод дардини туғруқ дарди билан қиёс этадилар, ижод дарди — қалбнинг қаърида уйғониб, бутун вужудни ларзага солган оғриқ…” Бу оғриқ “энг ширин лаззат, она алласи каби юпантирувчи, қуёш каби ҳаёт ва қувонч бағишловчи бир куч”. Мана шу куч, мана шу оғриқ хаста Ойбекда тўлғин эди. Бу кучни, бу оғриқни идора қилиш учун катта маънавий қудрат зарур эди. Тилдан қолган, қўлларидан куч кетган шоир бу қудратни халқидан, муҳаббатдан олди. Муҳаббатдан яралган бу қудратли илҳом ҳар қандай ўжар фикрни, руҳнинг энг ингичка, энг тутқич бермас — “олтин қуёш нуридан, япроқлар суруридан” туғилган жилваларини, “ариқ ёқаларида яшил кўзли бойчечакдай мўралаган”, “уйқуси йўқ баргларнинг чучук лапари ёққан” ҳисларни сўз орқали ёлқинлантирар, қатрада дарёларни мавжлантирар, учқунда қуёшларни айлантирар, ишқдан ҳаёт ясар, оддий ҳаётдан эса улуғ, тийран афсоналар тўқир эди.
21 ёшида илк шеърий тўплами нашр этилга, 32 ёшида “Қутлуғ қон”ни, 37 ёшида “Алишер Навоий”ни ёзган ўзбек прозасининг илк йўлчиларидан бўлган Ойбек йўли текис кечмади. Унинг умр йўли шон-шуҳрат гуллари оралаб эмас, тошлар устидан, жарлар ёқасидан ўтди. Унинг йўли (гарчи юқорида айтган эдик) шеърида қолди! Мана шеърнинг улуғлиги, мана шеърнинг жасорати! Шеър — юрак ҳаётининг ларзалари эканлигига бундан кейин ишонмасдан бўладими. Ойбекнинг ушбу даҳшатли сатрлари шу оғир йўлни ўтишда намоён бўлган буюк жасорат сўзлари эмасми:
Гулханга отдилар дўстлар китобим,
Йиғлаб қалбларидан тўкдилар кўз ёш.
Қоғозлар-ку ёнди — ёнмади шеърим,
Қалб сўзи — олтин сўз, унда зўр бардош.
Гулханга отдилар даста китобим,
Қалбим поралари куйди нақ кабоб.
Куйди, кул бўлмади, чиқмади жоним,
Ўчмади овозим, сўнмади қоним.
Бу сўзлар инсонинг жаҳолат устидан қозонган ғалабасининг, ўзига бўлган ишончнинг, кўнгил ҳақиқатининг дараги эмасми:
Тош экан бошим,
Ҳеч ёрилмади —
Ёғилди минг тош,
Қалам ҳамдардим,
Бир сирқимади
Кўздан қатра ёш.
Гар қолдим нонсиз
Ва бош паноҳсих —
Дарз кетмади қалб:
Кўнглимда ҳақиқат
Бир он сўнмади,
Гўё зўр қуёш.
Ойбек ҳақида сўз юритганда уни романист сифатида кўрсатишни кўпроқ севамиз. Лекин, Ойбек, биринчи навбатда, буюк шоир эди. Ойбек шеъриятини юзаки талқин қилувчилар ҳам учрайди. Кўпчилик Ойбекнинг бўш шеърлари жуда кўп-ку дейди. Ҳа, кўп. Лекин, бунинг жуда жиддий сабаблари бор. Аслида унинг ўзбек шеърияти дафтарига ҳар бирини олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдирса бўладиган шеърлари саноқли бўлгандаям, бу унинг буюклигидан далолат бериб туради. Адабиёт тарихида шундай ижодкорлар борки, улар ёлғиз бир шеъри билан, ёлғиз уч-тўрт сатри билан абадий барҳаётлар сафига қўшилганлар. Юқорида таъкидланган нотўғри тасаввур пайдо бўлишда Ойбекдан кўра бошқалар айбдор: биз айбдор! Биз Ойбекни яхши билмаймиз. Лекин, шу нарса аниқки, Ғарбдан ўрганяпти деб номи таънага учраган ёшлар Ойбекдан ўрганяптилар.
У бизга бу ҳаётни, бу дунёни севишни, унинг поклиги, тинчлиги учун курашиш зарурлигини англатди. Биз ундан тарихга, она халқимизга бўлган муҳаббатни ўргандик. Ватанни севишни ўргандик:
Ватанни сев, тупроғини ўп,
Ҳар қаричи муқаддас бизга.
Чўлидаги ҳатто қуруқ чўп
Жондан яқин юрагимизга.
Биз ундан қўлимизни, дилимизни пок тутишни ўргандик ва ўрганамиз…

“Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди — ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади”. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаққоният тўла бу сўзларида Ойбек ҳаёти ва ижодининг самараси тўла намоёндир. Ойбек ҳамиша биз ва келгуси авлод учун устод бўлиб қолаверади, бугунги ва келгуси авлодлар уни қайта-қайта, ҳатто биз бориб етмаган қирраларини кашф этаверадилар. Ушбу ўйлар сўнггида Ойбек ҳақида ёзган шеъримни келтиришга эҳтиёж сездим:
Ойбекнинг шеърини далага чиқиб
Майсага ёнбошлаб ўқимоқ керак
Ва сокин шивирни — оҳангни ўқиб,
Ойбекми? Майсами? — деб толсин юрак.
Ойбекнинг шеърини тун қучган дарё—
Шовқини аралаш тингламоқ зарур.
Билмай қолсин юрак: сув узрами, ё
Ойбекнинг шеърида ўйнайди бу нур!
Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ,
Бу нигоҳ асрорин йўқдир поёни.
Худди бўлмагандек майсага изоҳ,
Йўқ Ойбек шеърининг тўла баёни.
Ойбек — бу майсага чўккан тош,
Ҳайратдан ёрилиб-ёирилиб кетган.
Ойбек — бу дарахтлар устида қуёш,
Нури то чумоли кўзига етган.
Ойбек — бу улкан бир чорбоғ ортида
Ёввойи узумзор оралаб, титроқ —
Қуёш тангалари ўйнаб сиртида
Бирдан ёруғликка чиққан шўх ирмоқ.
Ойбек — бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар,
Барча ҳасратини жим туриб лаби
Энг яқин дўстига сўзлаган кўзлар.
Ойбек тирик ҳамон, у кўкда ҳилол,
У — шамол, боғларда ҳамон еладир.
У мени чорлаган ойдин бир хаёл,
Кўкдаги Қаҳкашон унинг йўлидир.
1985
Мақола 1991 йилда нашр этилган «Самарқанд хаёли» китобидан олинди.

Ustoz Oybekka bag'ishlov. Mushoira & Oybek. Sozim https://kh-davron.uz/yangiliklar/muborak-kin/oybekka-bagishlov.html
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Ойбек уй музейида увайсий устозимнинг қўлини боладай ушлаб турганим ва устоз "Бу болаям шеъримни севса керагов!" деб тургани
👍1
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Zarifa Saidnosirova. Gul bargi.pdf
1.8 MB
Зарифа Саидносирова. Гул барги. Шеърлар
👍1